Alimoff
22.1K subscribers
1.63K photos
834 videos
37 files
2.88K links
Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+

Реклама - @The_Blesssed

Альтер Эго 👉 @Alimofflive
Download Telegram
​​Манави баннер қаерда ва ким томонидан осилганини билмадиму лекин мени жудаям ғашим келди.

Фақир бу камбағал дегани, демак одамлар ҳалол бўлсалар фақир бўларлар ва фақир бўлсалар ҳалол бўларлар?

Ҳалол бўлиб, фақир бўлмай нармални ойлик олиб яшасак ҳам бўладими?🙃

Хокимбува, нимага Ролс Ройсдамас оддий Трейлблейзерда юрасиз?

Хокимбува:

Каналга уланиш👉@nurbekalimov
Самарқанд ХЭТК матбуот котиби светсизликка қарши кўчиб кетишни таклиф қиляпти. Это так мило😊

Ёқмаса Ўзбекистонда яшаманглар светни пулини олдиндан тўлаб қўйиб, свет ололмаётган халқ душманлари🙂

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
Huntington_Clash of Civilizations_03
Аудиокитоб. Самуэль Хантингтон "Цивилизациялар тўқнашуви" 3-боб

Хажми: 35 мб
Давомийлиги: 1 соат 7 минут
Ўқийди: Мадина Мусаева
Таржима: Alimoff Team
Бобларни топиш учун хештег: #Хантингтон

Китобни ҳар куни бир бобдан @nurbekalimov каналида бериб боришга ҳаракат қиламиз.

Alimoff Team — Ёшлар ёшлар учун!

Каналга қўшилинг 👉 @nurbekalimov
​​ОТМ ларда оффлайн ўқишлар бошлангач, жуда кўплаб талабалар хурсанд бўлишди. Ҳозир қопда яна машнақа ҳурсанд қиладиган хабар опкеляпман.😎

Орзиқиб кутилган Оффлайн Bootcamp бошланяпти! Тошкент шаҳрида бўлган ва келиш имкониятига эга бўлган барча дастурлашга қизиқиши бор ёшларни ушбу курсларга таклиф қиламиз!

Кучли ва кўп йиллик тажрибага эга менторлар, мукаммал ва самарали таълим, юқори даромадли касб эгаси бўлиш учун ажойиб имконият! Буларнинг барчаси PDP IT-Академиясининг Bootcamp курсларида мужассам.

🚀 Сиз ҳам Bootcamp курсларида 6 ой таълим олиб, 4 ой муддат давомида реал лойиҳаларда иштирок этиб, дастурчи бўлишни истайсизми?

Унда шошилинг, оффлайн Bootcamp курсларига синов ойи бошланиш арафасида. Оффлайн Bootcamp учун аризалар 30-ноябрь кунигача қабул қилинади.

PDP IT-Академиясида Android development ва Java Web Full Stack йўналишлари бўйича оффлайн Bootcamp (интенсив) дарсларда қатнашиш учун аризалар қабули очилди. Шунингдек, Тошкент шаҳрига келиш имконияти бўлмаган ёшлар учун Full Stack Web Development бўйича ҳам онлайн дарсларга қабул бошланди 🚀

❗️Эслатиб ўтамиз Bootcamp гуруҳларига ўқувчилар махсус танлов асосида қабул қилинади. Танлов давомида барча талабгорлар мантиқий (логика) қобилиятлари, инглиз тили билимлари ва математика асослари бўйича синовдан ўтказилади.

Сиз катта иштиёққа эгасиз, ҳаётингизда ниманидир кардинал ўзгартирмоқчимисиз? Дастурлашни чуқур ўрганиб, ҳақиқий профессионал мутаҳассис бўлиш истагидасиз ва мендурман ўшал келажак яратувчиси деяётган бўлсангиз аризангизни @PDPSupportBot да кутамиз 👈😎Босамиз!

Қўнғироқ қилинг 📞 (+998) 78 777 47 47

👉Bootcamp га ариза топширинг

🏢 Манзил: Тошкент ш. Шайхонтоҳур тум. Зарқайнар кўчаси 3Б-уй

Telegram: @PDPUzOfficial

Website | Instagram | Youtube
​​Бугун жуда кулгили иш бўлибди😂

Твиттерда Ўзбекистон ТИВ раиси Абдулазиз Комилов номидан 2017 йилдан бери бир аккаунт юритилар эди. Шунча вақтдан бери Абдулазиз Комилов номидан хабарлар, баёнотлар бериб келарди. Ҳаттоки чет эллик ҳамкасблари ҳам ўша аккаунтни тег қилиб ёзишарди бироннима ёзишса. Лекин бу аккаунт фейклигини бугун билдик.

