Нигоҳ
18.1K subscribers
3.42K photos
1.41K videos
5 files
6.3K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
"Крокус"даги теракт муносабати билан Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига одамлар гуллар олиб келиб, ҳамдардлик билдирмоқда.

Маълум бўлишича, теракт натижасида ҳалок бўлганлар сони 60 кишидан ошган.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
25 март куни электр энергиясини бир соатга ўчиринг!

Экология вазирлиги ташаббуси билан юртимизда 25 март “Ер соати” куни муносабати билан махсус акция ўтказилади.

Шу куни сайёрамизга ғамхўрлик қилиш, табиий ресурсларни асраш мақсадида барча давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчирилади.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда унга ва дўст Россия халқига Москва вилоятидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.

Telegram | YouTube
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида сел-сув тошқини оқибатларини бартараф этишга вилоятнинг бошқа ҳудудларидан ёрдам кучлари жалб қилинган.

Тезкор тадбирларга 460 дан ортиқ ходим жалб қилинган.

Telegram | YouTube
​​РАСМИЙ АХБОРОТ

2024 йил 19 март куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида С. Абдувалиев (1950 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, жамоатчилик асосида Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси лавозимларида ишлаган, нафақахўр, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ С. Абдувалиев Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жиноий жавобгарликдан озод этилиб, жиноят ишининг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) 1-қисми 1-бандига асосан тугатилди.

С. Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор, деб топилиб, унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўтаттирилиш белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўрлик муаммо бўлмай қоладими?

Neuralink компанияси ўзининг кейинги маҳсулоти ёрдамида инсонларга кўриш қобилиятини қайтармоқчи. Лойиҳанинг номи — Blindsight.

Қурилма кўзлар қабул қиладиган импульсларни мия тушунадиган импульсларга айлантириб, бу орқали ҳатто ҳеч қачон кўзи кўрмаганларга (туғма) ҳам кўриш қобилиятини тақдим этиши мумкин. Аввалига графика сифати паст бўлса-да, кейинчалик унинг имкониятлари инсоннинг нормал кўриш қобилиятидан ўтиб кетиши мумкин.

Blindsight ҳозирда маймунларда синовдан ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Neuralink компанияси миясига чип (Telepathy қурилмаси) ўрнатилган биринчи бемор қандай қилиб фикрлаш кучи билан онлайн шахмат ўйнашини кўрсатган эди.

Telegram | YouTube
Айни дамда Тошкент шаҳри ҳавосидаги РМ2,5 майда заррачаларининг миқдори ўртача 26 мкг/м3 ни ташкил этмоқда ва IQAir рейтингида 86 ўринда бормоқда (Хельсинки, Амстердам, Осака, Прага, Будапешт ва Ванкувер шаҳарлари билан деярли бир хил).

Telegram | YouTube
Бугун Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради.

Президент иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.

Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистонда “Ер соати” акцияси бўлиб ўтади

"Ер соати" сайёрамиздаги энг йирик экологик акцияси ҳисобланади. Унда ҳар йили 190 мамлакат ва 2 миллиарддан ортиқ аҳоли иштирок этади, 18 мингдан ортиқ меъморий обидаларнинг ёритилиши ўчади.

Ташаббус биринчи марта 2007 йилда Австралияда пайдо бўлган ва ҳозирда иқлим ўзгариши муаммоси ва табиий ресурсларни тежаш зарурлигига эътиборни кучайтиришга қаратилган глобал ҳаракатнинг бир қисмидир.

Акцияни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистондаги давлат ташкилотларида электр энергияси бир соатга ўчирилади.

— — —

Сегодня в Узбекистане пройдет акция «Час Земли»

«Час Земли» — это самая массовая общественная экологическая акция на планете. Ежегодно в ней принимают участие 190 стран и более 2 миллиардов человек, гаснет подсветка более 18 000 архитектурных памятников.

Инициатива впервые появилась в 2007 году в Австралии и теперь является частью мирового движения, направленного на привлечение внимания к проблеме изменения климата и необходимости сохранения природных ресурсов.

В поддержку акции в госучреждениях Узбекистана на один час будет отключено электричество.

Telegram | YouTube
26-31 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Telegram | YouTube
Эртадан Тошкентда иситиш мавсуми якунланади.

Тошкент шаҳар гидрометеорология марказининг маълумотларини ҳамда ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганлигини инобатга олган ҳолда, 2024 йилнинг 26 март кунидан 2023-2024 йилги иситиш даври якунланади.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифини Янги Наманган туманидаги “Гавҳар груп” корхонаси фаолияти билан танишувдан бошлади.

