Нишондаги гаплар
244K subscribers
1.38K photos
2.59K videos
3 files
2.4K links
Фикрлашга мажбур қилувчи фикрлар...

#танқид #сарказм #киноя #ибрат #кулги

Лойиҳа асосчиси: @VafoMumin

Реклама хизмати: @barakali_reklama_xizmati
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Келинлар эшитсин...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сарказм

Ҳозирда одамларнинг дарду фикрини банд қилган мавзу...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#ибрат

Мўъмин кишининг қалбида тўрт аёл яшайди. Улар:
1. Онаси;
2. Аёли;
3. Синглиси;
4. Қизи.

Биринчиси: унинг ризоси, Аллоҳнинг розилигидандир.
Иккинчиси: уни эъзозлаш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятларидир.
Учинчиси: унга силаи раҳм, яхшилик қилиш билан барака топасиз.
Тўртинчиси: унинг чиройли тарбияси сизнинг Жаннатга эшигингиздир.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:
@nishondagi_gaplar_tegadi
#ибрат

Бу хаётда катта гапирма.

• Масалан, "Мен ҳеч қачон..." деб бошланадиган жумлалар тузма.
• Бошқасининг бошига келгани, сенинг ҳам бошингга келиши мумкинлигини унутма.
• Кимнингдир мусибати ҳақида гапиришдан ўзингни тий.
• Сўзларинг - имтиҳонинг, кулгуларинг эса - кўз ёшинг бўлиши мумкин.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#ибрат

"Сен ҳеч нарсани уддалай олмайсан!" дея танқид қилинган буюклар

• Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун, газета таҳририятидан ҳайдалган.
• Бетховеннинг бошланғич ўқитувчиси, уни бутунлай қобилиятсиз деб ҳисоблаган.
• Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди деган экан.
• Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқитувчиси уни ақлий салоҳияти ортда қолганини айтган.
• Буюк ҳайкалтарош Роденнинг отаси: — Менинг ўғлим ахмоқ. У уч сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади, — деган.
• Менделеев химиядан 3 баҳога ўқиган.
• Радиони ўйлаб топган Марко, дўстларига "овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман" деганида, ҳамма уни ақлдан озган деб, психиатрга бориши кераклигини айтишган.

P.S.: Ҳеч қачон ўзингизга бўлган ишончни йўқотманг!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Илм - жоҳил билан тортишмаслик...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#ибрат

Ҳакимлар сукут сақлаш ҳақида

• Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.
• Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
• Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
• Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
• Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
• Фитна вақтида сукут – ғалабадир.
• Насиҳат вақтида сукут – адабдир.
• Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.

Сукутингдан кўра сўзлашинг фойдалироқ бўлсагина сўзлагин.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#ибрат

• Бошқалар ҳаётини орзу қилманг.
• Сиз бошқалардаги зоҳирнигина кўрасиз.
• Сиз романнинг фақатгина муқаддимасини ўқигансиз холос.
• Эҳтимол бошқалардаги сиз неъмат деб ўйлайдиган нарса синов ва фитнадир.
• Эҳтимол сиз шуҳрат деб ўйлайдиган нарса ташвишдир.
• Эҳтимол сиз мол деб ўйлаётган нарса тўсиқ ва пардадир.
• Эҳтимол сиз ҳайбат деб ўйлайдиган нарса қуруқ пўстлоқдир.
• Эҳтимол сиз роҳат деб ўйлаётган нарса хавфдир.
• Сизга фақатгина Аллоҳ ёзган ҳаёт, ҳиссиёт ва ҳолатгина муносибдир!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

У бошқаларга ўхшаб тиланчилик қилиши мумкин эди. Бироқ, номуси шу ҳолатида ҳам соғлардан-да кўп иш қилишга мажбур қилди...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#ибрат

1 май — Халқаро табассум куни...

Кайфиятингиз ёмонми? Унда табассум қилинг! Майли, сунъий бўлсин!

