NVXTB
2 subscribers
3 photos
1 video
1 file
35 links
Navoiy viloyati Xalq ta'limi boshqarmasining rasmiy kanali
Ta'limga oid so'nggi yangiliklar
Metodik tavsiyalar
ХТВ tomonidan berilgan topshiriqlar
Muammoli savollarga javoblar;
Ta'limga oid qaror, buyruq va xatlar.

Spamlar uchun:
@aloqavxtb_bot
Download Telegram
Shveysariya O'zbekistonda maktablarda masofaviy ta'limni rivojlantirishga hissa qo'shadi

Batafsil:
👉https://itsm.uz/uz/press-releases/view?id=62
#Сўраган_эдингиз

БИР СТАВКА ДАРС СОАТИ ЮҚОРИ СИНФЛАР УЧУН 18 СОАТ, БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАР УЧУН ЭСА 16 СОАТ ҚИЛИБ БЕЛГИЛАНДИМИ?

#Савол
Ўтган ўқув йилида бир ставка дарс соати юқори синфлар учун 18 соат, бошланғич синфлар учун эса 16 соат қилиб белгиланиши режалаштирилаётганлиги ҳақида айтилганди. Лекин, бу борада ҳозиргача бирон-бир янгилик айтилмади. Ушбу масалада қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?

#Жавоб
Ҳақиқатдан ҳам ўтган йили ижтимоий тармоқларда бир ставка дарс соати юқори синфлар учун 18 соат, бошланғич синфлар учун эса 16 соат қилиб белгиланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бу хабарни эшитган ўқитувчилар анча хотиржам бўлганди.

Лекин афсуски базавий тариф ставкаси миқдорида ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмади. Хабарингиз бўлса яқинда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиғи, Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарои билан “Умумтаълим муаccасаларида синфларни комплектлаш хамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби туғрисида”ги Низом тасдиқланди.

Ушбу низомда бир ставкада ишловчи ўқитувчи учун бошланғич I—IV синфлардаги ҳафталик ўқув юкламаси - 18 соат ва педагогик юкламаси -18 соатни ҳамда юкори V-ХI синфлардаги ҳафталик ўқув юкламаси - 20 соатни ва педагогик юклама - 16 соатни ташкил этиши, бунда ўқитувчининг педагогик юкламаси ҳафталик ўкув юкламасига мос равишда бошланғич I—IV синфларда 1,0 коэффициентга, юқори V-ХI синфларда 0,8 коэффициентга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланиши ҳақида айтиб ўтилган.

Жорий йилнинг 30 июнь кунида тасдиқланган юқоридаги қўшма қарорда ҳам бошланғич синфларда 18 соат, юкори синфларда эса 20 соат деб кўрсатиб ўтилганига қараганда, мазкур ўқув йилида ҳам ставкалар миқдорида ўзгаришлар бўлмайди. Бу борада янгилик бўлса албатта каналга жойлаймиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Бизнинг канал
👇👇👇
https://t.me/nvxtb
Фан методистларининг меъёрий ҳужжатлари сони 24 дан 6 тагача қисқартирилди

Халқ таълими вазирлиги томонидан узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини янада ривожлантириш мақсадида тегишли буйруқ қабул қилинди.

Унга кўра, 2020-2021 ўқув йилидан халқ таълими тизимидаги:

9 та услубий органлардан самарасиз бўлган 4 та услубий органлар фаолияти тугатилди;
Умумий ўрта таълим мактабларидаги услубий-бошқарув органлар сони 3 тадан 2 тага камайтирилди. Эндиликда, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларида фақатгина фан методбирлашмалари ва педагогика кенгаши фаолият кўрсатади.
Умумий ўрта таълим мактабларидаги фан йўналишлари бўйича методбирлашмаларнинг ҳужжатлари сони 6 дан 3 тага қисқартирилди;
тизимдаги фан методистларининг амалдаги 24 та меъёрий ҳужжатлари 6 тага туширилди.
2 сентябрдан мактаблар очилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз

Ижтимоий тармоқларда мактабларнинг қачон очилиши маълум бўлгани ҳақида турли хабарлар тарқалди. Халқ таълими вазирлиги мазкур хабарлар асоссиз эканини, якуний хулоса махсус комиссия томонидан чиқарилишини маълум қилди.

