Obod_uz | Илмий ва маърифий канал
8.54K subscribers
4.81K photos
1.48K videos
10 files
9.27K links
“Обод” жоме масжиди имом-хатиби Мансурбек домла Азимовнинг расмий, илмий ва маърифий канали.
Download Telegram
Икримадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишага: «Садақа қил, эй Оиша, бир дона хурмони бўлса ҳам. Чунки у оч қолганни тўйдиради ва худди сув оловни ўчиргандек, хатони ўчиради», дедилар».

Шарҳ: Ҳамма нарсани куйдириб кетаётган оловни сув ўчиради. Инсонни икки дунёсини куйдириб кетаётган гуноҳларини эса садақа ўчиради.
Бас, билиб-билмай қилган гуноҳларим-хатоларим ўчиб турсин, деган инсон садақа қилиб туриши керак. Ана шунда мақсадга эришади.

Садақа фақат маълум катта ҳажмда бўлиши шарт эмас. Бир дона хурмо бўлса ҳам садақа бўлаверади.  Садақа уни қилган одамнинг хатосини ўчиради.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
#Ҳадис:

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...

«Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
📆 23/07/2024й

       Сешанба / Вторник

#Андижон_вақти_билан

Тонг          03:30
  Қуёш        05:10

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      04:20
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              17:40
📌 Шом            19:45
📌 Ҳуфтон       21:30

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz
БОМДОД  ШАМОЛИ

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва авлиёуллоҳларнинг нега бомдоддан кейин ухламаганликларини сабабини қидирганларнинг қаршисига қўйидаги маълумотлар чиққан.

Бомдод намозидан кейин Аллоҳ таолонинг қудрати билан ер юзига бир шамол инади. Бу ҳаво у вақтда уйғоқ бўлганларга Аллоҳнинг бир лутфидир. Фақат бу ҳаво уйғоқ бўлганларга фойда ва шифо бўлади, ухлаб ётганлар бу шифодан маҳрумдир. Ўша пайтда уйғоқ бўлган жамики жонлининг иммунитети юксалади, умри узаяди, териси порлоқлашади. Бу шамолдан фойда кўрганлар руҳий касалликка чалинмайди.

Аллоҳнинг марҳамати — тонг неъматидан баҳраманд бўлиш барчага насиб қилсин!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
Айтиладики:

“Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1.Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди”.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
#Қисқа_сатрларда

🍃Кутилган бахт - кутилмаган вақтда келади;

🍃Баъзан тақдирга тан беришни ҳам ўрганиш керак, қалб хотиржамликка эришса тақдирдаги муаммолар ҳам чекинади;

🍃Инсонга ўзи ҳақида гапириш ва эшитиш ҳамиша ёқимли ва қизиқарлидир. Ўзингиз ҳақингиздаги фикрлар қизиқарлими? Унда аввал ўзгаларни тинглашни билинг;

🍃Одатда атрофдагилар ҳақида кўп нарса биламан, деб ўйлаймиз, лекин аслида ўзимиз ҳақимизда деярли ҳеч нарса билмаймиз;

🍃Ўз ҳаётингизни ўзгаларникига солиштирманг, чунки у ўз ҳаётингиздир;

🍃Aгарда тун зулмати бўлмаганида ой ва юлдузлар бу қадар гўзал кўринмас эди;

🍃Кўз олдингизда ботқоқдан нилуфар униб турса-ю, мусибатларингиздан ҳикмат ахтара олмайсизми?

🍃Сукут - шовқин-суроннинг сийратидир;

🍃Сиз кимни мукаммал дея оласиз? Ой юзида доғлари бор ягона жисм эмас, қуёшнинг юзида ҳам доғлари бор;

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
📌 ҒАЗАБ КЕЛГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО ҲАҚИДА

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кирдилар. Ўша пайтда жаҳлим чиқиб турган эди. Бурнимнинг бир тарафини ушлаб тортдилар-да, «Эй Увайш (Оиша исмининг қисқартмаси),

اللهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي وَأَذْهِبْ غَيْظَ قَلْبِي وَأَجِرْنِي مِنَ الشَّيْطَانِ

«Аллоҳумма иғфирлий занбий ва азҳиб ғойза қалбий ва ажирний минаш шайтони», деб айт», дедилар».