Гап шундаки, инсон табассум қилганда лаб мушаклари тепага кўтарилади ва ақл бизни жуда ҳам бахтли деб ўйлаб ва ўз навбатида ЭНДОРФИН, яъни бахт гормонини ишлаб чиқаришни бошлайди...

Ақл ажрата олмайди, биз самимий ёки сунъий табассум қилаётганимизни...

Қарабсизки, 10-15 минут табассум қилиб турсангиз, эндорфинлар танага тарқайди ва сиз чиндан ҳам ўзингизни бахтиёр ва хурсанд ҳис қила бошлайсиз!!!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#ибрат

САДАҚА

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103-оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.

Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#ибрат

ОЛТИН БИЛАН ЁЗИЛГАН СЎЗЛАР

— Охири ширин аччиқлик қайси?
— Сабр.
— Охири аччиқ ширинлик қайси?
— Шошқалоқлик.
— Асло эскирмайдиган кийим қайси?
— Яхши ном.
— Қайси душман барча дўстлардан азиз туюлади?
— Нафс.
— Одамлар қайси касалликка даво тополмайдилар?
— Аблаҳлик.
— Одамлар қайси балодан қочиб қутулолмайдилар?
— Ишқ.
— Қайси баландлик барча тубанликлардан ҳам тубанроқ?
— Кибру ҳаво.
— Қайси фазилат аёлу эркак учун зийнат саналади?
— Тўғрилик ва поклик.
— Уйқу нима?
— Енгил ўлим.
— Ўлим нима?
— Оғир уйқу.
— Кишига завқ ва шодлик бағишлайдиган нарса нима?
— Буюклик сўзи.
— Қайси йўлнинг охири яхшиликка олиб бормайди?
— Фақиру фуқароларга зулм ўтказиш.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Керилма, эй дўстим, энг зўрман дея…

Ролик "Уч нуқта" жамоаси томонидан тайёрланди.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#ибрат

Эрни севинг, севинг, аёллар!

Эр ризоси аёлга жаннат,
Эр яралган рўзғор бошига,
Томчи тушса, титраб кетар ер,
Эр кўзидан оққан ёшига.

Пайғамбарлар онаси аёл,
Лек отасиз бўларми фарзанд?!
Баъзан Эрни ранжитиб аёл,
Аллоҳга ҳам бериб қўяр панд.

Эр ким ёрга — Аллоҳ сояси,
Суянгани, қалкон, кояси.
Қай бир аёл хўрласа эрни,
Қиёматда бўлмас чораси.

Юрт тинчлиги эрнинг хизмати,
Рўзғор номлик ғорни тўлдириш.
Аёл бурчи миллат эртаси,
Ҳам шу эрни эрдек бўлдириш.

Оиладир муқаддас даргоҳ,
Булар шодли, додли хаёллар.
Не бўлса ҳам маслахатим шу,
Эрни севинг, севинг, аёллар.

Эр ризоси аёлга жаннат,
Эр яралган рўзғор бошига,
Томчи тушса, титраб кетар ер,
Эр кўзидан оққан ёшига.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#ибрат

ПУЛ БИЛАН ТОПИБ БЎЛМАЙДИГАН НАРСАЛАР

— Пулингга диван сотиб олишинг мумкин, аммо уйқуни сотиб ололмайсан.
— Пулингга соат сотиб олишинг мумкин, лекин вақтни сотиб ололмайсан.
— Пулингга дори сотиб олишинг мумкин, аммо шифони сотиб ололмайсан.
— Пулингга китоб сотиб олишинг мумкин, бироқ ахлоқни сотиб ололмайсан.
— Пулингга таом сотиб олишинг мумкин, аммо иштаҳа сотиб ололмайсан.
— Пулингга кенг уй сотиб олишинг мумкин, лекин сокинлик, хотиржамлик сотиб ололмайсан.