Ўқув йилини бошлаш бўйича ҳозир 3та сценарий устида иш олиб борилмоқда.

1-сценарий: пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Бу вазирлик ва ўқувчилар учун энг мақбул вариант бўлиб турибди.

2-сценарий: ССВнинг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилишига тўғри келиши мумкин.

3-сценарий: гибрид сценарий бўлиб, мактаблар очилади. Мактаблар ҳам синф тизимига ўтказилади. Фақат маълум бир ҳудуд ҳолатидан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг онлайн ёки мактабдаги дарсларда билим олиши давом эттирилади.
“Давлат умумтаълим мактаблари фаолияти қачон тикланади? Форма ва ўқув қуролларини олиш керакми?”

Бугун аксарият ота-оналардан давлат мактабларида қачон янги ўқув йили бошланиши ҳамда ўқувчилар учун ўқув қуроллари ҳамда мактаб формасини харид қилиш юзасидан кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Халқ таълими вазирлиги ушбу саволга жавобан қуйидагиларни маълум қилади:

Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йилнинг 20 августидан бошлаб буюм бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолиятига рухсат берилди.

Албатта ўқув йили қачон бошланишидан қатъий назар ўқувчилар учун ўқув қуроллари керак бўлади.

Ота-оналаримиздан, бозор ва дўконлар очилгани билан, санитария қоидалари ва ижтимоий масофа сақлашлари, айниқса, фарзандлари соғлигига алоҳида эътибор қаратишларини сўраймиз. Ҳозир ҳамма баравар бозорга борса ижтимоий масофа сақлаш қийин бўлади, шунинг учун жуда шошилиш, барча харидларни мактабгача амалга ошириш шарт эмас. Ўқув қуроллари ва кийим-кечакларни мактаб бошланганидан кейин ҳам олиб бериш мумкин, энг асосийси ўзингиз ва фарзандларингизнинг саломатлигини асраш!

Айни дамда ўқув йилини бошлаш юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга таклиф киритиш бўйича топшириқ берилган. Давлат умумтаълим мактаблари бўйича Республика Махсус комиссиясининг қарори яқин кунларда эълон қилинади.

Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги мактаблар фаолиятини давом эттириш бўйича 3 та сценарий таклиф қилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Янгиликларимизни расмий саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг.
ЖОРИЙ ЎҚУВ ЙИЛИДА 1200 ТА МАКТАБЛАРДА ОТА-ОНАЛАР ҚОҒОЗЛИ КУНДАЛИК СОТИБ ОЛМАЙДИ, ЭЛЕКТРОН КУНДАЛИКДАН ФОЙДАЛАНАДИ

Ҳурматли ота-оналар!

Бу йилги янги ўқув йилидан бошлаб Республикамизнинг 1200 та мактабида қоғоз кундаликлар ва журналлар бекор қилинади. Бу бир томондан ўқитувчиларни қоғоз журналларни тўлдириш ва ҳисоботларни қўлда ёзишга кетадиган вақтларини иқтисод қилиш билан бирга ота-оналар ва мактаб орасида электрон ҳамкорликни янада юқори даражага кўтаришга хизмат қилади.

Электрон кундалик сизларга онлайн режимда мактабдаги барча воқеалар ва фарзандингизнинг баҳоларидан хабардор бўлиш, синф раҳбарлари ва бошқа ўқитувчилар билан алоқани ушлаб туриш ҳамда болага таълим жараёнидаги қийинчиликларни енгиб ўтишига ўз вақтида ёрдам бериш имконини яратади.

Kundalik.com TAS-IX зонасида жойлашган бўлиб, платформа билан ишлаганда барча операторлар, жумладан мобил операторлар томонидан интернет-трафик сарфланмайди.

Фойдаланувчилар ҳақидаги ҳамма маълумотлар “Ўзбектелеком” серверларида сақланади. Бу таълим жараёнининг барча иштирокчилари ҳақидаги шахсий маълумотлар ишончли ҳимоя остида эканини билдиради.

Ушбу тизимга тўлиқ ўтиш орқали, ота-оналар синф раҳбари билан Телеграм ва бошқа мессенжерлар орқали боғланишига хожат қолмайди, натижада унга кетаётган трафик ҳам иқтисод қилинади ва Телеграм орқали шахсий маълумотларни тарқаб кетиши олди олинади.

