ПАЙҒАМБАРНИНГ ҚЎШНИСИ
(ёхуд она дуосининг ижобати)
Ривоят айтай бугун,
Ровийлар баётидан.
Ўтган Ҳазрати Мусо,
Пайғамбар ҳаётидан.
Азал бор бир ҳақиқат,
Эй биродар, эй диндош.
Йўқдир, асли меҳрибон,
Қўшнингдайин қариндош.
Савол берибди Мусо,
Аллохга боқиб, бир кун.
- Айтгин эй Ҳақ таоло,
У дунёда қўшним ким?
Кўк чети бир чақнади,
Титраб кетди нидодан.
Жавоб бўлиб Мусога,
Ваҳий келди Худодан:
- Қўшнинг оқил бир одам,
Эмас кофир, ё каззоб.
Фалон юртда яшовчи,
Фалон исмли қассоб.
Ҳакнинг жавобин тинглаб,
Ошди Мусо ҳайрати.
Қизиқиш ўсди чунон,
Мисоли тоғ ҳайбати.
Саволлар ўртаб, ногох,
Қалбга берарди азоб.
Қайда экан ўшал юрт,
Ким экан ўшал қассоб?!
У хақ, у ростгўй шаксиз,
Ҳар каломи муанбар.
Фалон номли юрт томон,
Отланибди пайғамбар
Йўл юрди, ортда қолди,
Неча элнинг мозори.
Гавжум эди, чунонам,
Ўшал юртнинг бозори.
Бозорнинг бир четида,
Турар турфа гўшт кони.
Ҳақ Таоло айтгани -
Ўшал қассоб дўкони.
Кўп кузатди пайғамбар,
Синч девор тешигидан.
Одам аримас эди,
Қушхона эшигидан.
Дўкон ичра хаммага,
На сўзу - лутфин аяр.
Елкаси кенг, яғриндор,
Қассоб йигит жилмаяр.
То қош қорайгунича,
Кетолмади Пайғамбар.
Минг бир савол тагига,
Етолмади Пайғамбар.
- Нега, нечун, не сабаб...
Хаёлларин жамлади.
- Ҳақ менга шу қассобни,
Қўшни килиб танлади?!
Бор молини пуллагач,
Дўконин бекитди, у.
Бир бўлак гўшт, бир жуфт нон,
Олиб, уйга кетди у.
Қайтолмасди Мусо ҳам,
Қўшнисининг юртидан.
Боравериб изма-из,
Кетди қассоб ортидан.
Пастқамгина бир кулба,
Ярми синган дарчаси.
Бунда яшар қассобнинг,
Юрагининг парчаси.
Уй ойнаси ортидан,
Мусо чизар минг хаёл.
Уй тўрида ётарди,
Муштдайгина бир аёл.
Ўша аёл, қассобнинг,
Номуси, ори эди.
Мушфиқу - меҳрибони,
Онаизори эди.
Бир пас ўтирди йигит,
Волидасин ёнида.
Меҳри жўшиб танидан,
Муҳаббати жонида.
Чўмилтириб, поклади,
Кўлларида сув қўйиб.
Ўпди юзу - кўзидан,
Бор меҳрин дилга туйиб.
Сочларини таради,
Тоза кўйлак кийдирди.
Сўнг қўллари билан у,
Овқатини едирди.
Суҳбат қурди, икковлон,
Шодон кулиб, меҳрдан.
Ташқарида Пайғамбар,
Лол эди, бу сеҳрдан.
Сўнг қўлин очди она,
Дуо қилди боласин.
Илтижо бирла Ҳаққа,
Сочди юрак ноласин.
-Тингла мени эй Аллоҳ,
Эшит оҳу - ноламни.
Караминг кенг, рад этма,
Жаннатий қил боламни.
У ҳам бир банданг сени,
Менга фарзанд, сенга қул.
Жаннатларда ўғлимни,
Пайғамбарга қўшни қил!
Деразадан оҳиста,
Жилмайди, Мусо ногоҳ.
- Ўзингсан паногоҳим,
Сендан бошқа йўқ илоҳ!
Менга бўлган меҳрингни,
Икки дунё ғамлабсан.
Шу ҳокисор одамни,
Қўшни қилиб танлабсан.
Кўнгли тўлиб пайғамбар
Қайтди, ўз юрти томон.
Билди, Она дуоси,
Ижобатдир ҳар замон!
ПАЙҒАМБАРНИНГ ҚЎШНИСИ
(ёхуд она дуосининг ижобати)
Ривоят айтай бугун,
Ровийлар баётидан.
Ўтган Ҳазрати Мусо,
Пайғамбар ҳаётидан.
Азал бор бир ҳақиқат,
Эй биродар, эй диндош.
Йўқдир, асли меҳрибон,
Қўшнингдайин қариндош.
Савол берибди Мусо,
Аллохга боқиб, бир кун.
- Айтгин эй Ҳақ таоло,
У дунёда қўшним ким?
Кўк чети бир чақнади,
Титраб кетди нидодан.
Жавоб бўлиб Мусога,
Ваҳий келди Худодан:
- Қўшнинг оқил бир одам,
Эмас кофир, ё каззоб.
Фалон юртда яшовчи,
Фалон исмли қассоб.
Ҳакнинг жавобин тинглаб,
Ошди Мусо ҳайрати.
Қизиқиш ўсди чунон,
Мисоли тоғ ҳайбати.
Саволлар ўртаб, ногох,
Қалбга берарди азоб.