Азизлар, пул билан топиб бўлмайдиган нарсалар қаторига ота-она, ака-ука, опа-сингил, қариндош-уруғ, содиқ дўст, меҳр-муҳаббат, ҳурмат, обрў, ишонч, вафоли ёр кабиларни ҳам топиб бўлмайди. Шу нарсаларга эга бўлган инсонлар уларнинг қадрига етишлари ва ҳурматини жойига қўйишлари керак.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Салом Май!

Бугун сизларга ўзбек блогосферасидаги бири бошқасини такрорламайдиган бир нечта блогларни тавсия қилмоқчиман. Орасида сиз танийдиган таниқлилари ҳам бор. Қолаверса, бу блогларни шахсан ўзим диққат билан кузатаман, шу сабаб буни шахсий тавсия деб қабул қилинглар.

Марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈
#ибрат

• Хотиржамликка ҳеч нарса тенг кела олмайди.
• Тасаввур қилинг, бир кунингиз гумонсиз, хавфсиз ва ташвишсиз ўтди.
• Тасаввур қилинг, замирингиз хотиржамлик билан лиммо-лим!
• Истасангиз, ибодат қиласиз, истасангиз, китоб ўқийсиз, истасангиз, дўстлар билан иймонлашасиз...
• Хотиржамлик ёнингизда бўлса нима иш қилсангиз ҳам роҳат билан қиласиз!
• Ҳадисларда келишича, сихат ва хотиржамлик неъматидан кўпчилик маҳрум экан!

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Лаганбардорлик ор саналмайдиган бир даврда яшаяпмиз…

Ролик "Уч нуқта" жамоаси томонидан тайёрланди.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#ибрат

Ҳамкасблардан дўст чиқмайди...

Иш бошлаганимнинг илк кунида бир ақлли одамнинг маслаҳати шу бўлди. Ўшанда бунга унча ҳам эътибор бермаган эдим. Кейинчалик бу нақадар тўғри хулоса эканлигига амин бўлдим.

Сен ҳамкасбларинг билан бирга дам олишга чиқишинг, ресторанда маишатбозлик қилишинг мумкин, лекин дўст бўла олмайсан. Давраларда ичиб олиб, оқибат ҳақида айтиладиган баландпарвоз гаплар эса сафсатадан бошқа нарса эмас.

Гадонинг душмани гадо бўлади деганларидек, манфаатлар тўқнашган онда биринчи сотадиган ўша оқибат ва одамийлик ҳақида сафсата сўқиган лўттибоз ҳамкасбинг бўлади.

Ишонавер, жуда кўп жамоани кўрдим. Жуда кўп таниш орттирдим, лекин бирортаси дўст бўлмади. Ҳақиқий дўстлик манфаатлардан ҳоли муносабатлар устига қурилади.

Бу билан ҳамкасблардан мутлақ дўст чиқмайди, демоқчи эмасман. Чиқиши мумкин нари борса 2 та ёки 3 та.

Хуллас ҳар кимни ўзингга дўст деб билаверма. Айниқса ҳамкасбларни. Баландпарвоз гапларни айтиш осон. Ҳамма ҳам унга амал қилавермайди...

©️ Девонайи Ҳақгўй

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#ибрат

Ҳақиқий банда ким?

Инсон бу дунёда бир неча кунлик меҳмондир. Бу дунёга у на ўз хоҳиши билан келади ва на ўз хоҳиши билан кетади. Мазкур вақт оралиғида ўз ҳою ҳавасларига кўра ҳаёт кечиришга банданинг ҳаққи йўқдир. Унинг Хожаси ва Яратувчиси - Аллоҳ уни йўқдан бор қилди. Бас, инсон Унинг амри билан бу дунёга келади ва Унинг амри билан бу дунёни тарк этади. Одамзот Аллоҳнинг буйруқларига қулоқ солиб, амал қилиб яшаса, нажот топади.

Яшашдан мақсад - Аллоҳ таолога бандалик қилиш, ҳаётдан мақсад эса Аллоҳ таолони зикр қилишдир. Аллоҳ таолога қулликни ўз ўрнига қўйган киши ҳақиқий маънодаги бандадир.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi