ЭЛЕКТР-ЭНЕРГИЯСИНИ ТЕЖАМКОРЛИГИ БУГУНГИ ДАВР ТАЛАБИ
Жорий йилнинг 29 март куни Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станцияси ва энергия бошқармаси тасарруфидаги Пахтаобод туманида жойлашган
“Янги-хаёт” насос станциясида вегитация мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда электр энергиясини тежаш бўйича амалий семинар ўтказилди.
Ўтказилган семинарда Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг ишлаб чиқариш сектори бошлиғи С.Ғозиев, ММ ва ТХ бўйича Р.Ботиров ва туман насос станциялари бўлими ҳамда йирик насос станциялари бошлиқлари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

Семинарда кириб келаётган суғориш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда вегетация даврида насос станцияларда электр энергиясини тежаш ва 2024 йил учун белгилаб берилган лимитга қатъий риоя этиш, электродвигателларни мунтазам назорат қилиш, уларга тежамкор ускуналарни ўрнатиш шу билан бирга агрегатларни ўз вақтида таъмирини олиб бориш, ишчи-ходимларнинг иш вақтида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши бўйича олиб борилаётган ишлар танқидий ва тахлилий муҳокама қилиниб, масъул ходимларга керакли тавсия ва топшириқлар берилди дейди Сирожиддин Сидиқов - Насос станцияси ва энергия бошқармаси тасарруфидаги Пахтаобод тумани насос станциялар бўлинмаси бошлиғи.
Бундай семинарлар хар бир сув хўжалиги объектларида давом этмоқда.
https://www.facebook.com/groups/182621676328635/?ref=share_group_link
https://t.me/+WQ_92XAss_o0OWJi
https://t.me/+6hdwsxlymOIyYmEy
Бундай семинарлар хар бир сув хўжалиги объектларида давом этмоқда.
https://www.facebook.com/groups/182621676328635/?ref=share_group_link
https://t.me/+WQ_92XAss_o0OWJi
https://t.me/+6hdwsxlymOIyYmEy
АНДИЖОНДА “ЯШИЛ МАКОН” УМУМИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ ТИЗИМЛИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
Жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Руспубликаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги мавсумда кўчат экиш ишларини ташкил қилиш ҳамда чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишида берган топшириқларни ўз вақтида ижросини таъминлаш ҳамда шу куни Сув хўжалиги вазири Ш.Р.Хамраев раислигида ЗООМ платформаси орқали ўтказилган йиғилишда 2024 йил бахор мавсумида сув хўжалиги объектлари атрофларига мевали ва манзарали кўчатлар экиш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Норин-Қорадарё ИТҲБ ва унинг тизим ташкилотлари томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, 2024 йил бахор мавсумида сув хўжалиги объектлари атрофларига мевали ва манзарали кўчат экиш бўйича Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Андижон вилоятидаги мавжуд сув хўжалиги объектларининг 522,5 километр масофасидаги сув хўжалиги атрофидаги ер майдонларига 494 минг 121 туп мевали ва манзарали кўчат экиш режаси берилган бўлиб, 2024 йил 30 март ҳолатига жами 480 минг 790 туп дарахт кўчатлари экилиб шундан, бугунги кунда тут кўчатлари 31 минг 800 туп, ток кўчатлари 41 минг 330 туп, терак кўчатлари 348 минг 950 туп ва бошқа манзарали кўчатлар 101 минг 880 туп кўчатлари экилди ва ҳозирги кунда ушбу кўчатларни парвариш қилиш бўйича жойларда экилган дарахт кўчатларини парвариш қилиш бўйича масъул сув хўжалиги ходимлари бириктирилган.
Берилган топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш ҳамда кунлик экилаётган дарахт кўчатларини экология платформасига жойлаб бориш ҳамда кунлик мониторингини юритиш бўйича Ҳавза бошқармасида “Яшил макон” штаби ташкил этилган бўлиб, ушбу штаб томонидан кунлик экилаётган мевали ва манзарали дарахт кўчатларини хақонийлигини ўрганиб боради ва платформага тушириб боришини назорат қилади дейди Беҳзодбек Ахмедов Норин-Қорадарё ИТҲБ “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган штаб масъул ходими.
Кўчат экиш тадбирлари жойларда давом этмоқда.
https://www.facebook.com/groups/182621676328635/?ref=share_group_link
https://t.me/+WQ_92XAss_o0OWJi
https://t.me/+6hdwsxlymOIyYmE
Кўчат экиш тадбирлари жойларда давом этмоқда.
https://www.facebook.com/groups/182621676328635/?ref=share_group_link
https://t.me/+WQ_92XAss_o0OWJi
https://t.me/+6hdwsxlymOIyYmE