Нигоҳ
18.1K subscribers
3.42K photos
1.42K videos
5 files
6.3K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
⚡️ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида сиёсий партияларнинг сайловолди жараёнларда фаол иштирок этишлари учун зарур шарт-шароит яратиш, ушбу муҳим сиёсий жараёнда сиёсий партияларнинг қонун билан кафолатланган сайловолди тадбирларини амалга оширишларини таъминлаш билан боғлиқ айрим масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, Комиссиянинг қарори билан Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатувчи сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясини юқори савияда халқаро стандартларга мос равишда ўтказиш мақсадида сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ва сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Бунда сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказишда иштирокчилар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш, антисептик воситалардан фойдаланишга риоя этиш каби санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этишга ҳамда учрашувларга таклиф этилаётган фуқароларнинг коронавирус инфекциясига қарши эмланганлигига эътибор қаратиш тавсия этилди.

👉 @nigoh_01
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Кудратов зиммасига Стратегик ривожланиш агентлиги бош директори вазифасини бажариш юклатилди.

👉 @nigoh_01
Мақсуд Маматханов Давлат солиқ қўмитасининг Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, вилоят солиқ бошқармасининг аввалги раҳбари Шерзод Ашуров яқинда Ғиждувон туман ҳокими лавозимига тайинланган эди.

👉 @nigoh_01
Маълумотларга кўра, дунёда яримўтказгичларнинг етишмаслиги оқибатида юзага келган танқислик туфайли Спарк автомобиллари учун шартномалар бериш тўхтатилган.

Манбаларимизга кўра, бугунги кунга келиб, микросхемалар партиясини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилган ва яқин бир неча соат ичида контрактация қайта тикланади.

— — —

По имеющимся сведениям, выдача контрактов на автомобили Спарк была приостановлена из-за острой нехватки полупроводников, что вызвано общим дефицитом данных запчастей в мире.

По информации наших источников, на сегодняшний день достигнуты договоренности о поставке партии микрочипов и контрактация в ближайшие часы будет возобновлена.

👉 @nigoh_01
"Толибон" Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ўзаро боғликлик тарафдори

Ҳаракат вакили Суҳайл Шахиннинг таъкидлашича, "Толибон":

мамлакатда бизнеснинг ривожланиши, иқтисодий тараққиётнинг таъминланиши, янги иш ўринларини яратиш учун халқаро инвесторларни жалб этмоқчи;

Афғонистонда йирик инфрастуктуравий лойиҳалар, жумладан трансмиллий газ қувури ТАПИ (Туркманистон, Афғонистон, Покистон, Хиндистон), темир йўллар қуриш ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори. Унинг фикрича, Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги стратегик кўприкдир ва толиблар бу имкониятдан фойдаланмоқчи.

Аввалроқ "Толибон" вакили З.Мужаҳид толиблар қўшни мамлакатлар билан тинч ва дўстона муносабатлар олиб боришини таъкидлаган эди.

Ўз навбатида Афғонистоннинг янги раҳбари сифатида кўрилаётган Мулла Бародар Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, “Мозори-Шариф-Қобул-Пешавар” темир йўли, “Сурхон-Пули-Хумри” электр узатиш тармоғининг қурилишини олқишлаган эди.

👉 @nigoh_01
#эксклюзив

Тошкент-3 аэропорти айни дамда

Расмда кўриниб турганидек, чет эл фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилиш учун ажратилган алоҳида терминал ҳозирда бўм-бўш. Қочқинлар узоқ қолмаяпти, иш жараёни самарали ташкил этилган.

— — —

Аэропорт Ташкент-3 сейчас

Как видно на фото, отдельный терминал для эвакуации иностранных граждан из Афганистана сейчас пустует. Беженцы надолго не задерживаются, работа налажена эффективно.

👉 @nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вакциналар қандай ишлайди?

👉 @nigoh_01
Автомобиль транспортида юк ташувчилар қўллаб-қувватланади

🖊 Тегишли қарорни Ш.Мирзиёев имзолади. Ҳужжатга қўра:

Юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситаларини 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистонга импорт қилишда уларга божхона божининг, утилизация йиғимининг ва автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилади:

“Евро 5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8701 20, 8704 22 (самосвалдан ташқари);
тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39).

