Nishon24.uz | Rasmiy kanal
261 subscribers
1.26K photos
340 videos
1 file
1.3K links
🎯Ҳаммамиз кимнингдир "НИШОН"идамиз!

📩 Хабар, фото ва видеоларни @nishon24_bot га юборинг !

🌐 Бизнинг саҳифaлaримиз.

Web site: Nishon24.uz
Facebook: Nishon24uzb
Instagram: Nishon24.uz
Download Telegram
#об_ҳаво

🗓 Бугун 18 май куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кундузи баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

💨 Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 

Ҳарорат
🌘 кечаси 14-19°
☀️ кундузи 25-30° бўлади.

#валюталар_курси
🇺🇸 1 доллар = 11145.21 сўм
🇷🇺 1 рубл = 172.79 сўм

Facebook | Telegram | Instagram
#кун_мавзуси

18 май - Халқаро музейлар куни

"Санъат шундай соҳаки, у орқали қалбингиздаги ҳар қандай ғуборга барҳам берилади".
Пабло Пикассо.

🎨 Ҳар йили 18 май дунё бўйлаб "Халқаро музейлар куни" сифатида кенг нишонланади. 1977 йилдан буён ўтказиладиган ушбу байрам "Халқаро Музей Консуллиги" ("ICOM- International Council of Museum") томонидан ташкиллаштирилади.

🏛 Ҳозирга келиб эса дунёнинг 202 та давлатида 55 мингдан ортиқ, хусусан, санъат, тарихий, илмий-маърифий, ноёб экспонатлар сақланадиган ҳамда болалар музейлари мавжуд. "Халқаро музейлар куни"нинг ҳар йили кенг миқёсда ўтказилиши сабаблари:

- музейлар маданиятлар алмашинувида муҳим роль ўйнайди;

- миллатлараро бир-бирини тушунишга ва маданий қарашлар бойишига ёрдам беради;

- инсонлар ўртасида тинчлик ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатади.

Facebook | Telegram | Instagram
#Муҳим

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА КАТТА САЙЁР ҚАБУЛЛАР БОШЛАНМОҚДА

Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Судьялар Олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш,Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими вазирликлари вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Марказий банк, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, “Ўзсувтаъминот” АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги каби қатор идораларнинг мутасаддилари фуқароларни шахсан қабул қилади.

❗️ Қабуллар 18-24 май кунлари бўлади.

Facebook | Telegram | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хавфсиз ҳудуд: автомобилни олиб қочилган шоввоз ушланди.

🚨 Қоидабузар шахс ва транспорт воситаси Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига топширилди.

➥ Батафсил:https://nishon24.uz/uz/news/333

Facebook | Telegram | Instagram
#ҳужжатлар

Нурафшон шаҳрида қўғирчоқ театри биноси қурилади

Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 18 майдаги 300-10-0-Q/22 сонли қарорига мувофиқ, Нурафшон шаҳар “ҚумариқМФЙ ҳудудида жойлашган 0,50 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони Тошкент вилояти маданият бошқармасига қўғирчоқ театри биноси қурилиши учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилди.

Шунингдек, мазкур ҳужжатда буюртмачи томонидан Давлат хизматлари маркази орқали архитектура қурилишини режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун буюртмалар берилиши, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш учун лицензияга эга лойиҳа ташкилоти билан ўрнатилган тартибда шартнома тузиш белгиланди.

Facebook | Telegram | Instagram
Жорий мавсум якунлангач ўз жамоаси билан хайрлашаётган ва бошқа клуб таркибига ўтаётган футбол юлдузлари:

➥ Батафсил:https://nishon24.uz/uz/news/334

Facebook | Telegram | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌎 Дунёда бўлаётган муҳим ва долзарб воқеаларнинг қисқача тафсилоти (видео)

🎞 Батафсил мазкур лавҳада

Facebook | Telegram | Instagram
#об_ҳаво

🗓 Бугун 19 май куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кундузи баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

💨 Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат
🌘 кечаси 14-19°
☀️ кундузи 27-32° бўлади.

