Нигоҳ
18.1K subscribers
3.42K photos
1.41K videos
5 files
6.3K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
❗️Москвадаги "Крокус Сити холл"да теракт бўлгани айтилмоқда. Камида 12 киши ҳалок бўлгани ва яна 35 киши ярадор бўлгани айтилмоқда.

Telegram | YouTube
"Крокус"да яна портлаш содир бўлгани айтилмоқда.

Ҳалок бўлганлар сони 40 кишига етган бўлиши мумкин.

Хавфсизлик чоралари кучайтирилгани сабабли Москвадаги аэропортларга эртароқ бориш тавсия қилинмоқда.

Маълумот учун, аввалроқ теракт хавфи ҳақида бир нечта ғарб давлатлари хабар берган эди.

Telegram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида содир бўлган фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан президент Владимир Путинга таъзия йўллади.

Мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши билдирилган.

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига бардамлик, барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

— — —

Президент Шавкат Мирзиёев направил глубокие соболезнования президенту России Владимиру Путину в связи с трагическими событиями в концертном зале "Крокус Сити Холл" в Московской области, в результате которых погибли и пострадали десятки невинных людей.

В письме отмечается, что Узбекистан решительно осуждает данный террористический акт против мирного населения.

Глава нашего государства передал искренние слова поддержки близким погибших, а также пожелания скорейшего выздоровления всем пострадавшим.

Telegram | YouTube
“Крокус”даги теракт натижасида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг колл-марказига мурожаат қилиш сўралади: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76.

Электрон почта манзили: uzkorus@mail.ru

— — —

Информация о пострадавших граждан Республики Узбекистан в результате теракта в "Крокусе" не поступала.

В случае необходимости обращаться в колл-центр консульского отдела Посольства Узбекистана в г.Москве: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76.

Электронный адрес: uzkorus@mail.ru

Telegram | YouTube
"Крокус"даги теракт муносабати билан Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига одамлар гуллар олиб келиб, ҳамдардлик билдирмоқда.

Маълум бўлишича, теракт натижасида ҳалок бўлганлар сони 60 кишидан ошган.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
25 март куни электр энергиясини бир соатга ўчиринг!

Экология вазирлиги ташаббуси билан юртимизда 25 март “Ер соати” куни муносабати билан махсус акция ўтказилади.

Шу куни сайёрамизга ғамхўрлик қилиш, табиий ресурсларни асраш мақсадида барча давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчирилади.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда унга ва дўст Россия халқига Москва вилоятидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.

Telegram | YouTube
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида сел-сув тошқини оқибатларини бартараф этишга вилоятнинг бошқа ҳудудларидан ёрдам кучлари жалб қилинган.

Тезкор тадбирларга 460 дан ортиқ ходим жалб қилинган.

Telegram | YouTube
​​РАСМИЙ АХБОРОТ

2024 йил 19 март куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида С. Абдувалиев (1950 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, жамоатчилик асосида Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси лавозимларида ишлаган, нафақахўр, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ С. Абдувалиев Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жиноий жавобгарликдан озод этилиб, жиноят ишининг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) 1-қисми 1-бандига асосан тугатилди.

С. Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор, деб топилиб, унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўтаттирилиш белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўрлик муаммо бўлмай қоладими?

Neuralink компанияси ўзининг кейинги маҳсулоти ёрдамида инсонларга кўриш қобилиятини қайтармоқчи. Лойиҳанинг номи — Blindsight.

Қурилма кўзлар қабул қиладиган импульсларни мия тушунадиган импульсларга айлантириб, бу орқали ҳатто ҳеч қачон кўзи кўрмаганларга (туғма) ҳам кўриш қобилиятини тақдим этиши мумкин. Аввалига графика сифати паст бўлса-да, кейинчалик унинг имкониятлари инсоннинг нормал кўриш қобилиятидан ўтиб кетиши мумкин.

Blindsight ҳозирда маймунларда синовдан ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Neuralink компанияси миясига чип (Telepathy қурилмаси) ўрнатилган биринчи бемор қандай қилиб фикрлаш кучи билан онлайн шахмат ўйнашини кўрсатган эди.

Telegram | YouTube
Айни дамда Тошкент шаҳри ҳавосидаги РМ2,5 майда заррачаларининг миқдори ўртача 26 мкг/м3 ни ташкил этмоқда ва IQAir рейтингида 86 ўринда бормоқда (Хельсинки, Амстердам, Осака, Прага, Будапешт ва Ванкувер шаҳарлари билан деярли бир хил).

Telegram | YouTube
Бугун Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради.

Президент иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.

Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистонда “Ер соати” акцияси бўлиб ўтади

"Ер соати" сайёрамиздаги энг йирик экологик акцияси ҳисобланади. Унда ҳар йили 190 мамлакат ва 2 миллиарддан ортиқ аҳоли иштирок этади, 18 мингдан ортиқ меъморий обидаларнинг ёритилиши ўчади.

Ташаббус биринчи марта 2007 йилда Австралияда пайдо бўлган ва ҳозирда иқлим ўзгариши муаммоси ва табиий ресурсларни тежаш зарурлигига эътиборни кучайтиришга қаратилган глобал ҳаракатнинг бир қисмидир.

Акцияни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистондаги давлат ташкилотларида электр энергияси бир соатга ўчирилади.

— — —

Сегодня в Узбекистане пройдет акция «Час Земли»

«Час Земли» — это самая массовая общественная экологическая акция на планете. Ежегодно в ней принимают участие 190 стран и более 2 миллиардов человек, гаснет подсветка более 18 000 архитектурных памятников.

Инициатива впервые появилась в 2007 году в Австралии и теперь является частью мирового движения, направленного на привлечение внимания к проблеме изменения климата и необходимости сохранения природных ресурсов.

В поддержку акции в госучреждениях Узбекистана на один час будет отключено электричество.

Telegram | YouTube
26-31 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Telegram | YouTube
Эртадан Тошкентда иситиш мавсуми якунланади.

Тошкент шаҳар гидрометеорология марказининг маълумотларини ҳамда ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганлигини инобатга олган ҳолда, 2024 йилнинг 26 март кунидан 2023-2024 йилги иситиш даври якунланади.

Telegram | YouTube