Малика (ʍąúя)
1.4K subscribers
197 photos
324 videos
1 file
29 links
Download Telegram
2019 йил қандай йил бўлди?..

Ҳумо ареналар қурилган йили
Порахўр мансабдан урилган йили
Чет элдан меҳмонлар келган йилими?
Самарқанд шаҳрининг қоқ юрагида
Кимлардир зиёфат берган йилими?
Шоирнинг илҳоми келган йилими?
Ҳокимлар совғалар берган йилими?
комментда ғовғалар бўлган йилими?
Лола қиз юраги нуқсон гўдакка
ҳайрия кўмагин берган йилими?
Қиш эса ҳаммани ангда қолдириб
Сюрпр-и-из деб эртачи келган йилими?
Зўрлар ҳам дискомфорт сезган йилими?
Кимнингдир тинчин қочириб қўйиб
Журналист европа кезган йилими.
Ҳақиқатни топиб, адолат топмай
Ўзининг касбидан безган йилими?

Момалар гўдакка боғча керак деб
Жўқилаб узун шеър ойтқан жилими?
Боваси шеър учун дакки эшитиб
Ишидан ҳўмрайиб қойтқан жилими?..

Кимлардир мажлисда ухлаган йили
Ёзма деб узоқдан дўқлаган йили..
Бобойни кампирга ўқлаган йили)

Эски иморатлар бузар йилими?
Янги кўпқаватлар қурар йилими?
Зўрлар бир биридан ўзар йилими?
Ақли бор, ақлидан озар йилими?
Қўрқоқлар адолат сўрар йилими?
Шумқадам шоирнинг юрар йилими?

Ҳол сўраб бормайин мискин қишлоққа
Ўзини ургандай ёғли пишлоққа
Ҳокимлар кетидан чопар йилими?..
Ёрдамга чақириб ФБ элини
Сўнгра оғзимизни ёпар йилими?
Ўзи туҳмат қилиб, ўзи кечириб
Яна ўзи йўлин топар йилими?

Ана сўкди яна, мана сўкди деб
Кимнингдир кетишин кутар йилими?
Ана кетмадику, яна кетмади
тавба деб, ёқамиз тутар йилими?

Ночор элдан ёрдам сўраган йилми?
Кўпчилик тўловлар тўлаган йилми?

Артисту, ошпазлар келар йилими
Тўкин зиёфатлар берар йилими?
Мезбонни қоралаш, оқлаш йилими?
Балки спорт дея, дўппослаш йили?

Қурилиш қурилиш қурилиш йили
Янги, янги йўлга бурилиш йили..
Келаётган йилни кутиш йилими?
Умидлар этагин тутиш йилими?..
16.12.2019 й.
2020 йил қандай йил бўлади?...

Узрлар йилими?
Козырьлар йили?
Янги янги қарор тузар йилими?
Тўлов чўнтакларни сузар йилими?
Яна ўтган йилни чўзар йилими?
Катталар қишлоққа келмас йилими?
Йўллар ўйилганин кўрмас йилими?
Маблағни марказга урар йилими?
Фақат ўз атрофин кўрар йилими?
Борлар бир биридан ўзар йилими?
Йўқлар топганини тўзар йилими?
Ишсиз иш қидириб кезар йилими?
Шукур қил, шу кунга, нолима дея
Тўқлар очга танбеҳ берар йилими?
Оғиз очганларни эзар йилими?
Қарзга тўйхоналар безар йилими?
Яна Россияга чизар йилими?
Фойдаси борларни овлар йилими?
Иши юришганни ковлар йилими?

