This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эшити-и-б қўшиғини
Излагани кетяппан
Юлдуздинг мушугини🙃
Излагани кетяппан
Юлдуздинг мушугини🙃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ВАТАНПАРВАР, ХАЛҚПАРВАР ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНИ ХОДИМЛАРИНИ КАСБ БАЙРАМИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ!!!
ВАЛИХОН УКАМИЗНИ ХОТИРЛАБ...
Билганмидим иним сизга
марсиялар ёзишим....
Эшитишим борлигини
жигарингиз нолишин
Яратганга бериб сизни
ғамга ботиб қолишим
Сизга ҳаво етмаганда
тўйиб нафас олишим..
Раҳмдил ва меҳрибоним
Эгам нима бўлмоқда?!
Билагида кучи тўла
Алпомишлар ўлмоқда...
Қалби тўла орзу ният
қўйни тўла фарзанди
Ўттиздан сал ошган эди
ҳали нима кўрганди...
Ҳар дақиқа сени эслаб
зикр қилиб юрганди
Ўйлаб ўйга етолмайман
кўнгил жуда оғринган
Балки уни жаннатдаги
онажони соғинган...
Билганмидим иним сизга
марсиялар ёзишим....
Эшитишим борлигини
жигарингиз нолишин
Яратганга бериб сизни
ғамга ботиб қолишим
Сизга ҳаво етмаганда
тўйиб нафас олишим..
Раҳмдил ва меҳрибоним
Эгам нима бўлмоқда?!
Билагида кучи тўла
Алпомишлар ўлмоқда...
Қалби тўла орзу ният
қўйни тўла фарзанди
Ўттиздан сал ошган эди
ҳали нима кўрганди...
Ҳар дақиқа сени эслаб
зикр қилиб юрганди
Ўйлаб ўйга етолмайман
кўнгил жуда оғринган
Балки уни жаннатдаги
онажони соғинган...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турк элати қардошим деб,
Ўзбек халқи дуо қилар
Турким бўлгин бардошли деб
Ўзбек халқи дуо қилар
Турким бўлгин бардошли деб
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўтириппан онқайииб
Совуқ уйда чўнқайиб
Шомаллаппан, гапирдим
Бурунларим монқайиб🥴
Совуқ уйда чўнқайиб
Шомаллаппан, гапирдим
Бурунларим монқайиб🥴
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нима бўсам бўларман,
Жаримага тортсанглар
5600 тўларман🥴
Жаримага тортсанглар
5600 тўларман🥴
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мендан узр сўратишганда😁😁
НИШОН ТУМАНИ ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ, ТУҒРУҚ КОМПЛЕКСИ ШИФОКОРЛАРИ!
ОЛТИН ҚЎЛЛАРИНГИЗ ДАРД КЎРМАСИН!
ОҚ ХАЛАТИНГИЗГА ГАРД ЮҚМАСИН!
Кеч соат 11 да ҳомиладор тўнғич келинимни туманимиз шифохонасига олиб келдик.. 10 йиллик танаффусдан кейин катта набирам укачали бўлиш арафасида...
Тонг отгунча кутдик, бу орада яна бир нечта аёлни қабул қилишди.
Тонгача янгилик йўқ..Эрталаб врачлар кесарево қилиш эҳтимоли хақида гап очишди..
Ваҳимага тушдим. Қудам билан маслаҳатимизни эшитган бир киши:- "Булар мол дўхтир сал нерсага пичаққа ёпишади" деб қолди. Ва бошланиб кетди... Қайси врач қандай бўмағур одам, ким қай бирини ютубда кўрган...🧐
Бу гаплардан баттар ваҳима босди мени. Ўзим яхши танимайдиган врачлардан кўнглим қора бўлди...
Ва кўнмадим кесаревога.... Врачлар қанчалик тушунтиришга уринишса ҳам бизни кўндиролмади..
