ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙
2.72K subscribers
172 photos
81 videos
2.03K links
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналлари:

@nurli_yol_quron
@nurli_yol_hadis
@nurli_yol

Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot
Download Telegram
#савол_бериш

Диний масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👉  @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди
#Ҳадис_838

БОҚУВЧИСИ ЙЎҚ ВА МИСКИНЛАРГА ЁРДАМ БЕРГАН КИМСА



السَّاعِي عَلَى الأَرْمَلَةِ وَالْمَسَاكِينِ كَالْمُجَاهِدِ فِي سَبِيلِ اللَّهِ ، وَكَالَّذِي يَصُومُ النَّهَارَ وَيَقُومُ اللَّيْلَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 Пайғамбиримиз саллалоҳу алайҳи васаллам: “Бева ва мискинларни боқиш йўлида саъй-ҳаракат қилувчи киши худди Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилувчи кишидек ва кундузи рўзадор кечаси эса ибодатда қоим бўлган кишидек(ажр-савобга эга бўлади).

✍️ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.


••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
📚 KУНЛИК ҲАДИС
ҒИЙБАТ ҚИЛИШДАН ОЛДИН ТАВБА ҚИЛИБ ВА КЕГИН ҒИЙБАТ ҚИЛИШ
#ғийбат

САВОЛ: Ассалому алайкум! Бир дўстим олдин “тавба қилдим ғийбат бўбқомасин” деб гап бошлаб орқасидан кимнидир ғийбат қилади. Килгани тўғирими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Бу билан ғийбат ҳалол бўлиб қолмайди. Ғийбат эканини билиб туриб қилса журъати учун гуноҳи янада оғирлашади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/234810)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
МАҲР БЕРМАЙ
#никоҳ

САВОЛ: Ассалому алайкум! Агарда аёлимга махр бермасдан яқинлик қилсам гунох бўладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Гуноҳ бўлмайди. Аммо маҳрни нақд беришингиз лозим бўлган бўлса, уни бермагунингизча аёлингиз яқинликдан бош тортишга ҳаққи бор.
Маҳрни иккига қисм. Дастлабкиси аввал берилади ва «маҳри муъажжал» – «эрта маҳр» деб аталади. Кейингиси кейин берилади ва «маҳри муажжал» – «кечиктирилган маҳр» деб аталади.
Агар икки тараф аҳди никоҳ пайтида эрта маҳр қанча ва қачон берилишини, кеч маҳр қанча ва қачон берилишини келишиб олган бўлсалар, ўша келишувга биноан иш тутадилар. Агар келишувда «эрта маҳр» га келишган бўлсангиз аёлингизда маҳрини бермагунингизча жинсий яқинликни рад этиши мумкин. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/227882)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
ҚОН ЧИҚАЗИБ ХУДОЙИ ҚИЛИШ
#эслатма

САВОЛ: Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Яқинда машина сотиб олдик. Яқинларимиз қон чиқазиб, домла чақириб худойи қилинглар яна тўртала балонини хам қонлаб қўйинглар дейишмоқда. Нима қилишни билмай қолдик. Нима маслахат берасизлар, ҳурматли устозлар?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шариатимизда Аллоҳдан ўзгани муқаддас ва улуғ санаб унинг учун жонлиқ сўйишни ширк дейилган. Масалан ҳаждан келган инсоннинг оёғи остига қўй сўйиш, мансаб мартабали киши келганига атаб оёғини остига қўй сўйиш, худди шунингдек бирор мозорга атаб жонлиқ сўйиш кабилар(агар оёғининг остига эмас, балки меҳмонларга таом тайёрлаш учун сўйса зарари йўқ). Худди шунингдек жуда кўп машина олганлар ёки машинаси бузилишни бошлаганлар Довуд алайҳиссалом, ёки қандайдир темир пирига атаб хўроз, ҳиммати ошиб кетганлари қўй сўйишади. Бу ҳам ширк ҳисобланади. Мусулмон бўлиш асосий нарса бўлганидек, ундан чиқарадиган амалларни ҳам билиш ва ундан эҳтиёт бўлиш ҳам шунчалар зарур.

