Nuqtainazar.uz
3.36K subscribers
1.04K photos
670 videos
1 file
1.05K links
Сайт: https://nuqtainazar.uz/

Facebook:
https://www.facebook.com/nuq.naz/

Мурожаат учун: @T_Yuldashev
Download Telegram
Сотувчи истеъмолчидан олиб қўйган скутер қайтариб олиб берилди

Ўзбекистон туманида яшовчи У.Б. прокуратура органларига ариза билан мурожаат қилиб, шартнома қийматини бўлиб тўлаш шартларида харид қилган скутерини сотувчи томонидан олиб кетилганлиги, ҳолатни ўрганиб чиқиб амалий ёрдам кўрсатилишини сўраганди. Мурожаат ҳудудий тегишлилиги бўйича Ўзбекистон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиб, масалани истеъмолчи фойдасига ҳал этилишига эришилди.

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12174
2026-йил — сунъий интеллектни реклама қилиш тугаб, уни текшириш бошланадиган давр

Бир неча йиллик жадал ривожланиш ва миллиардлаб инвестициялардан сўнг, 2026 йилни тобора кўпроқ “ҳақиқат синови” босқичи сифатида тасвирлашмоқда. Stanford HAI бу ўзгаришни жуда аниқ ифодалайди: ҳайажонли риторика ўрнини баҳолаш зарурати эгалламоқда. Савол энди “сунъий интеллект буни қила оладими” эмас, балки анча етук ва ноқулайроқ бўлган “қанчалик яхши, қандай нархда ва ким учун” деган масалага кўчмоқда.

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12178
Сув таъминоти соҳасидаги асосланмаган қарздорликлар бартараф этилмоқда

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизим ташкилотлари томонидан ўтказилаётган тадбирлар ва эълон қилинаётган ахборот материалларида коммунал идораларнинг, хусусан ичимлик суви ва оқова сув хизматларини кўрсатувчи идораларнинг расмий сайтларида ҳар бир абонент учун шахсий кабинетлар ташкил қилинганлиги, истеъмолчи ушбу кабинетларга вақти-вақти билан кириб, ўз кўрсаткичларини назоратини олиб бориши мумкинлиги, лозим ўринларда хонадонидаги ҳисоблагич кўрсаткичларини базага киритиб бориши билан ҳисоб-китобларда турли тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бериб бормоқдамиз. Лекин жойларда истеъмолчилар томонидан бу каби маълумотларга эътиборсизлик билан қараш ҳолатлари ҳали-ҳануз учраб турибди. Натижада бу ҳолат истеъмолчилар шахсий ҳисоб рақамларида асосланмаган қарздорликлар юзага келишига ҳам сабаб бўлмоқда.

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12189
Аёллар ва болалар хавфсизлиги: янги фармон нимани ўзгартиради?

Давлатимиз раҳбари томонидан куни кеча аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжат мазмунан қаттиққўл жазо чоралари билан бирга профилактика, таълим ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни уйғунлаштиргани билан аҳамиятлидир.

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12207
Кўп квартирали уйлар қурилиши самарадорлиги оширилади

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12210
Ўзбекистоннинг киберхавфсизлик стратегияси ишлаб чиқилди

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12216
Далолатнома асосида ҳисобланган зарар суммаси нотўғри бўлиб чиқди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган шаҳарнинг Бозор кўчасида яшовчи истеъмолчи Б.Э. электр таъминоти корхонаси томонидан унинг хонадонига нисбатан расмийлаштирилган далолатномага асосан 34 058 088 сўм қарздорлик даъво қилинаётганлигини, ҳолатни ўрганиб чиқиб, амалий ёрдам кўрсатилишини сўраганди.

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12227
Ўзбекистонда сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12231
O‘zbekiston xalqiga Ramazon hayiti tabrigi

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
“Yangi O‘zbekiston” bog‘ida Navro‘z tantanasi bo‘lib o‘tdi. O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev nutq so‘zlab, xalqimizni bayram bilan tabrikladi.