Мен ҳам ташқарига чиқиб роддом рўпарасидаги скамейкага ўтирдим. Келинимнинг онасига врачлар хақида эшитганларимни айтиб ёзғирдим. Вилоятга обкетсакмикан деб ўйлаб қўйдим.🤔
Вақт ўтяпти..Миш мишчилар алмашяпти. Хурсанд бўлиб , туғилган невара, жиян, фарзандларни олиб кетишяпти.
🥰
Тушдан кейин бўлимга кирдим, икки врач Тошева Марям билан Шопўлатова Гулноз лар менга тушунтира кетишди. Рози бўлмасангиз бўлмайди деб. Майли яна кутинглар озроқ, биз ҳам керакли муолажаларни қиламиз деб, шошилинч операц. хонага кириб кетишди. Мен ичкарида бўлимда қолдим.
Кечгача шу бўлимда ўтириб, шифокорларга раҳмим кела бошлади. Операциядан чиқиб, род. залга чопиб кириб кимнидир туғиздиришади. Яна операцияга. Ана шу жараённи кузатиб кунни кеч қилдим. 😒
Шу куннинг ўзида кечгача икки аёл врач акушер гинекологлар ўз бригадаси билан 12 та аёлнинг туғруқ жараёнини эсон омон ўтказиб олиши учун хизмат қилишди. Шулардан 5 таси жарроҳлик яъни кесарево йўли билан амалга ошди. Ярим соат ҳам тин олмай. Тушлик қилишга вақт ажратолмай...
Буни кўриб, улар хақида ўйлаган хунук ўйларимдан уялдим тўғриси..
Врачларга айтдим, нимани тўғри деб билсангиз шуни қилинглар, биз розимиз деб.
Ва ўзимга ўзим дедим, яратган эгам бизни суюнтирсин илоҳим. Ва ниманики менга раво кўрмасин мен мана шу қўли қўлига тегмай хизмат қилаётган врачларга бир оғиз қаттиқ гапирмайман деб..
Келганимизга деярли 1 сутка бўлишига оз қолганда жарроҳхонадан менинг набирачамни мушукчани ўраб олгандай бағрига босиб, истараси иссиқана бўлган педиатр йигит Холматов Абдурашид чиқиб, хола табриклайман қизча билан деб, чақалоқлар хонасига обкириб кетди неварачамни..
Яратганга беҳисоб шукурлар бўлсин. 🙏 Мен ҳам бугунги шифохонадан хурсанд бўлиб кетган кўпчилик сонига қўшилдим😊.
Ҳурматли шифокорларимиз, ўз касбининг фидокорлари ТОШЕВА МАРЯМ ТЕМИРОВНА, ШОПЎЛАТОВА ГУЛНОЗ ХОЛТОЖИЕВНА, устоз - шифокор ДАУТОВА АНОРА ГРИГОРЬЕВНА, педиатрлар ХОЛМАТОВ АБДУРАШИД, СУЛТОНОВА ГУЛНОРА анестезиолог ШОЙМУРОДОВ ДАВЛАТ, доя РАХМОНОВА БИБИХОЛ, ҲАМШИРА ВА САНИТАРКАЛАР барчангизга каттадан катта рахмат.

Вужудимда бир қизча
байрам талаб қилмоқда🎄
Ташкен ситиға оппор
деб ҳарҳаша қилмоқда🙄
байрам талаб қилмоқда🎄
Ташкен ситиға оппор
деб ҳарҳаша қилмоқда🙄
Ривоят ФБ дан олинди...🤔
____________________
Қадим замонда ҳасис бойнинг адолатсизлигидан камбағал қавм чарчабди. Бир куни , бойнинг қўли узун келиб, норози бўлганларни дорга осиб юбориш фармонига эришибди. Бундан хабар топган камбағал қавм, осилишидан эмас, арқон ўзларининг ҳисобидан бўлганига норози бўлибди. "НЕГА ОСИШГА АРҚОН ОСИЛАДИГАНЛАР ХИСОБИДАН БЎЛИШ КЕРАК, ҚАНИ АДОЛАТ!" деб намойишга чиқибди. Орадан бир неча кун ўтибди. "Арқон кимни хисобидан бўлса, бола- чақасига қолади" деган фармон келибди. Шундай қилиб ҳамма хурсанд, мурод- мақсадига етибди..