Қатор тадқиқотларга кўра, ота-она назоратини ҳис қиладиган болаларнинг ўқишга қизиқиши юқори бўлади, улар дарсларда фаолроқ қатнашади ҳамда ўз истеъдодлари ва салоҳиятини кўпроқ намойиш этади.

Охирги 2 йилда ўқитувчилар учун мажбурий бўлган 7 та ҳужжат ўрнига, фақат шу 1 дона электрон журнал тизими билан ишлаш бўйича имконият яратилди. Қоғоздан бутунлай воз кечиб, электрон журналга ўтилиши ўқитувчининг ҳам ишини енгиллаштиради ва вақтини тежаш имконини беради. Тежалган вақтни ўқитувчи ўқувчилар билан ижодий ишга ёки ўзининг касб маҳоратини оширишга сарфлаши мумкин.

Халқ таълими вазирлиги 2020-2021 ўқув йили бошланишидан олдин Тошкентдаги барча ҳамда вилоятлардаги мингга яқин мактаб ўқувчиларнинг ота-оналарига қоғоз кундалик харид қилиш ўрнига унинг электрон муқобили Kundalik.com'га обуна бўлиш зарурлигини маълум қилади. Электрон Кундалик жорий этилаётган Республиканинг қолган ҳудудларидаги мактаблардаги ота-оналарга мактаб маъмурияти томонидан бу ҳақда эълон қилинади.

Kundalik.com'га обуна бўлиш баҳоси қоғоз кундаликнинг ўртача баҳосига тенг (бир йилга 10 минг сўм). Дастлабки ой давомида ота-оналар тизимдан синов тариқасида фойдаланиш имконияти мавжуд.
Махсус комиссия мурожаати

Аввало, мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча фуқароларга 2020 йил 10 июлдан буён жорий этилган карантин чекловларига қатъий ва интизомли равишда риоя этганлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз.

Бу коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ ҳолатни барқарорлаштириш имконини яратди.

⚠️ 15 августдан бошлаб мамлакатимизда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида карантин чекловлари юмшатилмоқда.

‼️ Карантин қоидаларини юмшатиш уни бекор қилишни англатмайди. Касалланишлар сони кўпайишининг олдини олиш мақсадида, Комиссия фуқаролар томонидан шахсий ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишни давом эттиришларини сўрайди. Шу жумладан:

🔘 жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш;
🔘 ижтимоий масофани сақлаш;
🔘 қўлларни мунтазам ювиш ва антисептик гигиена воситаларидан доимий фойдаланиш.


❗️Ушбу қоидаларга амал қилмаслик касалликнинг қайта авж олишига ва натижада қаттиқ карантин чоралари такроран кучга киритилишига олиб келиши мумкин.

⚡️⚡️Обращение Специальной комиссии

Прежде всего, мы хотим поблагодарить всех жителей нашей Республики за дисциплинированное соблюдение карантинных ограничений, введённых 10 июля этого года.

Это позволило стабилизировать ситуацию, связанную с распространением коронавирусной инфекции.

⚠️ 15 августа, в нашей стране смягчаются карантинные ограничения. Это необходимо, чтобы обеспечить устойчивую работу экономической и социальной сфер, а также облегчить условия жизни населения.

‼️ Смягчение правил карантина не означает его отмену. Во избежание всплеска заражений коронавирусной инфекцией, Комиссия настоятельно призывает граждан продолжать строго соблюдать меры индивидуальной защиты. В том числе:


🔘 обязательно носить маски в общественных местах;
🔘 обязательно соблюдать социальное дистанционирование;
🔘 регулярно мыть руки и вынудит ввести требования жёсткого карантина.

Kanalimizga qo'shiling
ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР УЧУН МУҲИМ БЎЛГАН ЯНГИЛИКЛАР!!!

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 13 август куни “Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш ишларини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 183-сонли буйруқ қабул қилинди.
❗️2020-2021 ўқув йилидан:
халқ таълими тизимидаги 9 та услубий органлардан самарасиз бўлган 4 та услубий органлар фаолияти якунланди;
умумий ўрта таълим мактабларидаги фан йўналишлари бўйича методбирлашмаларнинг ҳужжатлари сони 6 тадан 3 тага қисқартирилди;
тизимдаги фан методистларининг амалдаги 24 та меъёрий ҳужжатлари 6 тага туширилди;
умумий ўрта таълим мактабларида ўтказиладиган фан ойликлари ва ўқитувчиларнинг метод кунлари қайта кўриб чиқилиб, белгиланди;
умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тартиби белгиланди.
Умумий ўрта таълим мактабларидаги услубий-бошқарув органлар сони 3 тадан 2 тага камайтирилди.
Эндиликда, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларида фақатгина фан методбирлашмалари ва педагогика кенгаши фаолият кўрсатади.


