Нигоҳ
18.4K subscribers
3.39K photos
1.4K videos
5 files
6.26K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
​​Ўзбекистон инвестицияларни жалб қилиш бўйича Марказий Осиё мамлакатлари орасида етакчи

Жаҳон банкининг
прогнозларига кўра, 2021 йилда Марказий Осиё мамлакатларида иқтисодий ўсиш 3,7% даражасида бўлади, энг яхши кўрсаткичлар Тожикистон (+5,3%) ва Ўзбекистонда (+4,8%) бўлади.

Минтақа мамлакатлари ривожланишида инвестиция жозибадорлиги ҳал қилувчи роль ўйнаши қайд этилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда Ўзбекистон яхши натижаларни кўрсатди, 2019 йилда мамлакат тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимининг ўсиши бўйича етакчига айланди (2,3 бараварга ошди ва $4,2 миллиардни ташкил этди).

Шу билан бирга, коронакризис даврида тўпланган инвестициялар ўсиши кузатилган: 2021 йил 1 январь ҳолатига уларнинг миқдори 6,7%га ошди. Ялпи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар тушумида бўлгани каби, тўпланган хорижий инвестицияларнинг энг катта ўсиши Ўзбекистонда кузатилди — плюс 29,8%. Қозоғистонда ўсиш 3,6%ни, Тожикистонда 1,6%ни ташкил этди.

— — —

Узбекистан – лидер по привлечению инвестиций среди стран ЦА

Согласно прогнозам Всемирного банка, в 2021 г. экономический рост в странах ЦА будет на уровне 3,7%, лучшие показатели будут у Таджикистана (+5,3%) и Узбекистана (+4,8%).

Отмечается, что инвестиционная привлекательность играет ключевую роль в развитии стран региона. В частности, в последние годы высокие результаты демонстрирует Узбекистан, в 2019 г. страна стала лидером по росту притока ПИИ (в 2,3 раза и составила $4,2 млрд.).

При этом в период коронакризиса наблюдался рост накопленных инвестиций: по состоянию на 1 января 2021 г. их сумма выросла на 6,7%. Как и в случае валового притока ПИИ, наибольший рост накопленных иностранных инвестиций наблюдается в Узбекистане — плюс 29,8%. В Казахстане рост составил 3,6%, в Таджикистане — 1,6%.

👉@nigoh_01
​​Ўзбекистоннинг Олимпиадада иштирок этувчи таркиби маълум бўлди

Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини спортнинг 17 турида 71 спортчи ҳимоя қилади. Спортчилар ушбу лицензиялар учун 2017 йилдан бери кураш олиб борди.

ХХХII ёзги Олимпия ўйинлари 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади, спортчилар бўш трибуналар олдида чиқиш қилишлари керак – томошабинлар мусобақага қўйилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган сўнгги Олимпиадада Ўзбекистон шарафини спортнинг 13 турида 70 та спортчи ҳимоя қилиб, 13 та медални қўлга киритганди, шундан 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза.

— — —

Стал известен состав команды Узбекистана для участия на Олимпиаде

На Олимпийских играх в Токио Узбекистан будет представлен 71 спортсменом в 17 видах спорта. За эти лицензии спортсмены боролись с 2017 года.

XXXII летние Олимпийские игры пройдут с 23 июля по 8 августа, спортсменам придется выступать перед пустыми трибунами – зрители не будут допущены на соревнования.

Напомним, на прошлой Олимпиаде в Рио-де-Жанейро Узбекистан представляли 70 спортсменов в 13 видах спорта, которые завоевали 13 медалей, из них 4 золотых, 2 серебряных и 7 бронзовых.

👉@nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллиардер ва Virgin Galactic компанияси асосчиси Ричард Брэнсон айни лаҳзаларда ўзининг биринчи космик парвозини амалга оширмоқда. Бортда яна 5 киши бор. Бу биринчи туристик космик парвоз.

Парвоз 2,5 соат давом этади, аммо бортдаги вазнсизлик ҳолати фақат 5-6 дақиқа давомида сезилади.

Парвознинг максимал баландлиги 89 кмни ташкил қилади. Таъкидлаш лозимки, Халқаро авиация федерацияси космик чегарани 100 км деб белгилайди, АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари эса – 80 км.

Парвоз жонли эфирда намойиш этилмоқда.

— — —

Прямо сейчас миллиардер и основатель компании Virgin Galactic Ричард Брэнсон совершает свой первый космический полет. На борту еще 5 чел. Это первый туристический полет в космос.

Полет продлится 2,5 часа, но невесомость на борту будет ощущаться лишь на протяжении 5-6 минут.

Максимальная высота полета составит 89 км. Отметим, Международная авиафедерация определяет границу космоса в 100 км, в то время как командование ВВС США считает 80 км.

Полет транслируется в прямом эфире.