❗️ Ҳозирги кунда ўзларини орқали, боболарим ёки момоларим бор деб ном чиқарган шайтоннинг дўстлари бор. Ўзларини Аллоҳга энг муқарраб банда деб билишади. Шариат мезонига солинганида улар диндан ташқари одам ҳисобланишади. Ўшандайлар одамларни жинларга атаб қўй, товуқ кабиларни сўйишга буюришади. Сўйгандан кейин жинларни тўпланиши учун қонини у ер бу ерларига суртишини вазифа қилиб беришади. Аслида эса ўшандай жойларга жинлар тўпланади. Буюрувчиларнинг янги макони пайдо бўлади. Инсон кофир бўлганидан кейин ҳар қанча қилган ибодатининг фойдаси бўлмайди. Бунинг учун аввалида куфрга буюриб ортидан яхшиликларга буюришининг ҳеч қандай фойдаси йўқ. Бунга алданмаслик керак. Одатда жинлар шундай нажосат, қон, зино бўлган жойларга жойлашишади. Кейин бир умр одамни иши юришмаса ўшандай жинларга фойда келтирадиган омилга айланиб қолишади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/66831)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
БОМДОД НАМОЗИНИ ФАРЗИ ВА СУННАТИНИ ЎРНИНИ АЛМАШТИРИБ ЎҚИСА
#намоз

CАВОЛ: Бомдод намозини фарзи ва суннатини ўрнини алмаштириб ўқиса гуноҳ бўладими? Қуёш чиқишига кам вақт қолгани учун улгурмай қоламан деб ўйлаб дастлаб фарзини ўқиб, кейин суннатини ўқидим. Қуёш чиққунча улгурдим. Шу ишим тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, бомдоднинг фарзи ва суннатининг ўрнини алмаштириш мумкин эмас. Чунки бу бизга Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан етиб келган тартибга зид. Лекин бомдоднинг вақтидан фақат икки ракат намоз ўқийдиган вақт қолган бўлса, албатта, фарзи ўқилади. Чунки фарз суннатдан муҳимроқ. Ҳанафий мазҳабимиздаги фатво берилган сўзга кўра, бомдоднинг суннати фарзидан аввал ўқилмай қолса, фарздан кейин ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн» («Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен Поксан. Мен эса золимлардан бўлиб қолдим») жумласини доим айтинг, чунки унинг аввали тавҳид, ўртаси тасбеҳ, охири эса истиғфордир!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
ПАЙШАНБА КУНИ ЎТГАНЛАР УЧУН ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ
#эслатма

CАВОЛ: Ассаламу алайкум! Бизнинг оилада Пайшанба куни кечки овқатдан сўнг ўтганлар учун Қуръон тиловати қилинади. Сабабини дадамдан сўрасам, “шу куни ўтган ота-боболаримиз руҳи келади” деган эдилар. Бошқа кунлари ҳам кечки овқатдан сўнг ўтганлар учун тиловат қилинса бўладими? Шу ҳақида маълумот берсангизлар.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! “Шу куни ўтган ота-боболаримиз руҳи келади” дейиш эътиқодга зид. Бу ҳақда бирор оят ёки ҳадисда далил йўқ. Бу иш ғайбга тегишли бўлгани учун бу ҳақда далилсиз бирор гапни айтиш, ғайбдан хабар беришга кириб қолади. Бу жуда хатарлидир. Қолаверса “ўтган ота-боболарнинг руҳлари ҳар доим ҳозиру нозир, бизларни кўриб туради” дейиш хатодир. Чунки ҳамма вақт ва ҳамма жойда ҳозиру нозир бўлиш фақат Аллоҳ таолога хос бўлган сифатдир.
“Машойихларнинг арвоҳлари ҳозиру нозирдир” дейиш куфрдир. (📚Фатавои Баззозия).