Бугун, Твиттердаги шу саҳифада "вазир" номидан инглиз тилида: «Биз очиқ сиёсат тарафдоримиз, Ўзбекистон ҳар доим оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга ва барча журналистларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр», деган баёнот пайдо бўлди.

Шундан кейин блогер ва журналистлар уни олқишлаб ётган бир пайтда, ТИВ матбуот хизматидагилар «бу сохта аккаунт» деб чиқишибди. То есть, "бу сохта аккаунт, аслида биз очиқ сиёсат тарафдоримасмиз ва журналистларни қўллаб қувватламаймиз" демоқчи бўлишдими?😁

Шунча пайтдан бери бу аккаунт Ўзбекистон номидан нималар девориши мумкин эди халқаро майдонда, унга кўплаб дипломатлар фоллов қилишган. Аммо именно бугун айтишибди ТИВдагилар шох соҳта эканлигини🤦‍♂️

Каналга қўшилинг 👉 @nurbekalimov
​​​​Ҳозир менимча Дарё расмий телеграм каналини хакерлар бузишди ва манави хабарни қолдиришди. Бу лохозавр, бундан ташқари "Фойдали линк" канали хам бузилган.

Агар шундай хабарларни бошқа каналларда ҳам кўриб қолсангиз бунга ишонманг ва пул ўтказманг!

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халққа свет, газ беринг...

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
Давлатимизни ривожлантириш учун қилинаётган ишларнинг режада ва амалдаги кўринишига ўхшаркан😁

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
​​Унинг совға олишга пули йўқ эди аммо У иқтидорли механик бўлган, ўз аёлига совға қилиш мақсадида нольдан қўл соат йиғган.

Умуман олганда, У бутун ҳаёти давомида 161 та ихтирони патентлаган.

1908 йилда У ўзининг биринчи машинасини йиғди. Орадан 18 йил ўтгач, 13 миллиондан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилди ва бу даврга келиб компанияда 200 мингга яқин киши ишлай бошлаганди.

Бу заводлардаги ускуналарнинг созлигини назорат қилувчи мутахассислар, бекорчилик учун соатлик иш ҳақи олишарди. Бирор ускуна бузилиб қолгунча улар қулай хонада дам олиб ўтиришарди. Ускуналардаги носозлик ҳақида сигнал пайдо бўлиши биланоқ, иш ҳақи ҳисоблагичи тўхтайди ва жамоа муаммони ҳал қилиш учун йўл олади. Улар носозликни тузатишлари биланоқ, иш хақи ҳисоблагичи уларни яна хисоблай бошлайди. Бу гениально! Чунки, корхонада қанча ускуналар соз ҳолатда ишласа улар шунча кўп пул ишлаб топишлари мумкин эди.

Унинг ҳаёти давомида орттирган бойлиги 188 миллиард доллардан ошиқроқ баҳоланган.

Албатта, сезиб турганингиздек бу ерда гап афсонавий Генри Форд ҳақида кетмоқда. Яқинда, унинг автобиографик китоблар бўйича дунё рейтингининг энг юқори поғоналарида турувчи "Менинг ҳаётим" деб номланган китоби ўзбек тилига таржима қилинди.

Дунёнинг юзлаб мамлакатларида минглаб марта миллионлаб ададларда нашр этилган бу автобиографик китобни XX асрнинг буюк менежерларидан бири, АҚШ автомобиль саноатининг “отаси”, миллиардер Генри Форд ёзган. Форд ҳаётининг тилсимлари, муваффақиятининг сирлари ҳақида билишни истаганларга ўқиб чиқишни тавсия қиламан.

Шу билан бирга, бу китоб ўз иши ҳамда ҳаётини ижодий ўзгартиришга чоғлаган иқтисодчилар, инженерлар, конструкторлар, руҳшунослар, социологлар, бизнес ташкилотчилари ва раҳбарлари, ҳаётда муваффақиятга эришаман деган ҳар бир одам учун долзарб асардир.