Балки арзончилик бўлар йилидир..
Хафалар ҳақини билар йилидир
Қомусда ёзгандек бўлар йилидир
Тошкентга прописка қилар йилидир..
Ёшларнинг ўқиши енгил бўлсин деб
Контрактларнинг нархи тушар йилидир..
Балки толеимиз кулар йилидир...
Президент айтгандек бўлар йилидир
Коррупциядан юзни бурар йилидир
Ниҳоят адолат бўлар йилидир
порахўрлик сўзи ўлар йилидир...
Маддоҳнинг оғзига урар йилидир
Инсофсиз инсофни билар йилидир
Қулоғига гаплар кирар йилидир
Элнинг қайғусини қилар йилидир
Элига яхшилик тилар йилидир
Оллоҳни ёдига олар йилидир..
Охиратин ўйлаб, кўзи тўймаслар
ниҳоят тавбалар қилар йилидир.

Орзулар, орзулар, орзулар йили..

18.12.2019 й.
ФБ даги ҳолат...

Сиёсатмас, севгини
Кеча бир шеър қилувдим.. ✍️
Тасир тусир тўполон
бўлишини билувдим.. 🙄

Баъзи дўстлар кулишди
сарказмлар қилишди.. 🥴
Баъзилари шеъримда
пахта топиб титишди🧐

Баъзилари, қахрамон,
маддоҳликдан сайрашди
Ёдлаб олган сўзларин
айтишлардан бўкишди🤮

Хуллас калом росаям
гуноҳларим тўкишди😇
АСОСИЙСИ БУ ШЕЪРНИ
ҲАММА БИРДЕК ЎҚИШДИ...😎😁
Ҳокимлар ўзгарди, шоҳлар ўзгарди
Феълинг ўзгармади ҳеч менинг халқим.
Чинорлар кесилди, арча кўкарди
дилинг кўкармади ҳеч менинг халқим.
Сўздан тонишлар ҳам авжига чиқди,
ночор нолишлари авжига чиқди.
Зари кўп, зўри йўқ одамни сиқди
нафсимиз бизларни қамоққа тиқди.
Қонунлар ўзгарди, қарор ўзгарди
Лекин ўзгармадик биз нега халқим?
Ўша ўша мансаб деса ўламиз
Пора бер деганга, пора берамиз.
Ялтироқ ёлғонга ростни ўраймиз
Гал келса, ўзимиз пора сўраймиз.
Ютамиз майдалаб, фарзандлар учун
аталган ҳар бино, ҳар иморатни.
Эпласак ютамиз каттароқ қилиб
ўйламай, келар деб, ул қиёматни.
Эртага ё сени, ё мени қўйса
бошқаргин, шу шаҳар сеники деса.
Виждонни ухлатиб, ютиб бошлаймиз
ўғрининг тутимин тутиб бошлаймиз.
Мансабига қарғиш урган халқ бўлдик,
беш куннинг моли деб, дўзахга кўндик.
Фарзандларга демай, эртани сотган
Шундай йиғиб тўймас бир офат бўлдик!!!
Теппада биздан зўр еб қўйишди деб,
бизларга " палонсан деб қўйишди" деб
Қандайдир меҳмонлар кеб қўйишди деб
гап сўзга ўралиб, овора бўлдик.
Нолиб яшашга ҳам, деярли кўндик..
Талаблар ўзгарди, чора ўзгарди
Халқим, ўзгаришинг қийин иш бўлди.
Негадир ўтмишни титиб юрибмиз,
виждонни қамоқда тутиб турибмиз.
Берсанг олайину, урсанг ўлай деб
ютиш навбатини кутиб турибмиз...
Бир қатлам бор, севимли юртда
Қасрдайин уйларда яшар.
Тўйлар қилса, ҳотамтой бўлиб
Бир бирига олтин тақишар.

Бу қатламни Оллоҳ севганми
Ол қулим деб давлат берганми?
Ночорларга кўмак қилмасанг
Дўзахга йўл тайёр деганми?..

Бир қатлам бор, севимли юртда
Кўп қаватли уйда яшашар.
Қиш келганда, керакли жойдан
Иссиқликни сўраб олишар.

Бу қатламни оллоҳ севганми
Шароитдан озроқ берганми))?
Мени ёдлаб турсангиз агар
Сабр таги олтин деганми?..

