#киноя
Худо биз ўзбекларни роса сийлаган-да.
Яхшиям, бизда Япониядагига ўхшаб зилзилалар, Америкадагига ўхшаган бўронлар ва яна алламбало офатлар бўлиб турмайди. Акс ҳолда, биринчидан, бунақа офатларга биноларимиз дош беролмасди ва деворлар тагида жон берар эдик, иккинчидан, агар тирик қолсак ҳам, ёрдамга ажратилган пулларни амалдорларимиз талон-тарож қилиб, очликдан қирилиб кетар эдик.
Меҳр бўлса, шунча бўлади-да!!!
@nishondagi_gaplar_tegadi

Балиқ бошидан сасийди. Аммо уни думидан тозалайдилар...
©️ Ўткир Ҳошимов
Тегиб-тешиб кетди-ку!!!

Сен 1 соат вақтингни сарфлаб, 500 та одамни алламбало гуруҳга қўшдинг ва 50 минг сўм ишладинг. Бу ўтган вақт ичида Джефф Безос - 4,5 млн $, Билл Гейтс - 1,37 млн $, Уоррен Баффет - 958,9 минг $ ишлаб топди.
Бошқа гапим йўқ!
©️ Девонайи Ҳақгўй
Ҳар хил гуруҳларга одамларни қўшиб қўядиганларга юборамиз!

Кадрлар сиёсати
Қайсидир амалдор қилмиши учун кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлади ва уни секингина четга олиб қўйишади. Лойқа сувлар тингандан кейин яна қайтариб, жойига олиб келиб қўйишади.
Мана шу жараён "Кадрлар сиёсати" деб аталади!

Нишондаги гаплар
(ярим ҳазил, ярим чин)
Халқ таълими вазирлиги: “Ўқитувчини туянинг устида ҳам ит қопади”;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: “Табиб табибмас, бошидан калтак еган табиб”;
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги: “Спорт соғлик гарови – спортга чиқ, ҳароми!”;
ИИВ: “Сиз ўшами?!” бир соатдан кейин “Сен ўша, қандай тушундинг!?”;
Давлат солиқ қўмитаси: “Така бўлсин – сут берсин!”;
Давлат божхона қўмитаси: “Бўрининг еса ҳам, емаса ҳам – оғзи қон!”;
Давлат статистикаси қўмитаси: “Ўлимдан бошқаси ёлғон”;
Олий суд: “Ҳақиқат эгилади, букилади – юзага чиқмайди”;
Ҳокимлар: “Камбағални урма, сўкма – уйини буз”;
Яна ҳокимлар: “Эгилган бошни қилич кесмас”.
УзАМ: “Ўғри ўғримас, қўлга тушган – ўғри”;
Яна УзАМ: "Мени синдириш бандасигамас!";
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги: “Чап қўл қилганини ўнг қўл билмасин”;
Маданият вазирлиги: “Мендирман – ўша”;
Молия вазирлиги: “Олаверинглар – давлат ғазнаси қашшоқлашиб қолмайди”;
Қурилиш вазирлиги: “Туя кўрдингми – йўқ!”;
Депутатлар: “Жим туринг, шовқинланманг, Уйқу ичида ул пари”;
ДТМ: “Ит ҳурар – карвон ўтар”;
Олий таълим муассасалари: “Нархи қанча баҳони айтинг!?”;
Борлиги ҳам билинмайдиган идоралар: “Фақир киши панада”;
Актам Ҳайитов: “Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор?”;
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Йигит кишига қирқ бизнес ҳам оз”;
Шуҳрат Ғаниев: “Худо бераман деса, бандаси – бир тийин!”.
© Девонайи Ҳақгўй

Қонунлар – пастдагилар риоя қилиши, тепадагилар бузиши учун ишлаб чиқиладиган ҳужжатлардир!

#киноя #кулги
Бир куни набира бобосига "бобо кадрлар алмашинуви нима дегани?" деб савол берибди.
Шунда бобоси: "Мана қара болам. Дарахтда қарғалар ўтирибди" деб, дарахтга тош отибди. Қарғалар учиб кетибди ва бироздан сўнг, яна қайтиб келиб шохга қўнибди.
Шунда набира "бобо нима ўзгарди нима демоқчисиз?" деса, бобоси "болам мана шу кадрлар алмашинуви" деб айтибди. "Бобо ҳеч нарса ўзгармади-ку" деса бобоси "болам адашасан қарғалар ўтирган шохлар ўзгарди мана шу ҳақиқий кадрлар алмашинуви" деган экан.
© Аброрбек Маъруфжонов

Маҳалладан "маълумотнома" керак бўлса ҳам, таниш-билиш ахтарадиган ажойиб миллатмиз-да!!!

