ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙
2.73K subscribers
170 photos
81 videos
2.03K links
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналлари:

@nurli_yol_quron
@nurli_yol_hadis
@nurli_yol

Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot
Download Telegram
🧕 ҲОМИЛАДОР ВА ЭМИЗИКЛИ АЁЛЛАРГА РЎЗА
#рўза

CАВОЛ: Aёлим етти ойлик ҳомиладор. Шунинг учун рўза тутмаяпти. Бунга рухсат берилганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўзига ёки фарзандига зарар етадиган бўлса, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга рўза тутмасликлари учун рухсат бор. Улар кейинчалик қазосини тутиб беришади. Агар ўзига ҳам, ҳомила ёки чақалоғига ҳам зарар бўлмаса, рўза тутиши шарт ҳисобланади. У пайтда рўзани кейинга қолдириш жоизмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
РЎЗАДОР АЛЛЕРГИЯГА СПРЕЙ ИШЛАТСА
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бурнимда аллергиям бор. Ҳаво йўллари ёпилиб қолади. Нафас ололмай қоламан. Спрей дорисидан кунига 2-3 марта фойдаланаман. Ҳозир рўза тутаяпман. Спрейдан фойдалансам бўладими? Рўзам очилиб кетмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Очилиб кетади. Атирга ўхшаб ҳидлайдиган доридан фойдаланинг. Дори томизса ёки спрей сепилса рўза очилади. Сиз худди совунга ўхшаб бурун тешикларига суртса димоғини очадиган дори бор ўшандан фойдаланинг. Агар топа олмасангиз томизадиган дорингизни бирор латта ёки салфеткага теказиб, буруннинг ичга суртиб юборсангиз ҳам димоғингизни очади. Агар бунда ҳам очилмаса, рўзани ҳам тутинг, эҳтиётан фидясини ҳам беринг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/141924)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 РЎЗАДОР АЁЛ ҲАЙЗ КЎРСА
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Рўза тутаётган аёл оғиз ёпиқ вақтида ҳайз кўрса, оғиз очилиб қазо вожиб бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ҳа. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/51745)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🌙 ТАРОВИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?
#таровеҳ

Таровиҳ – истироҳат маъносидаги "тарвиҳа" сўзининг кўплигидир. Тўрт ракат ўқиб, ортидан дам олингани учун бу намоз шундай номланган.

Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровеҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз ﷺ таровеҳ намози ҳақида шундай деганлар:

"إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).

яъни: “Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривоятлари).

Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровиҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ.

Таровеҳ намозини ўқиш эркакларга ҳам, аёлларга ҳам таъкидланган суннатдир. Таровиҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади.
Таровиҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.

📌 Таровиҳнинг ракатлари: Таровеҳ йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбиҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбиҳни уч марта айтиш одат бўлган:

📗 Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияяяи вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.

Ушбу тасбиҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбиҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.

📌 Таровиҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин.

📌 Таровиҳнинг нияти – “Икки ракат таровеҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.

📌 Таровиҳда қироат – Рамазон ойида Таровеҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровиҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин.

Таровиҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровиҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.

☝️ Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар (“Ал-Фатовол ҳиндийя” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Namozda Qiyomda turganda oyoq barmoqlari qibla tomonga qarab turishi _______ amal.
Anonymous Quiz
42%
Sunnat
24%
Vojib
34%
Farz
ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТАРЖИМАСИДАН ЎҚИШ ҲАМ ХАТММИ?
#Қуръон

CАВОЛ: Ассалому алайкум, барча аҳли исломга рамазон ойи муборак бўлсин.Шайх ҳазратлари, сиздан узр сўраган ҳолда бир савол билан мурожат қилмокчиман.Рамазон ойида Курон ўқиб хатм қилиш катта савобли суннат амалларидан бири эканлигини эшитдим ва дилимда Аллоҳ насиб қилса шу амални шу ойда бажаришни ният қилдим. Қуръони Каримни арабча ва ўзбек тилидаги изохли таржималари бор. Араб тилида ўқий олмаганим сабабли ўзбек тилидаги таржимасини ўқишни бошладим. Аллоҳ насиб этса шуни ўқиб тугатсам, шу ҳам хатм қилган даражада бўладими? Қуръони Каримни ўқиб хатм қилишда қандай амалларга эътибор беришим лозим.


