ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙
2.72K subscribers
172 photos
81 videos
2.03K links
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналлари:

@nurli_yol_quron
@nurli_yol_hadis
@nurli_yol

Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot
Download Telegram
Ибн Суннийнинг ривоятларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бундай деганлар:«Агар бирортангиз ўзи ёқтирмаган туш кўрса, уч марта туфлаб:____ деса, унга ҳеч нарса бўлмайди».
Anonymous Quiz
47%
Инний аъузу бика мин ъамалиш шайтони ва саййиатил аҳлами
37%
Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ
7%
Бисмикаллоҳумма аҳйа ва амуту
10%
Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур
ФАРЗ НАМОЗИНИНГ УЧИНЧИ ВА ТЎРТИНЧИ РАКАТЛАРИДА ЗАМ СУРА ЎҚИГАН БЎЛСА
#намоз

949-CАВОЛ: Фарз намозини учинчи ва тўртинчи ракатларида фотиҳа сурасидан сўнг зам сура ўқиса саждаи саҳв қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракатларида Фотиҳа сурасини ўқишлик суннат амал. Кимдир Фотиҳадан кейин зам сура ўқиб қўйса, бу билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди.

Суннат ва нафл намозларнинг барча ракатларида Фотиҳадан кейин зам сура қўшиш вожиб бўлиб, уни тарк қилиш билан саждаи саҳв қилинади.

Бу борада "Фатово ҳиндия"да шундай дейилади:

ولو قرأ في الأخريين الفاتحة و السورة لا يلزمه السهو، و هو الأصح

"Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракъатларда Фотиҳа ва зам сура ўқиган бўлса, саждаи саҳв лозим бўлмайди". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
БЕВА АЁЛ УМРАГА БОРИШИ ҲАРОММИ?
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Эрим бувилари ва ойиларини ҳаж сафарига юбормоқчи эдилар, лекин бувилари мен бева аёлман менга ҳаж ёки умра сафатига бориш ҳаром дедилар. Юбормоқчи бўлсанг фақат онангни юбор дедилар. Лекин ўзлари жудаям боришни хохлайдилар. Шу гап қанчалар тўғри шу ҳақида малумот берсангиз. Агар шундай бўлса ҳаж ва умра сафарига боришлари мумкин эмасми?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бу каби гапларни диндан бехабар одамлар тарқатишади. Аёл киши маҳрам эркак билан умра ёки ҳажга борса бўлади. Иддаси чиққан бўлса бас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/206249)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
🧕 КОСМЕТИК ВОСИТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#намоз #таҳорат

CАВОЛ: Таҳорат олиб бўлиб косметик воситалардан фойдаланиб намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўша косметик моддалар ҳалол махсулот ва моддалардан тайёрланган бўлса, жоиз. Агар таркибига ҳаром модда аралашган бўлса ёки шубҳали бўлса, у билан намоз ўқиш жоизмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу ва Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар,"________" деб айтар эдилар.
Anonymous Quiz
48%
Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур
31%
Бисмикаллоҳумма аҳйа ва амуту
11%
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи
10%
Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳи
#Дуо

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
ЭР ВА ХОТИН НАМОЗИ ЖАМОАТ НАМОЗИ ҲИСОБЛАНАДИМИ?
#намоз

CАВОЛ: Аёлим мен билан олдима-кетин туриб намоз ўқиса у ҳам жамоат намози ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши фарз намозида эрига иқтидо қилса, уларнинг ўқиган намозлари жамоат билан адо топган бўлади.

Бу борада Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:

لو جمع بأهله لا يكره وينال فضيلة الجماعة لكن جماعة المسجد أفضل

“Киши аҳли оиласини жамлаб, (намоз ўқиса) макруҳ бўлмайди ва жамоатнинг фазилатига етишади. Лекин масжиднинг жамоати афзалдир” (“Раддул муҳтор” китоби).