❗️Халқ таълими вазирлиги томонидан янги ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларидаги фанлар бўйича методбирлашма ҳужжатлари сони 6 тадан 3 та этиб белгиланди.
Булар:
йиллик иш режа;
йиғилиш баённомаси;
йиллик ҳисоботи.

Эндиликда, метод бирлашмалар ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, фан ўқитувчиларига методик ёрдамни ташкил этиш, тегишли ўқув фанларини ўқитиш услубларини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини оширишига кўмаклашиш билан шуғулланади.

❗️2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларида ФАН ОЙЛИКЛАРИ қуйидаги тартибда белгиланди:
Сентябрь - Бошланғич таълим;
Октябрь - Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили;
Ноябрь - Рус ва хорижий тиллар;
Декабрь - Тарбия ва ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари);
Январь - Табиий фанлар (физика, кимё, биология);
Февраль - Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари);
Март - География ва иқтисодиёт;
Апрель - Амалий фанлар (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология);
Май - Жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик.

❗️2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларида фан ўқитувчиларнинг МЕТОДИК КУНЛАРИ қуйидаги тартибда белгиланди:
Душанба - Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) ўқитувчилари;
Сешанба - Филология фанлари (Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили/рус тили) ўқитувчилари;
Чоршанба - Табиий фанлар (физика, кимё, биология, география ва иқтисодиёт) ўқитувчилари;
Пайшанба - Ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия) ўқитувчилари;
Жума - Хорижий тиллар ўқитувчилари;
Шанба - Амалий фанлар ва бошланғич таълим (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик) ўқитувчилари.

Эслатиб ўтамиз: Умумий ўрта таълим мактабларида фан ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш, ижодий ишлашлари ва ўз билимини мунтазам бойитиб боришлари мақсадида методик кунлар ташкил этилади.

❗️Халқ таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тартиби тасдиқланди.
Унга кўра, фан ўқитувчиларига асосий методик хизмат кўрсатадиган масъуллар белгиланди.

Масъул ходимлар:
умумий ўрта таълим мактабларида фан методбирлашмалари раҳбарлари;
умумий ўрта таълим мактабларида педагогик кенгаш аъзолари;
туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг тегишли фан методистлари;
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг Методик хизмат бўлимлари фан методистлари;
Республика таълим маркази методистлари.

Бизнинг канал
👇👇👇
https://t.me/nvxtb
ЯНА ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА ДАРС БЕРИШ МАСАЛАСИ

Жуда кўп мактабларда ёшлар етакчиларига ўз мутахасисликлари бўйича дарс берилмаётгани тўғрисида маълумотлар келмоқда. Ёшлар етакчилари бизга нега дарс беришмайди, ахир қолган раҳбар ходимларга дарс ўтиш мумкинку деб шикоят қилишяпти.

Хабарингиз бўлса жорий йилнинг февраль ойида бу масалага ойдинлик киритган эдик.

Ҳозирги кунга келиб яна ёшлар етакчилари томонидан шикоятлар кўпайиб кетганлиги учун куни кеча Ўзбекистон ёшлар иттифоқи "Камалак" болалар ташкилоти бўлим бошлиғи Холдарова Индира Aбдукаримовна билан боғландик.

И.Холдорова ёшлар етакчиларнинг дарс соатларини қайтариш ҳаракатида эканликларини, шунингдек, бу муаммони хал қилиш мақсадида янги меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилганлиги, бироқ, пандемия сабаб ташкилотлар карантинга ёпилганлиги учун ушбу масала бироз чўзилиб кетганлигини айтиб, мазкур масала тез орада ижобий ҳал этилишини маълум қилди.

Ўйлаймизки бу масалла тез орада ижобий ҳал этилади. Ёшлар етакчиларидан эса бироз кутиб туришларини, мактаб ЎТИБДЎларидан эса дарс тақсимотида ёшлар етакчиларини ҳам ҳисобга олиб, улар томонга бироз ён босиб туришларини сўраган бўлар эдик.

