Позитив.. 😊
Яратганга шкур, Россия Федерациясининг фуқароси бўлган ўғлим, Қашқадарё вилояти Нишон тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилиб, керакли ҳужжатларини топшириб, ҳеч бир муаммосиз, қонун билан белгиланнган муддатда, УЗ.РЕС.ВМНИНГ 28.09.2020 йилдаги қарорига асосан, ҳорижий фуқаронинг Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олди.
Ҳеч қандай бюрократиясиз, сарсонгарчиликсиз, фуқароларга хизмат кўрсатишни йўлга қўйганликлари учун, ички ишлар тизимига миннатдорчилигимни билдираман!
Рахмат. Барака топинглар.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳойран қилди мени рости
Ҳашаматли тўйдинг пости
Энди тўйга борган билар
Бу ёлғонми ёки ростми🤔
Ҳашаматли тўйдинг пости
Энди тўйга борган билар
Бу ёлғонми ёки ростми🤔
"Дунё (юрт) ободлиги тўртта нарса сабабидан: раҳбарлар адолати, олимлар илми, бойлар саховати, муҳтожлар дуоси"
Абу Ҳомид ал-Ғаззолий
Кўпга келган тўй деганларидек, мен ҳам "ковид" билан касалландим, "онлайн" даволаниш самара бермади. Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволаниб чиқдим. Реабилитация уйда давом этмоқда.
Организмнинг аввалги ҳолатига қайтишига вақт керак. Дармонсизлик, ҳолсизлик кучли жуда.
Кўп йиллар давомида, соғлигимдан шикоят бўлса фақат Тошкентга борганман. Афросиёб оввора, мен оввора, чолинканинг пули оввора🙄.
Яратган эгам , шундай бир кунинг борки , мен шу кунни сенга кўрсатаман, мен ҳоҳламасам Тошкентинга ҳам боришга кучинг бўлмайди, мен ҳоҳласам шу воҳангда, фарзандингдан ҳам ёш шифокорлар дардинга дармон бўлишади дегандек бўлди.
Шифокорларнинг энг биринчи қилган самарали, ажойиб иши, бу беморни "руҳий тетиклантириш" ва тушкунлик ҳолатидан чиқариб олишида эди.
Вилоятимиз юқумли касалликлар шифохонаси "бокс бўлими" шифокорлари :
ЭШОНҚУЛОВ САНЖАР, АБДИРАХМОНОВ ДАВРОН, ота-онангизга рахмат, сизлардек элига, юртига мана шундай оғир дамларда мадад бўладиган фарзандларни билим бериб, тарбиялагани учун.
Устозингиз, билими ўткир шифокор ҲАМЗА ҲАМРОЕВИЧ ЭРНАЗАРОВга, чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Сизлардек, танлаган касбига садоқатли, билими ўткир шогирдларни халқимиз хизматига тайёрлаб бергани учун!
Мени хурсанд қилган факт, билимли ёшларимиз борлиги. Ҳаётимизда, руҳий ҳолатимизда бўлаётган "хаос" га қарамай, билимини оширишда чарчамаган ва ўз ишини меҳр билан бажараётган шифокорлар, Санжардек, Даврондек фарзандларимиз борлиги.
Мазкур шифокорлар билан елкама-елка туриб, кечаю-кундуз тиним билмай хизмат қилаётган ҳамшира сингилларим Муҳаммадаминова Шодиёнага, Элбоева Кларага, санитаркалар Қобилова Зуҳра ва Итолмосова Гулжаҳонларга ҳам улкан миннатдорчилигимни билдираман.
Воҳамиз шифокорларига миннатдорчилик билдириш билан бирга, вилоят раҳбаримиз Зойир Тойирович Мирзаев ва Нишон туманимиз раҳбари Мухтор Қўлдошевич Ҳайитмуродов ҳамда вилоят ва туман соғлиқни сақлаш тизими раҳбарларига ҳам рахмат дейман.
Ҳозирги, одамларни таҳликага солган "к.вирус касаллиги" авжига чиққан даврда, беморларга ўз вақтида кўрсатилаётган "тез тиббий ёрдам" чораларини, воҳамизда юқори даражада йўлга қўйиб назоратга олиб турганингиз учун ҳам рахмат.
Бу ишлар халқнинг пулига бажарилаётгани тўғри..
Лекин билингки халқ учун энг муҳими шу ишларнинг виждонан қилингани.