Бир куни бир алвон замон бўлади
Замин узра омон омон бўлади
Адирларда тўплар буғдой ўради
Далаларда танклар пахта теради...
(қўшиқдан)
Бир куни бир алвон замон бўлади
Элатнинг ҳурматин калиш кўради.
Лениннинг ўрнига тип тика бўлиб
Ўрислар келтирган калиш туради.
Бир куни бир ажиб замон бўлади
Калишни олқишлаб байрам қилганда
Ахмоқлар зўрлигин борлиқ билади..
Калишин ҳурматин қилган эл дея
Кўрганлар бизларга ёрлиқ илади
Бир куни бир алвон замон бўлади...
Келажакда калиш мағрур туради
- келажакка ишонганлар нима бўлади...?
Уларми? Калишни ҳурмат қилади....
Мусиқа янгратиб доира уради
Замин узра омон омон бўлади...
Замин узра омон омон бўлади
Адирларда тўплар буғдой ўради
Далаларда танклар пахта теради...
(қўшиқдан)
Бир куни бир алвон замон бўлади
Элатнинг ҳурматин калиш кўради.
Лениннинг ўрнига тип тика бўлиб
Ўрислар келтирган калиш туради.
Бир куни бир ажиб замон бўлади
Калишни олқишлаб байрам қилганда
Ахмоқлар зўрлигин борлиқ билади..
Калишин ҳурматин қилган эл дея
Кўрганлар бизларга ёрлиқ илади
Бир куни бир алвон замон бўлади...
Келажакда калиш мағрур туради
- келажакка ишонганлар нима бўлади...?
Уларми? Калишни ҳурмат қилади....
Мусиқа янгратиб доира уради
Замин узра омон омон бўлади...
Менинг эътирозим:
- нега у бир пой?
Шу ерда ҳам бизни тунашдими?!🙄
Менимча яқин орада иккинчи пой калишнинг пулини палонча катта ўзлаштирибди деган хабар чиқади.🤔
Бу ҳайкал менинг психикамга ёмон таъсир қиляпти. Гапиришга қўрқиб қолдим😔
Болалигимизда кўп йиғлаб, бирон нима сўраб ариллайверсак, раҳматлик энам опамга қараб:
- қани, тез калишимни обке дерди. Кейин эшикнинг орқасида калиши билан оғзимизга уриб "эмин деминг шу бўлсин" деб ирим жирим қиларди...
Шу шу энамнинг "қани калишимни обке" деган гапини эшитсак жииим ўтирардик, овозимизни чиқаришга қўрқиб😑🤐

Ҳуув, ғоламис қотламлар
Жиғитгичлар калишти
Ҳазил шеърлар ойтайиқ
Бўлди қилиб нолишти🤪
Жиғитгичлар калишти
Ҳазил шеърлар ойтайиқ
Бўлди қилиб нолишти🤪
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ва ниҳоят безантирдим
Мен ҳам чўлтоқ арчамди🤪
Безаганда ҳаял суриииип,
ҳаяллардан чарчадим🙄
Мен ҳам чўлтоқ арчамди🤪
Безаганда ҳаял суриииип,
ҳаяллардан чарчадим🙄
Мен очмадим дарвозани
Тақиллади неча бор...
Дарвозанинг орқасида
"Пақ" иллаган кўча бор🙄
Ҳаёлимда "пақ-пақ" этиб
Ёрилмоқда умидлар
Ўлиб қолсам шул кўчадан
Узоқроқда кўминглар...
Ҳаёлимда "Янги йил" ҳам
"эски йил" дан айғоқчи
Мени алдаб, "янги" ман деб
яна ўзи қайтмоқчи😔😔
Янги йилга нима ҳам бор
жуда "эски замон" да?..
"Бўйни синиқ" бир томону
Омад, зўрлар томонда.
