👳🏻🧕 БАЛОҒАТ ЁШИ ҲАҚИДА
#рўза #намоз
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, балоғат ёши ўғил болаларга 12, қиз болаларга 9 ёшдан деб билар эдим. Сизларнинг бир саволга жавобингизда балоғат ёши эҳтилом бўлиш дейилибди. Маълумки баъзиларда эҳтилом бўлиш кечроқ, 15-16 ёшларда бўлади. Бундай ҳолатларда намоз ва рўза неча ёшдан бошланади? Болаларни неча ёшдан намозга буюриш керак?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бола ўн ёшга етганида намоз ўқимаса уришга буюрганлар.
عَنْ سَبْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مُرُوا الصَّبِيَّ بِالصَّلَاةِ إِذَا بَلَغَ سَبْعَ سِنِينَ، وَإِذَا بَلَغَ عَشْرَ سِنِينَ فَاضْرِبُوهُ عَلَيْهَا. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَفَرِّقُوهَا بَيْنَهُمْ فِي الْمَضَاجَعِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ
Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг учун уринглар», дедилар». Бошқа ривоятда: «Ётар жойларини ажратинглар», деб зиёда қилинган. ✍️ Абу Довуд, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилганлар.
Аммо фарз бўлиши, ўқимаса гуноҳ ёзилиши эҳтилом ёшидан бошланади. Эҳтилом бўлмаган ўғил-қизлар 15 ёшидан балоғатга етган ҳисобланадилар. Қазосини ўқимоқчи бўлганлар ўша балоғат ёшидан буён қолдирганларини қазосини ўқийдилар. 10 ёшдан қолдирганини эмас. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/54438)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸

ЖУНУБ ҲОЛАТДА ЁДДАН ҚУРЪОН ЎҚИШ
#Қуръон
❓САВОЛ: Ассалому алайкум! Жунуб холатда Қуръонни ёддан ўқиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Таҳорати йўқ бўлса мумкин.
Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/86197)

ФРИЛАНСЕРЛИК ҲАЛОЛМИ
#ҳалол_ҳаром
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Биламизки хозирги кунда янги иш, касблар пайдо бўлмоқда, масалан Фрилансерлик касби. Фрилансер дунедаги барча жойдан иш топиб ишлаши мумкин, Мусулмонлардан хам, Яхудийлардан хам, Атеистлардан хам шу қатори хар хил диндаги одамлардан хам иш олади. Саволим шундайки: Бу Фрилансерлик қилиб пул топаётганларнинг иши ҳалолми ёки ҳаром?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шариат ҳаром қилмаган иш бўлса ва дин душманларини тижоратларини ривожлантирмасангиз, ишласангиз бўлади. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/184268)

НАМОЗ ЎҚИШИМ УЧУН РУХСАТ СЎРАШИМ КЕРАКМИ?
#намоз
❓CАВОЛ: Намоз ўқимоқчи бўлсам ота-онам ёки турмуш ўртоғимдан рухсат сўраб ўқишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таолонинг ҳаққи бошқаларнинг ҳаққидан устун тургани учун фарз ибодатлари учун ҳеч кимнинг рухсати лозим бўлмайди. Чунки фарзлар Аллоҳ таолонинг буйруғидир. Унинг буйруқларини ҳеч ким бекор қила олмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvouz).

БИРОВНИ ЎРНИГА НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Хўжейиним намоз ўқимайди қайнонам ўғлини ўрнига намоз ўқиб юрди, тахажжуд намозини. Энди чарчадим сиз давом эттиринг деди. Мен бу мумкин эмаслигини тушунтирдим. Ўқиса бўлаверади деп менга вазифа қилип берди ўқимаяпман десам яхши гап эшитмайман мен қандай йўл тутай. Ёлғон гапиролмайман ўқияпман деп. Бировни ўрнига намоз ўқиб юрса гунохкор бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намоз, рўза ва закот каби ибодатларни ҳар ким ўзи адо қилиши шарт. Бировнинг номидан намоз ўқиш дуруст эмас. Бирор нафл ибодатни бажариб сўнгра унинг савобини бағишлаш эса жоиз амал. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/211552)