(Маъноси: «Аллоҳим, гуноҳларимни кечириб, қалбим ғазабини кетказ ва шайтондан сақлагин».)

Ибн Сунний ривоятлари.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
Бир киши саҳоба Абдуллоҳ  ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг пойафзалини ўғирлаб кетди.
Шунда: "Аллоҳим, агар муҳтож бўлса,  олган нарсасига барака бергин. Агар  муҳтож  бўлмаса, шуни охирги гуноҳи қилгин", деб  дуо қилган эканлар.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
ДЎСТНИНГ ҲАҚИ

Мусулмоннинг мусулмон биродари устида ўттиз ҳақи борки, уларни адо этмай ёки розилик истамай киши маъсулиятдан фориғ бўлмайди.
Бу ҳақлар қуйидагилардир
:

1. Янглишса, кечиради.

2. Кўз ёшларига раҳм қилади.

3. Ошкор этилишини истамаган сирини яширади.

4. Узрини қабул қилади.

5. Ёнида ғийбат қилинса, рад этади.

6. Керак бўлганда насиҳат қилишда давом этади.

7. Дўстлигини муҳофаза этади.

8. Зиммасидаги вазифаларга риоя этади.

9. Касал бўлганида аҳволидан хабар олади.

10. Жанозасида қатнашади.

11. Даъватини қабул қилади.

12. Совғасини қабул этади.

13. Яхшилигига яхшилик билан жавоб қайтаради.

14. Яхшиликлари эвазига ташаккур билдиради.

15. Ёрдамини чиройли қилади.

16. Номусини ҳимоя этади.

17. Эҳтиёжини қондиради.

18. Орзу-ниятларининг амалга ошишида ёрдам беради.

19. Ражосини (илтимосини) қабул қилади.

20. Истакларини инкор қилмайди.

21. Аксирганида "Ярҳамукаллоҳ" дейди.

22. Йўқотган нарсасини қидиради.

23. Саломига алик олади.

24. Суҳбатини ёқтиради.

25. Яхшилигини кўпайтиради.

26. Қасамларини тасдиқлайди.

27. Золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам беради. Золимга ёрдам - уни зулм қилишдан қайтаришдир. Мазлумга эса бировдан унинг ҳаққини олиш билан ёрдам беради.

28. Дўст бўлади, душман бўлмайди.

29. Уни ҳимоя этади, ёрдам бермасдан ёлғиз ўзини ташлаб қўймайди.

30. Ўзига раво кўрган яхшиликни унга ҳам раво кўради. Ўзига истамаган ёмонликни унга ҳам раво кўрмайди.

Мўминлар ўзаро дўстлашишда, раҳму шафқатда ва меҳру оқибатда гўёки бир вужуднинг аъзоларидир. Кишининг эса бирор аъзоси оғриса, бошқа аъзолари ҳам азоб тортади.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
Қиз фарзанд яхшилик

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қилдилар: “Кимнинг уч қизи бўлиб, уларга яхши одоб-ахлоқ ўргатса, раҳм-шафқат кўрсатиб барча таъминотларини кафолатласа, албатта, унга жаннат вожиб бўлади”. Ё, Расулаллоҳ! Агар иккита бўлсачи? – деб сўрашди. “Агар иккита бўлса ҳам”, – дедилар. Қавм орасидан бирлари агар битта бўлсачи, деб сўраганида, “битта бўлса ҳам”, деб жавоб берган бўлар эдилар”, деди (Имом Аҳмад ривояти).

