Нурилло Нуритдинов blog-dalnoboy. uz🇺🇿🇺🇿
10.7K subscribers
5.77K photos
5.08K videos
94 files
7.97K links
🇺🇿 Ўзбекистон республикаси халқаро йўналиши хайдовчилари учун, ижтимоий тармоқларда юритаётган каналларим .
💎https://t.me/nuritdinovblog
▶️https://youtube.com/
🔵https://www.facebook.com/
🔵https://www.facebook.com/Nuritdinovblog
📱https://www.tiktok
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Космонавт. 😜
Кушербоев асоссиз ушланмаган, у ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган - ИИББ

Тошкент вилояти ИИББ Экология вазири маслаҳатчиси Р.Кушербаев Янгийўл тумани ички ишлар бўлимига чақирилганлиги юзасидан ахборот берди


Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 апрель куни фуқаро Р.Ф. Янгийўл тумани ИИБга киритган шикоят аризасида, Экология вазирининг маслаҳатчиси Р.Кушербаев, унга нисбатан ижтимоий тармоқлар орқали шахсни шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда ҳақорат қилувчи маълумотлар тарқатганлигини баён қилган.

Ушбу иш доирасида ҳозирги вақтда терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан, жорий йилнинг 19 апрель куни Р.Кушербаев қонунда белгиланган тартибга кўра, ИИБга чақиртирилган ва тегишли процессуал ҳаракатлар амалга оширилди.

Жиноят-процессуал кодексининг 157, 159-моддаларига асосан терговга қадар текширувни ҳар томонлама тўлиқ ва сифатли олиб борилишини таъминлаш ҳамда аризачи баён этган ҳолатларга аниқлик киритиш учун тергов бўлинмаси томонидан қарор чиқарилиб, Р.Кушербаевга тегишли мобиль телефони вақтинча олиниб кўздан кечирилган.

Мазкур иш доирасида, процессуал ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

«Р.Кушербаев ва айрим жамоатчилик фаоллари томонидан тарқатилаётган гўёки асоссиз ариза бўйича ушлаб турилиши, мобиль телефоннинг аҳамиятсиз олиб қўйилиши ёки қандайдир алоҳида суриштирувлар олиб борилаётганлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканлигини таъкидлаймиз.

Фуқаронинг аризаси мамлакатимизнинг қонун ҳужжатларига кўра, тўлиқ текширилиши ва ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Шу билан бирга, ҳар бир процессуал ҳаракатнинг асослилиги ва қонунийлиги устидан ўрнатилган тартибда шикоят келтирилиши ҳам мумкинлигини эслатиб ўтамиз», дейилади ахборотда.

Шунингдек, ИИББ Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ҳамда “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ, жамоатчилик субъектларидан асоссиз маълумот тарқатмасликни сўраган.

«Қонунлардаги ахборот тарқатиш юзасидан белгиланган талаблар барча учун мажбурийдир.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятига аралашиш ва маълум бир мақсадда ишни кўриб чиқиш натижаларига, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали таъсир қилишга уруниш, белгиланган тартибда жавобгарлик келтириб чиқаришини эслатиб ўтамиз», дейилган хабарда.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
🔴Расул Кушербаев ички ишларда асоссиз ушлаб турилиб, телефони олиб қўйилди

✔️Собиқ депутат яна яширин ва шубҳали суриштирувлар бўлаётганини айтиб янги ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовдан изоҳ сўраган.

Табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев ўзининг ижтимоий тармоқлардаги канали орқали маслаҳатлашиш бахонасида Янгийўл тумани, ички ишлар бўлимига чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилганини ёзмоқда. Собиқ депутатнинг аниқлаштиришича унинг қўл телефони ҳам олиб қўйилган. “Устимдан асоссиз ариза берилган. Яшаш жойим ҳам, пропискам ҳам Янгийўлда эмас. Бироқ нега Янгийўл ИИБ бу иш билан шуғулланаётгани тушунарсиз”, деб ёзади Кушербаев.

Собиқ депутат ички ишларнинг мақсади уни телефонини олиб қўйиш бўлганига ишонмоқда.
“Мақсад телефонни олиш вассалом. Буниси эса тушунарли. Кимларгадир телефоним керак бўлаяпти. Кимларга экани маълум, буни бошқалар ҳам фаҳмлаган бўлса керак...”, дейди у.