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
Парадокс шундаки, саволларинга жавоб топиш мақсадида қанча кўп ўқиганинг сари шунча кўп янги саволлар туғила бошлайди.

Масалан, сен бошида сенда бор бўлган 3 та саволга жавоб топиш учун 10 та китоб ўқидинг. Ўша 3 та саволингга жавобларни топдинг. Аммо анави 10 та китобдан кейин, сенда янги 7 та савол пайдо бўлди... Уларга жавоб топиш учун сени 20 та китоб кутиб турибди... Уларни ўқиб бўлгач эса сени янги 12 та савол кутяпти...

Бу туганмас йўл. Қанча кўп билганинг сари шунча билмаслигингни англаш йўли. Умуман ўқимайдиган одамларнинг аксари шунинг учун ҳам ўзларини даҳо деб ҳисоблашлари мумкин. Чунки уларда савол йўқ... Тушуняпсанми?

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистонлик ўзбек йигитлардан ташкил топган "Тарона" гуруҳининг "Ўзбек тилим" қўшиғи.

Нафақат оҳанг, куй ва матн, балки ижродаги ички дард ҳам тингловчиларга таъсир этмоғи шубҳасиз. Ташаккур сизга, афғонистонлик ўзбегим йигитлари!

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
Huntington_Clash of Civilizations_04
Аудиокитоб. Самуэль Хантингтон "Цивилизациялар тўқнашуви" 4-боб

Хажми: 40 мб
Давомийлиги: 1 соат 12 минут
Ўқийди: Мадина Мусаева
Таржима: Alimoff Team
Бобларни топиш учун хештег: #Хантингтон

Китобни ҳар куни бир бобдан @nurbekalimov каналида бериб боришга ҳаракат қиламиз.

Alimoff Team — Ёшлар ёшлар учун!

Каналга қўшилинг 👉 @nurbekalimov
​​Ўзинг ҳал қилишинг керак бўлган нарсалар ҳақида

Мен бировга қандай яшашни ўргатмайман. Лекин мендан умид билан маслаҳат сўрайдиган ёшларга қўлдан келганча маслаҳатлар бериб бораман, жуда кўп сўраладиган саволларга эса пост тарзида ёзаман маслаҳатларимни.

Так вот, биздаги таълим тизими ҳақидаги гаплардан ёки ўзи бевосита ўқиб кўриб жуда кўп ёшлар менга "ака ўқишни ташлаб кетайми, бирор иш бошлайми?" деб маслаҳат сўрашади.

Уларга биздаги ўқишлар қанақалигини билсам ҳам кириб олибсиз энди ўқиб битириб олинг, кейин нима қилсангиз ўзингиз биласиз деб айтаман. Чунки ҳамма ҳам Марк Цукерберг ёки Билл Гейтс эмас. Ха ташлаб кет насинемсин бу ўқишни деганим билан эртага уни тақдирини синдириб қўйишим мумкин. Шунинг учун инсон ҳаётини кардинал тарзда ўзгартириб юбориши мумкин бўлган нарсаларда мени маслаҳат беришга ҳаққим йўқ деб биламан.

Бу ўзинг ҳал қиладиган нарсалардир брат, эртага ҳаётда мени каллам билан яшамайсан. Ўқишни битириб ол раз кирибсан, кейин қолганини босоврасан вазиятга қараб🤘

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
Тайландлик эркак ўзи сотиб олган, ўйин ўйнайдиган Плейстейшн 5 ни хотиндан яшириш учун, бу уй ҳавосини тозалайдиган қурилма дебди😁 Хотин ҳам хааа дебди.

Шундай яшаб юрган кунларнинг бирида, хотин буни нималигини билиб қопти и соткизворипти.😢

Хотин дўстдир одамга? Йўқ😒

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
#терминология_бурчаги

Давлатлар бюджети ички ва ташқи молиявий ресурслар асосида ташкил этилади ва баъзан иқтисодий муаммолар сабабли ташқи қарзлар вақтида тўланмай қолиши мумкин. Ушбу молиявий танглик ҳолатини бир сўз билан "дефолт" деб аташ мумкин. Атама моҳияти билан қуйида батафсил танишишингиз мумкин
.

👉 @burchakostida

https://telegra.ph/DEFOLT--SHUNCHAKI-%D2%9AARZDORLIKMI-YOKI-BANKROTLIK-12-01
Кеча халқаро ОИТС га қарши кураш куни эди. Alimoff Team томонидан журналист Юрий Дудьнинг ушбу касаллик ҳақида ишлаган хужжатли фильмини ўзбек тилига таржима қилганимизни эслатиб ўтмоқчиман.