#валюталар_курси
🇺🇸 1 доллар = 11130.57 сўм
🇷🇺 1 рубл = 175.22 сўм

Facebook | Telegram | Instagram
#кун_мавзуси

🗓 19 - май санасида содир бўлган воқеалар:

🌡 1743 йил Жин Перрий Кристин "Celsius" термометрини ихтиро қилган;

📻 1926 йил ихтирочи олим Томас Эдисон илк бор радиода гапирди;

🇺🇸 1962 йил машҳур актриса Мерилин Монро АҚШ президенти Жон Кеннедийга атаб "Туғилган кунингиз билан, жаноб президент" қўшиғини куйлади;

📜 1963 йил Mартин Лютер Кингнинг Бирмингем қамоқхонасидан туриб ирқчиликка қарши ёзилган хати нашр этилган;

💡 1974 йил венгриялик ҳайкалтарош Эрно Рубик сиз-у биз севган "Кубик-рубик"ни яратди.

Facebook | Telegram | Instagram
#онлайн
#форум

Марказий Осиё ёшлар форуми бошланди

📌 Айни пайтда Юқори Чирчиқ туманидаги “Аstrum IT академияси”да “Марказий Осиё ёшлар форуми” бўлиб ўтмоқда.

💭 Асосий мақсад Марказий Осиё мамлакатлари ёшлари ўртасидаги ишонч ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, ёшларни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтиришдан иборатдир.

🌏 Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон давлатлари делегацияларидан иборат бир гуруҳ вакиллар ва ёшлар иштирок этмоқда.

🗓 Бугун кун давомида форум доирасидаги турли учрашув ва лойиҳалар бўлиб ўтади. Бизни кузатиб боринг.

Facebook | Telegram | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана нима учун ЙПХ ходимларини камерага олишга қарши чиқишмоқда...

🚨 Ижтимоий тармоқларда наманганлик ЙПХ ходимининг видеолари тарқалди.

Facebook | Telegram | Instagram
#форум

Марказий Осиё Ёшлар форуми — билим ва тажриба майдони

📌 Хабар берганимиздек, Тошкент вилояти мезбонлик қилаётган "Марказий Осиё Ёшлар форуми" да қатнашаётганлар асосан илм-фан ва ахборот технологиялари йўналишларида билим ва тажрибаларини оширишни мақсад қилган минтақа ёшларидир.

📍 Улар орасида Марказий Осиё минтақасидаги ёшлар сиёсатига масъул давлат органлари ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, халқаро ва республика фан олимпиада ғолиблари, халқаро даражадаги ёш шахматчилар ва гроссмейстерлар, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасининг ҳар бир мамлакатдан 20 нафардан, Ўзбекистондан эса 70 нафар жами 150 нафар ёш мутахассислар таклиф этилган.

🎥 Тадбир доирасида "Ренесcанс" видео тақдимоти ўтказилди. Унда азалдан буюк аждодларимиз, мутафаккир олимларнинг илм-маърифат йўлида қилган изланишлари, ҳозирги кунда илм-фан ва ахборот технологиялар йўналишларини ривожлантиришга қаратилган ижтимоий лойиҳалар аҳамияти кўрсатиб ўтилди.

Форум давом этмоқда.

Facebook | Telegram | Instagram
БМТ нинг огоҳлантиришича, Россиянинг Украина ҳудудларига бостириб кириши ортидан йиллаб давом этиши муқаррар бўлган глобал очарчилик муаммоси келиб чиқиши мумкин.

➥ Батафсил:https://nishon24.uz/uz/news/335

Facebook | Telegram | Instagram
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Аstrum IT академияси”да “Марказий Осиё ёшлар форуми” бўлиб ўтмоқда.

➥ Батафсил:https://nishon24.uz/uz/news/336

Facebook | Telegram | Instagram
Муддати узайтирилгач ДХМларга ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга келувчилар камаймоқда. Нега?

Жорий йилнинг февраль-март ойларида давлат хизматлари марказларида эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги турдаги гувоҳномаларга ўзгартириш истагида бўлган фуқароларнинг ҳайратланарли оқими кузатилди.

➥ Батафсил:https://nishon24.uz/uz/news/337

Facebook | Telegram | Instagram