Демак, масжидда ўқилган жамоат намози мутлақ ҳамма намозлардан – масжиддан бошқа жойларда ёлғиз ёки жамоат бўлиб ўқилган намозлардан мутлақ афзал саналади. Чунки масжиддаги жамоат учсун ва у ерга чиқишдаги ҳар бир қадам учун ажру савоблар ваъда қилинган. Масжиддан бошқа ўринларда ёлғиз намоз ўқигандан кўра киши аёли ёки балоғатга етган ёш бола билан жамоат бўлиб намоз ўқигани афзал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
СВЕЧА ТАХОРАТНИ СИНДИРАДИМИ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! 1. Орқа тарафга свеча қўйса тахорати кетиб ғусл вожиб бўладими? 2. Аёллар олди тарафга свеча тиқса ё тампон қўйса ғусл қилиш керакми?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом!

1). Орқа йўлга свеча қўйилгани туфайли ғусл вожиб бўлмайди. Бирор нарса ташқарига сизиб чиқса таҳорат синади. Чиқмаса синмайди.
2). Ғусл вожиб бўлмайди. Таҳорат синиши юқоридагидек. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/208032)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
АВВАЛ ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ТУГАТИШ КЕРАКМИ?
#қазо

CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга 10 ой бўлди. Лекин шу пайтгача фақат бомдод ва хуфтонни ўқиб келаётгандим. 1 ойдан бери 5 маҳал ўқияпман. Буни билган яқинларим аввал 5 маҳал ўқимаганлигинг учун ҳозир ўша ўқимаганларингни қазосини ўқишинг керак дейишди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу каби диний масалаларни фақат мутахассислардан сўранг. Сизга маслаҳат берган яқинларингиз нотўғри айтишган. Қазоси бор одам олдин қазоларини тугатиб кейин вақтли намозларни ўқисин деган гап йўқ. Аксинча ҳар кунги беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Шунинг учун намозларни ўз вақтида ўқинг ва аввал қолдирган қазо намозларингизни ҳам вақт топиб ўқиб тугатишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
НАФЛ РЎЗАСИНИНГ НИЯТИ
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Нафл рўзасини тутмоқчиман. Лекин Рамазон ойида рўза тутганда оғиз ёпадиган ва очадиган дуолари нафл рўзасида бошқача айтилар экан. Шу нафл рўзасининг дуосини ёзиб берсангиз.


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Нафл рўзасини тутишни ният қилдим. Бошқа ҳеч қандай гапга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/92394)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
БОМДОД НАМОЗИГА ТУРИШ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Аллоҳга шукурким намоз ўқишни бошлаганимга 9 ой бўлди. Лекин баъзан бомдод намозига туролмаяпман, чунки кечаси билан уйқум қочиб кўп уйғониб чиқиб, тонгга яқин қаттиқ ухлаб қолаяпман. Аёлим хам намозга турадиган вақт, мени уйғотишга кўзи қиймаяпти, кеч ухлади, ухлолмади деб тургизмаяпти. Саволим шундан иборатки, кеч бўлса хам тургандан кейин бомдод намозини фарзи ва суннатини ўқиб олсам бўладими?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Шундай қилишингиз шарт. 40 кун хуфтонни ўқибоқ ухлашга одатлансангиз бамдод вақтида хоҳламасангиз ҳам турадиган бўласиз. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/84263)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
ҚАБР ТОШИГА РАСМ ЧИЗИШ
#қабристон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Тирик одамларни суратини яратиш, жумладан ҳайкалини ҳам яратиш мумкин эмас. Лекин вафот этган одамни ҳам қабр тошига расмини чизиш мумкин эмасми? У бошқа бир суратдан нусха кўчиряпти холоску. Бу ишда гуноҳ фақат буюрган одамни бўйнида эмасми?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу ҳам гуноҳ. Хусусан, қабрларга расм чизиш унданда оғирроқ гуноҳ. Чунки раҳмат ёғилишга муҳтож бўлган жой ўликларнинг жойидир. Сурат бор жойга фаришталар бормаслиги аниқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/100556)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
Абу Ҳумайд ёки Абу Усайдлардан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Агар бирортангиз масжидга кирса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб, сўнг:"_______" деб айтсин. Manba: Zikr va duolar kitobi.
Anonymous Quiz
22%
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи
35%
Аллоҳуммафтаҳ лий абваба роҳматик
27%
Аллоҳумма инний ас`алука мин фазлик
16%
Ла илаҳа иллаллоҳу каримул ъазийм.
ҚУРЪОН ТИНГЛАБ ИШ ҚИЛИШ
#Қуръон

