Малика (ʍąúя)
1.4K subscribers
170 photos
283 videos
1 file
25 links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яна шеърдинг маънисин
дурус тингламайин, кеб
режа қиманг, моманинг
илҳамин ўлдирай деб...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бўлди энди яхшилар
тормақ бор деб уйтманглар.
Қўшиғини эшитииб
қўшиқчини туртманглар"
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ишонманглар! Яхшиларни ёмон деса.
Ишонинглар! Улар эли томон деса"
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу шеърнинг кичик тарихи бор..
Бир синглим ўғлини уйлантиришга ҳеч кўндиролмаётганини айтди ва шу мавзуда ҳам шеър айтинг зора ўғлимга таъсир қилса деди. Мана ўғлига шеърни эшиттирганига ҳам бир ойдан ошди. Шеърнинг қадами хайрли келиб, синглимнинг дуолари Оллоҳга етганга ўхшайди. Бугун хушхабар эшитдим, тўй бўладиганга ўхшаяпди))
~~~
Ер юзида бошлари хам
бандаларнинг
Ташвиш кўп, ибодати
кандаларнинг
Эгам берган дардга шифо
тополмасдан
Ғийбат тўла, оғизларин
ёполмасдан
Ҳалигача гуноҳларга
ботмоқдалар
Кимларгадир қарата
тош отмоқдалар
Қора кучга иймонини
сотмоқдалар
Нокасларнинг разиллигин
ёпмоқдалар
Қилмишлари қидирмишдир,
топмоқдалар.
Етиб бор! деб кўкка дардин
ҳайдолмаслар
Юрак ютиб бир саволни
айтолмаслар:
-асрагувчи фаришталар
қайдасиз? деб
қачон бизнинг елкамизга
қайтасиз? деб..
~~~
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир замонлар қиз узатиш бошқачайди..
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўмолини ўрамайин қўйди аёллар..
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мурод Билдингс, Мурод Билдинг
интервьюсини кўрдим.
Энсасини қотирииб
Билдинга ҳазил қилдиим😉
Боҳанада "Билдинг"и
иморатлигин билдим😄
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшу-қари, гапга кўнинг.
Эртаю-кеч, уйда бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти, Фарғона туманидаги фейсбукдошимиз рассом Shuhrat Urinboev хақида...
https://www.facebook.com/shuhrat.urinboyev.90
ЖАВОБ БЕР ДУНЁ!!!
Ҳазил қилиб, қанча ростни
айтмоқ истаб..
Қаерларга борсам экан
ростни излаб..
Умр ўтди, бир ажойиб
давр истаб...
Шукур дея,
шукур қилиб яшаяпмиз.
Чорак аср ўтиб,
ростин айтаяпмиз..
Олқишлаган гапимиздан
қайтаяпмиз
Ёлғон экан фарзандимга
зўр деганим..
Биз бахтлимиз,
бу даврни кўр деганим.
Ҳур даврда балоғатга
етган болам.
Зўр давлатдан, чет давлатга
кетган болам.
Чорак аср келажакни
мақтаб, мақтаб
Келажакда мардикорлик
этган болам..
Айбдор ким деб, савол берсанг,
айбдор йўқдир
Қўрқоқларнинг маконида
ботир кўпдир..
Ўлмай десанг, ботирларни
суйиш керак
Ҳақиқатнинг кўрлигига
кўниш керак..
БИР КАРАСАМ...
Бир карасам, дусту ёрдан кунглим тукдай,
Бир карасам, атрофимда хеч ким йукдай.
Бир карасам, суянчикдай болаларим,
Бир карасам, улар синик лолаларим.
Бир карасам, бу дунёда бахтим бордай,
Бир карасам, буткул олам менга тордай.
Бир карасам, муродимга етгандайман,
Бир карасам, кузим очик кетгандайман.
Бир карасам, шон- шухратга йугрилганман,
Бир карасам, эндигина тугилганман.
А.ОРИПОВ. 1998 йил. Август.

ХХХХ

Бир қарасам, эл гапирса, дарди кўпдай.
Бир қарасам, эл дардини эшитувчи
катта кичик мансабдорда қулоқ, йўқдай.
Бир қарасам, кимларгадир ҳаёт зўрдай.
Бир қарасам, адолатнинг кўзи кўрдай.
Бир қарасам, яшаш учун имкон бордай.
Бир қарасам, бошимдаги дўппи тордай.
Бир қарасам, маддоҳларнинг тили болдай.
Бир қарасам, бу бол гапдан фойда бордай.
Бир қарасам, эркакларнинг ори бордай
Бир қарасам, аёллари четда хордай.
Бир қарасам, боламга деб, еёлмайман
Бир қарасам, болам йироқ, беролмайман
Бир қарасам, совға-салом, ҳимматчилик.
Бир қарасам, бозорларда қимматчилик
Бир қарасам, янги янги имкон кўрдим
Бир қарасам, аввалгидек қарсак урдим.
Бир қарасам, катталарга таъзим бердим,
Бир қарасам, кичиклардан юзим бурдим.
Бир қарасам, мол дунёдан тўйдим дейман
Бир қарасам, оч кўз билан ўлгум дейман.
Бир қарасам, Оллоҳ имкон бераяпти
Бир қарасам, умрим ўтиб кетаяпти

Бир қарасам, гўёки шеър ёзаяпман
Бир қарасам, ўзимга чоҳ қазаяпман...
2020 й.
Ҳозиргина телеграмнинг Капитан Каримов блогида "Биттагина китоб олинг" ролигини кўрдим. Ва давом эттирдим...😉

Тондир гўштдан бўкмайгина
"ҳоррами" деб сўкмайгина
яхшилардан хабар олинг.

Чироғингиз ўчиб қолса
Ҳафсалангиз ўлиб қолса.
Дўкон чиқиб фонар олинг.

Қиш совуғи аччиқ бўлса
танангизда санчиқ бўлса
Ўзингизга кинна солинг.

Менга ўхшаб телеграмдан,
ролик кўриб, шитоб олиб.
Фейсбукдан чиғасолиб
Биттагина китоб олинг😊

Январь 2020 й.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча менга,
бир яқиним сўзлаб эди..
Номимиздан биранта сўз
сўзланг деди..
Жўғ-ей десам, мени роса тузлаб эди..🥴