Бугунги кунда корхонада 10 минг хил дизайндаги заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилган. Чет эллар билан ҳамкорликда қўл соатларининг тилла корпусини тайёрлаш йўлга қуйилган. 2023 йилда 270 килограмм маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, бу ерда 3D моделлаштириш орқали буюртма асосида исталган кўринишдаги буюмларни ишлаб чиқариш мумкин.

— Мамлакатимизда йилига 100 тонна олтин қазиб олаяпмиз. Уни заргар тадбиркорларга бўлиб тўлаш шарти билан сотишга рухсат берилган. Очиғи, бундай имкониятлар ҳеч қайси давлатда йўқ. Лекин, юртимизда олтиннинг атиги 6 фоизи қайта ишланаяпти. Олтин қазиб олинмайдиган мамлакатлар биздан кўп экспорт қилаяпти. Бу соҳада бироз кечикдик. Шунинг учун ишлаб чиқаришга қўшимча шароитлар яратаяпмиз. Бу ҳали бошланиши. Соҳани ҳали яна ривожлантирамиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Америкалик фигурали учувчи Илья Малинин эркин дастурда янги жаҳон рекордини ўрнатиб (227,79 балл), жаҳон чемпиони бўлди.

У тўртта айланали сакрашни олти марта, шу жумладан бунгача ҳеч ким дастурда бажара олмаган ноёб тўртлик акселни амалга оширди.

Эътиборлиси, Илья Малинин ўзбекистонлик фигурали учувчилар Роман Скорняков ва Татяна Малининанинг ўғлидир.

— — —

Американский фигурист Илья Малинин стал чемпионом мира, установив новый мировой рекорд в произвольной программе — 227,79 балла.

Он исполнил шесть прыжков в четыре оборота, в том числе уникальный четверной аксель, который, кроме него, в программе никто не делал.

Примечательно, что Илья Малинин является сыном узбекистанских фигуристов Романа Скорнякова и Татьяны Малининой.

Telegram | YouTube
BYD'нинг Ўзбекистондаги фаолиятига оид янгиликлар:

бу йил BYD Ўзбекистонда расмий сотувлар учун моделлар сони 10 тагача оширади, бу эса истеъмолчилар танловини сезиларли даражада бойитади. Шу билан бирга, истеъмолчиларнинг кутиш вақтларини қисқартириш мақсадида барча моделларни етказиб бериш ҳажми кенгайтирилади;

DM-i супергибрид ҳайдовчи бошқаруви ҳозирда автомобилнинг энергия самарадорлиги ва маҳсулот барқарорлигини янада яхшилаш учун маҳаллий ёқилғи сифати ҳолатига мослаштирилмоқда;

сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш шохобчалари ва эҳтиёт қисмлар омборларининг умуммиллий тармоғи яратилди, апрель ойида эса маҳаллий истеъмолчиларга ҳар томонлама хизмат кўрсатишни таъминлайдиган янги хизмат кўрсатиш call-маркази очилади.

— — —

Новости о деятельности BYD в Узбекистане:

BYD в этом году увеличит официально представленный в Узбекистане модельный ряд до 10 позиций, что значительно обогатит выбор для потребителей и увеличит объём поставок всех этих моделей, чтобы сократить время ожидания;

логика управления приводом супергибридной системы DM-i в настоящее время корректируется с учётом местной ситуации с качеством топлива, чтобы ещё больше повысить энергоэффективность автомобиля и стабильность продукта;

BYD создала общенациональную сеть пунктов послепродажного обслуживания и складов запасных частей, а в апреле откроет новый сервисный колл-центр, который обеспечит всестороннее обслуживание местных потребителей.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Наманган вилоятида учта йирик энергетика лойиҳасини бошлаб берди.

Уларнинг жами қиймати $1,1 млрд, қуввати 1,2 минг мегаватт. Жумладан, “Ўзбекгидроэнерго” $434 млн эвазига Уйчи тумани, Норин дарёсида 228 мегаваттли 6 та “ГЭС каскади”ни барпо қилади. Бунинг натижасида йилига 1 млрд киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, 310 млн метр куб газ иқтисод қилинади, 430 минг хонадонга электр узатилади.

❗️ Яна бир эътиборли томони, ушбу ГЭС тўлиқ Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ускуна ва технологиялар ҳисобига қурилади. Яъни у мамлакатимизда “биринчи миллий ГЭС” бўлади.

Telegram | YouTube