👉@nigoh_01
​​ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан кейин антитаначалар қанча вақт сақланиб қолади?

Инновация вазирлигида ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан боғлиқ бу ва бошқа саволларга жавоб берилди:

Ҳомиладор аёлларни эмлаш мумкинми? Йўқ. Бунинг сабаби, вакцинанинг ҳомиладор аёлларга таъсири клиник синовларда ўрганилмаган. Шунинг учун, эмлашнинг охирги дозасидан кейин 3-6 ой ичида ҳомиладорликни режалаштирмаслик тавсия этилади.

Aнтитаначалар қанча муддат сақланиб қолади? Бутун дунёда бўлгани каби, ушбу мавзу бўйича тадқиқотлар давом этмоқда. Aнтитаначалар 1 йилдан 2 йилгача сақланиб қолади деб тахмин қилинмоқда.

Эмлашдан кейин касалланиш ҳолатлари бўлганми? Ўзбекистонда антитаначалар ишлаб чиқилганидан кейин, яъни учинчи доза билан эмлангандан 20-25 кун ўтгач, касалликка чалиниш ҳолатлари рўйхатга олинмаган.

Вакцина янги штаммлардан ҳимоя қиладими? Тадқиқотларга кўра, ZF-UZ-VAC2001 Бразилия, Британия, Жанубий Aфрика, Ҳиндистон ва яқинда аниқланган Калифорния штаммларидан ҳимоя қилиши мумкин.

Ушбу вакцина билан Ўзбекистон ва Хитойда қанча одам эмланган? 9 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 3,2 миллиондан ортиқ дозадан фойдаланилган, Хитойда эса 90 миллиондан ортиқ одам ушбу вакцинани олган.

👉@nigoh_01
​​На какое время сохраняются антитела после вакцины ZF-UZ-VAC2001?

На это и другие вопросы касательно узбекско-китайской вакцины ZF-UZ-VAC2001 ответили в Мининновации:

Можно ли колоть вакцину беременным? Нет. Это связано с тем, что степень воздействия вакцины на беременных женщин не изучалась в ходе клинических испытаний. Поэтому рекомендуется не планировать беременность в течение 3-6 месяцев после вакцинации последней дозой.

На какое время сохраняются антитела? Как и во всем мире, исследования по этому поводу все еще продолжаются. Предполагается, что антитела сохраняются от 1 года до 2 лет.

Были ли случаи заболевания после вакцинации? В Узбекистане не зарегистрированы случаи заболевания, когда уже выработаны антитела, то есть по истечению 20-25 дней после вакцинации третьей дозой.

Защищает ли вакцина от новых штаммов? Согласно исследованиям, ZF-UZ-VAC2001 может защитить от таких штаммов вируса, как бразильский, британский, южноафриканский, индийский и недавно обнаруженный калифорнийский.

Сколько людей получили эту вакцину в Узбекистане и Китае? По состоянию на 9 июля в Узбекистане было использовано более 3,2 млн. доз, а в Китае данную вакцину получили уже более 90 млн. чел.

👉@nigoh_01
🖊 Ш.Мирзиёев “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат билан:

2021 йилнинг август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзандлари (ўқув қуроллари, китоб, кийим-кечак) учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Ушбу мақсадлар учун 128 минг болага Давлат бюджетидан маблағ ажратилади.

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг олий таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларининг 2021/2022 ўқув йилида тўлов-контракт суммаси биринчи ўқув йили учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади. 2 мингта ёш оилаларни уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ва фоиз тўловларини қоплашга Давлат бюджетидан субсидия ажратилади.

2021 йил 1 сентябрдан талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси (14 фоиз) миқдорида имтиёзли таълим кредитларини бериш жорий этилади.

Нуфузли халқаро рейтинг агентликларининг етакчи 500 талик рўйхатига кирган хорижий олий таълим ташкилотларини тамомлаган ёки уларда илмий даража олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимчалар тўлаш тизими жорий этилади.

2021 йил сентябрь ойидан бошлаб, Тошкент шаҳрида илғор хорижий тажриба асосида Ёшлар бизнес мактаби фаолияти йўлга қўйилиб, унда шу йилда 1,4 минг нафар ёшларга тадбиркорлик ва бизнес юритишда яхши натижаларга эришиш ва хавф-хатарлардан ҳимояланиш усуллари ўргатилади. 2022 йилда Ёшлар бизнес мактабининг республика миқиёсида филиаллари ташкил этилади.

2021 йил 1 сентябрдан ёшларнинг “Бизнесга биринчи қадам” стартап лойиҳалари танлови доирасида ҳар бир туман ва шаҳарда 3 нафардан ғолибларга грантлар бериш амалиёти жорий этилади. Лойиҳаларни ҳар бири учун 50 млн сўмлик грантлар берилади.