Бугунги кунга келиб, Россия Федерациясида ВИЧ/СПИД инфекциясига чалинган аҳоли сони 1 миллиондан ортиқ кишини ташкил қилар экан. Бу дахшатли рақамлар. Бизнинг ҳам жуда кўп юртдошларимиз Россияга боришларини, ёшларимиз онгида бу аср вабосига қарши фикрлар шаклланиши учун, бу касаллик хақида кенг тушунчалар бериш фойдадан холи эмас.

https://www.youtube.com/watch?v=Q7g3gIKYq5U&t=4112s

Alimoff Team - Ёшлар ёшлар учун!🤟

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
Ёшлар ва катта пул ҳақида

Бизда ёш бўбтуриб катта пул топадиган ёшларнинг аксарияти ўзини йўқотиб қўйишини кўп учратдим.

20-25 ёшли йигитлар турли соҳаларда катта пул топа бошлагач, уларда пулнинг сеҳрига нисбатан иммунитет йўқлиги аён бўлиб қолади.

Характерда ўзгаришлар, ота-онага ақл ўргатиш, дўстларни менсимаслик каби ҳолатлар учрайди. Бу бизнинг халқ ичида кўпроқ учрашига сабаб сифатида жамиятнинг контрастланганлигини кўрсатиш мумкин.

Бизда бой камбағал, шахарлик қишлоқи ва ҳатто ижтимоий тармоқларда одночи фейсбукчи каби табақаланиш мавжуд. Шундай шаклланган жамиятда, ўзини қанақадир элита сафида кўра бошлаган ёш пултопарнинг мияси учиб кетиши оддий ҳол.

Йигит кишининг омади қачон келиши номаълум. Аммо у бир кун албатта келади. Аммо унинг энг зўри, ақл ва тажриба тўплаб олганингда келганидир...

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
​​​​Қайнота билан "кўришиш" ҳақида

Бир куни бир ўртоғимиз уйланди. Тўйдан бир ҳафтадан кейин чақирди (чаллари) деган нарса бор.

Куёв ўртоқлари билан қайнотасиникига боради. Так вот, машинадан тушиб, биз типа "опытный" лар унга қайнота билан кўришиш бўйича инструкция бера бошладик.

Куёв бола қайнотаси билан биринчи кўришганда 2 кг гўштни пули билан кўришиши керак деб приколлашган бўлдик, приколлигини тушунар деб😁 Йўқ😒 тушунмаганакан.

Ассаломалеким деб қайнотасини қўлига 50 минг тутқазяптию қарасак😂

Просто бир кило гўшт 25 минг сўм бўлган пайтларни эслаб шу воқеа эсимга тушкетти😢

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
​​Уруш аскар-болакайнинг кўз ўнггида қандай гавдаланади? Ювошгина болакай вахший қотилга айланиши мумкинми?

Урушнинг даҳшатини ҳис қилишни душманига ҳам раво кўрмайдиган Ишмаэл Aфриканинг Серра-Леоне мамлакатида туғилди. Ўн икки ёшида жангарилар ҳужумига учраб, туғилган шаҳрини тарк этди. Ўн уч ёшда эканлигида қўлига қурол тутқазиб, армияга қўшилишга мажбур қилишди. Қалбида ҳали ҳам болалик яшаётган ўспирин ўзи хоҳламаса-да, ғайриинсоний ишларни бажаришга мажбур бўлди...

1998-йил. Нью-Йорк. Бир гуруҳ болалар Ишмаэлдан ўз бошидан кечирганлари ҳақида гапириб беришни илтимос қилишди. Узоқ ўйга толган Ишмаэл биографик асар ёзишга киришди. Ниҳоят, 2007 йилга келиб "Эртага ўлдиргани бораман" асари чоп этилди. Бу асар тез орада машҳурликка эришиб, бестселлерга айланди, бир қанча мукофотларни қўлга киритди. Amazon томонидан эълон қилинган ҳар бир киши умри давомида ўқиши керак бўлган 100 та китоб орасидан жой олди.

Бу асар ҳалигача ўзбек тилига таржима қилинмагани боис, "23,5° бурчак остида" лойиҳасининг #тунги_мутолаа рукни остида таржима қилишга қарор қилдик. Aсарнинг кунлик қисмлари ҳар куни @burchakostida каналида эълон қилиб борилади.