#ибрат
Ит кийикдан: "Нега мендан доим ўзиб кетасан?" дея сўради.
Кийик жавоб қилди: "Чунки мен ўзим учун чопаман, сен эса хўжанг учун".
Ҳақиқат учун кийик бўла олмасангиз, лоақал ноҳақлик учун ит бўлиб олманг!
© Мубашшир Аҳмад
P.S.: Бугун раҳбарининг манфаатлари учун елиб юрганлар, охират маррасида ютқазиб қўйишдан қўрқинг! Ҳаракатлар холис Aллоҳ учун бўлсин!

#латифанинг_ёмони
Газ билан свет турмуш қурибди. Улардан "Hatam" газ балони ва движок туғилибди. Газ билан светнинг турмуши унча ўхшамай, ажрашиб, газ Хитойга, свет Россияга кетиб қолибди. Болалари бизда қолибди. Шу свет боласидан ора-сира хабар олиб тураркану, газ ҳеч хабар олмай қўйибди.

«Тутинган» ўғил
Амал курсисида ўтирганингда ким энг кўп товонингни яласа, курсидан тушганингда ўша биринчи бўлиб сендан юз ўгиради, деганлари қанчалик тўғри эканига ўзим ишонч ҳосил қилдим.
Бир қадрдоним бор эди. Кунора қўнғироқ қилиб, ҳафтада келиб турар, шифохонага тушиб қолсам, «овора бўлманг», дейишимга қарамай ҳаммадан аввал етиб борар, таътил пайтида Ўзбекистоннинг қайси бурчагига дам олмай, топиб борар, «бир чўқимгина» ош қилмаса, кўнгли жойига тушмас эди… Буниси ҳам майли, икки гапнинг бирида «мен сизни отам деганман, сиз менинг отамсиз», деб, Худони ўртага солиб қасам ичарди…
Мансабим жиндай ўзгарган эди, «болам»ни йўқотиб қўйдим. Суриштирсам бошқа ота излаб юрган экан…
© Ўткир Ҳошимов

Агар бугун илм йўлида навбатда турмасанг, эртага авлодинг бўлар-бўлмас нарсаларга навбатда туриб ўлиб кетади!
@nishondagi_gaplar_tegadi
@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя
- Ўзбекистонда ҳам Forbes журналига номи киритиладиган миллиардерлар борми?
- Бор, албатта. Фақат улар пенсияга чиқишни кутишяпти!!!
Тегдими???

Данғиллама уйлари бор кўчага кирасан ва йўллари расволигини кўриб, ҳафсаланг пир бўлади. Ҳа, майли, товуқ семирса, орқа тешиги торайиб қолади, дегани шу бўлса керак!
Тегдими?

Югурдаклик жонига теккан Сўтақўзи ўқишга топширибди. Супер-контрактга тушибди. Нима бўлса ҳам, ўқийман, дебди ўзига ўзи. Кейин нархларни эшитиб, бундай ўйлаб қараса, қилган харажатларини қоплаш учун камида ўн йил вақт кетар экан. Сўнгра ўқишинггаям, димломинггаям, ишинггаям, дебди-да, шартта кўч-кўронини кўтарибди ва Сусамбилияга мардикорликка жўнаб кетибди.

- Менга қизиқ-да, Аҳад Қаюм кино олишдан ҳам зерикиб, ўзбек сиёсатига ўтиб кетса, нима бўлса?
- Ҳар куни “Хўрланган Ўзбекистон” киносини кўрасан!

Шу Трампга ҳам қойил қолмадим. Шунча йил атиги 1 $ ойлик эвазига ишлабди. Ҳа, ўлгур, шундай қудратли давлатни бошқардинг, битта болангни Нью-Йоркка, яна бирини Бруклинга губернатор қилиб қўймайсанми? Келинингга бирор вазирликни бериб қўймайсанми? Хотинингга катта-катта “точка”ларни бериб қўймайсанми. Ҳамма тендерларга ўзингникиларни тиқиб, “соққа”ни босмайсанми? Ҳа, ўла!!! Ана, мансаб ҳам қўлдан кетай деб турибди, сен бўлсанг бирингни икки қилолмадинг!!! Ҳақиқатдан “чириган ғарб”!!!

Сиёсатчи ва футболчи фаолиятидаги энг асосий ўхшашлик бу - иккаласининг фикр-у хаёлида доимо AЛДAШ.
Бизда эса сиёсатчиларимиз ҳам, футболчиларимиз ҳам алдашмоқчи бўлишади, лекин 💩 қўйишади!