Шунинг учун мен ул кеча
қўлим силтаб ухладим
"Эски йил" нинг давомчиси
"янги йил" ни кутмадим. 😑
Тақиллади неча бор...
Дарвозанинг орқасида
"Пақ" иллаган кўча бор🙄
Ҳаёлимда "пақ-пақ" этиб
Ёрилмоқда умидлар
Ўлиб қолсам шул кўчадан
Узоқроқда кўминглар...
Ҳаёлимда "Янги йил" ҳам
"эски йил" дан айғоқчи
Мени алдаб, "янги" ман деб
яна ўзи қайтмоқчи😔😔
Янги йилга нима ҳам бор
жуда "эски замон" да?..
"Бўйни синиқ" бир томону
Омад, зўрлар томонда.
Шунинг учун мен ул кеча
қўлим силтаб ухладим
"Эски йил" нинг давомчиси
"янги йил" ни кутмадим. 😑
Қони бориб биир ойналиб
Келайинчи кўчани...
Қани кимлар меҳмон қилар
Гапга чечан чечани...
Аччиқ кўк чой ичиб ўтай
Сингилчамнинг уйидан
Тоза ҳаво бир қутқарсин
Оливьенинг бўйидан..😉
Кейин тўнғич улимдаям
меҳмон бўлиб кетайин
Келинпошша салат қўймас
тугатсин деб атайин🙄
Шуйтип чиғиб биир кўчага
Томирларди жаяйин
Тормақ титиб, яхшилардинг
асабини бузмайин. 😁
Келайинчи кўчани...
Қани кимлар меҳмон қилар
Гапга чечан чечани...
Аччиқ кўк чой ичиб ўтай
Сингилчамнинг уйидан
Тоза ҳаво бир қутқарсин
Оливьенинг бўйидан..😉
Кейин тўнғич улимдаям
меҳмон бўлиб кетайин
Келинпошша салат қўймас
тугатсин деб атайин🙄
Шуйтип чиғиб биир кўчага
Томирларди жаяйин
Тормақ титиб, яхшилардинг
асабини бузмайин. 😁
Бўлди, мен ҳам дам оламан
Бирон ҳафта жим бўламан..
Ўзи дамда бўла туриб
Дам ичида тин оламан...
Файзбоғни кезиб чиқсам
Ҳамма тугун тугиб олган
Таътил олдим бугундан деб
Жомадонин йиғиб олган...
Ҳар нарсадан кулгичлар ҳам
Сиёсатни билгичлар
Блогерликни қилгичлар
Телех билан жургичлар ҳам
Узун калта сочлиғиям
Сийрак, қуюқ қошлиғиям
Ибий, ҳатто бошлиғиям
Дам олишга чиғиб олган
Меҳнат қилиб ўн икки ой
Ичолмасдан арқайин чой
Бири қарор чиқарганда
Бири постлар қўйди тинмай
Энди оқ йўл барисига
Ёшларию, қарисига..
Бииир ойналииб келишсинчи
Ҳордиқ нима билишсинчи
Нимаббола қиб ташлашди
Нимаббола деб ташлашди
Жотииб таҳлил қилишсинчи🤔😁👋
Бирон ҳафта жим бўламан..
Ўзи дамда бўла туриб
Дам ичида тин оламан...
Файзбоғни кезиб чиқсам
Ҳамма тугун тугиб олган
Таътил олдим бугундан деб
Жомадонин йиғиб олган...
Ҳар нарсадан кулгичлар ҳам
Сиёсатни билгичлар
Блогерликни қилгичлар
Телех билан жургичлар ҳам
Узун калта сочлиғиям
Сийрак, қуюқ қошлиғиям
Ибий, ҳатто бошлиғиям
Дам олишга чиғиб олган
Меҳнат қилиб ўн икки ой
Ичолмасдан арқайин чой
Бири қарор чиқарганда
Бири постлар қўйди тинмай
Энди оқ йўл барисига
Ёшларию, қарисига..
Бииир ойналииб келишсинчи
Ҳордиқ нима билишсинчи
Нимаббола қиб ташлашди
Нимаббола деб ташлашди
Жотииб таҳлил қилишсинчи🤔😁👋
Бизни ўлди деганлар адашади)..