ЕИ мамлакатларида ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситалари 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистонга импорт қилишда мажбурий сертификатлашдан озод қилинади:

“Евро 5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган юк ва махсус автотранспорт воситалари;
автомобиль транспортида юк ташиш учун фойдаланиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар.

👉 @nigoh_01
АҚШ Афғонистон йўналиши бўйича нималарни амалга оширмоқчи?

Ҳарбий иштирок
: Америка қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишнинг охирги санаси – жорий йилнинг 31 август куни. Шу билан бирга, 18 август куни президент Жо Байден “ABC News” телеканалига берган интервьюсида АҚШ қўшинлари (6 минг нафар) Афғонистонда қочқинлар ва чет элликларни эвакуация қилиш учун режалаштирилганидан кўра кўпроқ қолиши мумкинлигини таъкидлади.

Икки кун олдин АҚШ раҳбари, агар керак бўлса, АҚШ хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид бўлган тақдирда, Афғонистонда терроризмга қарши самарали операциялар ўтказилишини таъкидлаган эди. Бунинг учун, Жо Байденга кўра, мамлакатда доимий ҳарбий иштирок бўлишига ҳожат йўқ.

“Толибон” ҳукмронлигига муносабат: АҚШ толибларни Афғонистоннинг ҳозирги ҳукумати сифатида тан олмади, лекин улар билан амалий ҳамкорлик ўрнатди. Жо Байден толиблар АҚШ билан ҳамкорлик қилаётгани ва америкаликларни мамлакатдан кетиш учун аэропортга ўтишига рухсат берганини қайд этди.

Вашингтон ва “Толибон” етакчилари Афғонистонда ўз манфаатларини илгари суриш учун ҳамкорлик қилмоқда. Америка қўшинларининг олиб кетилиши, “Толибон” ҳокимият тепасига келиши ҳамда уларнинг эҳтиёткор оптимизмга сабаб бўлаётган инсон ҳуқуқларига амал қилиши, амалдорларга амнистия эълон қилиши ва бошқа илк қадамлар ҳойнаҳой томонларнинг келишувлари натижасидир.

Ҳозирча ҳамкорликнинг қуйидаги асосий шартлари эълон қилинди:

инсон, шу жамладан, аёлларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини тан олиш;

АҚШ ва уларнинг шерик мамлакатларида террорчи деб тан олинган гуруҳларга бошпана беришмаслик;

тинч аҳолига, айниқса илгари хорижий давлатлар билан ҳамкорлик қилганларга қарши куч ишлатмаслик.

Умуман олганда, “Толибон”ни расман тан олиш узоқ музокаралар ва савдолашиш предмети бўлади. Ҳатто энг оптимистик сценарийларда ҳам АҚШ яқин ойларда толибларни тан олишга шошилмайди ва ўз иттифоқчиларини бу борада бир томонлама қарор қабул қилишдан қайтаради.

👉 @nigoh_01
Что намерены делать США на афганском направлении?

Военное присутствие
: окончательным сроком вывода американских войск из Афганистана определен 31 августа 2021г. Вместе с тем, 18 августа в интервью «ABC News» президент Джо Байден отметил, что войска США (6 тыс.) могут остаться в Афганистане дольше, чем планировалось для эвакуации беженцев и иностранцев.

Двумя днями ранее, глава Соединенных Штатов подчеркнул, что при необходимости будут осуществляться эффективные контртеррористические операции в Афганистане в случае появления прямых угроз безопасности США. Для этого, по мнению Дж Байдена, необязательно постоянное военное присутствие в стране.

Отношение к правлению Движения "Талибан": США не признали талибов в качестве действующей власти в Афганистане, но наладили практическое взаимодействие с ними. Джо Байден отметил, что талибы сотрудничают с США и согласились пропустить американцев к аэропорту для вылета из страны.

Вашингтон и лидеры талибов сделали ставку на сотрудничество для продвижения собственных интересов в Афганистане. Вывод американских войск, приход к власти талибов и озвучивание ими приверженности к правам человека, объявление амнистии чиновникам и другие первые шаги, вызывающие осторожный оптимизм, скорее всего стали результатом договоренностей между сторонами.

