Малика (ʍąúя)
1.4K subscribers
172 photos
283 videos
1 file
25 links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мурод Билдингс, Мурод Билдинг
интервьюсини кўрдим.
Энсасини қотирииб
Билдинга ҳазил қилдиим😉
Боҳанада "Билдинг"и
иморатлигин билдим😄
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшу-қари, гапга кўнинг.
Эртаю-кеч, уйда бўлинг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти, Фарғона туманидаги фейсбукдошимиз рассом Shuhrat Urinboev хақида...
https://www.facebook.com/shuhrat.urinboyev.90
ЖАВОБ БЕР ДУНЁ!!!
Ҳазил қилиб, қанча ростни
айтмоқ истаб..
Қаерларга борсам экан
ростни излаб..
Умр ўтди, бир ажойиб
давр истаб...
Шукур дея,
шукур қилиб яшаяпмиз.
Чорак аср ўтиб,
ростин айтаяпмиз..
Олқишлаган гапимиздан
қайтаяпмиз
Ёлғон экан фарзандимга
зўр деганим..
Биз бахтлимиз,
бу даврни кўр деганим.
Ҳур даврда балоғатга
етган болам.
Зўр давлатдан, чет давлатга
кетган болам.
Чорак аср келажакни
мақтаб, мақтаб
Келажакда мардикорлик
этган болам..
Айбдор ким деб, савол берсанг,
айбдор йўқдир
Қўрқоқларнинг маконида
ботир кўпдир..
Ўлмай десанг, ботирларни
суйиш керак
Ҳақиқатнинг кўрлигига
кўниш керак..
БИР КАРАСАМ...
Бир карасам, дусту ёрдан кунглим тукдай,
Бир карасам, атрофимда хеч ким йукдай.
Бир карасам, суянчикдай болаларим,
Бир карасам, улар синик лолаларим.
Бир карасам, бу дунёда бахтим бордай,
Бир карасам, буткул олам менга тордай.
Бир карасам, муродимга етгандайман,
Бир карасам, кузим очик кетгандайман.
Бир карасам, шон- шухратга йугрилганман,
Бир карасам, эндигина тугилганман.
А.ОРИПОВ. 1998 йил. Август.

ХХХХ

Бир қарасам, эл гапирса, дарди кўпдай.
Бир қарасам, эл дардини эшитувчи
катта кичик мансабдорда қулоқ, йўқдай.
Бир қарасам, кимларгадир ҳаёт зўрдай.
Бир қарасам, адолатнинг кўзи кўрдай.
Бир қарасам, яшаш учун имкон бордай.
Бир қарасам, бошимдаги дўппи тордай.
Бир қарасам, маддоҳларнинг тили болдай.
Бир қарасам, бу бол гапдан фойда бордай.
Бир қарасам, эркакларнинг ори бордай
Бир қарасам, аёллари четда хордай.
Бир қарасам, боламга деб, еёлмайман
Бир қарасам, болам йироқ, беролмайман
Бир қарасам, совға-салом, ҳимматчилик.
Бир қарасам, бозорларда қимматчилик
Бир қарасам, янги янги имкон кўрдим
Бир қарасам, аввалгидек қарсак урдим.
Бир қарасам, катталарга таъзим бердим,
Бир қарасам, кичиклардан юзим бурдим.
Бир қарасам, мол дунёдан тўйдим дейман
Бир қарасам, оч кўз билан ўлгум дейман.
Бир қарасам, Оллоҳ имкон бераяпти
Бир қарасам, умрим ўтиб кетаяпти

Бир қарасам, гўёки шеър ёзаяпман
Бир қарасам, ўзимга чоҳ қазаяпман...
2020 й.
Ҳозиргина телеграмнинг Капитан Каримов блогида "Биттагина китоб олинг" ролигини кўрдим. Ва давом эттирдим...😉

Тондир гўштдан бўкмайгина
"ҳоррами" деб сўкмайгина
яхшилардан хабар олинг.

Чироғингиз ўчиб қолса
Ҳафсалангиз ўлиб қолса.
Дўкон чиқиб фонар олинг.

Қиш совуғи аччиқ бўлса
танангизда санчиқ бўлса
Ўзингизга кинна солинг.

Менга ўхшаб телеграмдан,
ролик кўриб, шитоб олиб.
Фейсбукдан чиғасолиб
Биттагина китоб олинг😊

Январь 2020 й.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча менга,
бир яқиним сўзлаб эди..
Номимиздан биранта сўз
сўзланг деди..
Жўғ-ей десам, мени роса тузлаб эди..🥴
Ҳақиқат жуда хунук
Кўзлари ҳам кўрмайди
Сўзлари жуда аччиқ
Ҳазм қилиб бўлмайди..
Уринманг сайқаллашга
У барибир кўнмайди
Мунофиқлар ичида
У чиройли бўлмайди..
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Менга ҳозир осон эмас
Дардгинамди вирус жемас...
Душман кулиб, дўстим кулмас
Ҳазил ё чин, ҳеч ким билмас😉
Ана бўмасам...
Нодира синглимга..

Бугун бориб кўрайин
Қизимнинг холасини
Аҳволини биир сўрай
Энамнинг боласини
Тўнғич ўғлим ҳам бугун
Мени тушликка кутган
Мен синглимга бораман
Синглимни энам туққан)).
Салом дейман сингилжон
Аҳволларинг яхшими?
Кел энамни эслайлик
Энажоним яхшийди.
Сен энамнинг кенжаси
Яхшиям ўзинг борсан
Яхши ёмон кунимда
Бир беминнат дасёрсан.
Синглим кўк чой тутади
Опагинам олинг деб.
Куёв рухсат беради
Хўп, дардлашиб олинг деб.
Синглим гурунг бошлайди..
Опа ундай қилдингиз
Пенсияда жииим ўтирмай
Уйтип ёзиб қолдингиз..
Бекорга шу пенсияга
Эрта чиқиб олдингиз.
Ахир ёзган шеърингиз
Катталар ҳам кўради
Ҳеч ўйлаб кўрдингизми
Кейин нима бўлади?
Нима бўлса бўларов
Ёзиб қўйдим қойтайин
Ҳеч бўлмаса шу ёшда
Дардимни биир ойтайин.
Сингилгинам қўрқмагин
Айтилгани бўлади
Қариб ўлсин дегани
Қойтип шеърдан ўлади.))
Кимга не бўлишини
Парвардигор билади.
Майли хафа бўлмагин
Энди ундай қилмайман.
Мени кўп тергайверсанг
Овқатингни жемайман.
Лахча овқат қилибсан
Кел биир мазза қилайлик
Энамнинг овқати бу
Энамни бир эслайлик..
Тарбиявий соатдан парча 18+:

Ҳаҳ ҳарбола бўғаней
Нега жаздинг тўғондии.
Худди уни қуришда
Тепасида бўғандей.

Ишинг жўқма тўғондан
бошқа бурун суққани
Наъббола сени енанг
Жоғини жеб туққанми

Сен излаган нерсани
Боваларим топпаған
Шўнинг учун мен ўнинг
Орқасидан чоппаған

Журипти у ҳақиқат
Гапирганди қоматиб
Зўрларға сакрагандинг
Кўтанини қонатип

Ҳаҳ калта чачингданам
Калта бўған ақлинга.
Яхшиям бир қораппан
Шу ғийбатчи сайтинга

Охир шу мотахингди
Тондиринга тиқаман
Ўлиблар қомасингдан
Тормағингдан чиқалмай

Зарингам жўқ, зўрингам жўқ
Писииб ўтир
Ҳар болани жозайбермай
Қи... иб ўтир