ЧАҚАЛОҚНИ ТУҒРУҚХОНАДАН ОЛИБ ЧИҚИШ
❓САВОЛ: Ҳозирги кунда чақалоқни туғруқхонадан олиб чиқиш учун катта дабдабалар қилиш урфга кирмоқда. Онани келин кўйлаклар билан кийинтириб, безантириб, олиб чиқишмоқда. Динимизда бу ҳолатлар қандай баҳоланади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умр инсонга берилган энг катта неъмат. Умрини қадрига етган кишилар ўзидан яхши ном, одамларга фойдаси тегадиган ишлар қолдиради. Ҳаётда майда чуйда ишларга ўралашиб юрадиган, умрини бефойда ишлар ва сарф-харажатлар билан ўтказадиганлар тупроққа қўйилиши билан унутилишга маҳкум бўлади. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Енглар, ичинглар, исроф қилманглар. Албатта, Аллоҳ таоло исроф қилувчиларни севмайди", деб буюради (Аъроф сураси 31-оят). Исро сураси 27-оятида исроф қилувчилар шайтоннинг биродарлари экани ҳақида огоҳлантирилади. Исроф — ҳаддан ошиш, вақтни, маблағни лойиқ бўлмаган ўринга ёки гуноҳ ишларга сарфлашдир. Исроф — ҳаромдир. Ҳаромга эса охиратда азоб бордир.
Тўғри фарзанд дунёга келиши катта хурсандчилик, лекин чақалоқни туғуруқхонадан олиб чиқишни катта дабдаба қилиб, қатор-қатор машиналарни ёллаш, туққан онани келин кўйлаклар билан кийинтириш, ортиқча харажат ва исрофдир.
Ёш онани турли кўз ва суқларга рўпара қилгандан кўра, маъқул бир суратда уйга олиб келиб, ақиқа қилиб, одамларга таом едириб дуосини олиш суннатга мувофиқ бўлади. Ўша дабдабаларга кетаётган маблағни бир бева бечорага ёки бирор муҳтож талабага берилса, уларнинг хурсандчилигига сабаб бўлади. Уларнинг чин дилдан қилган дуолари сабаб ўзи ва фарзанди учун барака ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам.

🧕 ҚИЗ БОЛА УЗОҚ МАМЛАКАТДА ЎҚИШИ ЖОИЗМИ?
❓CАВОЛ: Қизим чет элда ўқишни жуда истайди. У жуда ҳам аълочи. Дадаси ва акалари “қиз бола маҳрамсиз чет мамлакатга бориши мумкин эмас” дея рухсат беришмаяпти. Аммо мен илм олиш ниятида қиз бола узоқ мамлакатда ўқиши жоизлиги ҳақида ўқигандим. Динимизда бу масаланинг ҳукми аслида қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом дини, энг нозик хилқат саналмиш аёлларнинг иффати ва иззат-обрўларига катта аҳамият берган. Аёл қизларимизнинг таълим олишлари мақтовга сазовор. Лекин ҳар қандай яхши иш ҳам динимиз кўрсатмасига мувофиқ бўлиши лозим. Шариатимизга кўра пиёда юрганда уч кеча-кундузлик масофага – сафар масофаси дейилади. Ана шу сафар масофасича бўлган жойга аёл-қизларимиз ўз маҳрамлари билан биргаликда сафарга чиқишлари лозим. Бу ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шундай деганлар: “Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган аёл учун уч кунлик ва ундан ортиқ масофага отаси ёки ўғли ёки эри ёки ака-укаси ёки маҳрам қариндошисиз сафар қилиши ҳалол бўлмайди”.
Шундан келиб чиқиб, илм олиш ниятида бўлган қизингизни маҳрам қариндоши билан биргаликда ўқишга юборишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

НАМОЗДАГИ САЖДА ҲОЛАТИДА КЎЗ ЮМИЛАДИМИ?
#намоз
❓CАВОЛ: Намозда сажда ҳолатида кўз юмиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сажда пайтида кўз юмилмайди. Ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар манбалардан бири “Туҳфатул мулук” китобида бу ҳақда шундай дейилган:
يستحب أن يكون نظر المصلي في قيامه: إلى موضع سجوده وفي ركوعه: إلى أصابع رجليه وفي سجوده: إلى طرف أنفه وفي قعوده: إلى حجره وعند التسليمة الأولى: إلى كتفه الأيمن وعند الثانية: إلى كتفه الأيسر
яъни: “Намозхон тик турганида кўзини сажда қиладиган жойига, рукусида оёқ бармоқларига, саждасида бурнининг учига, ўтирганида бағрига, биринчи саломида ўнг елкасига, иккинчи саломида чап елкасига қаратиб ўтириши мустаҳаб ҳисобланади”.
Валлоҳу аълам.