CАВОЛ: Қуръоннинг аудио шаклини телефоним орқали уй ишларини бажараётиб тингласам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон тинглаб иш қилаётганингизда эшитаётган нарсангизга эътибор қилиб ишласангиз — бу жоиз амал. Аммо Қуръонни тинглаш асносида эътиборингиз умуман бошқа тарафда бўлса, унда Қуръонга ҳурматсизлик бўлади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
🧕 ОТАМ ҲИЖОБГА ҚАРШИ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! 1). Ҳижобга кирмоқчи эканлигимни отамга айтганимда, отам: "ҳижобга кирсанг, дарвозани ташқаридан ёпиб, кет уйдан, турмушга чиқганингда тақасан ҳижобингни, лекин ҳижобга кирсанг мени уйимга келма"- дейдила, мени эса бошқа борадиган жойим йўқ, ҳижобга кирмоқчиман, авратимни кўрсатиб юриш ноқулай менга, ўзимниям ўзганиям гуноҳга ботиришни ҳохламиман. 2). Намозимга ҳам қаршилар ҳатто, ҳаммасини тунда қазо қилиб ўқийсан дейдила, аммо мен яшириб ўқийман намозларимни.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ отангизни ҳидоят қилсин! Отангизни бундай дейишга ҳаққи йўқ. Жуда катта гуноҳ қиляпти. Сиз ҳижоб деб махсус кийим кийишингиз шарт эмас. Авратларингизни ёпиб юрсангиз кифоя. Намозни ҳам канда қилмай ўқинг. Аллоҳдан қўрқиб Ўзига тақво қилсангиз, сизга Ўзи йўл очиб қўяди. “Талоқ” сурасининг 2-3 оятларида шундай дейилган:

«Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Ҳақиқатан, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир».

Яъни ким Аллоҳ таолонинг буюрганини қилиб, қайтарганидан қайтса, бу дунё ва у дунёнинг қийинчиликларидан чиқадиган йўлни Аллоҳ таолонинг Ўзи кўрсатиб қўяди. Тақводор шахснинг мушкулини доимо Аллоҳ таолонинг Ўзи енгил қилиб туради. Шу билан бирга, унга ўзи ўйлаб хаёлига ҳам келмаган томондан ризқи рўз етказиб беради. Одатда кишилар ризқи рўзим сероб бўлсин, деган мақсадда тақводан воз кечишади. Бу эса аксинча натижага олиб келади. Ушбу ояти кариманинг маъносидан келиб чиқадиган қоидага биноан, тақводорлик қийинчиликларнинг осонлашиши ва ризқнинг ўйламаган тарафдан келишига сабаб бўлади.

Юқорида зикр этилган ишларда ҳийла-найранг кўп ишлатилади. Ҳийладан қўрқишнинг ўзи янги ҳийлага олиб боради. Шунинг учун Қуръони Карим мусулмонларни Аллоҳга таваккул қилишга ундаб, «Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоя­дир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Ҳақиқатан, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир», дейди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу «Қуръондаги энг катта умидбахш оят, ушбу «ва ман яттақиллаҳа яжъал лаҳу махражан ва йарзуқҳу мин ҳайсу лаа яҳтасиб» деган эканлар.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадиси шарифда Пай­ғамбар алайҳиссалом: «Албатта, банда қилган гуноҳи туфайли ризқдан маҳрум бўлади. Қадарни дуодан ўзга ҳеч нарса рад қила олмайди, умрни яхшиликдан ўзга ҳеч нарса зиёд қила олмайди», деганлар.
«Ким Аллоҳга таваккул қилса, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир», жумласи тафсирига уламоларимиз қуйидаги ҳадисни келтирадилар. Пайғамбар алайҳиссалом Абдуллоҳ ибн Масъудга қилган насиҳатларида, жумладан: «...Ва билки, агар умматнинг барчаси йиғилиб сенга манфаат етказмоқчи бўлсалар ҳам, Аллоҳ сен учун тақдир қилиб қўйган нарсадан ўзга ҳеч бир нарса қила олмайдилар. Агар сенга зарар етказиш учун тўплансалар ҳам, Аллоҳ сен учун тақдир қилиб қўйган нарсадан ўзга ҳеч бир нарса қила олмайдилар», деганлар. («Тафсири Ҳилол» китоби). Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/190768)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
ТАҲОРАТСИЗ САЛОВАТ, ИСТИҒФОР АЙТСА БЎЛАДИМИ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Таҳоратсиз саловат ёки истиғфор айтса бўладими?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ҳа. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/92312)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
ҚИБЛА
#қибла

