Малика (ʍąúя)
1.39K subscribers
197 photos
326 videos
1 file
29 links
Download Telegram
Бугун тунда келармиш баҳор
Эҳ қандайин чиройли сўзлар...
Бугун тунда қиш билан ухлаб
Баҳор билан уйғонмоқ гўзал

Бугун тунда келармиш баҳор
Аслида у келиб бўлгандай
Қишга ҳадя қилган гуллари
Музлаганин кўриб бўлгандай..

Бугун тунда келади баҳор
Араз билан қишни кузатиб
Куйиб пишиб эрта саҳардан
Қишнинг айбин бошлар тузатиб

Хафа бўлма гулгун баҳорим
Табиатнинг ўжар қишидан
Билсанг унинг ўзи ҳижолат
Сўнги кунлар қилган ишидан.

Бугун тунда келармиш баҳор...
~~~~~~~~~~~~~~~~
Бугун тунда келармиш баҳор
Аёлларга эътибор даркор😌
Ўтган йилдек совғасиз қолсам
Психологга пациент тайёр🥴😁
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча мен ҳам баҳор эдим, баҳор эдим,
Дунё менга, мен дунёга ёқар эдим.
Ҳ. Эгамбердиева
Ёлғизлатиб қўйманг аёлни
Ҳис туйғулар ариди деманг
Ажин тушган юзига қараб
Кўнгиллар ҳам қариди деманг

Меҳр олиб, меҳр бермайин
Меҳрдонин хувиллатманглар
Қушлар каби куйлар юрагин
Бўридайин увиллатманглар

Мажбур қилинг лоқайд кўнглингиз
Майли ёлғон сўзласин тиллар
Ахир бир жуфт ширин сўзлардан
Тикланади вайрон кўнгиллар

Чунки ҳар бир каломингиздан
Аёлингиз меҳрни излар..

Ёлғизлатиб қўйманг аёлни
Кўникмасин сизсиз яшашга
Ҳаёт шуда, умрим ўтди деб
Меҳр кутмай, ҳиссиз яшашга

Ёлғизлатиб қўйманг аёлни
Ёлғизликка кўниб қолмасин
Жуфтингизман деган аёлнинг
Кўнгли ёлғиз бўлиб қолмасин

Сизни дея урган юраги
Сиз сабабли ўлиб қолмасин..
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Баъзи бирлар ўрнак бўлди
Блокнот билан иш бажариш
Иқтисодга кўмак бўлди...😉
Бизга СССР давридан бир касаллик мерос қолган.

Яъни, бу дунёдан ўтганларга тош отиш иллати!
Гуёки,
ўзлари шу билан оппоқ бўлиб қоладигандек...

Нега шундай дейсизми?..

Чунки,
марҳумлар бу дунёда йўқда,
қаршилик кўрсата олмайдилар,
тўғрими?..😔

Шу ҳам тирикнинг ишими?... 😎

Жайдари латифа,
аммо бизнинг қишлоғимизда бўлган воқеа:

Зойит бобо раисликдан бўшатилиб,
ўрнига "янғи" деҳқон раис қилиб сайланади.

Аслида, ўқиш ва ёзишни билмаган раиснинг биринчи гапи қоғозни ушлаб туриб,
Ээээ... Зойит ҳамма жойни "п...қ" қилган эканда деган хитоб билан бошланади...🤔

Шунда котиб югуриб келиб, нима гап экан деб қараса, раис қоғозни тескари ушлаб турган экан...😃🤣🤣🤣

Ҳа, Азизлар бу ҳақиқат.
Аммо, латифа бўлиб асрлар оша Халқимизнинг тилида сақланиб келаётир!

Зеро, бугунги кунимизда ҳам шунга ўхшаш ҳолатларни кўриб ёдимга тушди!

Ҳурматли амалдорлар,
Бугунги кунингиз билан яшанг!

Утмишга тош отиш билан қимматли вақтингизни йўқотманг, ҳавога совурманг демоқчи эдим.

Тўғри тушунинглар!!!

(ФБ дан олинди)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тармоқ дегич томорқада
видео кўрдим.
Содда, бахтли манзарадан
хурсанд бўлдим😑
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизга хабар келса эди у дунёдан
"бизга мадад бўлмади мол-дунё" деб..
Қандай оғир жиноят
содир бўлди Сурхонда?
Бир йигит тақдирини
қилгувчи пароканда

Қилган иши тўғрими
ё нотўғри билмадим
У блогерлик қилганда
мен гувоҳи бўлмадим..

Лекин кўриб йиғладим
йигитнинг кўз ёшларин
Сўзини тингламаган
неча бағритошларни

Бугун шу Отабекка
бор заҳримиз сочдикми?!
Раҳм қилиш ўрнига
қахрга йўл очдикми?!

Қандай оғир жиноят
ишига қўл урди у?
Қайси зўрнинг йўлини
кесишга улгурди у?

Томлари учиб кетган
уйларни қурганмиди?
Ё қиммат кўприкларни
ўпириб сурганмиди?

Ё президент, халқ учун
ажратган пулларини
Талон тарож қилишда
булғади қўлларини?!

Ё бирон ожизани
таҳқирлаб хўрладими?
Ё давлатнинг мулкини
талаб, ўғирладими?

Ватаним, кўрсат ҳозир
меҳр бир, икки, учдан
Душман билан туз тотган
адашганларни қучган.

Адолатни уйғотинг,
мудрамасин Сурхонда
Керагида гапирмай,
қолмасин у армонда

Адолат, Адолат
яна бир Адолат
деб чақиринг одамлар,
уйғонсин у ниҳоят!!!

Йиғламасин қафасда
Алпомишдай улларинг!
Тошбағрлар тортинглар
Отабекдан қўлларинг!!!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупциясиз ҳаёт сари
Ташладик катта қадам
Порани рад қиғанмиш
Бизда ҳам битта одам😳
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шул қизимни жуда хафа қилишган😔
Ичи қора, ўзларини оқ билишган..🙄