Пока были обнародованы следующие базовые условия сотрудничества:

признание фундаментальных прав человека и свобод, включая женщин и девочек;

отказ от предоставления убежища группировкам, признанным в качестве террористических в США и странах-партнерах;

неприменение силы в отношении мирных граждан, в особенности тех, кто ранее сотрудничал с иностранными государствами.

В целом, официальное признание Движения "Талибан" будет предметом длительных переговоров и торгов. Даже при самых оптимистических сценариях, США не будут спешить признавать талибов в ближайшие месяцы и будут отговаривать своих союзников принимать односторонние решения по данному вопросу.

👉 @nigoh_01
Бехзот Нарматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан энергетика вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

👉 @nigoh_01
Тез орада Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан мулоқотни бошлайди. Айтишларича, мулоқотда Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида 500 га яқин тадбиркор, вилоятлардаги студияларда эса жами 2000 га яқин ишбилармонлар кузатиши ва иштирок этиши кутилмоқда.

Манба

👉 @nigoh_01
​​“Толибон” раҳбарияти ҳақида нималар маълум?

1. Ҳайбатуллоҳ Охундзода (1961 й.т.) — 2016 йилдан толибларнинг олий қўмондони. Толибларнинг биринчи ҳукмронлиги даврида (1996-2001) у шариат судларидан бирини бошқарган. Ҳарбийдан кўра кўпроқ илоҳиётшунос сифатида ном қозонган. Толиблар орасида қаттиқ консерватор деб ҳисобланади.

2. Абдул Ғани Бародар (1968 й.т.) — Охундзоданинг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари. “Толибон”нинг тўртта таъсисчисидан бири. Бош дипломат ва ҳаракатнинг таниқли шахси. “Толибон”нинг биринчи ҳукуматида мудофаа вазирининг ўринбосари бўлган. Кейинчалик у ҳарбий операциялар ва терактларни режалаштиришда муҳим роль ўйнаган ҳамда уларни молиялаштириш учун жавобгар бўлган. Фақат аниқ мақсад билан гапирадиган хотиржам дипломат сифатида таърифланади.

3. Муҳаммад Ёқуб (тахминан 30 ёшда) — Охундзоданинг ҳарбий ишлар бўйича ўринбосари. “Толибон” асосчиси Мулла Умарнинг ўғли. У Бародар билан яхши муносабатда деб ҳисобланади ва у билан бирга ҳаракатнинг нисбатан мўътадил қаноти вакили.

4. Сиражуддин Ҳаққоний (тахминан 45 ёшда) — отасининг вафотидан сўнг, у яратган “Ҳаққоний тармоғи” гуруҳини бошқариб, “Толибон” сафига қўшилган. “Тармоқ” толибларнинг энг уюшган ва жанговар қобилияти юқори қисми ҳисобланади. Ўтган йили New York Timesда чоп этилган мақоласида шундай деган: “Ҳамма урушдан чарчаган. Ишончим комилки, одам ўлдириш ва майиб қилишни тўхтатиш керак”.

5. Абдул Ҳаким — илоҳиётшунос, тахминан Охундзоданинг тенгдоши ва унинг яқин сафдоши. У каби, ҳеч қачон дала қўмондони бўлмаган. Прогнозларга кўра, у Афғонистондаги шариат судлари тизимини бошқариши мумкин.

👉 @nigoh_01
​​Что известно о руководстве Движения «Талибан»?

1. Хайбатулла Ахундзада (1961 г.р.) — верховный командующий талибов с 2016 г. Во время первого правления талибов (1996-2001) возглавлял один из шариатских судов. Имеет репутацию скорее богослова, нежели военного. Среди самих талибов считается жестким консерватором.

2. Абдул Гани Барадар (1968 г.р.) — заместитель Ахундзады по политическим делам. Один из четырех сооснователей «Талибана». Главный дипломат и публичное лицо движения. В первом правительстве талибов занимал пост замминистра обороны. В дальнейшем играл важную роль в планировании боевых действий и терактов и отвечал за их финансирование. Характеризуется как спокойный дипломат, который говорит только по существу.