Кушербаев воқеани баён қиларкан бу қонунчиликка зид эканини ёзади. “Ҳаммаси холис ва қонуний бўлсаку майли. Бироқ бир сафар телефонимни ходимларга қолдирганимдан сўнг, анча вақтгача контактимдаги инсонлардан эътироз эшитишимга тўғри келган. Мен бехабар уларга мени аккаунтларим орқали ноқонуний, аҳлоқсиз материаллар юборилган”

Шунингдек, у шу кунларда хатто қўшниларидан ҳам суриштирилгани ва у ҳақида маълумотлар тўплашаётгани бўйича ҳавотирларини ҳам билдирган. Кушербаев воқеа тафсилотларини баён қилар экан Янгийўл тумани ички ишлар бўлими собиқ бошлиғи, ҳозирда Ички ишларнинг янги вазири бўлган Азиз Тошпўлатовдан изоҳ сўраган.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини 200 минг АҚШ долларига олиш мумкин

2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил киритилган ўзгаришларга мувофиқ, 111 та мамлакат фуқароларига қуйидаги миқдорда кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи берилган эди:

•    Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида – 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

•    Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида – 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

•    Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида – 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
Литва Марказий Осиё фуқаролари учун миграция сиёсатини кучайтиради

Марказий Осиё давлатларининг ўнга яқин фуқаросига террорчилик ташкилотлари билан алоқаси ва радикаллашув эҳтимоли туфайли Литвага кириш тақиқланган.

Литва миграцион сиёсатини қайта кўриб чиқиши ва «маданий жиҳатдан яқин давлатлар»дан меҳнат ресурсларини жалб этиши керак, деб ҳисоблайди мамлакат бош вазири Гинтаутас Палуцкас.

LTR нашрининг ёзишича, ҳукумат раҳбари айрим мамлакатлардан чиққанлар радикаллашувга кўпроқ мойил бўлади деган.

Аввалроқ Давлат хавфсизлиги департаменти раҳбари Дарюс Яунишкис Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларидан келганлар орасида радикал ғоялар тарқалиши таҳдиди ҳақида баёнот берган эди.

2025 йил бошига келиб, Литвада 8,9 минг Ўзбекистон фуқароси, 6,5 минг Тожикистон фуқароси ва 5,2 минг Қирғизистонлик меҳнат мигранти ишлаётгани хабар қилинганди. Литвага энг кўп келаётган хорижлик ишчилар Беларус ва Украинадан.

Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X
Бу иккала дозвол серия рақамига эътибор беринг. Биттаси ҳақиқий, биттаси қалбаки. "Фаррухали" корхонасининг дозволи, ҳақиқий дозвол. Менга етиб келган маълумотларга кўра, қўшни Қозоғистон ҳудудида қалбаки Хитой дозволи 1000 доллардан сотилаётган экан. Ўзбекистон республикаси Транспорт вазирлиги бу ҳолат бўйича қандай изоҳ беради. Хитой давлати билан ҳалигача, қўшни Қозоғистон давлати каби электрон дозвол бўйича келишувни ҳал қила олмадинглар, энди мана бу муаммони ечимини топишларинга тўғри келади, Ўзбекистон республикаси Транспорт вазирлиги мутасадди рахбарлари!!!!


https://t.me/nuritdinovblog
Ўзбекистон республикаси Транспорт вазирлиги учун ўта муҳим маълумот. Қозоғистон ҳудудида қалбаки Хитой дозволларини ишлаб чиқариб сотиш бошланибди. Фақат, менга қизиқ томони, қўшни Қозоғистон томонидаги шахслар, Хитой давлатидан берилган, серия рақамлари фақат, Ўзбекистон республикаси Транспорт вазирлигига маълум бўлган ҳолатда, қандай қилиб бу дозволларни Ўзбекистондаги Хитой дозволлари серия рақамларини қўйган!!!
Ўзбекистон республикаси Транспорт вазирлиги юқорида келтирилган скриншотдаги Қозоғистон мобиль операторининг телефон рақамини эгасини шахсини аниқлаб, оператив чора кўра олармикан??
Хаммага маълумки, қўшни Қозоғистонда мобиль операторлари мижозлари тўлиқ идентификациядан ўтқазилиб, базада сақланади. Сим картани бошқа шахс ишлата олмайди.

https://t.me/nuritdinovblog
Хитойда қонунлари.
Статья 280
Фальсификация, подделка, купля-продажа или хищение, грабеж, уничтожение официальных документов, удостоверений, печатей государственных органов — наказываются лишением свободы на срок до 3 лет, краткосрочным арестом, надзором или лишением политических прав; при отягчающих обстоятельствах — наказываются лишением свободы на срок от 3 до 10 лет.
Фальсификация печатей компаний, предприятий, хозяйственных организаций, народных объединений — наказывается лишением свободы на срок до 3 лет, краткосрочным арестом, надзором или лишением политических прав.




