Нишондаги гаплар
162K subscribers
1.58K photos
3.14K videos
3 files
2.67K links
Фикрлашга мажбур қилувчи фикрлар...

#танқид #сарказм #киноя #ибрат #кулги

Донат хизмати: https://t.me/VafoMumin/121

Лойиҳа асосчиси: @VafoMumin

Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati
Download Telegram
#киноя

Қонунлар ўргимчак тўрига ўхшайди. Кичик пашшалар тутилади, катта қовоғарилар тўрни тешиб ўтади.

© Оноре де Балзак

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

Ўзбекистонда ишга қабул жараёни суҳбати
— Ватанни севасизми?
— Жонимни ҳам бераман!
— Ўтмадингиз!
— Нимага?
— Бизга ватанни эмас, раҳбарини севадиганлар керак!!!

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

Сизнинг устингиздан ким ҳукмронлик қилятганлигини билмоқчи бўлсангиз, кимни танқид қилиш ман қилинганлигини билиш кифоя.

© Вольтер

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

Дунёда энг ақлли жонивор — балиқ! Биринчидан, соқов. Иккинчидан, муттасил думини ликкилатади.

© Ўткир Ҳошимов

P.S.:
Бугунги кунда "балиқ"лар роса кўпайиб кетди-да!

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

— Президент қарори чиқибди. Энди соат 18:00 дан кейин ҳамма ишдан қайтиши мажбурий экан.
— Қарорингни қўй, раҳбаримиз қандай қарор қилар экан!?

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

— Президент қарори чиқибди. Энди соат 18:00 дан кейин ҳамма ишдан қайтиши мажбурий экан.
— Ҳар куни 18:00 дан кейин ушбу қарор юзасидан ўқув-машғулотлари ташкиллаштирилсин!!!

@nishondagi_gaplar_tegadi
​​Зўрланган одолат 2

Уйи олдидан ўтган газ конидан тўғридан-тўғри экспорт бўлаётган улкан магистрал қувури ичида нима борлигини сўраётган набирасига жавоб бера олмай кўзи ёшланган ҳамюртларим бор менинг.

©️ Жасур Чин Озий

@nishondagi_gaplar_tegadi
​​Ўзбек амалдори лавозимга янги ўтирганида:
- Энди ҳаммаси бошқача бўлиб кетади, одамларнинг турмуш шароити тубдан ўзгаради...

Худди ўша ўзбек амалдори 10-15 йилдан кейин:
- Биз катта ишлар бўсағасида турибмиз. Ҳали одамларнинг турмуш шароити тубдан ўзгариб кетади...

@nishondagi_gaplar_tegadi
#ибрат

Бировнинг дўзахийлигини исботлашга вақт сарфлашдан кўра, ўзини жаннатга киритиш билан машғул бўлган афзал.

© Мубашшир Aҳмад

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

АҚШ Конституцияси 1787 йилда қабул қилинган ва ўтган икки аср давомида 27 та тузатиш киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йилда қабул қилинган ва чорак аср давомида 34 та тузатиш киритилган.

АҚШ Конституциясидан ҳам илгарилаб кетган Конституциясимиз қабул қилинган кун билан ҳаммани табриклайман!!!

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

Қадимгиларда фикрлаш қобилияти илоҳий туҳфа ҳисобланарди. Кейин у бахтга айланди. Кейинроқ касалликка. Ҳозир бу жиноятдир.

©️ Ремарк

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

Ўзбекистонда ҳам Хитойдагига ўхшаб коррупция жинояти учун ўлим жазоси жорий этилса, биринчи навбатда шу жиноятга масъуллар, сўнгра эса камида 90% аҳоли қирилиб кетса керак!?

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

Қайси мамлакат одамлари илмдан, ахлоқдан, адабиётдан, фалсафадан кўра кўпроқ сиёсат ҳақида гапирсалар, билингки, у мамлакатда ҳеч бир соҳа тартибга солинмагандир...

©️ Фридрих Шиллер

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

Кўрлар давлатида кўзи ғилай киши подшоҳ бўлади.

©️ “Тарих муҳрлаган сўзлар”

@nishondagi_gaplar_tegadi
​​ОРЗУ

Сатторжон ўз уйи бўлишини бир умр орзу қилганди. Бугун орзусига эришди, - деди қабристон эшигидан чиқаётган "дўсти".

©️ Юлдуз Рўзиева

P.S.:
Осмони мусаффо бўлган бу юртда ҳамма ўйлаганига етади!

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя #кулги

— Жаноб вазир, сизга келишилган пулни олиб келгандик.
— Қанақа пул!? Aхир, бугун коррупцияга қарши курашиш куни-ку!!!
— Унақада нима қилайлик?
— Эртага келинглар...

P.S.: Ҳар ҳолда, сал бўлса ҳам инсофи бор экан!

@nishondagi_gaplar_tegadi
​​Суянч

Телeфон жиринглади:
— Ало.
— Имтиҳондан ўтдинг. Табриклайман, - деди ректор ўғлига.
— Раҳмат. Ўзи мен қайси олийгоҳга
кирдим?!

©️ Отабек ҚОБИЛОВ

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

Сиёсий оламда кўзга кўринадиганлардан эмас, кўзга кўринмайдиганлардан эҳтиёт бўл!!!

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

Сизда қанча ресурсингиз борлигини ахамияти йўқ, агар сиз уларни тўғри идора қила олмасангиз.

Ўз ресусрларингизни тўғри идора қила олмасангиз бу ресурслар сизга мақсадингизга эришиш учун хеч қачон етмайди.

@nishondagi_gaplar_tegadi
#ибрат

Дунёда ҳеч қандай далил қолмаган тақдирда ҳам, бир микробнинг ҳаёти Аллоҳни англаш ва англатиш учун етарлидир.

© Пастернак

@nishondagi_gaplar_tegadi