Ҳадисларда, дунёдан ўтган кишиларга фаришталар воситаси ила орқасидан қолганларининг хабарлари берилиб туриши, яхши ишларига хурсанд бўлиб, ёмон ишларига хафа бўлишлари зикр қилинган. Бу иш уларга хабар орқали етказилиши зикр қилинган. Тиловат ёки савоб иш миқдори ва бағишланадиган куни белгиланган эмас. Халқимиз орасида “мавлид ўқилганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳлари ташриф буюради” деган гап бор. Бу гап ҳам бирор оят ёки ҳадисга суяниб айтилган гап эмас. У зот ташриф буюрадиларми ёки йўқми бу ғайбнинг ишидир. Кимлардир тушида кўрганлари шаръан дилил бўла олмайди. Валлоҳу аълам.
👉 http://savollar.islom.uz/savol-40616/


(https://savollar.islom.uz/s/31461)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
САЖДАИ САҲВНИ АТТАҲИЁТ ДУОСИДАН СЎНГ ЭСЛАСА
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Агар киши саждаи саҳв қилиши лозим бўлиб қолиб, лекин охирги ракаъатда саждаи саҳвни унутса ва аттаҳиётдан кейинги дуоларни ўқиётганда (намозни тугатмасидан аввал) эсига тушиб қолса, дуоларни тугатиб, саждаи саҳвни қилса бўладими ёки намозни қайта ўқиши керак бўладими саждаи-саҳв кечиктирилганлиги учун.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Саждаи саҳв қилса бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/234204)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
#эслатма

📚 “Аддаау ваддавааъ” номли китобда:

📌 “Кўзни номаҳрам аёллардан тийиш кишига ҳақ билан ботилни ажратиб оладиган фаросатни ҳосил қилади. Аллоҳ таоло банда қандай амал қилса, ўша амалнинг жинсидан бўлган мукофотни беради. Кўзини ҳаромдан тийган кишиларнинг қалбига нур бағишлайди ва унга илм, иймон, маърифат ва фаросат эшигини очади. Яна кўз билан қалбнинг ўртасида боғлиқлик бор. Бири кесилган нарсадан бошқаси ҳам кесилади. Иккиси ҳам саломат ёки фасод бўлса, бошқаси ҳам саломат ёки фасод бўлади. Кишининг қараши фасодга учраса, қалби ҳам фасодга учрайди. Саломат қолишда ҳам шундай”

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
ЖАНОЗА НАМОЗИДА ТАКБИРЛАРНИ ТЎРТТАДАН КАМ АЙТИШ
#жаноза

CАВОЛ: Ҳурматли фатво ҳайъати, эшитишимча жаноза намозида имом неча марта “Аллоҳу акбар” деса, имомга иқтидо қилган кишилар ҳам шунча марта “Аллоҳу акбар” дейиши керак экан. Мабодо айтмаса намози бузилармиш. Шунга аниқлик киритиб берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жаноза намозига киришдаги такбир (“Аллоҳу акбар”) ва ундан кейинги уч такбирни айтиш имомга фарз бўлгани каби, иқтидо қилувчиларга ҳам фарздир. Агар иқтидо қилувчи такбирлардан бирини айтмаса, жаноза намози дуруст бўлмайди. Чунки ундаги ҳар бир такбир тўрт ракатли намознинг ҳар бир ракаатига ўхшайди. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда қуйидагича келган:

أن كل تكبيرة من تكبيرات صلاة الجنازة قامت مقام ركعة حتى لو ترك تكبيرة منها لا تجزئه الصلاة كما لو ترك ركعة من ذوات الأربع ("الميحط البرهاني") .

яъни: "Жаноза намозининг такбирларидан ҳар бири бир ракаат намознинг ўрнидадир. Ҳатто, жанозанинг тўрт такбиридан бири тарк қилинса, намоз дуруст бўлмайди, худди тўрт ракаатли намоздан бир ракаати ўқилмаса намоз дуруст бўлмаганидек". (“Ал-Муҳитул бурҳоний” китоби).