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
ҲАЁТДАН ЎРГАНДИМ

“Ўтган умрингиздан нимани ўргандингиз?” деб сўрашса, шундай жавоб бераман:

• Мазлум одамга бироз кейинроқ бўлса ҳам, албатта, ёрдам берилишини ўргандим.

• Кечаси қилинган дуо ижобатсиз қолмаслигини ўргандим.

• Бу ҳаёт тўсатдан тўхтаб қолиб, биз ғафлатда қолишимиз мумкинлигини ўргандим.

• Ширин сўз, очиқ юз ва олийжаноблик хулқларнинг боши эканини ўргандим.

• Дунёдаги энг бой киши қаноатли, соғлом ва хотиржам инсон эканлигини англаб етдим.

• Пиёз эккан одам ҳеч қачон райҳон йиғиб олмаслигини тушуниб етдим.

• Умр тугаса ҳам ишлар, юмушлар тугамаслигини тушундим.

• Одамларнинг мени эшитишларини истасам, мен ҳам уларни тинглашим кераклигини ўргандим.

• Инсонларнинг асл юзини очиб, уларнинг қандайлигини кўрсатадиган энг нозик асбоб – улар билан бирга сафарга чиқиш эканлигини ўргандим.

• Кўп сафсата сотиб, “Мен ундай, мен бундай” дейдиган кимса, аслида ичи бўш одам бўлишини билдим.

• Асли олтин бўлган киши ҳар қандай вазиятда ҳам олтинлигича қолишини, асли темир бўлган киши вақт ўтиши билан ўзгариб, занглаб қолишини билдим.

• Ўликларини дафн этиб ҳам кўзи очилмай, ғафлатда юрувчилар кўплигини билдим.

Эй Роббим, хотимамизни гўзал қилгин! Ҳаётимизни солиҳ амалларга бой қилгин! Вафот этганларимизни раҳмату мағфиратингга олгин!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
​​​​​​Кўп истиғфор айтсангиз:

1. ғамингиз кетади,
2. қарзингиз узилиши осон бўлади,
3. саҳв-хатоларингиз кечирилади,
4. барча яхшиликга муяссар бўласиз,
5. само эшиклари сизга очилгай,
6. дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ.

Истиғфорни қандай айтасиз?

Истиғфор лафзларидан баъзилари:

1. "Астағфируллоҳ" (Аллоҳдан мағфират сўрайман)
2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи" (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан)
3. "Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм
" (Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли зотсан).

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
Нарх-наво жуда ошиб кетди-ми?

1️⃣ Олимлардан бирига: "Нарх-наво жуда ошиб кетди", деб шикоят қилишди. Шунда олим: "Кўп истиғфор айтиш билан у (нарх)ни туширинглар!" деди.

2️⃣ Одамлар: "Атиги бир бурда нон фалон динор бўлиб кетди", дедилар. Олим уларга: "Аллоҳга қасамки, агар минг динор бўлса ҳам ташвиш чекмайман. Роббим Аллоҳга Ўзи буюрганидек ибодат қиламан. Албатта, У Ўзи ваъда қилганидек ризқимни беради", деди.

3️⃣ Одамлар Салама ибн Динорга шикоят қилдилар: "Эй Салама! Нарх-наво ҳаддан ташқари қимматлашиб кетди-ку". Шунда у: "Бундан асло ташвишланманг! Нарх-наво арзонлигида ризқингизни берган Аллоҳ қимматчилик вақтида ҳам ризқингизни беради. Сиз ўз вазифангизни бажаринг!" деди.

4️⃣ Юнус ибн Убайд айтадилар: “Ҳасан Басрийга ўттиз йил ҳамроҳ бўлдим, лекин уни нарх-наво қиммат ёки арзон деб шикоят қилганини асло эшитмадим. Унинг доимий сўзи “Ўлим албатта сизларга етгувчидир!” ни кўп такрорлаш бўларди".

