НУРАФШОН ЗИЁСИ
84.9K subscribers
34.9K photos
13.2K videos
52 files
34.8K links
НУРАФШОН ЗИЁСИ – ШАҲАР ҲАЁТИНИНГ ОЙНАСИ!

🔹 Nurafshon shahri yangiliklari
🔹 Sektorlar faoliyatidan tezkor va xolis xabarlar
🔹 Muhim e’lonlar va tabriklar

Шаҳар тараққиётидан хабардор бўлиш учун бизга қўшилинг!

Мурожаат учун 👉 @NurafshonZiyo2024
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баракани сири ота - онага яхшилик қилишда

Дуоларини олинг, хизматига шай туринг, мол - дунёни эса ўйламанг ўзи оқиб келади.

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🪪ID-карта олиш учун қандай онлайн ариза юбориш мумкин?

Яқинларга улашиб қўямиз👇

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

⚡️ТашМи, СамПи ва Тошкент давлат стоматология институтлари тугатиляпти

Хаммаси битта бўлиб Тошкент Давлат Тиббиёт Университети бўляпти

Шу институтларда ўқийдиган танишларга юбориб қўямиз

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
#АНА_ХОЛОС #РАСМАН

Эрталабдан кайфияти йўқлар, ўзини бахтсиз ҳис қилганларга ишга келмасликка рухсат берилди.

Хо
димларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилинди. Хитой

ИШХОНА ГРУППАСИГА ТЕЗ ТАШАБ ҚЎЙИНГ, "настроения йўқ бўлса дам)

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олам шундай яралганки, ҳаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади. Фақат одамлар кўпинча манманлиги туфайли буни сезмайди.

Синчков ва сезгир бўлинг! Бошқаларга хурматсизлик кўрсатиб, сиз биринчи навбатда ўзингизни хурмат қилмаган бўласиз.

Эсда тутинг, бошқа одамнинг олами, туйғулари муқаддас ва дахлсиздир. Ўраб турган оламга бўлган хурмат- бахт- саодатингиз гарови.

Самимий бўлинг.
Одамларнинг фақат яхши, ижобий хислатларини кўришга интилинг. Эсда тутинг, хар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза ва самимий бўлса, одамлар сизга ўзининг энг яхши томонларини кўрсатади.

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.

Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.

Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.

Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.

Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.

Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.

Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.

Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.

Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.

Энг катта жудолик – умидсизлик.

Энг катта қарз – самимий туйғулар.

Ҳаётда энг катта тухфа – олийжаноблик.

Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.

Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
Қўлингдан келса ёмон томонларимни яхши кўр!
Яхши томонларимни ҳамма ёқтиради.

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
Танқидий таҳлил — аниқ вазифалар, қатъий назорат!

Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йилдаги ПҚ-133-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Бош прокуратура бошқармасининг катта прокурори И.Саидкулов ва Нурафшон шаҳар прокурори Т.Каримовлар раҳбарлигида қарор ижросига масъул корхона ва ташкилотлар мутасаддиларининг ҳисоботлари танқидий руҳда кўриб чиқилди.

Мазкур қарорда белгилаб берилган иқтисодий ўсишни таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, инфратузилмани ривожлантириш, ноқонуний ҳолатларни аниқлаш ва бартараф этиш, ҳамда ижтимоий соҳада устувор вазифаларни амалга ошириш каби муҳим йўналишлар бўйича олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.

Йиғилиш давомида масъулларга аниқ вазифалар юкланиб, ҳар бир топшириқ учун ижро муддатлари ва кутилган натижалар белгилаб берилди. Шу орқали шаҳар миқёсидаги ислоҳотлар сифатини ошириш, амалий натижадорликка эришиш мақсад қилинди.

Фаолиятда самара, назоратда қатъият — қарор ижроси таъминланади!

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
Ёшлар — келажагимиз пойдевори!

Нурафшон шаҳар прокурори Т.Каримов томонидан оғир тоифага кирувчи ёшлар билан мунтазам суҳбатлар ташкил этилмоқда.
Бундай учрашувларда ҳар бир ёшнинг муаммоси, орзу-умидлари ва ҳаётий мақсадлари диққат билан тингланмоқда.

Прокурор Т.Каримов фақатгина суҳбатлашиш билан чекланиб қолмасдан, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий масалаларига ечим топиш, таълим, бандлик, соғлиқни сақлаш каби соҳалардаги муаммоларини бартараф этишга алоҳида эътибор қаратаяпти.
Ҳар бир ёш билан алоҳида иш олиб борилиб, уларнинг ҳаётга бўлган ишончи оширилмоқда. Бу эса жамиятда ижобий муҳитни яратиш, ёшларнинг салбий иллатлардан йироқ бўлишига хизмат қилмоқда.
Бундай амалий саъй-ҳаракатлар Нурафшон шаҳрида ёшлар билан ишлашда мутлақо янги, инсонпарвар ва тизимли ёндашув яратилаётганини кўрсатади.

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
Фуқаролар муаммолари эътибор марказида!

Нурафшон шаҳрида аҳоли муаммоларини жойларда ўрганиш, уларга тезкор ва самарали ечим топиш мақсадида амалий ишлар давом этмоқда. Шу мақсадда, “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул Нурафшон шаҳар прокурори ўринбосари А.Олимов, ИИБ бошлиғи М.Соттиев ҳамда Халқ қабулхонаси раҳбари Т.Данияровлар раҳбарлигида ўтказилди.

Қабул давомида маҳалла аҳолиси билан юзма-юз мулоқот қилинди, фуқароларнинг турли ижтимоий, ҳуқуқий ва шахсий муаммолари тингланди.
Фуқаролар томонидан кўтарилган ҳар бир масала юзасидан аниқ вазифалар белгиланиб, тегишли ташкилотлар ва мутасадди идораларга топшириқлар берилди.
Айрим масалалар эса ўша жойнинг ўзида ҳал этилди.
Бундай сайёр қабуллар аҳоли билан очиқ мулоқот ўрнатиш, уларнинг муаммоларини эшитиш ва амалий ёрдам кўрсатишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мақсад — халқ билан яқин, самарали ва доимий алоқада бўлиб, фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш.

Мурожаатларга беэътиборликка йўл қўйилмайди — ҳар бир фуқаро эътиборда!

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook