Нишондаги гаплар
173K subscribers
1.56K photos
3.05K videos
3 files
2.64K links
Фикрлашга мажбур қилувчи фикрлар...

#танқид #сарказм #киноя #ибрат #кулги

Донат хизмати: https://t.me/VafoMumin/121

Лойиҳа асосчиси: @VafoMumin

Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Ўша кунлар келганга ўхшайди...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#танқид

Ҳар йили 1 октябрь яқинлашса, ўқитувчиларга совға олиш масаласи трендга чиқади. Нима эмиш, ўқувчилар синф раҳбарига совға олиш учун пул йиғаётганмиш... Қанчадан? Йигирма минг ё ўттиз минг... Борингки, ана эллик минг! Буям мажбурий эмас, бермайман деганидан тортиб ололмайди.

Ўртоқлар, миллонер ўқитувчини кўрганмисиз? Балки, бордир, аммо мен кўрмаганман! Бир йилда бир марта болангизнинг устози учун 30 минг берсангиз, нима бўпти!? Нима беради ўзи шу пулга?! Тузукроқ кафега кирсангиз, бир коса овқат бермайди. Аммо шунга ҳам ҳар йили дод-вой!

Бизникилар 20 минг сўмдан йиғаётган экан. 15 нафар ўқувчи 20 минг сўмдан берса, 300 минг сўм пул бўлади. Бечора ўқитувчи то шу 300 минг сўм "унутилгунча биров билиб қолмадимикан, ҳеч ким ҳеч нарса демасмикан, деб жони ҳалак... Ҳимматни баланд қилинг, бу дунёда совға-салом бериладиган зотларнинг аввалида ўқитувчилар туради!

© Алишер Назир

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
@nishondagi_gaplar_tegadi
#танқид

Германия Иккинчи жаҳон урушида мағлубиятга учраган даврлар эди. Немислар поездга миниш учун саф тортиб, навбатни кутишар эди. Шу пайт бир киши келиб, сафда турмасдан поезд эшигига яқин турганлар орасига суқулиб кирмоқчи бўлди. Шунда сафда турган бир аёл унга деди: “Тўғри, биз урушда мағлуб бўлдик, аммо ахлоқимизни бой берганимиз йўқ!”

Биз эса нимамизни бой берганимизни бир ўйлаб кўрайлик...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Жаннат ўйинчоқ бўлиб қолди...

Аслида масала диний бўлгани учун аралашмоқчи эмасдим. Лекин чидолмадим.

Охирги пайтларда "Жаннатим — фалонча" деган ёзувларни ёпиштириб совға бериш трендга кирди. Барака топгурлар, жаннат сизларга ўйинчоқ эмас! Майли, ота-онага жаннатни боғласа бўлар. Ҳар ҳолда, ҳадисларда уларни рози қилиб жаннатга кириш ҳақида жумлалар бор. Лекин, божасию поччасига, яна аллакимига пишиб қўйганми!?

Илтимос, бошқа сифат ишлатинглар. "Меҳрибоним" денглар, "Қадрдоним" денглар! Жаннатни тинч қўйинглар! Жаннат ўйинчоқ эмас. Жаннат бу ҳар бир мусулмонинг орзуси. Бутун ҳаёти шунга етишишга қаратилган бўлади. Яхши эмас бунақа калака қилиш!

Девонайи Ҳақгўй

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Дарс жараёнида исталган одам кириб, болани олиб кетавериши... Бу шунчаки даҳшат!

Одам фарзандини ҳам мактаб беришга қўрқиб қолди. Шундай хулосага келяпманки, Ўзбекистон мактабларида болалар хавфсизлиги таъминланмаган. Исталган одам исталган боласини куч ишлатиб олиб кетиши мумкин.

Мактабда тартиб ўрнатамиз деб гвардиячиларни қўйишганди. Улар давомадни текшириб, соч олишдан ортмаяпти, шекилли, Қорақалпоғистонда битта болани шунчаки олиб кетишяпти.

