Малика (ʍąúя)
1.39K subscribers
173 photos
283 videos
1 file
25 links
Download Telegram
Детектив Шералига....

Осмоннинг чеҳраси хирали
Қуёшни сўндирди Шерали🥴

Ай,  ул сенга нималар қилганди?!
бир ўксук кўнгулни севганди.
Қуёшдек нурларин таратиб
ишониб кўнглини берганди.
Нуфузли давралар тўрида
демаган сўзларин деганди.

Осмоннинг чеҳраси хирали..
Қуёшни сўндирди Шерали🥴

Ул қуёш қайтадан ёнмайди,
тармоқда контактга бормайди
аёллар макридан дунёда
Қуёш ҳам бебаҳра қолмайди
Қуёшман!  Қуёшман!  деса ҳам
душманин куйдира олмайди😏

Бағритош,  ғаламис бир кўрим
Ишқи йўқ, мисоли бир кесак
Бир ошиқ юракни қон қилган
танийсиз "муллахўр"  у десак. 😁
Ўч олиш завқини суяр у
"Мулла" зор яйловда куя у.
Кўпларнинг тилини тияр у
гейларнинг кўкини кияр у
Уфф, қачон бу ишин қўяр у? 🤔

Чарчади...
Чарчади мунофиқ  муллалар...
Чарчади кўп доно каллалар..
Чарчади пўрмали укалар...
Чарчади мансабдор опалар...
кўпайиб бормоқда хафалар..
Балки бир компромисс топарлар🤔

Эҳ осмоннинг чеҳраси хирали...
Бир чумбулшуноснинг шаштини,
синдирди куйдирги Шерали🥴)
Ҳурматли, Қашқадарёга келиб кетган катталар!

Биз, яъни халқнинг бир қисми. Айниқса тармоқда фаол қисми, сизнинг ташрифингиздан муаммоларга ўзгача ёндашув ва очиқликни кутгандик.

Энг биринчи кутган нарсамиз бу "детектив Шерали Комиловнинг тармоққа олиб чиққан постдаги муаммолар ўрганилиб, ўз тасдиғини топди ва мутасаддиларга бундай ҳолатларга йўл қўймаслик ва бизнинг назоратимиз остида бунинг устида ишлашларига кўрсатма берилди" деган мурожаатни кутгандик.

Балки обрўли мулозимлар элга бўлган мурожаатида ҳеч бир даргоҳда расман ишламайдиган, унинг устига сўконғич Ш. Комиловни, тилга олишни ўзига эп кўрмагандир.
Лекин энг онги паст одам ҳам билиб турдики айнан Ш. Комиловнинг постлари ортидан текширув келганини.

Ш. Комилов халқнинг овози бўлиб, деярли халқ қахрамонига айланиб бўлди.

Биласизми нега?

Чунки "катта" лар ўз курсисини йўқотиб қўйишдан қўрқиб "тепа" кўрмасин, билмасин деб молалаб қўйган ёки эътибор қаратмайдиган муаммоларни қўполлик билан бўлса ҳам очиқ, дангал оммага олиб чиқмоқда.

Тан оласизми йўқми халқ унга ишонади. Биз унга ишонамиз. Мен унга ишонаман!

Биз, яъни халқ, ҳар ҳилмиз. Маълумотли, маълумотсиз, маданиятли, маданиятсиз, бахтли, бахтсиз, пулдор, пулсиз, ишлию, ишсиз, вазмину, асабийлари номидан айтаманки, биз барчамиз АДОЛАТ ва АДОЛАТСИЗЛИК нинг фарқига борамиз!

Тошкентлик текширувчи опалар! Сизнинг текширувингиздан кўпроқ "эҳтиёт бўлинглар, бунга ўхшаш, мансабимизга путур етказадиган шов-шувлар тармоққа бошқа чиқмасин" деган хулосани кўрдик холос. 😐

Ва ақлимиз етадики жойлардаги мутасадди опачалар яхшигина "гап эшитган" 🤕

Биз сизни қачон яхши кўрамиз ва ишонамиз каттажонлар?