(Nuriddin Ziyo Turaqulov)
Бизни ўлди деганлар адашади..
Аслидачи биз ўлолмай юрганлардан.
Эгам бизга икки оёқ берган, аммо,
Биз қадамин ташлолмайин турганлардан...
Дилимизни вайрон этиб йиғлатишса
Биз букилиб ширингина кулганлардан
Бизни ўлди деганлар адашади..
Бизга қўшиб ўзини ҳам алдашади
Биз аслида ўлгандан ҳам баттар бўлдик
Жон беролмай, тирикларга хатар бўлдик.
Бизни ўлди деганлар адашади..
Кафан тикиб, оч кўзлари қамашади
Юрагимиз ҳали уриб турганига,
парво қилмай ризқимизни талашади.
Бизни ўлди деганларга, ҳаёлида
Энг жирканчли қилиғи ҳам ярашади..
(Nuriddin Ziyo Turaqulov)
Бизни ўлди деганлар адашади..
Аслидачи биз ўлолмай юрганлардан.
Эгам бизга икки оёқ берган, аммо,
Биз қадамин ташлолмайин турганлардан...
Дилимизни вайрон этиб йиғлатишса
Биз букилиб ширингина кулганлардан
Бизни ўлди деганлар адашади..
Бизга қўшиб ўзини ҳам алдашади
Биз аслида ўлгандан ҳам баттар бўлдик
Жон беролмай, тирикларга хатар бўлдик.
Бизни ўлди деганлар адашади..
Кафан тикиб, оч кўзлари қамашади
Юрагимиз ҳали уриб турганига,
парво қилмай ризқимизни талашади.
Бизни ўлди деганларга, ҳаёлида
Энг жирканчли қилиғи ҳам ярашади..
Биз кўтарган иморатлар
вайрон бўлса..
Бизга қараб, ёқа ушлаб
ҳайрон бўлманг...
Чунки бизда нафс балоси
ухламайди
Бизда фақат сабр-тоқат
қуламайди.
Ўғри бизга қоғоздан тўн
бичиб кетса
Бир тўзонга томларимиз
учиб кетса
Келажакка умидимиз
вайрон бўлса
Бизга қараб ёқа ушлаб
ҳайрон бўлманг...
Бизда кучли иморатга
ўтмиш бойдир
Бизнинг бугун қурганимиз
тупроқ, лойдир.
Бизда сувнинг бандин тутган
пул ишлаган,
Бизда балиқ бўлиб оққан
мум тишлаган.
Ёрдам сўраб, кўз ёшлари
тўлқин бўлган
Ҳол сўрганда, қарсак уриб,
кулиб турган.
Бизга қараб ёқа ушлаб
ҳайрон бўлманг.
Бизда ростни сўзлаганлар
"ёмон" бўлган.
Бизда фақат олқиш айтган
зўрга ёққан
Бизда фақат маддоҳларга
қуёш боққан.
Қароқчига харомтамоқ
қози бўлса
Иккиси ҳам бир биридан
рози бўлса
Кўзни юмиш адолатнинг
иши бўлса
Иккиси ҳам аслида
бир киши бўлса
Бизга қараб ишончингиз
вайрон деманг
Элат эмас, бутун дунё
ҳайрон деманг..
Бу ишларнинг биз билмаган
"сир" лиги бор..
Бизда фақат нокасларнинг
бирлиги бор..
Қорни очдан кўзи очлар
таъма қилса
Камбағалнинг тинч кунига
шаъма қилса
Ношукурлик сўзи билан
таъна қилса
Нохақликлар дилингизни
вайрон қилса
Бизга қараб, ёқа ушлаб
ҳайрон бўлманг..
Бизда фақат боқиб турган
қарздор бўлар
Бизда фақат айби йўқлар
айбдор бўлар..
