Нигоҳ
18.1K subscribers
3.42K photos
1.41K videos
5 files
6.3K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
Навбатдаги ғалабалар

Аёллар ўртасида пара-енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида Нозимахон Қаюмова олтин медални қўлга киритди.

Яна битта олтинни пара енгил атлетиканинг диск улоқтириш турида Моҳигул Ҳамдамова келтирди.

Шунингдек, аввалроқ яна бир атлетимиз Элбек Султонов ядро улоқтириш баҳсларида бронза медалини қўлга киритди.

👉@nigoh_01
​​Ниагара шаршараси Ўзбекистон Мустақиллиги кунида юртимиз байроғи рангларида ёритилади

АҚШдаги элчихонамизнинг маълум қилишича, АҚШ ва Канаданинг асосий диққатга сазовор жойи, дунёга машҳур Ниагара шаршараси 1 сентябрь куни Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига байроғимиз рангларида ёритилади.

Бу ноёб тадбирни ташкил этиш бўйича келишувга 27 август куни АҚШдаги дипломатик миссиямиз (Канадада ҳам аккредитациядан ўтган) Ниагара шаршараси маъмуриятининг раҳбарияти билан эришган.

Элчихонанинг маълум қилишича, байроғимиз рангларидаги Ғарбий ярим шардаги энг кучли шаршарани 1 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 22:30 да (Тошкент вақти билан 2 сентябрь соат 7:30да) жонли эфирда ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.

АҚШ ва Канадада яшовчи ватандошларимиз ушбу тадбирни сайтдаги анкетани тўлдириб, тўғридан-тўғри томоша қилишлари мумкин бўлади.

Ниагара шаршарасининг Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилиши 15 дақиқа давом этади.

— — —

Ниагарский водопад на День Независимости Узбекистана подсветят в цветах узбекского флага

Как сообщает наше Посольство в США, 1 сентября 2021 года главная достопримечательность США и Канады — всемирно известный Ниагарский водопад в честь 30-летия Независимости Узбекистана будет подсвечен в цвета национального флага республики.

Договоренность об организации этого уникального события была достигнута 27 августа с.г. нашей дипмиссией в США, которая также аккредитована в Канаде, с руководством администрации Ниагарского водопада.

По информации Посольства, самый мощный водопад Западного полушария в узбекских цветах можно будет наблюдать в прямом эфире 1 сентября в 22:30ч. по местному времени (2 сентября в 7:30 по ташкентскому времени) по ссылке.

Проживающие в США и Канаде наши соотечественники смогут посмотреть это мероприятие вживую, заполнив форму заявки на сайте.

Освещение Ниагарского водопада цветами узбекского флага продлится 15 минут.

👉@nigoh_01
30 август куни Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги партияси келтирилади

Бу ҳақда Санэпидхизматда хабар берилди. Таъкидланишича, Спутник V вакцинасинг дозалари орасидаги белгиланган максимал интервал 12 ҳафтагача узайтирилиши мумкин. Иккинчи компонентни келтирилишдаги қисқа кечикиш иммун жавобнинг шаклланишига таъсир қилмайди.

Кейинги партия етказиб берилиши билан Спутник V вакцинасининг биринчи дозасини олган барча фуқаролар 2-компонентни ҳам олишади.

— — —

Второй компонент вакцины Спутник V прибудет в Узбекистан 30 августа

Об этом сообщили в Санэпидемслужбе. Отмечается, что допустимый максимальный перерыв между дозами вакцины Спутник V может быть продлен до 12 недель. Недолгая задержка с вводом второго компонента не влияет на формирование иммунного ответа.

Как только будет завезена очередная партия, все граждане, получившие первую дозу вакцины Спутник V, также получат 2-й компонент.

👉@nigoh_01
Токио-2020 Паралимпиадасининг навбатдаги чемпиони – Феруз Саидов!

-81 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Феруз Саидов финалда қозоғистонлик Темиржан Даулетни иппон баҳоси билан мағлуб этиб, Паралимпия ўйинлари чемпионига айланди.

Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги олтин медаллар 4 тага етмоқда!