#савол_бериш
Диний масалада саволингиз борми?
Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:
👉 @ImomgaSavol_Onqorgon_Bot
P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.
© «Ўнқўрғон» жомеъ масжиди

🧕 ҚАЙНОНАМ БОЛАНИ ОЛДИРИШГА МАЖБУРЛАШИ
#оила #аборт
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ман хозиги пайтда хомиладирман, ойижон қайнонам болани туғмайсан дедилар. Ман туғаман деб ота ховлимга кетдим, қайнона ойижон манга шарт қўйдила ёки бола ёки турмуш ўртоғини танла дедилар. Энди ман нима қилай? Манга тўғри йўл кўрсатинглар.
💬 ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Болани олдириш гуноҳи кабира, бундан Аллоҳни ғазабига дучор бўлинади. Бундай ўринларда қайнона тугул эрга ҳам итоат қилинмайди. Аммо ошкора қарши чиқиш жоҳил инсонни ҳамиятини қўзғайди. Шунинг учун сукут қилиш энг яхши даво. Бошқаларга айтиб ўтиришни ҳожати йўқ. Аммо қайнонангиз ҳурмат қилган бирор аҳли илм бўлса ўша одамни ўртага қўйиб тушунтиришингиз мумкин. Бошқа ҳеч қандай ҳаркат қилманг. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/58017)

АЗА ТУТИШ ҲАҚИДА
#жаноза
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Акам оламдан ўтиб қолди. Аза 3 кун бўлади, жумалик, 20лик, 40лик деган гаплар қанчалик тўғри? Маракада қўй сўймоқчимиз, мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аслида эҳсон қилиш, тиловат Қуръон қилиш, мағфиратларини сўраб дуо қилиш ва савобларни бағишлаш шариатимизда тарғиб қилинган ишлардандир. Марҳумлар худди ботқоққа ботган, онаси емиш келтиришини кутиб турган полапонлар каби ожиз ва муҳтож бўладилар. Уларнинг ҳаққига эҳсон ва тиловати Қуръон қилишни фарзандлар кунлик вазифамиз қилиб олишимиз керак. Эҳсоннинг катта ёки кичиги бўлмайди, ҳатто йўлда турган тошни четга суриб, ўтган кетганга салом бериб савобини бағишлаш ҳам эҳсон ҳисобланади. Аслида булар ҳолис риёсиз бўлгани учун эҳсонни қилиб фахрланадиганларидан кўра афзалдир.
Туғилган кунни, 3, 7, 20, 40 ва вафот топган куни, пайшанба, ҳайит, неча йиллигини ёки неча ёшга кирганини белгилаб эҳсон қилиш бидъатдир. Бу кимларнидир “ҳеч бўлмаса шуни қилгин” қабилидаги маслаҳати бўлган бўлса керак. Буни тарк қилиш вожиб. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/55432)

ТАЯММУМ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
#таҳорат
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум. Таяммумни соддароқ қилиб тушунтириб беринг илтимос.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Таяммум арабча сўз бўлиб, “қасд қилиш”, деган маънони билдиради. Шариатимизда эса поклик ҳосил қилиш учун пок ер жинсини қасд қилиш (яъни, юзга ва қўлга суртиш)дир. Пок ер жинси деганда - тупроқ, қум, тош ва шу кабилар тушунилади. Таяммум таҳоратнинг ҳам, ғуслнинг ҳам ўрнига ўтади. Аллоҳ таоло айтади:
فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا
яъни: “...(лекин) сув топмасангиз, пок тупроққа таяммум қилинг...” (Моида сураси, 6-оят)
Қуйидаги ҳадис ҳам ворид бўлган:
📗 “Сув топа олмасанг, ҳатто ўн йилгача бўлса ҳам, таяммум сенга етарли бўлади” (✍ Имом Абу Довуд Абу Зардан, Имом Термизий, Имом Насаий ривояти).
Таяммум қилиш жоиз бўлиши учун одам сув ишлатишдан ожиз бўлиши керак. Сувдан ожиз бўлиш турлича бўлиши мумкин:
📌 сув ≈2 км.дан узоқда бўлиши;
📌 сув ишлатса касал бўлиши ёки касаллик зиёда бўлиши;
📌 ювинса сув ёки ҳавонинг совуқлигидан зарар кўриши аниқ бўлса;
📌 сув олдида душман бўлса;
📌 таҳорат қилса ичимлик сувисиз қоладиган бўлса;
📌 Қудуқ каби жойдан сув олишга керакли воситалар бўлмаса.
Таямммум қуйидагича қилинади:
➖ дастлаб таҳоратсизликни кетказишни ният қилиб, пок тупроқни қасд қилади;
➖ кейин икки қўлини пок тупроққа уради, ёпишиб қолган тупроқни қоқиб, қўлларини юзига суртади;
➖ кейин яна қўлларини тупроққа уради ва чап қўл кафтининг ичи билан ўнг қўлини тирсаклари билан масҳ қилади, ўнг қўл кафтининг ичи билан чап қўлини тирсаклари билан масҳ қилади. Бунда қўлларнинг ҳамма жойини масҳ қилиш шарт;
Таяммумни намоз вақти киришидан олдин қилса ҳам бўлади. Сув топилгунча, битта таяммум билан хоҳлаганча намоз ўқиш мумкин.
📌 Таяммумни таҳоратни бузувчи нарсалар бузади.
Сув топишидан умиди бўлган киши намозни охирги вақтигача кечиктириб туриши мустаҳаб ҳисобланади (“Ал-Мухтор”, “Ал-ихтиёр”). Валлоҳу аълам.

