Nurobod tumani hokimligi
5.56K subscribers
27.1K photos
1.81K videos
19 files
3.53K links
Nurobod tuman hokimligining Telegramdagi rasmiy sahifasi!

Murojaat uchun: @Nurobodmurojaat_bot

Veb-sayt: www.nurobod.uz
Facebook: fb.com/axborot.xizmati
Telegram: t.me/nur_press
Download Telegram
Бугун Нуробод туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6099-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда туман аҳолисининг кенг қатламини оммавий спортга жалб этиш мақсадида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида “Ёшлар фестивали” бўлиб ўтди.
Фестиваль доирасида спортнинг 6 та йўналиши бўйича мусобақалар ташкил қилинди.

➡️ @nur_press
Бугун Нуробод тумани ҳокимлигида ҳудудларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича Республика ишчи гуруҳи ва туман ёшлари учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Тожиев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси А.Жумабоев, вилоят ҳокими ўринбосари Х.Очилов, туман ҳокимлиги мутасаддилари ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашув давомида туман ёшларининг 25 га яқин муаммолари, мурожаат ва таклифлари тингланиб, ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

➡️ @nur_press
Бугун Нуробод тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Бахром Шарипов раҳбарлигида туман ҳокимлиги, ташкилот раҳбарлари ва соҳа мутасаддилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда пиллачилик ва қоракўлчилик соҳасидаги муаммоларни бартараф этиш ва ушбу соҳаларни ривожлантириш йўллари муҳокама қилинди.

➡️ @nur_press
"Келажак лидерлари" мавзусидаги ёшлар билан очиқ мулоқотда иштирок этинг...

Очиқ мулоқот 2021 йил 12 январь куни Ёшлар маркази фаоллар залида бўлиб ўтади.

@nur_press
Республика махсус комиссиясининг
БАЁНОТИ

Охирги ойларда айрим хорижий мамлакатларда, хусусан, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикасида янги коронавирус инфекцияси аниқланиш ҳолатлари сони тубдан ошиб кетганлиги муносабати билан, ушбу мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда аксарият Европа ва бошқа давлатлар томонидан эпидемиологик вазиятни мураккаблаштирмаслик мақсадида юқоридаги давлатлар билан халқаро авиаташувларни чеклаш бўйича қарорлар қабул қилинган эди.

✈️ Шу жумладан, мамлакатимиздаги эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг янги ўчоқлари пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори билан
2020 йил 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилган эди.

❗️Бугунги кунга қадар юқорида қайд этилган мамлакатларда эпидемиологик вазият мураккаблиги сақланиб колганлиги сабали 2021 йил 10 январига қадар киритилган чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 1 февралига қадар узайтирилди.

✖️ Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги белгиланган.

🛏 Шунингдек, сўнгги 14 кун давомида Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасида ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши тартиби давом этирилади.

Мазкур жорий этилаётган чекловлар ушбу давлатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани сари босқичма-босқич бекор қилиб борилади.

➡️ @nur_press