Шу фурсатдан фойдаланиб мазкур муаммони ҳал этилишида ёрдам бераётган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи "Камалак" болалар ташкилоти бўлим бошлиғи Холдарова Индира Aбдукаримовнага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

P.S: Муаммо ҳал этилиши билан бу маълумотларни тўлиқ каналга жойлаймиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Бизнинг канал
👇👇👇
https://t.me/nvxtb
​​​​​2020-yilning eng yaxshi yangiligini kutib oling!

🏁 Translaton (Translation + Marathon) — Khan Academy Oʻzbek koʻngillilar jamoasi tomonidan tashkillashtirilgan tarjima marafoni. Translatonning asosiy maqsadi dunyo miqyosidagi top kontentni oʻzbek tiliga tarjima qilish va yoshlar orasida ilm-fan, mutolaaga boʻlgan qiziqishni oshirishdan iborat.

⌘ Marafon doirasida 1 hafta ichida 1 000 000 ta soʻz tarjima qilish rejalashtirilgan. Eng faol ishtirokchilar homiylar tomonidan taqdim etilgan sovgʻalar bilan taqdirlanadi.

🔥 7 kun // 2000 maqola // 500 ishtirokchi // 100% onlayn

🙋‍♂️ Tarjimon va muharrirlar, chellenjga marhamat, hoziroq ariza topshiring »

👨🏻‍💻 Administratorga yozish

Kanalimizga qo'shiling
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж 24 | Навоий вилоятида 11-синф битирувчиларини иш билан таъминлаш ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Бугунги кунга қадар 1-синфларга қарийб 90 фоиз боланинг ҳужжати қабул қилинди

Жорий йилнинг 18 август санасига қадар Республика умумтаълим мактабларининг 1-синфига 578710 нафар ўқувчининг ҳужжати қабул қилинди, бу эса жорий ўқув йили учун қабул режасининг 90 фоизи демакдир.

Шундан халқ таълими тизимидаги мактабларга 577304 нафар бола, бошқа вазирлик тасарруфидаги мактабларга 103 нафар ва 1303 нафари нодавлат мактабларга қабул қилинган.

Жорий ўқув йилида халқ таълими вазирлиги 650116 нафар ўқувчини қабул қилишни режалаштирган.

Ўқувчиларнинг аксарияти, 96,4 фоизи ўз микроҳудудидан қабул қилинган (558140 нафар бола).

2020-2021 ўқув йили учун қабул жорий йилнинг 25 августига қадар давом этишини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида илк маротаба 1-синфга борадиган ўқувчиларнинг ҳужжат топшириш жараёни qabul.maktab.uz орқали онлайн навбат асосида амалга оширилмоқда.
Мактаб ва боғчалар очилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларининг яқин кунларда очилиши учун тайёргарлик ишлари кўрилаётганини маълум қилди.
Унга кўра, мазкур муассасалар қайта очилгандан сўнг амал қилиниши зарур бўлган санитар меъёрлар ишлаб чиқилмоқда.
«Мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида ўз фарзандларимиз таълим олишади. Бу масалада эътибор бериш керак бўлган жиҳатлар кўп. Ишлаб чиқилаётган тадбирлар шунчаки ҳисобот учун эмас, балки фарзандларимизни ижтимоий ҳаётга тезроқ қайтариш, карантин шароитида уларнинг руҳиятида кузатилган ўзгаришларни бартараф қилиш, улар қатнайдиган муассасаларда коронавирус тарқалишига имкон қадар тўсқинлик қилишга қаратилган чоралар белгиланиши лозим.
Айни кунларда Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда таълим муассасаларида амал қилувчи санитария меъёрлари ишлаб чиқилмоқда. Мазкур меъёрлар Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда барча томонидан бажарилиши бирдек мажбурийлиги белгилаб қўйилади. Шундан кейин мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларига фаолиятини бошлаш учун рухсат берилади», деди штаб аъзоси АОКАдаги брифингда.
Эслатиб ўтамиз, 15 августдан хусусий боғчалар ва ўқув марказлари фаолиятига рухсат берилган эди.

Kanalimizga qo'shiling
Халқ таълими вазирлигида мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди

18 август куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда ҳудудларда мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди.

