Нишондаги гаплар
162K subscribers
1.58K photos
3.14K videos
3 files
2.67K links
Фикрлашга мажбур қилувчи фикрлар...

#танқид #сарказм #киноя #ибрат #кулги

Донат хизмати: https://t.me/VafoMumin/121

Лойиҳа асосчиси: @VafoMumin

Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati
Download Telegram
#киноя

Шу Трампга ҳам қойил қолмадим. Шунча йил атиги 1 $ ойлик эвазига ишлабди. Ҳа, ўлгур, шундай қудратли давлатни бошқардинг, битта болангни Нью-Йоркка, яна бирини Бруклинга губернатор қилиб қўймайсанми? Келинингга бирор вазирликни бериб қўймайсанми? Хотинингга катта-катта “точка”ларни бериб қўймайсанми. Ҳамма тендерларга ўзингникиларни тиқиб, “соққа”ни босмайсанми? Ҳа, ўла!!! Ана, мансаб ҳам қўлдан кетай деб турибди, сен бўлсанг бирингни икки қилолмадинг!!! Ҳақиқатдан “чириган ғарб”!!!

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

Сиёсатчи ва футболчи фаолиятидаги энг асосий ўхшашлик бу - иккаласининг фикр-у хаёлида доимо AЛДAШ.

Бизда эса сиёсатчиларимиз ҳам, футболчиларимиз ҳам алдашмоқчи бўлишади, лекин 💩 қўйишади!

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

Жан Антуан Нолле деган физик ўтган экан. 1746 йили ғалати тажриба ўтказибди. Токнинг тезлигини ўлчаш учун 200та роҳибни бир қатор териб, сим ушлатиб қўяди ва... Ток жўнатади. Ҳамма роҳибларнинг бир вақтнинг ўзида қалтираб қолганини кўрган Нолле якуний хулоса қилади: Токнинг тезлиги ўта юқори!

Бугунги кунда баъзи мулозимларимизнинг хатти-ҳаракатларини мана шу физикникига ўхшатаман. Бироқ, уларнинг "янгилик"лари 200 кишини эмас, бутун бир халқнинг бошига етади, бутун бир халқни овора қилади.

Илтимос, жаноб мулозимлар, бирор ислоҳот қилишдан аввал яхшилаб ўйланглар! Кулги бўлавериш жонларингизга ҳам тегмадими?!

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя #кулги

Жиннилар жиннихонада ўзларича тўй қилаяпти. Биттаси қўшиқ айтаяпти, биттаси челакни чаляпти, биттаси супургини гитара қилиб олса, бир жинни бурчакда орқа томонга қараб олиб "Тиииирррр, тиртиртир" - деб турса. Врач келиб:⠀
— Сен нима қилаяпсан, бурчакда тириллаб тўйга қатнашмийсанми, - деса.⠀
Ҳалиги жинни врачга қараб:⠀
— Свет йўқ-ку, мен движокман, - дермиш.

@nishondagi_gaplar_tegadi
​​Совет даврида “коммунизм” хаёллари билан юрар эдик, бугун эса “учинчи ренессанс” хаёллари билан.
 
Ўзгариш бор!

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

Aмалдор билан суҳбат.

-Бу йил қиш мавсумида чекка қишлоқларимизда табиий газ ва электр бўйича узилишлар бўлмайдими?

-Коронавирус пандемияси сабаб жаҳон бўйича саноат ва иқтисодий кўрсаткичлар тахмин қилинган параметрдан қуйи даражага тушганини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш тизимида олдиндан белгиланган режалар ҳажмига маълум ўзгартиришлар киритилганлиги учун Жаҳон молия бозорини синчковлик билан кузатиб бораётганимиз аслида саноатимизнинг макроиқтисодий ўсиш кўрсаткичларига бевосита ва билвосита алоқадор эканлигини таъкидлаб, халқаро экспертлар гуруҳи маслаҳати, чет эл сармоядорлари инвестициялари ва ташқи мақсадли қарзлар ҳисобга олиниб, ёзгача газ-электр таъминоти тизимини бардавом ишлашини таъминлаш бўйича дастур ишлаб чиқиш режалаштирилганлигини айтиб ўтмоқчиман.

© Жасур Чин Озий

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

Зўрланган одолат

Энергетика вазиримиз иссиқ камин олдида қайноқ кофе ичиб, телевизор кўраётган маҳал, узоқ қишлоқдаги ҳамюртларим шам ёруғида печкага таппи қалаб юрибди.

© Жасур Чин Озий

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

1000 $ни эшититб, дўпписини осмонга отган шифокорларга ўқитувчилардан саломлар бўлсин. Улар уч йил аввал отган дўппиларини ҳали излаб юришибди!

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

Халққа шунча ваъдалар берилди, ношукур халқ ҳеч тўймади.

©️ Николай Фоменко

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

Нима ёзайкин деб кўп ўйладим...

Балким сийқаси чиқиб кетган газ-электр ҳақида ёзайми... йўқ барибир бефойда!

Ёзги юпун кийим оёғида пайпоғи ҳам йўқ, бурни оқиб, оёғида акасини калишини кийиб онасини этагидан ушлаб олиб печкаларга мўлтиллаб турган қашшоқ аёл ва боласи ҳақида ёзайми дедим. Юрагим дош бермайди. Виждоним йиғлайди!

Балким кўмиру ўтинга пули йўқ қари отахонни бир амалдор хонасидан ёрдам ололмай ўксиниб чиққани, ёши 78 га бориб йиғлаб қарзга газ балон сўрагани ҳақида ёзайми дедим. Юрагим болаларимга керак дедим. Аммо...