☝️ Демак, жаноза намозида ҳар гал имом такбир айтганда, иқтидо қилган киши ҳам имомга эргашиб такбирни айтиши фарз ҳисобланади. Акс ҳолда намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
ЗУҲО НАМОЗИНИНГ НЕЧА РАКАТ БЎЛИШИ
#намоз

CАВОЛ: Зуҳо намози кўп манбаларда 12 ракатгача бўлиши келтирилган. Яқинда бир манбада 8 ракат деб ўқидим. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зуҳо намозининг энг ози икки ракат эканида уламолар иттифоқ қилишган. Энг кўпи неча ракат экани борасида турли қараш мавжуд. Баъзи уламолар 8 ракат, деган бўлсалар, қолганлари 12 ракат дейишган. "Зуҳо намозининг кўпини чегараси йўқ", — деганлар ҳам бор (“Кувайт Фиқҳ энциклопедияси”).

☝️ Нима бўлганда ҳам, Зуҳо намози нафл намоз саналади. Уни кимдир ўқиса яхши, ўқимаса маломат қилинмайди. Шундай экан, унинг ракатларининг сони борасида ҳам кимдир оз ёки кўп ўқиса маломат йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
КАЛТАКЕСАКНИ НИМА УЧУН ЎЛДИРИШ КЕРАК?
#илм

CАВОЛ: Калтакесакни нима учун ўлдириш керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Омир ибн Саъд отасидан ривоят қилишича, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам калтакесакни ўлдиришга буюрганлар ва уни “фосиқча” деб номлаганлар” (Имом Муслим ривояти).

Шунингдек, Ибн Можада ривоят қилинишича, “У бир куни Оиша розияллоҳу анҳонинг уйига киради ва уйнинг бир бурчагида турган найзага кўзи тушиб: “Эй мўминларнинг онаси, буни нима қиласиз?” – дея найзага ишора қилади.

- “Биз у билан калтакесакларни ўлдирамиз. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтишларича, Иброҳим алайҳиссалом ўтга ташланганларида ўтни ўчиришга ҳаракат қилмаган ер юзида бирон-бир жонзот қолмаган, фақат калтакесакгина Иброҳим ташланган ўт ўчмасин деб оловни пуфлаб турган экан. Шунинг учун Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўлдиришга буюрганлар” – деб жавоб беради Ойша розияллоҳу анҳо”.

“Тарихи Ибн Нажжор” асарида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: “Ким калтакесакни ўлдирса Аллоҳ унинг еттита хатосини ўчиради”.

Имом Нававий шундай дейди: “Одамлар калтакесакларнинг зарарли ҳашаротлар эканига иттифоқ қилганлар” (“Шарҳи Муслим, 14\ 236).

Ҳофиз Ибн Ҳажар шундай дейди: “Ҳакимларнинг айтишича, калтакесак кар бўлади. У заъфарон бор жойга кирмайди. Шунингдек, калтакесак урғочисини оғзи воситасида урчитади ва тухум қўяди…” (Фатҳул Борий, 6\ 395).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам калтакесакни “фосиқча” деб номладилар. Негаки, “фисқ” сўзи аслида “итоатсиз, бузғунчи” каби маъноларни англатади. Калтакесак инсонга ортиқча зарар ва озор бериши билан бошқа аксар ҳашаротлардан фарқ қилгани боис шундай номланди. Иброҳим алайҳиссаломга ўт пуфлашининг ўзи унинг қанчалик зарарли эканига ёрқин далилдир. Ундан ташқари калтакесак хунук ва тасқара кўриниши, ёқимсиз овози ва тухумининг сассиқлиги билан ҳам инсонга озор беради. Мазкур сабабларга кўра уни ҳарамда (Макка ва Мадинада) ва ҳарамдан ташқарида ҳам ўлдириш жоиздир. Ҳаттоки бу ҳукмда бирор жонзотни ўлдириш тугул, ҳуркитишга ҳам ҳақи бўлмаган эҳромда бўлган киши ҳам баробардир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
ОВОЗ ЧИҚАРИБ ҚИРОАТ ҚИЛИШ
#Қуръон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Кўп одам яшайдиган ётоқхонада айрим кишилар юриб кeтаётиб ухлаётган одам уйғонадиган даражада ёддан қироат қилиб юришади. Бошқа иш билан банд одамлар ишни тўхтатмай қироатни эшитавeришади. Шу ҳолатнинг ҳукми қандай? Эшитувчилар иш қолиб кeтади дeб тинчланиб қироатни эшитмаяпти, юриб қироат қилувчилар қироат одобларини билиб туриб, бу ишдан қайтариқларга қулоқ солмаяпти. Қироатни эшитувчи бошқа одамлар бошқа ишлар билан бандлигини билиб туриб қироат қилиб юрувчи кишиларга таъсир қиладиган даражада жавоб бeришингизни сўрайман.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Баланд овозда қироат қилиш ўзгаларнинг ибодати ёки дунёвий ишлари ёки уйқусига халал берса, баланд овозда қироат қилиш жоиз эмас. Бошқалар баланд овозда мусиқа қўйса жим рози бўлиб, Қуръон ўқишига норози бўлиш ҳам яхши эмас. Бу овоздан эмас Қуръондан малолланиш бўлиб қолади.