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ёшлигимиздан “Қиблага оёқ узатма“, “қиблага авратингни кўрсатма” қабилидаги таъқиқларни эшитганмиз. Ҳожатхона, чумилиш хоналарида ҳам “қибла” тушунчаси ўз кучида қоладими? деб берилган саволга бир иккита ссылкалар жавоб тарзида берилди. Уларнинг иккисида ҳам ҳожатхона ва чўмилиш хонаси ёдга олинмаган. Саволнинг мақсади ҳам шу эди. Ўша ерларда бунга амал қилинадими?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Чўмилаётган пайтда, ҳалода ва яқинлик қилинаётган пайтларда қиблага юзланиш макруҳдир. Валлоҳу аълам.

(https://savollar.islom.uz/s/26894)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
ЭР АЁЛИНИНГ МАҲРИНИ БЕРМАЙ ОЛАМДАН ЎТГАН БЎЛСА
#оила

CАВОЛ: Эр аёлининг маҳрини бермай оламдан ўтган бўлса, фарзанди отасининг ўрнига берса бўладими? Агар бўладигон бўлса онасига нима деб беради?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маҳр ҳам эрнинг зиммасидаги адо қилиниши зарур бўлган ҳақлардан биридир. Адо қилинмаган маҳрнинг насия қисмининг адо қилиш муддати эр-хотинлардан бирларининг ўлими ёки ўртага талоқ тушиб ажрашилганда етиб келган бўлади. Шунинг учун эр маҳрни бермасдан вафот этиб кетган бўлса ва марҳумнинг уй-жойи, машинаси, чорва ҳайвонлари, пул ва бошқа нарсалардан иборат мол-дунёлари бўлса, ўшаларни меросхўрларга беришдан олдин барча қарзлари, жумладан хотиннинг маҳри ҳам узилиши шарт. Агар ҳеч нарса қолдирмаган бўлса ёки қолдирган моли етарли бўлмаса, у ҳолда ўғли ёки бошқа меросхўрлар истаса, отамизнинг маҳрлари учун, деб адо қилиб қўйишлари мумкин. Адо қилмасалар, қиёматга қолади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
НАМОЗДА ОЛДИНГИ САФЛАРНИ ТЎЛДИРИШ ҲАҚИДА
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Жума намозига келсам одам кўп экан, лекин сафларнинг олдинги 7-8 қаторлари жуда сийрак бўлиб, одамларнинг кўпроғи чордона қуриб ўтиришибди. Шу пайтда мен олдинги сафга ўтиб бўш ўринларни тўлдиришга уринишим яхшими ёки орқага қараб юришим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Сафларни аввалгисидан бошлаб тўлдириб бориш суннатдир. Баъзи фуқаҳолар вожиб деганлар. Биринчи саф тўлмай туриб, кейинги сафга турилмайди. Иккинчи саф тўлмасидан учинчиси бошланмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи сафни тўлдиришга буюрганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي النِّدَاءِ وَالصَّفِّ الْأَوَّلِ، ثُمَّ لَمْ يَجِدُوا إِلَّا أَنْ يَسْتَهِمُوا عَلَيْهِ لَاسْتَهَمُوا وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي التَّهْجِيرِ، لَاسْتَبَقُوا إِلَيْهِ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي الْعَتَمَةِ وَالصُّبْحِ، لَأَتَوْهُمَا وَلَوْ حَبْوًا" (رواه البخاري ومسلم)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар одамлар азон ва биринчи сафда қандай савоб борлигини билиб, кейин унга қуръа ташлабгина имкон топганларида, шубҳасиз, қуръа ташлаган бўлардилар. Агар намозга эртароқ боришда нима борлигини билганларида, унга шошилган бўлардилар. Агар хуфтон ва бомдодда нима борлигини билганларида, у иккисига эмаклаб бўлса ҳам келардилар”, дедилар”. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Яъни, биринчи сафда атиги битта жой қолганида икки киши келиб, уни эгаллаш учун тортишиб қолса, қуръа орқали бу муаммони ҳал қилишарди. Афсуски, ҳозирда ушбу суннатга амал қилишда кўпчилик сусткашлик қилишларини гувоҳи бўлиб қоламиз. Биринчи саф энди ярим бўлганига қарамай кимдир келиб иккинчи сафга турса, қолганлар ҳам унинг ёнига келиб қўшилади. Аслида эса биринчи сафни тўлдирмасдан кейинги сафни тўлдиришни бошланмайди.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ "أَقِيمُوا الصُّفُوفَ وَحَاذُوا بَيْنَ الْمَنَاكِبِ وَسُدُّوا الْخَلَلَ وَلِينُوا بِأَيْدِي إِخْوَانِكُمْ وَلَا تَذَرُوا فُرُجَاتٍ لِلشَّيْطَانِ وَمَنْ وَصَلَ صَفًّا وَصَلَهُ اللهُ وَمَنْ قَطَعَ صَفًّا قَطَعَهُ اللهُ" (رواه البخاري ومسلم)