Балким эски бозордан одамлар кийган кийим олишга мажбур бўлган она, уни кийишга уялган, мактабда аввалги сафар кулгуга қолган қизалоқ ҳақида ёзайми дедим... Раҳмим келди...

Ўтин бозорда бир моторол ўтинни 450 минг сўмга чиққани, у ҳам таламон бўлаётгани... пули йўқлар қишда молни бўқини ёқаётгани ҳақида ёзайми дедим. Сийқаси чиқди...!

Метан... ёнғин хавфсизлиги мутлоқо йўқ битта мошина портласа ёнида тирбанд бўлган, олти соатда навбати келадиган, жанжалгача бораётган шофёрлару... ёнғин бўлса ёнғинни ўчиришга киролмай боши гаранг бўлган ёнғин ўчирувчилари ҳақида ёзарман а...? Йўўқ! Бефойда!

Мардикорларга уй берамиз дейди бир инсон тв да. Зўр! Аммо уй эмас аввало иш топиб беринг аёллар қишда ғишт, кўмир тошиётганини кўрганмисиз дейман ичимда. Шуни ёзаман дейман. Ахир 30 минг сўмга бу совуқда эртадан кечгача шоғол тошиган аёллар ҳаққи индамайман. Эртага сени дастингдан интернетда танқид қилишди деб ишга ҳам олмай қўйиши мумкин....

Топдим нима ёзишни...!

Бизга дабдабали тўйлар, қўша-қўша машиналарда загзлар, ўзи 1 млн маош оладию миллиартга уй қурадиган, чойхоналарда гап бермайдиган, уйига борсанг суякдан ит қарзи борлар ҳақида ёзаман! Аммо қорним очди...

Уй совуқ.
Болалар бувисиникида...
Бир ўзим уйим эшигини очдим. Зиндонни ўзи совуқлиги. Алам қилдим. Эшикни очиб ширин табассум билан кутиб оладигани бўлмаса....

Ногирон жигаринг шифтга термулиб гапиролмай йиғлаб дуо қилса...

Ҳаммаси ҚОРА ТУШ!
ҲАММАСИ ЎТКИНЧИ!

Ўзинг сабр бер Оллоҳ ҳаммизга!

©️ Дима Қаюм

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

"Қизим, кўмир ҳам оламиз, китоб ҳам оламиз" деб, ўн-ўн икки килолик қопга солинган кўмирдан беш қоп олдим. Шу куни бозорга бориб қизимга айтган китобини ҳам олиб келдим. Хурсанд бўлди қизим. Болам хурсанд бўлса бўлди-да. Энди икки ҳафта гўштсиз овқат еймиз!

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

Ўзбекистондаги энг кўп учрайдиган қонуний жиноятлардан биттаси ўзининг ташкилотига тендерларни олиб бериш бўлса керак. Нима дедингизлар шунга, амалдорлар!!!

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

Aгар ватанпарлик тушунчаси ортида қандайдир шахсларнинг манфаатлари ётган бўлса, демак бундай юрт "Робен Гут"ларга муҳтож!

@nishondagi_gaplar_tegadi
#ибрат

Ҳар ким бахтли бўлишга ҳақли. Агар кимдир бахтсиз бўлса, бунга аввало унинг ўзи айбдор!

©️ Толстой

P.S.:
Совуққина уйингда тепадагиларни сўкишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўр. Эсингдами болангга давлатнинг мулкидан ўғрилаб едирганинг?! Эсингдами болангга порасиз иш битмаслигини ўргатганинг!? Эсингдами болангга катталарга тилёғламалик, хушомад қилмаса, кўтарила олмаслигини уқтирганинг!? Эсингдами...

Бугун сени талаётган амалдорлар бир пайтлари сенинг тарбиянгни олган боланг эди. Бугун нимага совуқдан йиғлаяпсан!?

Аслида, сен бундан баттарига лойиқ эмасмисан!?

@nishondagi_gaplar_tegadi
#ибрат

Ким мухолиф бўлса султон сўзина,
Келтурур ул кўб балолар ўзина.

© Саъдий Шеърозий

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

Трамп ва унинг фарзандлари қамалиши мумкин

P.S.: Иби, Трампжон, бу ёғи ўзбекчилик бўлиб кетибди-ку! Шунга Байденжон билан ур-йиқит қилиб юрган экансан-да! АҚШда ҳам президентликдан кейин фарзандларини қамашар экан-да ;)

@nishondagi_gaplar_tegadi
#ибрат

Ислом қалбда бўлади, дейишинг худди имтиҳонда синов қоғозини оппоқ ҳолда топшириб, илм бошда бўлади, дейишингга ўхшайди.

© Ториқ Рамазон

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

Aгар одамлар ҳукуматдан қўрқса бу диктаторлик. Қачонки ҳукумат ўз фуқароларидан қўрқса бу эркинлик.

©️ Т. Жефферсон

@nishondagi_gaplar_tegadi
#ибрат

Ҳайвон оч қолганда ўта хатарли бўлади. Инсон эса тўйганда.

©️ Али Иззатбекович (Босния собиқ президенти)

P.S.: Амирлар ҳам кўрмаган шароитларни қилиб бериб, биз ҳам амалдорларимизни тўйдириб қўйдик!

@nishondagi_gaplar_tegadi
#киноя

Бизнинг амалдорларнинг калласини ишламайди дейдиганлар бекорларнинг бештасини айтибди. Калласи ишламаса, қўша-қўша саройлар, қўша-қўша иномаркалар қайдан бўлиб қолар эди!?

@nishondagi_gaplar_tegadi