Nurobod tumani hokimligi
1.87K members
5.34K photos
291 videos
8 files
721 links
Nurobod tuman hokimligining Telegramdagi rasmiy sahifasi!
Murojaat uchun: @nur_pressbot
Veb-sayt: www.nurobod.uz
Facebook: fb.com/axborot.xizmati
Twitter: Twitter.com/@ZairovFaxriddin
Instagram: Instagram.com/faxriddin_zairov
Telegram: t.me/nur_press
Download Telegram
to view and join the conversation
Президент Шавкат Мирзиёев “Фориш” тоғ полигонига ташриф буюриб, унинг янгиланган инфратузилмаси ва Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлиги билан танишди.
– Бу полигон халқаро стандартларга мос бўлиши керак. Аскар ва зобитларни тайёрлаш шунга мувофиқ бўлиши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари қўшинларнинг жанговар қобилияти ва тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с обновленной инфраструктурой горного полигона “Фориш” и ходом боевой подготовки войск Минобороны.
– Данный полигон должен соответствовать международным стандартам. Надлежащим должен быть и уровень подготовки солдат и офицеров, – сказал Шавкат Мирзиёев.
Глава государства дал ответственным лицам соответствующие указания по регулярному повышению боеспособности и готовности войск.

#Mirziyoyev #safar #Jizzax #poligon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурободлик ёшлар билан Республика Ишчи гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтди...

➡️ @nur_press
Нуробод туманида жойлашган 36184 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларидан ташкил топган “ВАТАНПАРВАР КАРВОНИ” бу сафар туманимизнинг чекка қишлоғларидан бири Саҳро қишлоғида жойлашган 49-умумтаьлим мактабига ташриф буюрди.

"Ким Ватанга содиқ бўлса, мендурман ўша" ғоя остида ўтказилган тадбирда қишлоқ аҳолиси ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Тадбир ҳарбий чиқиш ва қурол-яроғлар намойиши билан бирга мактаб ўқувчиларининг расмлар кўргазмаси ҳам ўтказилиб, ғолибларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

➡️ @nur_press
Нурободга Германиядан қорамол келтирилди

Нуробод туманидаги “Нуробод олтин аср чорваси” масъулияти чекланган жамиятига 2020 йил декабрь ойида Германиядан сут йўналиши бўйича 161 бош наслли қорамол келтирилди.

Бунинг учун “Микрокредитбанк” АТБ Каттақўрғон филиали томонидан 5 миллиард сўм кредит ажратилган.

Хориждан келтирилган қорамоллар белгиланган тартибда карантинга олинди, инспекциянинг Нуробод тумани бўлими томонидан тегишли тартибда давлат реестрига олинди.

Б.САЪДУЛЛАЕВ,
“Ўзагроинспекция”нинг Нуробод тумани бўлими катта инспектори.

➡️ @nur_press
Бугун Нуробод тумани 3 сектор ҳудудидаги Пўлатчи маҳалласининг 1 км. ички йўллари таъмирланди.

➡️ @nur_press
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан аҳоли, айниқса ёшларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида "Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик" лойиҳаси доирасида "Соғлом турмуш тарзи учун беш минг қадам" шиори остида Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани, "Булоқбоши" МФЙ аҳолиси ва тумандаги 53-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари иштирокида ҳудуддаги ҳарбий қисм қўмондонлиги бошчилигида юриш марафони ҳамда ҳарбий хизматчилар ва маҳалла ёшлари ўртасида 3 км га югуриш мусабоқаси ташкил этилди. Тадбир сўнгида марафонда фаол иштирок этганларга Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.

➡️ @nur_press
#Sportni_sev_sport_bilan_yasha

Bugun Nurobod tuman Bolalar va o'smirlar sport maktabida ommaviy sportni rivojlantirish, sog'lom turmush tarzini keng targ'ib qilish, aholining turli qatlamlari, ayniqsa yoshlarni sportga jalb qilish maqsadida tuman Jismoniy tarbiya va sport bo'limi tomonidan sportning “Voleybol” turi bo'yicha musobaqa tashkil etildi.

Musobaqada tumandagi mahallalardan havaskor voleybolchilar hamda korxona va tashkilotlardagi jamoalari ishtirok etdi.

Musobaqa yakunida g'oliblikni qo'lga kiritgan jamoalar diplom va esdalik sovg'alar bilan taqdirlandilar.

Eslatib o'tamiz, "Sportni sev, sport bilan yasha!” shiori ostidagi ommaviy sport festivali doirasida tumanda yanvar oyida turli sport musobaqalari tashkil etilishi belgilangan.

➡️ @nur_press