НАМОЗДА ЕЛ ЧИҚИШИ
#намоз
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Оиша онамиздан ривоят килинган хадисда: Набийимиз саллалохи алайхи вассаллам деганлар: Агар ким намозда бурнидан қон кетса, қайт қилса хеч кимга гапирмасдан тахоратини янгилаб келган жойидан давом этсин дейилган экан. Агар намозда ел чиқса шу ишни қилган тўғри бўладими?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намозхоннинг ихтиёрисиз таҳорати кетса, дарҳол таҳорат қилиб намозини охирига етказади.
Мисол учун бурни қонаб кетди. Намозхоннинг ихтиёрисиз намоз ичида таҳорати кетиб қолиши самовий бетаҳоратлик дейилади. Ана ўшанда у дарҳол бориб таҳорат қилади ва намозини келган жойидан давом этдиради.
Имом Ибн Можа Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда:
«Ким намозда қайт қилса ёки бурни қонаса, бурилиб чиқсин, таҳорат қилсин ва гапирмаган бўлса, намозини келган жойидан ўқиб кетсин», дейилган.
Агар ташаҳҳуддан кейин бўлса ҳам.
Абу Ҳанифанинг наздида ташаҳҳуддан кейин самовий бетаҳоратлик етса ҳам таҳорат қилиб келиб салом бериш лозим бўлади. Чунки у кишининг наздида намоздан намозхон ўз амали билан чиқиши фарздир. Шунингдек, салом лафзини айтмоқ вожибдир.
Имом Абу Юсуф ва Муҳаммадларнинг наздида қаъдаи охирда ташаҳҳуд миқдорида ўтиргандан кейин таҳорати кетиб қолса, намоз ўз ўзидан тамом бўлади.
Янгидан бошлаш афзалдир.
Чунки бундоқ қилиш хилофнинг олдини олади. (📚 “Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/218745)

👳🏻♂️ ЕНГИ КАЛТА КИЙИМДА НАМОЗ
#намоз
❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Биламизки, эр кишининг киндикдан тиззага қадар бўлган тана қисми аврат ҳисобланади. Иссиқ кунларда эса, одатда футболка ёки енги калта кўйлак кийилади ва шу ҳолатда (яъни енги узун бўлмаган кийим билан) намоз ўқиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Енги калта кийимда намоз ўқиш макруҳ эмас. Бор енгини ишга тайёргарлик кўраётгандаги ҳолатга ўхшаб шимариб ўқиш макруҳ. Фиқҳий китобларнинг бирортасида енги калта кўлакдаги намознинг зикр келмаган. Лекин тақво юзасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек енги узун кўлакларда ўқиши афзал. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийган кўйлакларини сифатлаган саҳобалар: “У зотнинг кўлакларининг енглари кафтларининг бўғимигача бўлган” деганлар. Шу ўринда эслатиб ўтиш керакки, ёзнинг кунларида ёш йигитлар бели(гоҳида ундан пастроғи ҳам) очилиб қолаётгани яхши эмас. У ҳолатда намози бузилиб қолиши ҳам мумкин. Умид билан намоз ўқисаю, қиёмат куни номаи аъмолида намознинг савоби бўлмаса, зиммасидан фарз соқит бўлмаса ундан ҳам ёмони бўладими? Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/32492)