💬 ЖАВОБ:
Қуръони Каримнинг хатми арабча матни ила бўлади. Сиз маънолар таржимасини ўқишингиз ҳам жуда яхши. Албатта, бу ҳам савобли иш. Кейинчалик, арабча матнни ҳам ўқишга ўрганасиз, иншааллоҳ.

(https://savollar.islom.uz/s/11108)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
БИР ТАҲОРАТ БИЛАН 4-5 ВАҚТ НАМОЗНИ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­!Мен бир корхонада ишлайман. У ерда Намоз ўқиш таъқиқланг­ан, лекин мен яширинча ўқийман. Сиздан сўрамоқчи бўлган саволим бир таҳорат билан 4-5 вақт намозни ўқиса бўладими? Таҳорат бутунлигиг­а ишончим комил. Қолаверса,­ бу ерда таҳорат қилиш учун шароит ҳам йўқ. Шунинг учун саҳар бомдод намози учун таҳорат қилиб шу билан 4- ёки 5 вақт намозни ўқийман. Шу ишим тўғрими? Жавобингиз­ учун олдиндан раҳмат.


💬 ЖАВОБ:
Бир тоҳарат билан у бузилгунча неча намозни ўқиса ҳам бўлаверади.

(https://savollar.islom.uz/s/7251)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
🧕 ҚАЗО БЎЛГАН РЎЗА
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! 1) Рамазон ойида ҳайз туфайли рўза қазо бўлса, рамазон тугаганидан кейин қазоси тутилганда таровеҳ ўқиладими? 2) Саҳарликдан кейин бамдодгача ва бамдод намозини ўқигандан кейин, қуёш вақти киргунича, қазо бўлган намозларни ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом!
1). Таровеҳ ўқилмайди.
2). Бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/101161)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
САҲАРЛИККА КЕЧА ТУРИБ 1 ПИЁЛА СУВ ИЧДИМ
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Сахарлика ухлаб қолибман андижон вақти билан 4:19 да оғиз ёпилади мен 4:25 да турдим 1 пиёла сув ичдим ва ният қилдим. Рўзам нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Оғизни ёпиш учун бир пиёла сув ичиш керак деган гапни айтган одамни устидан лаънатлар ёғилади. Чунки ухлаб қолган одам саҳарлик вақти чиқандан кейин уйғонса ҳеч нарса еб ичмасдан ният қили олиши керак. Сув ичдими ўша кунги рўза унга йўқ. Қазосини тутиши шарт. Илтимос шуни кўпроқ тарқатиб юборинглар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/172531)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
Bir musolmon safardan "eson omon kelsam 100 rakat namoz o'qiyman" deb nazr qilsa va "eson omon kelsa" shu namozni o'qish u uchun qanday amal bo'ladi ?
Anonymous Quiz
15%
Sunnat
46%
Vojib
12%
Farz
27%
Mustahab
РЎЗАДОР ОҒИЗ ОЧИШГА КЕЧ ҚОЛИШИ
#рўза

CАВОЛ:Ассалому алайкум! Рўзадор оғиз очиш вақтидан ўтиб кетиб мисол учун 10 минут ёки 15 минут ўтиб оғзини очса рўза қазо бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом! Рўзадан асосий мақсад бамдоднинг вақти кирганда тўхтатиб шом вақти киргунча давом эттириш. Шом вақти кирганидан кейин хоҳлаган ейди хоҳламаган емайди. Ейиш емаслигининг рўзага асло алоқаси йўқ. чунки рўза шом кириш вақти билан тугаган бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/60549)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
🧕 АЁЛЛАР УЧУН ТАРОВЕХ НАМОЗИ
#таровеҳ