3. Мохаммад Якуб (около 30 лет) — заместитель Ахундзады по военным делам. Сын основателя «Талибан» муллы Омара. Считается, что он находится в хороших отношениях с Барадаром и вместе с ним представляет относительно умеренное крыло движения.

4. Сираджуддин Хаккани (около 45 лет) — после смерти отца возглавил созданную им группировку «Сеть Хаккани», и влился с ней в ряды талибов. «Сеть» считается самой организованной и боеспособной частью талибского ополчения. В прошлом году опубликовал в New York Times статью, в которой говорилось: «Все устали от войны. Я убежден, что необходимо прекратить убивать и калечить».

5. Абдул Хаким — богослов, примерный ровесник и особо приближенный сподвижник Ахундзады. Как и тот, никогда не был полевым командиром. По прогнозам, может возглавить в Афганистане систему шариатских судов.

👉 @nigoh_01
"Вообще" йўқотма ўзингни!" — ишбилармонларнинг топқирлиги амалда 😎

Футболкалар сотувда

— — —

"Вообще" йўқотма ўзингни!" — предпринимательская смекалка в деле 😎

Майки уже в продаже

👉 @nigoh_01
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Канцлер A.Меркел Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

Унинг сўзларига кўра, Германия Aфғонистондан, биринчи навбатда, ўз фуқаролари, немис тузилмаларида ишлаган маҳаллий ходимлар, шунингдек, ёрдамга муҳтож афғонларни эвакуация қилмоқда.

Унинг таъкидлашича, бу халқаро ҳамжамият билан мувофиқлаштирилган мураккаб операция. "Шунингдек мен, яқиндан ҳамкорлик қилаётган Ўзбекистонга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман", деди Германия федерал канцлери.

Бундесвер маълумотларига кўра, Германия 900 нафар қочқинни Қобулдан олиб чиқди. Шу кеча соат 3 ларда «Lufthansa» ва «Uzbekistan airways»нинг бортида 500 киши бўлган иккита самолёти Франкфурт-Майнга қўнди.

👉 @nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Канцлер А.Меркель выразила благодарность Узбекистану

С её слов, Германия эвакуирует из Афганистана прежде всего своих граждан, местный персонал, работавший в германских структурах, а также афганцев, которые нуждаются в помощи.

Она подчеркнула, что это сложная, скоординированная с международным сообществом операция. «Я также хочу выразить благодарность Узбекистану, с которым мы плотно работаем», - заявила федеральный канцлер Германии.

Согласно данным бундесвера, Германия вывезла уже 900 беженцев из Кабула. В 3 часа этой ночи во Франкфурте-на-Майне приземлились два самолёта «Lufthansa» и «Uzbekistan airways», на борту которых было 500 человек.

👉 @nigoh_01
​​#ҳаёлдаги_фикрлар

Бугун Шавкат Мирзиёев иштирокида навбатдаги катта тадбир бўлиб ўтди. Бу каби тадбиркорлар билан учрашув Ўзбекистон тарихида илк маротаба ташкиллаштирилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, учрашув формати давлат томонидан таклиф этилган бўлса, унинг мазмунини бутун Ўзбекистон тадбиркорлари белгилаб берди — улардан жами 15 мингдан ортиқ савол, таклиф ва ташаббуслар келиб тушди. Шунинг эвазига мулоқот очиқ ва иккитомонлама бўлди.

Тан олиш керак, оҳирги йилларда мамлакатимизда тадбиркорларнинг алоҳида синфи шаклланмоқда. Бу эса биринчи навбатда давлат ва бизнес ўртасида ишонч пайдо бўлишининг натижаси сифатида қаралиши керак.

Бир тарафдан керак бўлмаган текширишлар, бюрократик жараёнлар, валюта билан ишлаш ва бошқа масалалар бўйича тўсиқлар аксариятининг йўқ қилиниши, иккинчи тарафдан эса кредит ва субсидия олиш, кўчмас мулк ва ресурсларга эга бўлиш каби йўналишларда яратилган имкониятлар ўз меваларини бермоқда. Масалан, бугун Ўзбекистонда тадбиркорларнинг сони 400 мингтадан 1,5 миллионга ошди. Улар 5 миллион аҳолига иш бермоқда.