Ва доим ёдда тутингки, бизнинг энг соддамиз ҳам, ёшимиздан, маълумотимиздан " соц.статус" имиздан қатъий назар, ЯХШИЛИКни кўра биладиган элмиз ва яхши раҳбарларни ҳурмат қиламиз☝
Яратган эгам сизларни тўғри йўлдан адаштирмасин🙏

Кеча вилоят ҳокими Зойир Тойирович Мирзаев эл корида хизмат қилаётганларни юртимиз раҳбари номидан тақдирлади.
Менинг эътиборимдан жой олгани, ҳар бир тақдирланаётган инсон учун ҳокимнинг ўзи кўпроқ хурсанд бўлаётгани, самимийлиги эди.
Айнан шу учун рахмат дейман шу инсонга. Ўзи билан елкама-елка туриб шу воҳада меҳнат қилаётганларнинг ҳурматини жойига қўйиб, эътибор кўрсатиши ажойиб👍
Ҳаттоки оламдан ўтган, лекин умри шу воҳада меҳнат қилиб ўтганларнинг оилалари ҳам эътибордан четда қолдирилмаганини кўриб хурсанд бўлдим.
Таклиф қилинган мен билан эса "казус" бўлди🥴
Мен танқидчининг, байрам, хурсандчилик кунлари талабга биноан, даврага чиқиб айтадиган бир дона ҳам чиройли шеърим йўқ экан🙄
Эндии...Меҳнат қилиб, шундай мукофотга лойиқ топилган инсонларга қараб "порахўрдинг гўрига ғишт қолаб" ёки "чоленкамдан тояқ жедим" деб шеър ойтип бўмаса😁
Айй, ўз хақим учун нопок раҳбарлар билан талашиб-тортишиб, нохақликлардан асаб бўлиб умрим ўтганлиги ҳам билинди шу ерда😔
Бундай эътибордан ҳижолат бўлиб, бир чиройли миннатдорчилик билдиришни ҳам эплолмадим🥴
Тармоқда ўқидим, баъзи бир мукофотланганлар кўпнинг энсасини қотирганлигини.
Мен ҳам бирон "ташаккурнома" олсам керак деб ўйлагандим. Аслида бундай эътиборга лойиқманми деган савол ҳам туғилди менда. Жавобни халқимнинг менга, яъни менинг ижодимга бўлган меҳридан топдим.🥰
Хулоса қилдимки, сиз яхшиларнинг овозингиз билан, менга бўлган чуқур симпатиянгизни эътиборга олишиб, мени шундай мукофотга лойиқ топишган.
Мени қўллаб келаётган халқимга рахмат.
Бу халқнинг орасида, менинг "нордон" ижодимни, соғлом танқидимни тўғри қабул қила олаётган раҳбарларимиз ҳам борлигидан хурсанд бўлдим албатта.

Таак...
Менга панду-насиҳат қилиб, Аллоҳнинг жазоси билан қўрқизиб, менинг у дунём учун чуқур қайғуга ботганларга, мен ҳам чуқур миннатдорчилигимни билдириб, қуйидагиларни айтмоқчиман:
1. Сиз динга яқин бўлсангиз, ўзингизга бегона бўлган аёллар билан мулоқотга чиқманг, ҳаттоки панд насиҳат қилиш учун ҳам профилига кирманг.
(яъни мен билан. Хафа бўлмайман)
2. УНУТМАНГ! Билимингиз қанчалик чуқур бўлмасин, саллангизнинг диаметри қанчалик катта бўлмасин, менинг гуноҳларимни ўлчайдиган тарози сизнинг қўлингизда эмас!
3 Қопга кириб ўтирмагани худодан қайтгани дегани эмас.
Бизнинг давлатда хотин-қизлар очиқ юзи билан олийгоҳларга билим олишга боради, ишга боради, меҳнат қилади, боғчага боласини олиб боради ва ҳ.к.
5. Давлат раҳбари сўз эркинлиги берди дегани, ушбу давлатнинг тузумига, қонун-қоидасига қарши чиқишга, халқининг онгини алғов-далғов қилишга рухсат берди дегани эмас!!!
4. Бутун бошли бир давлатнинг халқига
Аллоҳнинг номидан гапиришга ҳеч бирингизнинг хақингиз йўқ!!! ☝
Р. S. Ҳа айтгандай Афғонистон янги ҳукумати қўшни давлат фуқароларини ишга, яшашга таклиф қилмоқда. Бизнинг юртда ўзини дискомфортно ҳис қилаётган, бизнинг очиқ юзимизга қараб ўзи ҳоҳламаса ҳам "мазақивориб" гуноҳга ботаётганлар учун отличный шанс!
Деярли жаннатга йўл😌