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
ЯХШИЛИК БИЛАН

Луқмони ҳаким ўғлига насиҳат қилиб шундай деди: “Эй ўғилчам, ким “ёмонликни ёмонлик билан ўчирилади”, деган бўлса, ёлғон айтибди. Агар унинг гапи рост бўлса, иккита олов ёндириб кўрсин, бири бошқасини ўчирармикан?. Олов сув билан ўчирилгани каби ёмонлик ҳам яхшилик билан ўчирилади”.

"Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз
(ёмонликни) гўзалроқ (муомала) билан даф қилинг! Кўрибсизки, сиз билан ўртангизда адоват бўлган кимса содиқ дўстдек бўлиб қолур".

(Фуссилат сураси, 34-оят)

“Ҳикматлар чашмаси”дан

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
ТИЛНИ ТИЙИШ ҲАҚИДА ВАЪЗ

Аллоҳ таоло каломи мажидида марҳамат қилади:
﴿ مَا يَلْفِظُ مِنْ قَوْلٍ إِلَّا لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ ﴾
яъни: «У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир» (Қоф сураси, 18-оят).
Инсон нимани гапирса, талаффуз қилса, елкасидаги икки фаришта, албатта, унинг айтганларини ёзиб боради. Яхши гапларига савоб, ёмон гапларига гуноҳ битади.
Уқба ибн Абу Омир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳа алайҳи ва салламдан нажот нимадалигини сўраганида, у зот алайҳиссалом: “тилингни тий”, деганлар.
Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу ҳм яхшилик нима деб сўраганида, Расулуллоҳ алайҳиссалом тилда, деганлар.
Офият ўн нарсада, унинг тўққизтаси сукут сақлашдадир. Ўнинчиси эса эси паст, аҳмоқлар билан ўтирмасликдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: « رَأْسُ الأَمْرِ الإِسْلاَمُ وَعَمُودُهُ الصَّلاَةُ وَذِرْوَةُ سَنَامِهِ الْجِهَادُ ». ثُمَّ قَالَ « أَلاَ أُخْبِرُكَ بِمَلاَكِ ذَلِكَ كُلِّهِ ». قُلْتُ بَلَى يَا نَبِىَّ اللَّهِ قَالَ فَأَخَذَ بِلِسَانِهِ قَالَ « كُفَّ عَلَيْكَ هَذَا ». فَقُلْتُ يَا نَبِىَّ اللَّهِ وَإِنَّا لَمُؤَاخَذُونَ بِمَا نَتَكَلَّمُ بِهِ فَقَالَ « ثَكِلَتْكَ أُمُّكَ يَا مُعَاذُ وَهَلْ يَكُبُّ النَّاسَ فِى النَّارِ عَلَى وُجُوهِهِمْ أَوْ عَلَى مَنَاخِرِهِمْ إِلاَّ حَصَائِدُ أَلْسِنَتِهِمْ »
яъни: «“Ишнинг асоси Ислом, тиргаги намоз, чўққиси жанг қилишдир”. Сўнгра дедилар: “Сизларга буларнинг энг улуғи ҳақида хабар берайинми?” (Муоз ибн Жабал): “Ҳа, ё Набийюллоҳ”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилларини ушлаб: “Мана буни тий”, дедилар. Мен: “Биз айтганларимиздан ҳам тутиламизми?” дедим. У зот: “Онанг сени йўқотиб қўйсин, эй Муоз. Инсонлар юзлари ёки бурунлари билан қилган амаллари туфайли жаҳаннамга қуйилмайдими?!” дедилар» (Имом Термизий ривояти).
Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўн икки йил оғизларига тош солиб юрганлар. Фақат намоз, овқатланиш ва уйқу пайти чиқариб қўйганлар. Сукути тафаккур, сўзи зикр, назари ибрат бўлган кишига жаннат бўлсин.