Биз арзиймиз кўраётган
кунимизга
Тулпор миниб, емай топган
пулимизга
Парво қилмай ранги синиқ
ўғлимизга
Тилло занжир тақиб олдик
бўйнимизга
Фарзандингнинг келажаги
вайрон деманг
Бизга қараб, ёқа ушлаб
ҳайрон бўлманг..
Ўтганларни бизга асло
ўрнак қўйманг
Биз ўтганда руҳимизга
қўйлар сўйманг
Исмимизни ўйиб, мармар
тошлар қўйманг
Биз бир устун қўёлмаган
эл бўлганмиз
Биз ўз хақин сўролмаган
эл бўлганмиз
Биз бир бирин кўролмаган
эл бўлганмиз
Бизга бахтли келажак
бир эртак бўлди
ТЕМУРи йўқ элатларга
эрмак бўлдик.
Бошимиз банд, қорин ғамин ўйлаябмиз
Тилимиз банд, ғийбат қилиб тўймаябмиз
Қўлимиз банд, бир-биримиз ковлаябмиз...
вайрон бўлса..
Бизга қараб, ёқа ушлаб
ҳайрон бўлманг...
Чунки бизда нафс балоси
ухламайди
Бизда фақат сабр-тоқат
қуламайди.
Ўғри бизга қоғоздан тўн
бичиб кетса
Бир тўзонга томларимиз
учиб кетса
Келажакка умидимиз
вайрон бўлса
Бизга қараб ёқа ушлаб
ҳайрон бўлманг...
Бизда кучли иморатга
ўтмиш бойдир
Бизнинг бугун қурганимиз
тупроқ, лойдир.
Бизда сувнинг бандин тутган
пул ишлаган,
Бизда балиқ бўлиб оққан
мум тишлаган.
Ёрдам сўраб, кўз ёшлари
тўлқин бўлган
Ҳол сўрганда, қарсак уриб,
кулиб турган.
Бизга қараб ёқа ушлаб
ҳайрон бўлманг.
Бизда ростни сўзлаганлар
"ёмон" бўлган.
Бизда фақат олқиш айтган
зўрга ёққан
Бизда фақат маддоҳларга
қуёш боққан.
Қароқчига харомтамоқ
қози бўлса
Иккиси ҳам бир биридан
рози бўлса
Кўзни юмиш адолатнинг
иши бўлса
Иккиси ҳам аслида
бир киши бўлса
Бизга қараб ишончингиз
вайрон деманг
Элат эмас, бутун дунё
ҳайрон деманг..
Бу ишларнинг биз билмаган
"сир" лиги бор..
Бизда фақат нокасларнинг
бирлиги бор..
Қорни очдан кўзи очлар
таъма қилса
Камбағалнинг тинч кунига
шаъма қилса
Ношукурлик сўзи билан
таъна қилса
Нохақликлар дилингизни
вайрон қилса
Бизга қараб, ёқа ушлаб
ҳайрон бўлманг..
Бизда фақат боқиб турган
қарздор бўлар
Бизда фақат айби йўқлар
айбдор бўлар..
Биз арзиймиз кўраётган
кунимизга
Тулпор миниб, емай топган
пулимизга
Парво қилмай ранги синиқ
ўғлимизга
Тилло занжир тақиб олдик
бўйнимизга
Фарзандингнинг келажаги
вайрон деманг
Бизга қараб, ёқа ушлаб
ҳайрон бўлманг..
Ўтганларни бизга асло
ўрнак қўйманг
Биз ўтганда руҳимизга
қўйлар сўйманг
Исмимизни ўйиб, мармар
тошлар қўйманг
Биз бир устун қўёлмаган
эл бўлганмиз
Биз ўз хақин сўролмаган
эл бўлганмиз
Биз бир бирин кўролмаган
эл бўлганмиз
Бизга бахтли келажак
бир эртак бўлди
ТЕМУРи йўқ элатларга
эрмак бўлдик.
Бошимиз банд, қорин ғамин ўйлаябмиз
Тилимиз банд, ғийбат қилиб тўймаябмиз
Қўлимиз банд, бир-биримиз ковлаябмиз...