👉@nigoh_01
Толибон "инклюзив ҳукумат" шакллантиришни жадаллаштирмоқда

Бу ҳақда "Толибон" манбалари Al Jazeeraга шу йилнинг 26 августида Кобулда содир этилган терактлардан кейин хабар беришди. Уларнинг маълумотларига кўра:

ҳукуматга мамлакатда яшовчи барча миллат ва қабилалар раҳбарлари, шу жумладан тожик ва ўзбек минтақавий етакчиларнинг ўғиллари киради;

"амир-ул-мўминин" (барча мусулмонларнинг етакчиси) ҳукуматни, сўнгра Aфғонистон Ислом Aмирлигини бошқаради;

келажакдаги ҳукумат шакли ва вазирлар тайинлашни белгилаш учун олий бошқарув кенгаши чақирилди;

асосий вазирликлар адлия, ички хавфсизлик, мудофаа, ташқи ишлар, молия, ахборот ва Кобул ишлари каби соҳаларда ташкил этилмоқда;

аёлларга турли ҳукумат идораларида, аввалги ҳукумат даврида бўлгани каби, асосан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ишлашга рухсат берилади;

жойларда коррупцияга қарши муросасиз курашиш учун махсус судлар тузилади;

товарларни мамлакатга кириш жойидан белгиланган жойга олиб боришгача ягона тарифлар жорий этилади.

Кобулда Мулла Бародар ва Толибон асосчиси мулла Умарнинг ўғли мулла Муҳаммад Ёқуб ҳозирда ҳукумат тузиш бўйича дастлабки маслаҳатлашувларни ўтказмоқда. Қайд этилишича, АҚШ ҳукуматга Ҳамид Карзай ва Aбдулла Aбдулла каби унинг аввалги айрим аъзоларини киритишни талаб қилмоқда.

👉@nigoh_01
Талибан форсирует формирование «инклюзивного правительства»

Об этом Al Jazeera сообщили источники талибов после терактов в Кабуле 26 августа т.г. Согласно их данным:

правительство будет включать лидеров всех национальностей и племён, проживающих в стране, в том числе сыновей таджикских и узбекских региональных лидеров;

«амир-уль-муминин» (предводитель всех правоверных) возглавит правительство, а в последующем Исламский Эмират Афганистан;

уже созван высший руководящий совет для определения формы будущего правительства и назначения министров;

ключевые министерства создаются в сферах юстиции, внутренней безопасности, обороны, иностранных дел, финансов, информации и по делам Кабула;

женщинам будет разрешено работать в различных госорганах, как и при предыдущем правительстве, в основном в секторах здравоохранения и образования;

на местах будут созданы специальные суды для бескомпромиссной борьбы с коррупцией;

будут введены единые тарифы на ввоз товаров в страну от пункта ввоза до пункта назначения.

В настоящее время в Кабуле мулла Барадар и мулла Мохаммад Якуб, сын основателя «Талибана» муллы Омара, ведут первоначальные консультации по формированию правительства. Отмечается, что США требуют включения в состав правительства некоторых членов его предыдущих составов, в т.ч. Хамида Карзая и Абдуллу Абдуллу.

👉@nigoh_01
ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг III фаза тадқиқотлари натижалари эълон қилинди (янгиланди)

Коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3-фаза клиник синовлари натижалари Хитой фонд бозори ҳамда Reutersда эълон қилинди.

3-дозадан сўнг вакцинанинг самарадорлиги барча штаммлар учун умумий 81,76%, «британча» штаммга қарши эса 92,93% ташкил этди. Ўлим ва оғир холатларга қарши 100% самарадорлигини кўрсатди. ЖССТ талабларига кўра вакцина камида 50%дан юқори самара бериши лозим.

Дунё бўйлаб ZF-UZ-VAC2001 клиник тадқиқотларида иштирок этувчи жами 28 500 нафар кўнгилли рўйхатдан ўтказилган бўлиб, улардан 14 249 нафари вакцина ва 14 251 нафари плацебо олганлиги қайд этилган.

Клиник тадқиқотларда Ўзбекистондан жами 6966 нафар кўнгилли иштирок этди, улардан 214 нафари 60 ёшдан катта кишилардир. Тадқиқотлар давомида ҳар бир кўнгилли иштирокчи 28 кун оралиғи билан 3 та дозада «вакцина/плацебо» схемасида эмланди. Улардан фақатгина 13 кишида (0,002%) ўрта даражадаги ножўя таъсир аниқланган. Алоҳида ажратилган гуруҳларда 95% ҳолатларда етарли даражада антитаналар ишлаб чиқарилгани аниқланди.

👉@nigoh_01
Паралимпия ўйинларининг тўртинчи куни натижалари

Бугунги кун Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли келди: спортчилар 3 та “олтин”, 3 та “кумуш” ва 2 та “бронза” медалларини қўлга киритди. Медаллар жадвалида Ўзбекистон (4🥇, 4🥈, 3🥉) соврин қўлга киритган 61 та мамлакат ичида 12-ўринга кўтарилди.