Йиғилиш аввалида пандемия шароитида кузатув кенгашлари йиғилишлари ўтказилмагани сабабли ҳудудларда қатор директор лавозимлари бўш қолаётганлиги, ушбу масалани тез ва сифатли ҳал қилиниши лозимлиги, таълимда юқори натижаларга эришилишида муносиб кадрларни танлаш ва тайинлаш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Ҳудудий халқ таълими бошқармаларига мактабларни бошлаш бўйича 3 та сценарий устида иш олиб борилаётганлиги, мактаблар янги ўқув йилига шаъй ҳолатга келтирилиши зарурлиги, хусусан, мактабларнинг тоза ичимлик суви билан таъминланиш масаласи бугунги пандемия шароитида жуда муҳимлиги қайд этилди.

Мактабларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриши масаласи ҳам кўриб чиқилиб, барча мактабларга октябрь ойига қадар маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда буржуйка печларидан воз кечиш зарурлиги ва бунинг учун барча чоралар кўрилиши талаби қўйилди. Бундан ташқари жойларда ҳароб аҳволда бўлган мактаб филиаллари фаолиятини тугатиб, уларни тўлақонли мактабларга айлантириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек йиғилиш давомида ўқитувчилар ўртасида дарс тақсимоти масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликларининг қарори билан тасдиқланган Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида низом бўйича батафсил маълумот берилди. Мактабларда ўқитувчиларга дарс соатларни тақсимлашда уларнинг эришган натижалари ва касбий маҳоратига эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.


Kanalimizga qo'shiling
Ўзбекистондаги мактабларнинг 13 фоизида қўлни совун ва сув билан ювишга шароит йўқ – ЮНИСЕФ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФнинг Бирлашган мониторинг дастури ҳисоботи эълон қилинди.
Ҳисоботдаги сўнгги маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги мактабларнинг 13 фоизида қўлларни совун ва сув билан ювиш учун зарур шароит мавжуд эмас. Шунингдек, мактабларнинг 83 фоизи тоза ичимлик сувидан фойдаланиш ва 78 фоизи асосий санитария шароитларига эга.
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси пандемия даврида мактаблар хавфсиз фаолият юритиши учун санитар шароитлар бўлиши зарурлиги ҳақидаги эслатма билан чиқди.
«Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда мактабларнинг ёпилиши 8 миллиондан ортиқ боланинг таълим олишига ўз таъсирини кўрсатди. Ўзбекистон ҳукумати босқичма-босқич тарзда мактабларни қайта очишни режалаштирар экан, бу хавфсиз бўлиши ва мамлакатнинг COVID-19 пандемиясига қарши соғлиқни сақлаш тизими томонидан тайинланган умумий чора-тадбирларига риоя қилиниши лозим.
Мактаблар қайта очилишидан олдин улар сув билан таъминланиши, санитария ва гигиена шароитлари сифатли ва етарли миқдорда йўлга қўйилиши керак. Ўқувчиларга ўқиш учун хавфсиз, ишончли қулай муҳит яратиш мақсадида мактабларда тозалаш ва дезинфекциялаш ишлари тегишли равишда таъминланганига ишонч ҳосил қилиш даркор», дейди ваколатхона раҳбари Саша Грауманн.  
Ҳисоботда айтилишича, дунё бўйлаб 818 миллион бола ўз мактабида қўл ювиш учун асосий воситаларга эга эмас, бу эса уларнинг СOVID-19 ва бошқа юқумли касалликлар юқтиришининг хавфини оширади. Уларнинг учдан бир қисмдан кўпроғини (295 миллион) Aфрикадаги Саҳройи Кабирдан жанубда жойлашган мамлакатлар болалари ташкил этади. Кам ривожланган мамлакатларда ҳар 10та мактабнинг 7таси қўл ювиш учун асосий воситаларга, мактабларнинг ярми эса асосий санитария ва сув таъминотига эга эмас.
«СOVID-19 тарқалишини назорат қилишни истаган ҳукуматлар соғлиқни сақлаш чораларини амалга ошириш зарурати билан боғлиқ бўлган ижтимоий-иқтисодий таъсирларни мувозанатга келтириши керак. Мактабларнинг узоқ вақтга ёпилиши болаларнинг хавфсизлиги, фаровонлиги ва ўқишига салбий таъсир кўрсатиши исботланган.
Санитария хизматларидан фойдаланиш мактабларда инфекция тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш учун зарурдир. Бу давом этаётган СOVID-19 пандемияси даврида мактабларни хавфсиз қайта очиш ва ишлатиш бўйича ҳукумат стратегияларининг асосий йўналиши ҳисобланади», дейилади ҳисоботда.

