NORIN-QORADARYO ITHB MATBUOT XIZMATI|Расмий канал
532 subscribers
3.32K photos
178 videos
3 files
548 links
SUV XO'JALIGI YANGILIKLARI
Download Telegram
Forwarded from Gulnoza Olimova
ТЕЖАМКОР ҚУРИЛМАЛАР ДАВР ТАЛАБИ

Бугун Норин-Қорадарё ИТХБ хузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги  Мархамат туманида жойлашган
Туя-Муюн-1 насос станциясида энергия тежамкор қурилмалар бу‌йича семинар у‌тказилди.

Уда бошқарма бўлим бошлиқлари,  туман насос станциялари ва қудуқлар бўлими бошлиқлари  иштирок этдилар.

Кун тартибидан асосан, сув ресурслари ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш  масаласи у‌рин олди. Бу бўйича  тарғибот ишларини кучайтириш лозимлиги айтилди.

Шунингдек, насос станцияларида электр энергия лимитига қатий риоя қилиш бу борада қувват тежамкор қурилмаларга алохида эътибор қаратиш, насос агрегатлари ва улар учун зарурий эхтиёт қисмлар созлигини таъминлаш бўйича тафсиялар улашилди.

Президентнинг Айни йу‌налишдаги қарори мазмун–моҳияти ва уда белгиланган вазифалар бўйича хам керакли тушунчалар берилди.

Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати
“ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ФАЗА-2" ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Норин-Қорадарё ирригация тизмалари хавза бошқармаси бошлиғи Х.Хамидов
Фаза-2 лойиҳаси доирасида реконструкция қилинаётган “Савай” ва “Ором” насос станцияларида бу‌лди ҳамда мазкур объектлар ва каналларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Айни пайтда насос станциясида таьмирлаш ишлари олиб бориляпти. Реконструкция ишларининг сифатли боришини таьминлаш максадида бошкарма бошлиғи у‌з тафсияларини берди.
Ҳар бир ишга масьулият билан ёндошиш кераклигини айтди.

Айтиш керакки, лойиҳа доирасида вилоятда жами 93,8 км узунликдаги магистрал ва хўжаликлараро каналлар қайта тикланмоқда, 13,4 км узунликдаги Оқбурасойнинг ҳимоя дамбаларини мустаҳкамланяпти ҳамда 2 та насос станцияси (13 дона агрегат) реконструкция қилиниб, 19,363 минг гектар ер майдонларига кафолатли сув етказиб берилиши режалаштирилган.

Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати
ЁШЛАР - СОҲА РИВОЖИДА МУҲИМ КУЧ

Хабарингиз бор, сув хўжалиги вазири Ш. Ҳамроев 24 июнь куни ёшлар билан очиқ мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ҳамда ташаббусларини тинглади. Айнан мана шу тадбирнинг узвий давоми сифатида Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг бошлиғи Х. Хамидов ҳам Андижон вилоятидаги сувчи ёшлар билан учрашди.

Мулоқот давомида тизимда фаолият юритаётган ёшларнинг муаммолари эшитилди, ҳал қилиш чоралари кўрилди. Шунингдек, фаоллар томонидан турли ташаббуслар ўртага ташланди.

Шунингдек, соҳада ёш мутахассисларга берилаётган имкониятлар ҳақида сўз борди.

Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилган бу каби тадбирлар уларни янада руҳлантиришга, янги мақсадлар сари олға боришга ундайди.

Норин-Қорадарё ИТҲБ ахборот хизмати
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига

Батафсил: https://uza.uz/posts/611020

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
АНДИЖОНДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ

Ватанимизда 27 июнь санаси халқимизнинг очиқ жамият сари интилишда алоҳида ўрин тутадики, шу куни мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари ходимларининг касб байрами танталани кенг омма ўртасида нишонланиб келинмоқда.

Хабарингиз бор, Республикамизда ижтимоий – иқтисодий юксалиш жараёнида бугунги кунда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқдалар.

Жумладан, ушбу сана муносабати билан жорий йилнинг 27 июнь куни Норин-Қорадарё ИТҲБ жамоаси аъзолари ҳам матбуот хизмати ходими Мадиярова Гулнозахонни касб байрами билан муносиб равишда муборакбод этди.

Бошқарма бошлиғи Хамидов Хушнудбек Собирович  томонидан очиқ жамият шакланишида ҳамда ривожланишида оммавий ахборот воситалари ходимларининг қўшаётган хиссалари жамоатчилик томонидан эътироф этилаётганлиги гувохи бўлаётганликларини хаётий мисоллар орқали сўзлаб берди дейди- Беҳзодбек Ахмедов Норин-Қорадарё ИТҲБ Касаба уюшма кўмитаси раиси.

Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК МУНОСАБАТЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

Халқаро сув ресурсларини бошқариш институтидан минтақамизда
трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш бўйича ҳамкорлик ва мулоқотни
мустаҳкамлаш мақсадида республикамизда жорий йилнинг 24-27 июнь
кунлари ўқув семинари ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, бундан кўзланган мақсад манфаатдор томонларни Сирдарё ҳавзаси мисолида
трансчегаравий дарёлар ҳавзаларида сув ресурсларини комплекс
бошқаришни ташкил этиш бўйича тўпланган тажриба билан таништириш,
сув хўжалиги соҳасида ҳамкорликда эришилган ютуқлар юзасидан тажриба
алмашишдан иборат.

Шунга кўра, Андижон вилоятига халқаро мутахассислар
ва экспертлар ташриф буюрди. Ташриф дастури давомида хорижлик меҳмонларни Фарғона ва Андижон вилоятларида жойлашган сув
хўжалиги объектлари билан таништириш кўзда тутилган эди. Дастлаб меҳмонлар Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида кутиб олинди.

Дастлаб, диспечерлик хонасида музокаралар ўтказилди.

Давоми...⬇️
Боши...⬆️

Сўнгра, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти фаолияти билан танишдилар. Сувчилар мактабида амалга оширилаётган ишлар ҳам эътибор марказида бўлди. Охирги манзил эса Қамбар ота гидроузели. Ушбу гидроузелдан сув оладиган 3 та канал мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси бу йил реконструкция қилинган. Таъмирдан чиқарилган объектлардаги ҳолат меҳмонлар томонидан ўрганилди.

Норин-Қорадарё ИТҲБ ахборот хизмати
СУВДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШДА НАЬМУНА БУ́ЛАЙЛИК

Улуғнор туманиги “Улуғнорда Омадбек келажаги” фермер ху‌жалигида Президентнинг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қарори ижросини таьминлаш, сувдан фойдаланиш
режалари, сувнинг хисобини юритиш, гидрометрия, сув тежовчи технологияларни
кредитлашнинг янги онлайн “Suvkredit.uz” платформаси бу‌йича тушунчаларни мустахкамлаш масалалари юзасидан семинар у‌тказилди.

Ушбу семинарга туман ва шахар СЕБХ давлат муассасалари рахбарлари, фермерлар ва мавзуга алокадор мутахассислар жалб этилди.

Норин-Қорадарё ИТҲБ ахборот хизмати