НАЖОТ ИЛМДАДИР
#илм
Муъоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу айтадилар:
Илм ўрганинглар, чунки илм ўрганиш савоб, уни талаб қилиш ибодат, музокараси тасбиҳ, изланиш олиб бориш жиҳод, билмаганга ўргатиш садақа, ўз аҳлига бериш қурбатдур.
Абу Нуъайм - Ҳулийя

МЕССЕНЖЕРЛАР ОРҚАЛИ ЁЗИЛГАН САЛОМГА ОҒЗАКИ АЛИК ОЛИШ КИФОЯМИ?
#жамият
❓CАВОЛ: Турли мессенжерлар орқали ёзилган саломларга оғзаки алик олиб қўйса кифоями ёки жавобни ёзма тарзда ёзиш ҳам керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Турли мессенжерлар (телеграм, ватсап ва бошқа иловалар) ва электрон почта ёки SMS хизматлари орқали ёзилган саломларга оғзаки алик олиш вожиб бўлади. Ёзма равишда алик олиб, жавоб қайтариш мустаҳаб саналади. Бу борада Аллома ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
(قَوْلُهُ وَيَجِبُ رَدُّ جَوَابِ كِتَابِ التَّحِيَّةِ) لِأَنَّ الْكِتَابَ مِنْ الْغَائِبِ بِمَنْزِلَةِ الْخِطَابِ مِنْ الْحَاضِرِ مُجْتَبًى وَالنَّاسُ عَنْهُ غَافِلُونَ ط .أَقُولُ : الْمُتَبَادَرُ مِنْ هَذَا أَنَّ الْمُرَادَ رَدُّ سَلَامِ الْكِتَابِ لَارَدُّ الْكِتَابِ.
яъни: “Мактуб орқали келган саломга алик олиш вожиб бўлади. Чунки ғоиб кишидан келган мактуб гўёки ёнида турган кишининг оғзаки хитоби кабидир (“Мужтабо” китоби). Одамлар эса бунга бепарводирлар. Шунга кўра айтаманки, мактуб орқали келган саломга оғзаки алик олиш вожиб бўлади, ёзма жавоб қайтариш эмас” (📚“Раддул-муҳтор” китоби).
📚 Шунингдек, “Кувайт фиқҳ энциклопидяси”да ушбу масала тафсилот билан зикр қилинган:
ﻭﻛﺬا ﻟﻮ ﺑﻠﻐﻪ ﺳﻼﻡ ﻓﻲ ﻭﺭﻗﺔ ﻣﻦ ﻏﺎﺋﺐ ﻭﺟﺐ ﻋﻠﻴﻪ ﺃﻥ ﻳﺮﺩ اﻟﺴﻼﻡ ﺑﺎﻟﻠﻔﻆ ﻋﻠﻰ اﻟﻔﻮﺭ ﺇﺫا ﻗﺮﺃﻩ. ﻭﻗﺪ ﻭﺭﺩ ﻓﻲ اﻟﺼﺤﻴﺤﻴﻦ ﻋﻦ ﻋﺎﺋﺸﺔ - ﺭﺿﻲ اﻟﻠﻪ ﻋﻨﻬﺎ - ﻗﺎﻟﺖ: ﻗﺎﻝ ﻟﻲ ﺭﺳﻮﻝ اﻟﻠﻪ - ﺻﻠﻰ اﻟﻠﻪ ﻋﻠﻴﻪ ﻭﺳﻠﻢ: ﻫﺬا ﺟﺒﺮﻳﻞ ﻳﻘﺮﺃ ﻋﻠﻴﻚ اﻟﺴﻼﻡ، ﻗﺎﻟﺖ: ﻗﻠﺖ: ﻭﻋﻠﻴﻪ اﻟﺴﻼﻡ ﻭﺭﺣﻤﺔ اﻟﻠﻪ . ﻭﻳﺴﺘﺤﺐ ﺃﻥ ﻳﺮﺩ ﻋﻠﻰ اﻟﻤﺒﻠﻎ ﺃﻳﻀﺎ ﺑﺄﻥ ﻳﻘﻮﻝ: ﻭﻋﻠﻴﻚ ﻭﻋﻠﻴﻪ اﻟﺴﻼﻡ
“Шунингдек, бир кишига ғоиб – бошқа жойдаги одамдан мактубга ёзилган салом етиб келса, унга ўқиган заҳоти дарҳол сўз орқали алик олиш вожиб бўлади. Зеро, “Икки саҳиҳ тўплам”да ворид бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо: “Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жаброил фаришта сенга салом айтмоқда”, деб айтдилар. Мен айтдим: “У зотга ҳам Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Ушбу ҳолатда саломни етказувчига ҳам: “Сизга ва унга ҳам салом бўлсин”, каби иборалар билан алик олиш мустаҳаб саналади”
Бугунги кундаги мессенжерлар (телеграм, ватсап ва бошқа иловалар) ва электрон почта ёки SMS хизматлари орқали ёзилган саломлар ҳам – мактубда ёзилган салом билан ҳукми бир хил. Шунга кўра, ғоиб одамдан келган салом хоҳ ёзма равишда бўлсин, хоҳ бирор элчи орқали бўлсин, уни қабул қилган кимса дарҳол оғзаки алик олиши вожиб бўлади ва шунинг ўзи кифоя қилади. Лекин ёзма равишда алик олиб, жавоб қайтарса, янада зиёда ажру савобга эга бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