عن أبي سعيد الخدري أن النبي صلى الله عليه وسلم اعتكف في المسجد فسمعهم يجهرون بالقراءة فكشف الستر وقال: ألا إن كلكم مناجٍ ربه، فلا يؤذينّ بعضكم بعضاً، ولا يرفع بعضكم على بعض بالقراءة. رواه أبو داود والنسائي والبيهقي والحاكم

Абу Саъид ал Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикоф ўтирганларида саҳобалар баланд овозда қироат қилаётганларини эшитдилар. Эътикоф ўтирган жойининг пардасини очиб: “Огоҳ бўлинглар, барчангиз Роббингизга муножот қилмоқдасиз. Баъзингиз баъзингизга асло озор бермасин, баъзингиз баъзингиздан қироатини кўтармасин” дедилар.
✍️ Абу Довуд, Насоий, Байҳақий ва Ҳоким ривояти.
Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/56186)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҲОМИЛАНИНГ НЕЧА ОЙЛИГИГАЧА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИН?
#намоз

CАВОЛ: Ҳомиладор аёл бола неча ойлигигача намоз ўқиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳомиладор аёл то боласини туққунича намозини тўхтатмайди. Туққанидан кейин нифос қони келади. Мана шу қон тўхтагунича намоз ўқимай туради. Бу узрли ҳолат бўлади. Қон тугагач яна намозини давом эттиради. Агар ҳомиладорлик вақтида намоз ўқишга қийналса, ўзининг ҳолатига қараб ўтириб ўқиши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Azon duosini to'g'ri aytishni o'rganamiz.

Videoni ko'pchilikka yetib borishi uchun qolganlarga ham ulashing!

Shayx Alijon qori

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
ТЎРТ НАРСАДАН ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ!
#эслатма

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:

☝️ «Тўрт нарсадан ғафлатда қолган тўрт кишига ҳайронман:

📚 Биринчиси ғам-ғуссага ботган одам. У қандай қилиб Юнус алайҳиссаломнинг Қуръонда келган,
«Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, иннии кунту миназ-золимийн»
(Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен ўзимга зулм қилиб қўйдим) деган дуосидан ғафлатда қолади?
Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва ғам-ғуссадан нажот бердик» демоқда-ку! (Анбиё сураси, 87, 88-оятлар)

📚 Иккинчиси катта зарар етган одам. У қандай қилиб Айюб алайҳиссаломнинг Қуръонда келган,
«Иннии, массанияд-дурру, ва анта арҳамур-роҳимийн»
(Менга оғир зарар етди. Аммо Сен раҳм қилувчиларнинг энг раҳмлисисан) деган дуосидан ғафлатда қолади?
Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва унга етган зарарни кетказдик» демоқда-ку! (Анбиё сураси, 83, 84-оятлар)

📚 Учинчиси даҳшатга тушган одам. У қандай қилиб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мусулмонларнинг
«Ҳасбуналлоҳ ва ниъмал-вакил!»
(Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот қандай яхши вакил!) деган ғафлатда қолади?
Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Улар Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила қайтдилар, уларга асло зарар етмади» демоқда-ку! (Оли Имрон сураси, 173, 174-оятлар)