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Менинг онамлар кимдирдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “таровех намозини аёллар 8 ракат ўқиса бўлади деганлар” деб эшитган эканлар. Илтимос, онамларни ибодатлари тўғри бўлиши учун тушунча берсангизлар. Катта раҳмат ёрдамларингиз учун.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазонда ҳам рамазондан ташқарида ҳам витрдан ташқари 8 ракъат таҳажжуд намоз ўқир эдилар. Кўпчилик ушбу 8 ракъатни таровеҳ деб тушуниб олишган. Саҳобаларнинг ижмоси ила эркакгу аёлларга 20 ракъат таровеҳ ўқиш суннати муаккададир. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/51320)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
#эслатма

📌Фарзи айн – ҳар бир киши ўзи бажариши қатъий лозим бўлган амаллардир. Мисол: таҳорат қилиш, бир кунда беш маҳал намоз ўқиш, Рамазон рўзасини тутиш, динни зарурий масалаларини билиш кабилар. Уни биров бажариши билан банданинг зиммасидан соқит бўлмайди. Қиёматда ҳар бир банда биринчи бўлиб, ўз зиммасидаги фарз амалларидан сўралади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
🧕 БОЛА СИЙДИГИ
#таҳорат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Савол жавобларни ўқиб, сийдик ҳаромлиги тўғрисидаги жвобингиз қизиқтириб қўйди. Сийдикни ҳаром дегансиз ҳатто боланикиям. Яратган эгам яна бир бор раво кўрган иккинчи қизим шукурлар бўлсин 1 ёшда. 1 ёшли бола ўзи билмаган ҳолда ҳожат қилади, хоҳласа кийимига хоҳласа бизни устимизга. Агар бола сийдигиям ҳаром бўлса, агар устимизга сийиб қўйса биз ҳам ҳаром ва таҳорат олишимиз керакми?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бадан ёки кийимга нажосат тегиши ила таҳорат кетмайди. Лекин бадан ёки кийимдан нажосат теккан жойни ювиб олишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/40060)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
#эслатма

📌Фарзи кифоя – жамоатдан бир неча киши бажарса қолганларнинг зиммасидан соқит бўладиган, агар ҳеч ким бажармаса, ҳамма гуноҳкор бўладиган фарзлардир. Мисол: вафот этган кишини ювиш; кафанлаш; жаноза намозини ўқиш; Қуръонни тўлиқ ёд олиш; шаръий илмларни чуқур ўрганиш; саломга алик олиш кабилар.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
ҚУРЪОННИ ЭШИТИБ ХАТМ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#Қуръон

CАВОЛ: Онам Қуръонни ўқиб хатм қилар эдилар. Ҳозир кўзлари хатни кўра олмаяпти. Шунга Қуръонни эшитиб хатм қилсалар ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, Қуръони каримни ўқишга савоб бўлганидек уни эшитишга ҳам савоб бўлади. Лекин хатм деганда Қурони Каримни бошдан охиригача китобга қараб ёки ёддан ўқиб чиқиш тушунилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚
БИР ПИЁЛА СУВ ИЧИБ ОЛИШ
#рўза

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ухлаб қолиб саҳарлик вақтидан 1 соат ўтгандан сўнг 1 пиёлача сув билан рўзамни ёпдим. Бундай ҳолда рўза қабул бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Аслида саҳарлик вақтини тугашига етказмасдан ёпиш керак. Бирор минут ўтгандан кейин ҳам еб-ичилса, ўша кунги рўзани қазосини тутиши фарз бўлади. Сиз ҳам қазосини тутиб берасиз. Ниятга келсак, кечқурун «эртага рўза тутаман» деган нияти кифоя қилади. Буни ҳам ният қилмаган бўлса куннинг ярмигача, яъни пешин вақти киргунича рўзани ният қилиб олса, нияти дуруст бўлади. Бир неча бор таъкидлаб ўтганимиздек, саҳарлик вақтини чиқариб юборган киши бирор нарса еб-ичмасдан ниятни қилиши шарт. «Бир хўплам сув ичиб бўлсада» деган гап нотўғри. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/51638)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
👉 Уланиш: @nurli_yol_fiqh 📚