СОЧИНИ БЎЯСА ҒУСЛ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИМИ?
#ғусл
❓CАВОЛ: Аёл киши сочини бўяса ғусл ва тахорати қабул бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ранг ва бўёққа боғлиқ. Баъзилари сув ўтказмайди. Баъзилари сув ўтказади. Сиз шуни текширинг. Агар сув ўтказмаса таҳорат ва ғусулингиз ҳисобга ўтмайди. Гўё ғусл ва таҳорат қилмагандек бўласиз. Агар буни аниқлаб бўлмаса бундай ишлардан эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам.

Forwarded from 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
#ашуро #рўза
📗 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (✍️Имом Муслим ривояти).
⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:23
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:58
🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:24
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57
🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - чоршанба
⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:25
⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС

ҲОЗИРЧА ИККИ МАҲАЛ НАМОЗ ЎҚИМОҚЧИМАН
#намоз
❓CАВОЛ: Мен намоз ўқишни бошламоқчиман. Аммо шу йили ўқишга топширмоқчиман. Шунга ҳозирча 2 маҳал намоз ўқимоқчиман. Кейинчалик, ўқишга кирсам 5 вақт ўқийман, деяпман. Қайси намозларни ўқисам бўлади? Беш вақт ўқимасам гуноҳ бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз беш вақт намоз ўқинг. Сизгача ҳам қанчадан-қанча абитуриентлар беш вақт намозларини ўз вақтида адо этиб, ўқишга киришган. Аввало биз Роббимизни буюруғини тўлиқ адо қилишимиз керак. Шундагина дунёда ҳам, охиратда ҳам муваффақиятга эришамиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvouz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#намоз
❓CАВОЛ: Мен намоз ўқишни бошламоқчиман. Аммо шу йили ўқишга топширмоқчиман. Шунга ҳозирча 2 маҳал намоз ўқимоқчиман. Кейинчалик, ўқишга кирсам 5 вақт ўқийман, деяпман. Қайси намозларни ўқисам бўлади? Беш вақт ўқимасам гуноҳ бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз беш вақт намоз ўқинг. Сизгача ҳам қанчадан-қанча абитуриентлар беш вақт намозларини ўз вақтида адо этиб, ўқишга киришган. Аввало биз Роббимизни буюруғини тўлиқ адо қилишимиз керак. Шундагина дунёда ҳам, охиратда ҳам муваффақиятга эришамиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvouz).
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
АШУРО РЎЗАСИНИ ЎТАР ТУТИШ?
#ашуро #рўза
❓CАВОЛ: Ассалому алейкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволим шуки Ашуро рўзасига ухлаб қолса лекин ўтар тутса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бўлади. Буни ўтар дейилмайди, чунки бу ерда ифторлик қилиниб саҳарлик қилинмаган ҳолос. Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/68926)

ОЁҒИНИ БУКА ОЛМАЙДИГАН БЕМОР ИНСОННИНГ НАМОЗИ
#намоз
❓CАВОЛ: Мени оёқларим оғрийди ва чап оёгим яхши букилмайди. Ўтирганда оёгимни узатиб ўтираман, табиийки намозни ҳам шу ҳолда ўқийман. Буни ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оёғини бука олмайдиган ёки букса қаттиқ оғрийдиган кишилар зарурат юзасидан намозда оёқларини қиблага узатиб ўтирса бўлади. Валлоҳу аълам.