Фақатгина сиз бизга ишонганингизда, бизни тўғри тушунганингизда, бизни эшитишни ўрганганингиздагина.
Ва қанчалик аччиқ бўлмасин, биз айтган ҳақиқатни очиқчасига, эл кўзида тан олишга журъат топганингизда.

Афсуски, бир хонага йиғилиб, халқдн айро, ўзаро мансабдорлар орасида бу казус ҳолатдан қандай чиқиб кетиш чораларини кўришингиз эса сизни бизга яқин қилмайди. 😔

Саломат бўлинглар. Всех благ вам дорогие наши чиновники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИБ  ходимларига,  мана шундай  соммир-суммир қиладиганларни  тарбиялаб, тилини йўргаклаб қўяётгани учун катта рахмат деймиз! 💖

Шерали оғажон, сизга эса  Кипрдан туриб биз хотин-қизларнинг ҳимоясига бел боғлаганингиз учун ташаккурлар ва давомли  👏👏👏лар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Млиин.. Маданиятдаги буюкниям б. қи чиқдику вазир бова. Йенди қойтамиз а? 🥴

Буни қўйиб туринг, газ-светти гапиринг дегичларга ойтарим, гапиргамминан пўхтиям ўзгартиралмаймиз🙄
Қуруққа маҳалла минан миниссага ишти кўпайтирганим қолади. Жаримага тўлайтиган пулимди газга-свутга тўлаганим дурус😑
https://www.facebook.com/share/v/p9UGjxkYeoamKyai/?mibextid=oFDknk
Ҳақ рост гаплар...

Солиқ қўмитасига солиқчидан раис тайинланмаганига роппа-роса 20 йил бўлибди. Шу даврдан буён бу лавозимда пожарник, банкир кабилар ҳам омадини синаб кўрди. Кимлардир бахтли-тахтли бўлиб кетди. Аммо солиқни ичидан чиққан одам раис бўлмади-бўлмади.

Йигирма йилдан буён солиқни “с” харфини тушунмайдиганлар бошқарганиданми солиқ қўмитасининг структураси ҳар йили ўзгаради. Ҳеч қолипга тушолмайди. Мамлакатни исталган жойида чет эл валютасига савдо қилиш мумкин. Уй-жой ва машина каби мулкларнинг савдоси 100 фоиз долларда амалга оширилади. Аввал ҳам айтганимдек, буни назорат қиладиган бирон ташкилот йўқ.

Булар эса фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларда картадан-картага (p2p) пул ўтказмаларни назорат қилишмоқчи ва буни яширин иқтисодиётга қарши кураш деб номлашган. Бу калласини размери катталар, наҳотки, банк орқали айланадиган маблағлар қандай қилиб яширин иқтисодиёт бўлиши мумкинлигини тушунмаса?

Барча ўзбекситонликларни четлаб ўтмайдиган қарор лойиҳасини кенг жамоатчилик муҳокамасига қўймасдан, бурчак-бурчакда муҳокама қилишмоқда. Қарор лойиҳаси нусхасини фақат ўзларига тегишли ОАВ ва блогерларга беришганмиш. Шулар муҳокама қилиб, бизнинг чўнтагимиз тақдирини ҳал этишаркан. Ҳозирча “кусок-кусок” қилиб беришмоқда. Бу котта холангни эмас, Президентнинг қарорини лойиҳаси! Буни халқдан беркитишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ!

Агар картадан-картага пул ўтказмалари назорат қилинса, солиққа тортилса ёки қандайдир бошқача чекловлар ўрнатилса, унда набарот яширин иқтисодиёт кучаядику! Ўзи энди айрим одамлар доллар жамғариш ва ундан фойдаланишдан кўра картада пул жамғариб уни ишлатишга ўтаётган эди. Ўзи яна пул печат қиладиган аҳволда туришибди. Эхх хуллас, буларни гапиргандан толк йўқ. Барибир тушунишмайди.