В парке «Янги Узбекистон» состоялось торжественное празднование Навруза. Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выступил с речью и поздравил наш народ с праздником.

#Mirziyoyev #bayram #Navruz #tantana

Prezident.uz
|Facebook|Instagram|YouTube|X
Чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш хизматлари кўрсатилмаган 82 та хонадонга ҳисобланган тўловлар бекор қилинди

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12245
Қоғозсиз иш юритишга ўтиш жараёни тезлашади

Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2026 йилдаги 109-сон қарори билан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида иш жараёнларини рақамлаштириш доирасида қоғоздан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари белгиланди.

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12247
Хорижга ишлаш учун чиқиш мақсадида тўланган маблағ қайтариб олинди

Тошлоқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг Ибн Сино кўчасида истиқомат қилувчи М.А.нинг хорижга ишлаш учун чиқиш мақсадида Тошкент шаҳрида жойлашган ахборот-консалтинг хизматларини кўрсатувчи МЧЖ хизматларидан фойдаланишга тўловни амалга оширганлиги, бироқ хизмат кўрсатувчи томонидан берилган ваъда муддатида бажарилмаганлигидан норози бўлиб қилган оғзаки мурожаати ўрганилди.

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12250
Нуқсонли телевизор муаммоси бартараф этилди

Истеъмолчилар томонидан маиший техника харид қилишда энг муҳим омиллардан бири — маҳсулот сифати ва кафолат хизматининг ишончлилигидир. Амалда эса баъзан кафолат муддати давомида ҳам турли техник носозликлар кузатилиб, истеъмолчилар қийин ҳолатга тушиб қолиши мумкин. Бундай вазиятларда муаммони қонуний асосда ҳал этиш ва мутасадди ташкилотларга мурожаат қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12253
Ўзбекистонда поездлар кечиккани учун йўловчиларга компенсация тўланади

Ўзбекистонда поездлар кечиккани учун йўловчиларга компенсациялар тўлаш тартиби энди барча маҳаллий йўналишлардаги поездларга татбиқ этилади.

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12257
Иш судгача ҳал бўлгани сабаб даъво аризаси қайтариб олинди

Марғилон шаҳрида яшовчи С.Л. Тошлоқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб, туман ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркор билан муддатли тўлов шартларида тузилган шартномага асосан харид қилинган ётоқхона мебели жамламаси айрим нуқсонлар билан етказиб берилгани, хусусан мебел расмда кўриб танланганидан фарқ қилиши, шифонерининг ойнасида дарз кетиш, ички қисмларида эса шилинган жойлари мавжудлиги, шу сабабдан мебелни сотувчига қайтариш ва шартномани бекор қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраганди.

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12266
Электросамокатлар учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилмайди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ижтимоий тармоқларда электросамокат ва шунга ўхшаш транспорт воситаларини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилиши ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан изоҳ берди.

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12270
Истеъмолда бўлган смартфон харид қилган истеъмолчининг муаммоси бартараф этилди

Тошлоқ туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Сирдарё вилоятининг Ховос туманида истиқомат қилувчи Г.И.нинг истеъмолда бўлган смартфон харид қилингани ва ундаги нуқсонлар сабаблар сотувчига қайтарилгани, лекин пул маблағини қайтариб олишда муаммоларга дуч келинаётгани масаласида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қолдирган мурожаати ўрганилди.

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12277
Скутер сотувчига қайтарилди ҳамда муддатли тўлов шартномаси бекор қилинди

Хабарингиз бор, илгарироқ «Йўл ҳаракати қоидалари»га киритилган ўзгартиришларга кўра, электромотоцикл, мопед ва скутерлар учун алоҳида фарқловчи давлат рақам белгилари жорий этилган, Ҳукумат қарори билан фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида вақтинчалик низом тасдиқланган ҳамда мазкур турдаги транспорт воситаларини бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилиши, уларни гувоҳномасиз бошқарганлар эса жаримага тортилиши белгилаб қўйилган эди.

Батафсил: https://nuqtainazar.uz/archives/12282