Ўйинлар пешқадамлари – Хитой (30🥇, 21🥈, 26🥉), Буюк Британия (16🥇, 12🥈, 15🥉) ва Россия ПҚ (13🥇, 7🥈, 21🥉).

Қўшниларимиз орасида Қозоғистон (1🥇, 2🥈) 25-ўринда.

— — —

Итоги четвертого дня Паралимпийских игр

Сегодняшний день оказался для команды Узбекистана удачным: спортсмены завоевали 3 «золота», 3 «серебра» и 2 «бронзы». В медальном зачете Узбекистан (4🥇, 4🥈, 3🥉) поднялся на 12-е место среди 61 страны, завоевавшей медали.

Лидерами игр являются Китай (30🥇, 21🥈, 26🥉), Великобритания (16🥇, 12🥈, 15🥉) и ПК России (13🥇, 7🥈, 21🥉).

Среди наших соседей Казахстан (1🥇, 2🥈) расположился на 25-м месте.

👉@nigoh_01
Жиззах шаҳрида Қозон Федерал университети филиали очилади

🖊 Ш.Мирзиёев тегишли қарорни имзолади. Ҳужжатга қўра:

таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади. Филиалга талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

геология, дастурий муҳандислик, иқтисодиёт, машинасозлик, даволаш иши, стоматология, фармация, тиббий биокимё каби йўналишлар ва магистратура мутахассисликлари бўйича малакали кадрлар тайёрланади;

кадрлар тайёрлашни кундузги, сиртқи ва бошқа шаклларида олиб борилади. Битирувчиларга Ўзбекистон ва Россияда тан олинадиган Университет дипломи берилади;

ўқишга қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан белгиланади;

Филиал профессор-ўқитувчиларининг 40 фоиздан кам бўлмаган миқдорини Университет ва хорижий олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчиларини дарс беришга ва илмий фаолиятга жалб этиш орқали шакллантиради;

2021/2022 ўқув йилидан Университет Ўзбекистон Миллий университети ҳамда унинг Жиззах филиали билан ҳамкорликда “Дастурий инжиниринг”, “Фармация” ва “Ахборот тизимлари ва технологиялари” таълим йўналишлари бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни бошлайди ҳамда мазкур дастурга қабул қилинган талабалар келгусида ўқишларини Филиалда давом эттиради.

👉@nigoh_01
Паралимпия ўйинларининг бешинчи куни натижалари

Дзюдочи Шариф Ҳалилов бугун Ўзбекистон терма жамоаси учун навбатдаги “бронза” медалини қўлга киритди. Шундай қилиб, 12 та мукофот (4🥇, 4🥈, 4🥉) билан биз соврин қўлга киритган 69 та мамлакат орасида 13-ўринни эгаллаб турибмиз.

Етакчилар орасида Хитой (46🥇, 29🥈, 29🥉) ва Буюк Британия (23🥇, 19🥈, 18🥉) ўз ўринларини сақлаб туришибди, Россия ПҚ (15🥇, 9🥈, 29🥉) 3-ўринни АҚШга (16 🥇, 16🥈, 9🥉) бой берди.

Қўшниларимиз орасида Қозоғистон (1🥇, 3🥈) 32-ўринда.

— — —

Итоги пятого дня Паралимпийских игр

Сегодня дзюдоист Шариф Халилов завоевал для команды Узбекистана еще одну «бронзу». Таким образом, с 12 наградами (4🥇, 4🥈, 4🥉) мы занимаем 13-е место среди 69 стран, завоевавших медали.

Среди лидеров Китай (46🥇, 29🥈, 29🥉) и Великобритания (23🥇, 19🥈, 18🥉) сохраняют свои места, а ПК России (15🥇, 9🥈, 29🥉) уступил 3-е место США (16🥇, 16🥈, 9🥉).

Среди наших соседей Казахстан (1🥇, 3🥈) расположился на 32-м месте.

👉@nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида вакцина олгандан сўнг аҳволи оғирлашган фуқаро ҳақида видеолавҳа тарқалган эди.

❗️ Тажрибали мутахассислар томонидан ўрганилганда фуқаронинг соғлиғидаги ўзгаришлар вакцина билан боғлиқ эмаслиги маълум бўлди. Ҳозирда беморнинг аҳволи яхши. Батафсил телелавҳада👆

👉@nigoh_01
Ўзбекистонга Спутник V вакцинасининг 90 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди.