Бир қатлам бор севимли юртда
Ўтин териб, таппи ясашар
Совуқ тушса чўян печкага
Таппи ёқиб, олов қалашар.

Бу қатламни оллоҳ севганми
Ташвишлардан кўпроқ берганми?
Бу инсонлар асли дунёга
Бойни синаш учун келганми?..

Бир қатлам бор севимли юртда
Қатламларга бошчилик қилар.
Ҳар қатламнинг шароитини
Ўзи билганича ҳал қилар..

Бу қатламни Оллоҳ севганми
Жаннат учун, синов берганми?
Дўзахга йўл очмоқчи бўлсанг
Ўз халқингни туна деганми?..
2010 й.
ЎҒИЛЛАРИМГА...

Бир бирингиз хафа қилиб,
сунг Оллохга сиғинманг
Кўнгилларга озор бериб ,
сўнг намозга югурманг
Савол беринг: - Оллох қайда?
Жавоб берай: _ Шу ерда..
Ўғилларин ўйлаб турган онангизнинг кўнглида.
Синглингиздан хабар олинг,
Оллох унинг уйида
Мехр истаб ўтиргандир,
худойим деб дилида.
Бир бирингиз хафа қилманг,
сўзлар айтмангиз аччик,
Сизни туғдим бир бирига
бўлсин дея суянчик.
Минг эгилиб салом беринг
Зўрдан зўрга
Гиламлардан юриб борсин
тўрдан тўрга
Вақти келиб бош қўяди
У барибир
Гиламию, маддоҳи йўқ
қаро гўрга..
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуув..
Қони энди деҳқонга
сабзавотти эк деган..
Ватанида меҳнатти
Қиған одам бек деган🙄
Агар чўзсам бўйнимни
Ё кўтарсам қўлимни
Ростлай десам белимни
Менга яхшилик қилинг
Шукур қил деб, бир уринг..
Бор деб миллион элгинам
Оғрийди деб дилгинам
Сайраб қолса тилгинам
Менга яхшилик қилинг
Шукур қил деб бир уринг..
Қийналганни гапирсам
Меҳр сўраб талпинсам
Деманг фақат, жиннисан
Менга яхшилик қилинг
Шукур қил деб бир уринг.
Ноҳақликни кўрсам ҳам
Тунашганин билсам ҳам
Қотирмайин энсамни
Билмаганга олайда
Е-е-б ўтирай пенсиямни.
Дуо қилиб элимни
Қизу, ўғил - келинни
Ўйлааб ёз деб шеърингни
Менга яхшилик қилинг
Шукур қил деб бир уринг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир жонкуяр эсли иним
Вирусдан гап бошлади
Этияткарлиқ қимай қўйдиқ
Биир шеър ойтип тошланг деб..
Биздинг шўр пешанани
тузлашувди қай палла
Отахондинг уйига
муҳтож қолган маҳалла🤔..

ХХХХ

Ҳажга бормай биттаси
Трансфарматор ўрнатган
Биздан пул йиққичларга
ҳимматини кўрсатган🙄

ХХХХХ

Тўсатдан коррупцияга
Уруш эълон қилишди
Тепада жанг бўлишин
Пастда тахмин қилишди😉

ХХХХ

Президент ўз элига
Танқид қилинг демоқда
зўрлар , танқид қиғанди
узр ойт деб жемоқда🥴
Бизга Оллоҳ қаҳр
қилганга ўхшаб,
Энди жонга ўлпон
келганга ўхшаб
Жаннатмакон юртда
дўзах ўкирар...
Мусаффо осмондан
кўзёш тўкилар..
Солиғимдан қорнин
тўйдириб олиб
мени ҳимоячим
нечун ўлдирар?!!!!