Каттаконларнинг ўзи кираверишда орқа тешиккача текшириладиган биноларда кайф қилиб ўтирибди. Лекин болаларимизнинг мактабига хоҳлаган одам кириб, кўтариб олиб кетяпти...

Шунчаки даҳшат!!!

Девонайи Ҳақгўй

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#танқид

• Таҳорат қиласану, исроф қиласан.
• Ҳижоб ўрайсану, атир сепиб оласан.
• Таҳажжуд намозига турасану, биродаринг билан аразлашасан.
• Рўза тутасану, ғийбат қиласан.
• Садақа берасану, миннат қиласан
• Кўзингни оч! Солиҳ амалларнингни тешик халтага солма!

Шайх Муҳаммад Арифий

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Бу айиқ ҳайвонот боғида туғулган ва 5 йилдан кейин озодликга қўйиб юборилган. Айиқ озодликга чиқгач нима қилишни, қаерга боришни билмай қўлган.

Бу ҳолат менга 11 йиллик мактабни, 4 йиллик олийгоҳни битириб ҳам нима қилишини билмай юрганларни эслатади. Чунки бизнинг таълим тизимимиз ҳам мустақил фикрлашга эмас, қолиплар асосида фикрлашга ўргатади...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#танқид

Биз ўзбекистонликларни бир масалада инсофсиз, ярамаслигимиз бор. Айтайми шуни?

Бизни ўқитиб одам қилган ўқитувчиларимиз сабаб, ўқитувчиларимиздан кўп ойлик олиб, катта лавозимларда ўтириб, бозорларда қоп-қоп пулларни санаб тижорат қилиб, биримиз молияда, биримиз адлияда, яна биримиз ҳоким ёки прокурор бўлиб биронтамиз  ўқитувчини ойлигини оширайлик демаймиз. Аксинча, уларни хўрлаймиз.

Ҳудди ота-онамиз сабаб дунёга келиб, улғайиб одам бўлганимиздан кейин уларнинг ҳолидан хабар олмай қўйганимиздек. Тўғри эмасми?

Қобил Дўсов

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Куёв ечинтириш маросими экан...

Аёлларда ҳаё, эрларда ҳамият қолмаяпти. Буларнинг бари илмсизлик маҳсулидир. Афсус, ҳайф буларга одам деган ном...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
@nishondagi_gaplar_tegadi
#танқид

"Орол ўлаётир!" — биз чекдик нидо,
Нидо чекишлардан сира толмадик...
Аччиқ оҳимиздан уйғонди дунё...
Фақат раҳбарларни уйғотолмадик ...

✍️ Гулчеҳра Нуруллаева

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Ўқимаган миллат — таназзулга юз тутган миллатдир…

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#танқид

Абдулла Қодирийнинг ушбу шеъри ҳали ҳам ўз аҳамиятини йўқотмагандек...


АҲВОЛИМИЗ

Кўр бизим аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз,
Жойи келган чоғида виждонни пулға сотамиз.

Ўғлимизға на адаб, на фан, на яхши сўйламак,
На Худони буйруғи бўлғон улум* ўрготамиз.

Коримиз шундан иборат бўлди ушбу вақтда,
Ўнтадин бедона боқиб, ёзу қиш сайротамиз.

Ҳамда ҳар кун такяларда наша кўкнори чекиб,
Баччаға кокил солиб, оҳ-воҳ ила ўйнотамиз.

Қоримиз, боёнимиз, балки бу вақт аҳвондамиз,
Ногаҳон кўрсак агар бир бесоқолни қотамиз.

Ўртадан чиқса агар миллатни яхши суйгучи,
Биз ани даҳрий санаб, тафонча бирла отамиз.

Келингиз, ёшлар, зиёлилар, бу кун ғайрат қилинг,
Ухлағонларни, агар қодир эсак, уйғотамиз.

1915 йил

* Улум – илмлар.


Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Бизни ёшликдан ишчи бўлига тарбиялашади...

©️ Вафо Мўмин

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
@nishondagi_gaplar_tegadi