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сафларни текисланглар, елкаларни баравар қилинглар, орадаги очиқ жойларни тўлдиринглар, биродарингиз қўлларига мулойим бўлинглар, шайтонга бўш жой қолдирманглар. Ким сафни уласа, Аллоҳ уни (ўз раҳмати билан) уласин. Ким сафни узса, Аллоҳ уни (раҳматидан) узиб қўйсин”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривоят қилган).

Шундан келиб чиқиб, Сиз жамоат намози олдидан аввалги сафларни тўлдиришга ҳаракат қилишингиз мақсадга мувофиқ саналади. Фақат бунда бошқа намозхонларга озор еткизмаслик лозим бўлади. Агар аввалги сафга ўтишда кимгадир азият бериб қўйиш хавфи бўлса имкон муносиб жойни топиб ўтирилади.

عَبْدِ اللَّهِ بْنِ بُسْرٍ رضي الله عنه قال: جَاءَ رَجُلٌ يَتَخَطَّى رِقَابَ النَّاسِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَالنَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْطُبُ فَقَالَ لَهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : "اجْلِسْ فَقَدْ آذَيْتَ" (رواه أبو داود وابن ماجه) .

Абдуллоҳ ибн Буср разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Жума куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётганларида бир киши одамларнинг елкасидан хатлаб олдинга ўта бошлади. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ўтир, сен одамларга озор бердинг” дедилар". (Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
🧕 АЁЛ КИШИ ПАЙПОҚСИЗ НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

CАВОЛ: Аёл киши пайпоқсиз намоз ўқиса бўладими ёки мумкинмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволнинг жавоби аёл оёғининг тўпиғидан пастки қисми авратми ёки аврат эмасми, деган масалага боғлиқ.
Ҳанафий мазҳаби уламоларининг кўпчилиги далилларни ўрганиб чиқиб аёллар оёғининг тўпиғдан пасти аврат эмас, деган хулосага келганлар. Жумладан, бу масалани Имом Насафий ўзларининг “Канз ад-дақоиқ” китобида ва уни шарҳлаган Ибн Нужайм ва Зайлаъийлар, Имом Марғилоний ўзларининг “Ал-Ҳидоя” китобида, Имом Мавсилий “Ал-Ихтиёр” номли китобларида зикр қилишган.

Имом Абу Бакр ибн Али ал-Ҳаддодий “Ал-Жавҳара ан-наййира” китобида: “Саҳиҳ сўз – тўпиқдан пасти қараш ва ушлаш тўғрисида авратдир, намоз масаласида аврат эмас (яъни, номаҳрамни тўпиғидан пастини ушлаш ва шаҳват билан қараш жоиз эмас)”, деганлар.

Имом Қозихон эса: “Тўпиқдан пасти ҳақида икки хил ривоят бор. Тўғрироғи – тўпиқдан пастнинг тўртдан бири очилиши намозни бузади”, деганлар.

Хулоса қиладиган бўлсак, кўпчилик уламоларнинг сўзларига кўра аёл киши пайпоқсиз намоз ўқиши жоиз. Лекин ихтилофдан қочиш маъносида имкон борича пайпоқ билан ўқишлари эҳтиётроқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