Ҳикоя қилинишича, Иброҳим ибн Адҳам чўлда кетаётиб, тоғ устида дунёдан узилган бир роҳибни кўрди. Уни: “Эй роҳиб”, деб чақирди. У индамади. “Эй фалончи”, деган эди у жавоб қайтарди. Иброҳим ибн Адҳам: “Нега роҳиб деб чақирганимда жавоб бермадинг?” деди. Ҳалиги киши: “Роҳиб дунёдан юз ўгирган, охиратда Аллоҳнинг мукофоти истайдиган кишидир. Мен ундай эмасман”, деди. Иброҳим ибн Адҳам:
– Ейиш-ичишинг нимадан бўляпти? – деди. Ҳалиги киши:
– Аллоҳдан сўра, мен билмайман, – деди. Иброҳим ибн Адҳам:
– У ерда нима қиляпсан? – деди. У:
– Менинг бир итим бор, инсонларни қопади, уни асраш учун бу ерга олиб чиқдим, – деди. Иброҳим ибн Адҳам:
– Қайси кучук? – деди. Ҳалиги киши тилига ишора қилиб:
– Бу итимни асрамасам, дўзахда куяман, агар асрасам, нажот топаман.

Луқмони Ҳаким ўғлига деди: “Ҳар бир нарсанинг далили бордир. Тафаккурнинг далили сукутдир. Ҳар бир нарсанинг манбаи бордир. Ақлнинг манбаи тавозедир. Буйруқларни билмасдан гуноҳга қўл уришинг жоҳиллигингга кифоя. Инсонларни ёмонликдан қайтаришинг ақллилигингга кифоя”.

Айтиладики, ёлғоннинг олти аломати бор: 1) назарни беҳуда ва хато нарсаларга қаратиш; 2) ғийбат ва беҳуда сўзни кўп гапириш; 3) қаерда бўлса-да ёмонликка буюриш; 4) яхшиликдан қайтариш; 5) бойлар билан уларнинг молидан тама қилган ҳолда ўтириш; 6) тилини тиймаслик, сукут сақламаслик.
Тилинг – шеринг, уни ташлаб қўйсанг, сени ўлдиради.
Эй мусулмонлар, тилингизни ғийбатдан, чақимчиликдан, бўҳтондан, ёлғондан, ёлғон гувоҳлик беришдан, мусулмонга озор беришдан, сўкишдан, ёмон сўзлардан тийинг!

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
#ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳуанҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга Аллоҳ молу дунё берса-ю, у закотини адо қилмаган бўлса, қиёмат куни у унга кўзойнакли илон бўлиб кўринади. Унинг икки тиши чиқиб туради. У қиёмат куни бўйнидан бўғиб олади. Сўнг икки жағ суягидан тишлаб туриб: «Мен сенинг молингман! Мен сенинг тўплаган хазинангман!» дейди», дедилар ва: «Аллоҳ уларга Ўз фазлидан берган нарсада бахиллик қилганларга уни яхши, деб ҳисобламанглар. Йўқ! У улар учун ёмондир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари ила, албатта, бўғилурлар», оятини тиловот қилдилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Шарҳ: Демак, закотни адо қилмаганлар учун фақат бир хил эмас, балки турлича азоблар бўлар экан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
ҚИЁМАТ КУНИ АЛЛОҲНИНГ
ЮЗИГА ҚАРАЙ ОЛМАЙДИГАН
КИШИЛАР КИМЛАР?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло қиёмат куни уч кишига гапирмайди, қарамайди ва покламайди: чўлда суви бўла туриб йўловчиларга бермайдиган киши; Асрдан кейин савдо молини Аллоҳ номига ундай-бундай деб қасам ичиб сотади. Харидорни ишонтиради, харидор унинг сўзларига лаққа ишонади. У бундан бошқа ишларда ҳам (шундай қилади). (Учинчиси)
Имомга фақат мол-дунёга эришиш учун байъат қиладиган киши. Агар берса (аҳдига) вафо қилади, бермай қўйса вафо қилмайди”, дедилар.