ҚОТИЛЛИК деб атанг, ЎЛДИРИШДИКУ!!!
Тўлмас паймонани тўлдиришдику!!!
Заррача адолат
бўлса эл учун
Кўрсатинг, кўрсатинг
Кўрайлик БУГУН!!!
#Эшаклар_байрами...
Бир қишлоқнинг кекса айилчиси (эшакнинг «эгари»ни ясовчи уста) омонатини Ҳаққа топширди. Бундан қувонган эшаклар қишлоқ майдонига тўпланиб, байрам бошладилар. Эшакларнинг бири бу ҳолга узоқдан ҳайрон қараб турган қари бир эшакни кўриб қолиб, унинг олдига борди ва:
- Сизнинг ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ шекилли. Айилчи уста ўлди, - деди. Ёши катта эшак пинагини ҳам бузмади.

- Ўлган бўлса нима бўпти! Шунга байрам қилиш керакми?– деди.
- Ие, нега байрам қилмайлик? – деди ёш эшак ҳайратланиб. – Энди сиртимизга эгар урадиган йўқ. Бундан буён елкамиз яғир бўлмайди. Озодмиз энди!
- Тавба-тавба! Озод эмишлар! – киноя билан кулди қари эшак. Кейин бошини маҳзунлик билан сарак-сарак қилиб, деди:
– Ҳеч эсингиз кирмас экан-да! Ўлган уста ҳарқалай ҳар биримизнинг ўлчовимизни биларди, бизга сиртимизни яра-чақа қилмайдиган, ўзимизга мос айиллар ясаб берарди. Эрта-индин унинг ўрнига бошқа бир эгар-жабдуқчининг келиши аниқ. У то бизнинг ўлчовларимизни тўғри олишни ўрганмагунигача сиртимиз яра-чақа бўлиб, адабимизни еймиз. Ақлингиз бўлса, эгарчидан эмас, эшакликдан қутулмоқ йўлини ахтаринг. Токи эшаклигингизча қолар экансиз, сизни эгарлайдиганлар албатта топилади!..
Турк тилидан
Дилфуза Комил таржимаси.
(ФБ дан олинди)
ФБ да бир ҳокимга бағишланган қўшиқни тинглаб.... 😉
~~~~~~~~~
Элни бошлаб хатарга
Бу кундан ҳам баттарга
Куйи ўхшаб яллага
Қўшиқ келди каллага🤔

"ғаламис" лар талади
Гўримга ғишт қалади
Қўшиғим ажиблигин
Улар қайдан билади🙄

Сира тиним билмайсиз
Эртаю кеч тинмайсиз
Биз подходнинг зўрини
топишимиз билмайсиз😘

Сизга айтиб шараф шон
Куйлаворди Нурафшон
ФБ га мўраламанг🧐
Шу кунларда Ҳокимжон

Омон бўлсин жонингиз
Ёғли бўлсин нонингиз
Шу қўшиқни куйласам
Расво бўлар номингиз🤕
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Московда парад бўлди...

Бир юртдошнинг қўлида
салафанда нони бор
Юрти учун берарга
сақлаб юрган жони бор..
Американинг ҳар ҳил штатида ўзининг ғалати қонунлари борлигини ўқиб ҳайрон қолгандим..

Масалан:
"тротуарда тик турган ҳолда музқаймоқ ейиш таъқиқланади",
- " шаҳар транспортида кетаётганингизда мўлжалингиз кит балиғи бўлмаса, ўқ узиш таъқиқланади",
- "шаҳарда юрганда қовоқ уйманг" ва ҳоказо..

Шуу..
Менимча яқинда бизда ҳам ҳар бир вилоятнинг ўз қонунлари пайдо бўлади аста, аста.. 🤔

Масалан:

- " Маҳалла раисининг ишхонасига тош кўтариб бориш таъқиқланади";
- "Тўйхоналарда исмига БЕК қўшимчасини талаб қилиш таъқиқланади";
-" Тўйларда бўлажак "катта" ларнинг бошидан пул сочганда видеога олиш таъқиқланади" ва ҳ.к.