Kanalimizga qo'shiling
Техникумларга қабул квоталари тасдиқланди

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг 7 августдаги 2-сон баёнига асосан, янги ўқув йили учун техникумларга қабул параметрлари тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, 185та техникумга 9199 нафар ўқувчи давлат буюртмаси бўйича (грант асосида) қабул қилиниши белгиланган.

2020/21 ўқув йили: техникумларга қабул квоталари (.pdf)

Маълумот учун, техникумларга камида умумий ўрта маълумотга эга шахслар ўқишга қабул қилинади, ўқиш таълим йўналишининг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда камида 2 йил давом этади.
Таълим кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларда, давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Техникум битирувчилари ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича имтиҳонларсиз, якка тартибдаги суҳбат орқали ОТМларда 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.
Kanalimizga qo'shiling
Yoshlar ishlari agentligi, Masofaviy ta'lim loyihasi va Mening yurtim telekanalidan abituriyentlar uchun yangi - "Abituriyent Info" ko'rsatuvini qarshi oling!

📌Kirish imtihonlariga oid o'zingizni qiziqtirgan savollarga javoblar
📌Soha mutaxassislaridan test savollari tahlili
📌Abituriyentlar uchun psixologik maslahatlar

📺Barchasi dushanba va payshanba kunlari, soat 18:15 da "Mening yurtim" telekanalida.

"Abituriyent Info" - aktual savollarga tezkor javoblar!

Batafsil👉 @masofatalim

Kanalimizga qo'shiling
2020-2021 ЎҚУВ ЙИЛИДАН УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРДА МАТЕМАТИКА, КИМЁ ВА БИОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ЧУҚУРРОҚ ЎРГАТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси ҳамда 2020 йил 31 январь куни математика, кимё, биология ва геология илм-фанини ривожлантишга бағишланган йиғилишида илм-фаннинг устувор йўналишлари сифатида математика, кимё, биология ва геология соҳалари белгиланди.

Шу мақсадда, Халқ таълими вазирлиги томонидан 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб математика, кимё ва биология фанларини чуқурроқ ўргатиш учун мазкур фанларга қўшимча дарс соатлари ажратилди.

Жумладан:

📚10-синф “Математика” фанига ҳафтасига 1 соат;
📚10-11-синф “Кимё” фанига ҳафтасига 1 соатдан (жами 2 соат);
📚10-11-синф “Биология” фанига ҳафтасига 1 соатдан (жами 2 соат).

Шунингдек, 2020 йил “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да мамлакатимизда таълимнинг барча босқичларида халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган ахборот технологиялари жорий этилиши муносабати билан
📚5-6-синфларда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанига ҳафтасига 0,5 соатдан (жами 1 соат) қўшиб берилди.

Эндиликда, халқ таълими тизимида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб:

математика фани ҳафтасига 55 соат (ўтган йилда 54 соат);
кимё фани ҳафтасига 12 соат (ўтган йилда 10 соат);
биология фани ҳафтасига 15 соат (ўтган йилда 13 соат);
информатика фани ҳафтасига 10 соат ўқитилади (ўтган йилда 9 соат).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майда “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда 2020 йил 12 августда “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.
Умумтаълим мактабларида синфларни комплектлашда ўқувчилар сони қанча бўлиши керак?

Жавоб: Умумтаълим муассасаларининг синфлари қуйидаги меъёрлар асосида ўқувчилар сонидан келиб чиқиб комплектланади,
шаҳар ҳудуди ва туман марказларида 25-35 нафаргача;
қишлоқ ҳудудларида 20-35 нафаргача (олис (тоғли,чўлли) ҳудудларда жойлашган умумтаълим муассасалари бундан мустасно);
бошқа ҳолларда умумтаълим муассасаси ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими ва молия бўлимлари билан келишилган ҳолда синфлар комплектланади.

Асос: “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом 2-боб, 3-банди. 2020 йил 30 июнда адлия вазирлигида 3271-сон билан рўйхатдан ўтказилган.