Бошқа ривоятда: "Бири савдо моли устида унинг бераётганидан кўпроқ берганман, деб ёлғон қасам ичган киши. Бири бир мусулмон кишининг мол-мулкидан уриб қолиш учун асрдан кейин ёлғон қасам ичган киши. Ортиқча суви бўла туриб бермаган киши. Аллоҳ унга: “Ўзинг қилмаган нарсани бермаганингдек, Мен ҳам бугун сенга фазлимдан бермайман", дейди", дейилган (Имом Муслимва Бухорий ривояти).

Абу Зарр розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ таоло улар билан на сўзлашади, на назар солади, на гуноҳларини енгил қилади, улар учун қаттиқ азоб бордир!" дея буни уч бора такрорладилар. Шунда мен сўрадим:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Ундай бўлса, улар улкан зарар ва азобга дучор бўлибдилар. Улар
ким?
– Либосини кибр билан ерларга судраб юрадиган, қилган яхшилигини миннат қиладиган, молини ёлғон ташвиқотлар билан одамларга таништирадиган кишилар! – дедилар ул зот. (Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти).

Абу Ҳурайра розиялллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч киши борки, Аллоҳ қиёмат куни уларга гапирмайди, покламайди ва назар ҳам солмайди. Улар учун аламли азоб бор: зинокор чол, каззоб подшоҳ ва кибрли камбағал", дедилар (Имом Муслим ривояти).

Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ таоло уларга назар солмайди: Ота-онасининг ҳақларига риоя қилмаган киши, ўзини эркакларга ўхшаттан аёл ва ёмон ишларда воситачилик қилган киши”, дея марҳамат қиладилар.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир соат суҳбат» китобидан.

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
Forwarded from Obod_uz | Илмий ва маърифий канал (Azimov Mansurbek)
😂😙🙂😀 😘😀😋😉😄😀😗🥲

🍀 🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🤑

Энди сизда узоқда туриб ҳам Аллоҳни байтига (Click иловаси орқали) эҳсон қилиш имконияти бор. Аллоҳни байтини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар обод қилади. "Обод" жоме масжидига эҳсон қилинг ва жаннатда ўзингиз учун қасрлар ҳозирланг...

Эҳсон амалларнинг энг гўзалидир.

Улуғларимиздан бири шундай деганлар: «Мискин, бечора одам бой, эҳсон қилувчи одамни яхши кўриб қолса, ажабланма. Агар тескариси бўлиб, бой одам бечора одамни яхши кўриб қолишлигидан ажаблан».

Азиз биродарим нимага қодирсиз, шунга яраша эҳсон қилинг. Эҳсоннинг миқдори йўқдир.

Фақатгина қилган гўзал амалларимиз орқали Аллоҳ ризолигига эришамиз. Аллоҳ эҳсон қилувчи бандаларини севувчидир.

🔻 Эҳсон қилиш учун: Сканер қилинг ёки USSD сўровни теринг *880*025943*сумма#

Унутманг, эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир!

@OBOD_UZ 😎 OBUNA BO’LING
————————————————
INSTAGRAM | TELEGRAM 😐
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📆 26/07/2024й

       Жума / Пятница

#Андижон_вақти_билан

Тонг          03:35
  Қуёш        05:15

"Обод" жоме масжидида намоз вақтлари

📌 Бомдод      04:25
📌 Пешин        13:00
📌 Аср              17:40
📌 Шом            19:45
📌 Ҳуфтон       21:30

♻️Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

👉🏻  https://t.me/obod_uz
Juma ul ayyom juma muborak,
Hajj ul masokin juma muborak.
Bu kunni sog‘insang iymon muborak,
Jumlayu mo’minga juma muborak.

Jumaning xayri va barokati sizga bo‘lsin azizlar!

Yaqinlarni Sayyidul Ayyom bilan qutlang


👉 https://t.me/obod_uz