📚 Тўртинчиси одамларнинг макрига алданган киши. У қандай қилиб Мусо алайҳиссаломнинг Қуръондаги
«Ва уфаввиду амрии илаллоҳ. Инналлоҳа басийрун билъибаад»
(Ишимни Аллоҳга топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир) деган сўзидан ғафлатда қолади?
Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Аллоҳ уни уларнинг ёмон макридан сақлади» демоқда-ку? (Ғофир сураси, 44, 45-оятлар).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
ТАҲОРАТДА ИККИЛАНИШ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир қанча вақтдан буён таҳорат олишни бошлашим билан ёки таҳоратни охирига етказмай туриб орқадан ел чиққандай бўлаверади, орқа авратда қандайдир ҳаракат сезилади. Шу сабабли иккиланиб таҳоратни бир неча марталаб қайтадан бошлаб олаяпман. Бу эса кўп сув ва вақт кетишига сабаб бўляпти. Бундай ҳолатда қандай йўл тутишни маслаҳат берасизлар? Агар бу васваса бўлса ундан қандай қутулиш мумкин?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Парво қилмай таҳоратни қилаверинг. Валлоҳу аълам!

Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг: http://fiqh.uz/maqola/671


(https://savollar.islom.uz/s/135863)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
ЮЛДУЗЛАРГА ҚАРАШЛИК
#эслатма

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Динимизда юлдузларга қарашлик тақиқланганми? Масалан: Юлдузларни томоша қилиш ва юлдуз учганини томоша қилиш? Юлдуз учганда қандай дуо ўқилади?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Осмон, юлдузларни тамоша қилишдан ман қилинган далил йўқ. Балки Қуръони каримда уларга қараб тафаккур қилиш ва ибратланишга бор. Юлдуз учган ўқиладиган дуо ҳақида ҳеч гап келмаган. Лекин учган юлдузни кузатишдан қайтарилган. Уламолардан баъзилари юлдузлар билан сеҳр ва шунга ўхшаган ҳар хил хурофот боғлиқ бўлганлиги учун осомонга қарашдан йироқ бўлиш кераклигини айтишади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/189370)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
БЎЙИНГА МАСҲ ТОРТИШДА АЛОҲИДА СУВ ОЛИНАДИМИ?
#таҳорат

CАВОЛ: Таҳоратда бошга, қулоққа ва бўйинга масҳ тортишда қўлни бир марта сув билан ҳўллаш кифоя қиладими ёки бойинга масҳ тортишда алоҳида ҳўллаш керакми? Жавоб учун раҳмат.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратда бошга, қулоққа ва бўйинга масҳ тортиш учун қўлни бир марта ҳўллаш кифоя қилади. Лекин қулоқни масҳ қилишда янги сув олишнинг ҳам зарари йўқ.

Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:

( وَمِنْهَا مَسْحُ الْأُذُنَيْنِ ) يَمْسَحُ مُقَدَّمَهُمَا وَمُؤَخَّرَهُمَا بِالْمَاءِ الَّذِي يَمْسَحُ بِهِ رَأْسَهُ كَذَا فِي شَرْحِ الطَّحَاوِيِّ وَلَوْ أَخَذَ مَاءً جَدِيدًا مِنْ غَيْرِ فَنَاءِ الْبَلَّةِ كَانَ حَسَنًا كَذَا فِي الْبَحْرِ الرَّائِقِ

Яъни: “Қулоққа масҳ тортиш – таҳоратнинг суннатларидан. Бошга масҳ тортган сув билан қулоқнинг олди ва орқасига масҳ тортади. Агар бармоқларнинг нами тугамасдан ҳам янги сув олса, яхши бўлади, “Ал-Баҳрур роиқ” китобидан шундай келган” (“Ал-Фатовол ҳиндия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸
💉 УКОЛДА ТАҲОРАТ БУЗИЛИШИ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Укол олаётган беморнинг таҳорати бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Укол икки қисмга бўлинади. Мушаклар орасига олинадиган укол. Одатда ундан қон чиқмайди. Шунинг учун таҳорат синмайди, мабодо қон оқиб чиқса таҳорат синади. Иккинчиси томирга олинадиган укол, одатда томирга тушган ёки тушмаганлигини билиш учун шприцга қон тортилади. Шу заҳотиёқ таҳорат синади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/158565)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸
Ибодат Масалалари 🔸