/Мирсаид Ҳайдаров/
Нолимайлик, мана муҳтожларга ҳам 27 минг сўм ёрдам қилишганку ношукурлар🙄

May oyidan boshlab to‘liqsiz ish staji bilan pensiyaga chiqqanlar va boquvchisini yo‘qotganlik pensiyasini oluvchi mehnatga qobiliyatsiz oila a’zosi uchun pensiyalar miqdori 621 ming so‘mdan 648 ming so‘mga yetkazildi.
Яхши гап минан илон инидан чиғаймиш. Постти делет қилдим. Опажон дейишганига кар қулаққа жоғиб😌
Ҳаа,
Пост боҳона пулларим мак-мак ўйнаб олди, ияғдан бияққа сакраб😁
Қашқадарё вилояти Нишон тумани 18-ДМТТ да -"ЖАЖЖИ ХАМШИРАЛАР" номли тадбир булиб утди. Унда тайёрлов грухи қизалоқлари иштирок этдилар.
Ўқитувчи зотини обрўсизлантирган ноинсофлар...

Ўзимча коррупция, коррупция деб қичқириб юрибман. Бугун, фарзандимнинг мактаб муаллимаси ремонтга 40 минг сўраган эди, гап сўзсиз чиқариб бердим. Мана-ман деган порахўр ва коррупционерларни жойига солиб юриб, муаллимга келганда тил орқа кетди. Барибир ўқитувчиларимиз ҳурмати бор! Ёшлигимизда ўқитувчининг юзига тик қарай олмаганмиз! Ҳозирги мактаб болалари муаллимга тик қараб гапиради-я...

Мен бу постни қоралаш учун ёзмадим, у 40 минг ўзи бир арзимас пул бўлса. Ундан ташқари, фарзандимнинг ўзи ўқийдиган синфига бундан ҳам кўпроқ ёрдам қилишга розиман.
Мен бу ерда, муаллим устозларимизни юзини сарғайтираётган халқ таълими бошқармалари ва ҳокимият мутасаддилари ҳақида гапирдим. Мактабни таъмирлаш баҳонасида, "юқори"дан миллиардлаб пулларни олиб Форма-2 ларни еб кетаётганлар, ўқитувчиларимизни обрўсизлантиришга сенларни ҳиссанг зўр бўляпти. Бюджет маблағларини ўз ўрнида ишлатганингда, муаллимларимиз юзини қизартириб пул териб юрмас эди.
Ўқитувчи зотини обрўсизлантирган ноинсофлар...

/ FB Poraxo‘r UZ/
Набира жияним Кумушхон битирувчиларнинг сўнги қўнғироғини чалмоқда🥰
Худога шукур, рахмат эътибор учун😑. Охири бориб жеттими қай аҳволга туширганнаринг? 🙄
Ойниқса эл. энергияга пишактинг тўтидай лимит берганнаринга кўзимиз пирпираб, лебимиз учатиган бўб қолувди..
Умид қиламанки ҳаммамизди даволашади🥴
Менинг чачим тўкилган..
журакларим сўкилган
Жоним ҳам жуда ҳалак..
менга борми ҳандалак?
Иссиқ жуда қийнади..
вазир қайғум қилмади
кўпроқ лимит бермади..
Ёзда жоним жизғанак
менга борми ҳандалак?
Гапирсам гап кўпаяр
лимитдан ортиғига
чўнтакнинг уйи куяр🥴
Бизни қишда севишмас
бизни ёзда севишмас
Оддий элнинг топгани
нархлар билан келишмас
Ошининг гўшти маяк
лимитидан оширса,
жемас иликлик суяк
Аай
элатгаям бир паррак
берасизми ҳандалак?!🥴
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин яхшилар!  Яратган эгам юртимизга тинчлик-хотиржамлик,  хонадонларингизга файзу-барака, берсин!