P.S. #Тунги_мутолаа рукнида шунингдек, "Мен Малаламан. Тик туриб таълим олган ва Толибонлар томонидан хўрланган қизалоқ" номли асар ҳам чоп этилган эди. Ҳозирда асарнинг барча қисмлари якунланган, эндиликда уни пдф вариантини тайёрлаяпмиз. Тез кунларда уни ҳам сизларга ҳадя этиш режамизда бор.

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
​​Бирорта муаллиф кимдир ҳақида китоб ёзмоқчи бўлса, ўша объект шу китоб мазмунига аралашмаслиги керак деб ўйлайман. Масалан бугун сизга тавсия қилмоқчи бўлган китобни ёзишни, журналист Уолтер Айзексонга Стив Жобснинг ўзи таклиф қилган.

Ўша пайтларда Жобсга даҳшатли саратон касаллиги ташхиси қўйилганди. Ушбу «Рақамли инқилоб отаси» нинг таржимайи ҳоли унинг бевосита иштирокида яратилган, аммо Стив Жобс китоб таркибини умуман назорат қилмаган: натижада китоб ўта ҳалол ва холис бўлиб чиқди.

Уолтер Айзексоннинг «Стив Жобс» китоби Стив Жобснинг ўзи, шунингдек унинг қариндошлари, дўстлари, душманлари, рақиблари ва ҳамкасблари билан суҳбатларига асосланган. Жобс барча саволларга очиқчасига жавоб берган ва бошқалардан ҳам шундай холисликни кутган.

Бу китоб парвоз ва қулашларга тўла ҳаёт ҳақида, биринчилардан бўлиб рақамли технологиялар потенциалини тушунган кучли инсон ва истеъдодли тадбиркор ҳақида, абсолют ноунеймдан дунё рақамли технологиялари қироли бўлгунча босиб ўтилган йўл ҳақида.

Бу китобда сиз отаси ташлаб кетган, онаси рад этган етим болакай қандай қилиб дунёнинг энг катта компаниясига асос солиши тарихини ўрганасиз. Бу оғир табиатли, лекин дунёни ўзгача кўз билан кўра олган, уни ўзгартиришни хоҳлаган, информацион технологиялари революциясига сабабчи бўлган инсоннинг ҳаёти ҳақида ўқийсиз.

21-асрда муваффақият қозониш учун сиз ижод ва технологияни бирлаштиришингиз керак. Ушбу китоб сизнинг ҳаёт йўлингизда жуда катта мотивация вазифасини ўтайди деган умиддаман.

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov
​​Олдинам айтганман, эндиям айтаман: дунёни билиш ёки зўр сифатли таълим олишни хоҳласангиз, биринчи навбатда тил ўрганинг!

Чет элга кетаман, ўқиб одам бўламан деб гапирган билан тил билмаса, ҳаммаси копейка. Мени хурсанд қилаётгани бизда ҳозир тил ўргатадиган марказлар кўп. “Карантин бўлмаса бориб ўқирдим” дейдиганларга инглиз ва рус тилларини ўргатадиган Homework онлайн-мактабини тавсия қиламан.

Бу ерда дарслар онлайн олиб борилади. Ўқувчиларга махсус видео дарслар берилиб, ҳар бир дарсдан кейин устоз билан ҳам онлайн дарслар олиб борилар экан. Қолиб кетган ёки яхши тушунмаган мавзуларни мустаҳкамлаб олса бўлади. Интернет орқали исталган жойдан туриб дарсларга қатнашиш мумкин. Хуллас, дангасаларнинг ҳар қандай баҳоналарига ечим тайёр. Рўйхатдан ўтиб, тил ўрганиш қолди, холос.

Билиб қўйинг, токи тилни яхши ўрганмас экансиз, четга суриш, крутой универларда ўқишни орзу ҳам қилманг. Тил билмайдиганларни чет элга Маратдан бошқаси олиб кетмайди.😁 Так что, ўқи укам!

Айтганча, ботдан рўйхатдан ўтаётиб, қаердан билдингиз деса мени айтсангиз, нармални чегирма ҳам қилиб беришади!🤘😎 Босораслар!

Батафсил: +998993837372
Рўхатдан ўтиш учун: @homeworkuz_bot