Қайда экан ўшал юрт,
Ким экан ўшал қассоб?!
У хақ, у ростгўй шаксиз,
Ҳар каломи муанбар.
Фалон номли юрт томон,
Отланибди пайғамбар
Йўл юрди, ортда қолди,
Неча элнинг мозори.
Гавжум эди, чунонам,
Ўшал юртнинг бозори.
Бозорнинг бир четида,
Турар турфа гўшт кони.
Ҳақ Таоло айтгани -
Ўшал қассоб дўкони.
Кўп кузатди пайғамбар,
Синч девор тешигидан.
Одам аримас эди,
Қушхона эшигидан.
Дўкон ичра хаммага,
На сўзу - лутфин аяр.
Елкаси кенг, яғриндор,
Қассоб йигит жилмаяр.
То қош қорайгунича,
Кетолмади Пайғамбар.
Минг бир савол тагига,
Етолмади Пайғамбар.
- Нега, нечун, не сабаб...
Хаёлларин жамлади.
- Ҳақ менга шу қассобни,
Қўшни килиб танлади?!
Бор молини пуллагач,
Дўконин бекитди, у.
Бир бўлак гўшт, бир жуфт нон,
Олиб, уйга кетди у.
Қайтолмасди Мусо ҳам,
Қўшнисининг юртидан.
Боравериб изма-из,
Кетди қассоб ортидан.
Пастқамгина бир кулба,
Ярми синган дарчаси.
Бунда яшар қассобнинг,
Юрагининг парчаси.
Уй ойнаси ортидан,
Мусо чизар минг хаёл.
Уй тўрида ётарди,
Муштдайгина бир аёл.
Ўша аёл, қассобнинг,
Номуси, ори эди.
Мушфиқу - меҳрибони,
Онаизори эди.
Бир пас ўтирди йигит,
Волидасин ёнида.
Меҳри жўшиб танидан,
Муҳаббати жонида.
Чўмилтириб, поклади,
Кўлларида сув қўйиб.
Ўпди юзу - кўзидан,
Бор меҳрин дилга туйиб.
Сочларини таради,
Тоза кўйлак кийдирди.
Сўнг қўллари билан у,
Овқатини едирди.
Суҳбат қурди, икковлон,
Шодон кулиб, меҳрдан.
Ташқарида Пайғамбар,
Лол эди, бу сеҳрдан.
Сўнг қўлин очди она,
Дуо қилди боласин.
Илтижо бирла Ҳаққа,
Сочди юрак ноласин.
-Тингла мени эй Аллоҳ,
Эшит оҳу - ноламни.
Караминг кенг, рад этма,
Жаннатий қил боламни.
У ҳам бир банданг сени,
Менга фарзанд, сенга қул.
Жаннатларда ўғлимни,
Пайғамбарга қўшни қил!
Деразадан оҳиста,
Жилмайди, Мусо ногоҳ.
- Ўзингсан паногоҳим,
Сендан бошқа йўқ илоҳ!
Менга бўлган меҳрингни,
Икки дунё ғамлабсан.
Шу ҳокисор одамни,
Қўшни қилиб танлабсан.
Кўнгли тўлиб пайғамбар
Қайтди, ўз юрти томон.
Билди, Она дуоси,
Ижобатдир ҳар замон!
❤12🔥4👍2🥰1🤩1😍1
Aprel oyida topshirib B2 va C1 olganlar bormiii oramizdaa?🧐🧐🤓🤓🤓
👍10🔥4❤1👌1
I just removed deleted accounts from the channel😉
🎉3👍1🔥1
🎈Ўқитувчи мактабга рангли шарларни олиб келиб, болаларга уларни пуфлаб, сўнг ўз исмларини ёзиб қўйишни буюрибди. Улар айтилган ишни бажариб бўлишгач, пуфланган шарларни мактаб йўлагига олиб чиқишибди. Ўқитувчи шарларни аралаштириб ташлаб, ўқувчиларга 3 дақиқа ичида ҳамма ўз исми туширилган шарни топиши лозимлигини айтибди. Болалар чопиб бориб, ўзига тегишли бўлган шарни излашга тушишган экан, лекин вақт тугагунига қадар уни топа олишмабди...
🍃
Шу пайт ўқитувчи болаларга: "Ҳаммангиз ўзингизга яқин турган шарни олинг-да, унда кимнинг исми ёзилган бўлса, ўшани қўлига беринг", дебди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас барчанинг қўлида исми ёзилган рангли шар бор эди.
🎈
Шунда ўқитувчи шундай деган экан: "Бу шарлар худди бахт кабидир — кимки уни фақат ўзи учун қидирса, топа олмайди, бироқ, ҳамма ўзгалар ҳақида қайғуриб, бир-бирига ёрдам берса, уни анча тезроқ топиш мумкин бўлади".
🍃
Шу пайт ўқитувчи болаларга: "Ҳаммангиз ўзингизга яқин турган шарни олинг-да, унда кимнинг исми ёзилган бўлса, ўшани қўлига беринг", дебди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас барчанинг қўлида исми ёзилган рангли шар бор эди.
🎈
Шунда ўқитувчи шундай деган экан: "Бу шарлар худди бахт кабидир — кимки уни фақат ўзи учун қидирса, топа олмайди, бироқ, ҳамма ўзгалар ҳақида қайғуриб, бир-бирига ёрдам берса, уни анча тезроқ топиш мумкин бўлади".
😍15❤5🔥2👏1🤩1