Бугунги тадбирнинг натижаларига иккита призма орқали қаралиши лозим.

Биринчидан
, тадбиркорларнинг энг долзарб муаммолари асосида 7 та йўналишдан иборат дастур ишлаб чиқилиб, бизнес вакиллари билан бевосита муҳокама қилинди. Айтиш жоиз, бизнесни молиялаштириш, солиқ тизими, ер муносабатлари, тадбиркорлик учун инфратузилма яратиш ва бошқа масалалар бўйича жуда катта ислоҳотлар кўзланган.

Масалан, тадбиркорларнинг корхоналари жойлашган ер майдонлари уларга мулк қилиб расмийлаштириб берилади, экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришга олиб келинган хомашё импорт божидан озод этилади ва бошқалар. Уларнинг ҳаётга самарали татбиқ этилиши бизнес учун енгилликлар яратади ва бунинг оқибатида бутун халқ фойда кўради.

Иккинчидан, давлат ва бизнеснинг мулоқоти бугунги тадбир билан тугаб қолмайди. Ш.Мирзиёев таклифи билан бундай учрашувлар хар йили ташкил этилади. Шунингдек, биринчи мулоқотда кўтарилган мурожаатлар асосида берилган топшириқларнинг бажарилиши тизимли, ҳар бир тадбиркор билан алоқа ўрнатилган ҳолда назоратга олинган.

Ҳулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ш.Мирзиёев ўзининг очиқ мулоқот ўрнатиш сиёсатига содиқ қолиб, ҳар доимгидек мурожаатларни тинглашга тайёрлигини кўрсатди. Бу эса, бир томондан, тадбиркорларга ўз муаммолари ва таклифларини президентга бевосита етказиш имкониятини берса, иккинчи томондан давлат раҳбари камчиликларни ўз вақтида аниқлаб, иқтисодиёт локомотиви сифатида кўрилаётган бизнесни тўғри йўлга қўйишга кўмак бермоқда. Бугунги учрашувнинг аниқ қарорлар қабул қилиниши билан тугаганлиги бунинг исботи сифатида кўрилиши мумкин.

Тадбиркорлар куни муборак, ишбилармонлар!

👉 @nigoh_01
150 нафар Афғонистон фуқароси орқага қайтарилган, "Толибон" уларнинг хавфсизлигини кафолатлаган — ТИВ

Ўзбекистон "Толибон" ҳаракати билан давлат чегарасини ноқонуний йўллар билан кесиб ўтган фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича кафолат олиш юзасидан катта ишлар амалга оширилган.

Толибон раҳбарияти вакиллари билан ушбу тоифадаги шахсларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик, тазйиқ ва таъқибларнинг олдини олиш бўйича келишувлар натижасида 150 нафар Афғонистон фуқароси ўз хоҳиши билан ватанига қайтарилди.

Афғонистонга қайтган фуқаролардан олинган маълумотларга кўра, уларга нисбатан расмий процессуал чоралар кўрилгандан сўнг, уларнинг ҳаммасига уйларига қўйиб юборилган ва ҳозирда улар ўз оилалари билан тўлиқ хавфсиз.

👉 @nigoh_01
150 афганских граждан возвращены на родину, Движение «Талибан» гарантировало их безопасность — МИД

Проведена большая работа с представителями Движения «Талибан» по получению гарантий безопасности для граждан Афганистана, которые в эти драматические дни нелегальным путем пересекли узбекско-афганскую границу.

В результате достигнутых с представителями руководства талибов договоренностей по недопущению каких-либо мер насилия, преследования, гонений в отношении данной категории лиц, 150 афганских граждан по собственному волеизъявлению были возвращены на свою родину.

По полученной от самих возвратившихся в Афганистан граждан информации, после проведения в отношении них необходимых формальных процедурных мероприятий, все они были отпущены домой, и в настоящее время находятся в полной безопасности в кругу своих семей.

👉 @nigoh_01