з йил каламуш гўшти ейишига тўғри келади.
Нурилло Нуритдинов blog-dalnoboy. uz🇺🇿🇺🇿
https://chinahelp.me/criminal/ugolovnyj-kodeks-knr-osobennaya-chast-stati-277-367#:~:text=%D0%A4%D0%B0%D0%BB%D1%8C%D1%81%D0%B8%D1%84%D0%B8%D0%BA%D0%B0%D1%86%D0%B8%D1%8F%2C%20%D0%BF%D0%BE%D0%B4%D0%B4%D0%B5%D0%BB%D0%BA%D0%B0%20%D0%B3%D1%80%D0%B0%D0%B6%D0%B4…
Қозоғистонда қалбаки Хитой дозволини сотиб олиб қўлга тушсангиз, Хитой давлати қонунларига кўра 3 йилга қамайди.

https://t.me/nuritdinovblog
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарши шахрининг марказида жойлашган, "ШОДЛИК" МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг олди томонидаги майдонга шахар хокимиятидагилар, "Ободончилик" бошқармаси рахбарларининг кўзи тушмаган бўлса керак. Акс ҳолда бундай хароб холатда бшлмаган бўлар эди. Яна ким билади дейсиз!!.

https://t.me/nuritdinovblog
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
70 регион шунақа, ҳамма жойда бор. Ойга ҳам Камазда Олтиариқликлар билан бирга учиб борганмиз!! 😄
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вольво евро 5 влагоотделитель тизимини сброс бермагани учун айбини қидираяпмиз. Тахминимиз, сими узилган. Собир электрик ҳам симини текширинглар деди.

https://t.me/nuritdinovblog
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вольво евро 5 влагаотделитель сброс бермай қолган экан. Янги запчасть қўйилди, лекин яна сброс йўқ. Таблода диагностика информация йўқ деган ёзувни ёзди. Демак, ток йўқ. Собир электрик ҳам симларни текширинг деди. Ҳақиқатан ҳам сими узилган экан. Уладик ишлаб кетди. Демак, Вольво евро 5 влагоотделитель сброс бермай қолса, компрессор ёки бошқа қисмини очиб ўтирманг. Таблода ёзади, диагностика қилсангиз информация йўқ бўлади. Демак ёки сими узилган ёки команда берадиган чипи куйган бўлади.Ҳаммани йўлини берсин, машинаси бузилмасин.Овмиин. 🤲

https://t.me/nuritdinovblog
Мана нихоят, хорижий давлатлар чегараларида фураларни бундан кейин перегоншикларга бериб юборилса, отнинг калласидек жарима тўланадиган бўлди. Энди буёғига, Ўзбекистонимизда  миллий ташувчи ниқоби остида фаолият кўрсатиб келаётган ва хорижий давлатлар чегараларида ўзбек фуқароси ҳайдаб борган фураларини, белорус ёки бошқа миллатга тегишли, Ўзбекистон республикаси солиқ қўмитаси базасига кирмаган ҳайдовчиларига  бошқартириб, хорижий давлатга кириб чиқаётган корхоналарни энди, шахсан ўзимиз Солиқ қўмитасига маълумотларини тақдим қилишни бошлаймиз!!
Хорижий давлатлар чегараларида, Ўзбекистонда рўйхатга олинган фурани рулини, бегона бошқараётганини кўриб қолсангиз, телеграмм мессенджеридаги Нуритддиновга мурожаат ботига жўнатинг.

https://t.me/nuritdinovblog
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚨АККУМУЛЯТОР УЛГУРЖИ МАГАЗИНИ.
#BOSCH 240AH 250AH batareka
#VARTA 225AH 250AH batareka

🚨Ҳар ҳил турдаги аккумулятор бор


Ҳизматимиз 100% кафолатланган 👍👍👍👏👏👏👏

🚗 Доставка бор

📲 Тел: +99898-307-51-52
📲 Тел: +99893-761-55-65

Барча турдаги
ФУРАЛАР УЧУН БОР

https://t.me/nuritdinovblog