👉@nigoh_01
🥇 Бобуржон Омонов ядро улоқтириш баҳсларида янги рекорд билан (14.06 метр) Паралимпиада чемпиони бўлди.

👉@nigoh_01
⚡️ Тошкент шаҳрида “С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг фаолияти ташкил этилади — Ш.Мирзиёев қарори

Ҳужжатга кўра:

таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;

жорий ўқув йилида давлат гранти 50 фоизни ва келгуси ўқув йилидан 30 фоизни ташкил этади;

таълим жараёни Кинематография агентлиги билан келишган ҳолда Институт томонидан тасдиқланадиган дастурлар асосида рус тилида олиб борилади, ўзбек тили ва Ўзбекистон тарихи ўқитилади;

таълим фаолиятини кундузги, сиртқи таълим шаклида ҳамда ахборот коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда масофавий тарзда олиб боради;

битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот сифатида тан олинадиган Россия Федерацияси давлат намунасидаги “С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг дипломи берилади.

👉@nigoh_01
⚡️⚡️⚡️Информационное сообщение Пресс-службы МИД Республики Узбекистан

Сегодня по некоторым каналам информационных агентств и сайтов в интернете распространилась информация о «готовности Узбекистана открыть свои границы для людей, спасающихся бегством от режима талибов в Афганистане».

В этой связи, Пресс-служба Министерства иностранных дел Республики Узбекистан сообщает следующее.

В целях обеспечения безопасности, в настоящее время узбекско-афганская граница полностью закрыта и наземное пересечение через КПП «Термез» не осуществляется.

В ближайшей перспективе открытие КПП «Термез» на узбекско-афганской границе не планируется.

Любые попытки пересечения границы, независимо от их причин, будут пресекаться в соответствии с законодательством Республики Узбекистан.

В течение последних 12 дней Узбекистан оказал содействие ряду государств в осуществлении гуманитарных операций по эвакуации своих граждан из Афганистана, которые прибывали в Узбекистан и отбывали из Узбекистана исключительно воздушным путем.

Министерство иностранных дел вновь заявляет, что Республика Узбекистан не принимает афганских беженцев на своей территории, а оказывает содействие в транзите, предусматривающем их строго ограниченное по времени пребывание в стране.

Вновь подчеркиваем, что Узбекская сторона твердо привержена поддержанию традиционно дружественных и добрососедских отношений с Афганистаном и принципам невмешательства во внутренние дела соседней страны.

👉@nigoh_01
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабари

Бугун интернет тармоғидаги айрим ахборот агентликлари ва веб-сайтлари орқали “Ўзбекистон Афғонистондаги Толибон режимидан қочганларга ўз чегараларини очишга тайёрлиги” ҳақидаги маълумотлар тарқалди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Ҳозирда хавфсизликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон-Афғонистон чегараси тўлиқ ёпилган ва “Термиз” назорат-ўтказиш пунктидан қуруқлик орқали ўтиш амалга оширилмаяпти.

Яқин орада Ўзбекистон-Афғонистон чегарасидаги “Термиз” назорат-ўтказиш пунктини очиш кўзда тутилмаган.

Чегарани кесиб ўтишга бўлган ҳар қандай уринишлар, уларнинг сабабларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бартараф этилади.

Ўзбекистон томони қатор давлатларга охирги 12 кун ичида Афғонистондан ўз фуқароларини эвакуация қилиш бўйича гуманитар операцияларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиб, уларнинг мамлакатимизга келиши ва Ўзбекистонни тарк этиши фақат ҳаво йўли орқали амалга оширилди.

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида афғон қочоқларини қабул қилмаслигини, транзитда ёрдам кўрсатишини, уларнинг мамлакатда қатъий чекланган вақтда бўлиб туришини яна бир бор маълум қилади

Ўзбекистон томони Афғонистон билан анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш ҳамда қўшни мамлакатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига қатъий содиқлигини яна бир бор таъкидлайди.

👉@nigoh_01
Тадбиркорлар билан ўтказилган “очиқ мулоқот” давомида берилган топшириқлар ижроси — навбатдаги қарор имзоланди

🖊 Президентнинг “Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра:

2021 йил 1 октябрдан бошлаб цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади;

2022 йил 1 январдан бошлаб цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган 1 тонна оҳактош учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси икки баравар камайтирган ҳолда 22 500 сўм этиб белгиланади.

👉@nigoh_01