👉@nigoh_01
Гулнора Рахимова молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Молия вазирлиги Давлат харидлари департаменти раҳбари бўлиб фаолият юритган.

👉@nigoh_01
​​Тошкент яна минтақа акторларини йиғмоқда – 15-16 июль кунлари “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.

Форум нуфузли, унда Афғонистон президенти А.Ғани, Покистон бош вазири И.Хон, Еврокомиссия вице-президенти Ж.Боррель, АҚШ президентининг ёрдамчиси Э.Шервуд-Рэндалл, шунингдек Хитой, Россия, Ҳиндистон, Туркия, Марказий Осиё давлатлари каби 20 дан зиёд мамлакатларнинг ТИВ раҳбарлари иштирок этади.

Таъкидлаш жоизки, бу Ўзбекистондаги учинчи йирик минтақавий тадбирдир. 2017 йилда Самарқандда Марказий Осиёда хавфсизлик масалаларига бағишланган конференция бўлиб ўтиб, регионализмнинг ривожланишига асос яраган эди. Бир йил ўтгач, Тошкентда муҳим аҳамиятга эга бўлган Афғонистон бўйича конференция бўлиб ўтди ва ушбу мамлакатда можаро томонлари ўртасида тинчлик музокараларини бошлаб берди.

Шу нуқтаи назардан, яқинлашиб келаётган конференцияни Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги изчил йўналишнинг мантиқий давоми деб ҳисоблаш мумкин.

Бошқа томондан, АҚШ қўшинларини олиб чиқиш фонида Афғонистондаги хавотирли вазият конференциянинг долзарблигини янада оширади. Бу масала, шубҳасиз, Тошкентда марказий мавзуга айланади.

👉@nigoh_01
​​Ташкент снова собирает региональных игроков – 15-16 июля состоится международная конференция «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности».

Форум солидный, в нем будут участвовать президент Афганистана А.Гани, премьер Пакистана И.Хан, вице-президент Еврокомиссии Ж.Боррель, помощник президента США Э.Шервуд-Рэндалл, а также главы МИД более 20 стран, включая Китая, России, Индии, Турции, государств Центральной Азии и др.

Стоит отметить, что это третье по счету крупное региональное мероприятие в Узбекистане. В 2017-м в Самарканде прошла конференция по вопросам безопасности в ЦА, положившая начало развитию регионализма. Год спустя состоялась не менее важная Ташкентская конференция по Афганистану, которая запустила мирные переговоры между сторонами конфликта в этой стране.

В данном контексте предстоящую конференцию можно считать логическим продолжением последовательного курса во внешней политике Узбекистана.

С другой стороны, тревожная ситуация в Афганистане на фоне вывода войск США только добавляет актуальность проведению конференции. Ситуация в этой стране без сомнений станет центральной темой в Ташкенте.

👉@nigoh_01
⚡️ Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тугатилади

🖊 Ш.Мирзиёев имзолаган ҳужжатлар билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилмоқда.

Агентлик зиммасига ўсимликлар ҳимояси соҳасида комплекс назорат тизимини ташкил этиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро стандарт талаблари бўйича етиштириш ва фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш вазифаси юклатилмоқда.

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ва унинг ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖлари ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ва рўйхатга олиш бўйича давлат комиссияси тугатилмоқда.

Ушбу соҳадаги тадбиркорлик субъектлари Давлат томонидан 2024 йил 31 декабрга қадар қўллаб-қувватланади. Масалан, суммаси 10 млрд сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 баробаридан ошмайдиган миллий валютада ажратиладиган кредитлар учун фоиз тўловларининг харажатлари, Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 7 фоиз пунктдан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

Шунингдек, “Агробанк” АТБ томонидан тадбиркорлик субъектлари томонидан лабораторияларни ташкил этиш, ускуна ва техникаларни сотиб олиш ҳамда айланма маблағлари учун 200 млрд сўмлик кредит линияси очилади.

👉
@nigoh_01
Aфғонистондаги офатни олдини олиш учун Марказий Осиёга эътибор қаратинг

The Wall Street Journal Aфғонистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқасини чуқурлаштиришнинг афзалликларига эътибор қаратмоқда.

Хусусан, муаллифлар бошқа мамлакатларни Покистон, Ҳиндистон ва бутун Жануби-Шарқий Осиё билан юк ташиш ва савдони фаоллаштиришни қўллаб-қувватлашга чақиришмоқда. Бу Ўзбекистондан темир йўллар, Туркманистондан газ қувури, гидроэнергетика ва телекоммуникация тармоқлари қурилишига олиб келади.

Шунингдек, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик форматларини Aфғонистонни ўз ичига олган ҳолда кенгайтириш таклиф этилмоқда.

Муаллифларнинг фикрига кўра, бу Марказий Осиё давлатлари, Aфғонистон ва Покистонга фойда келтириши билан бирга Aфғонистондаги маданий хилма-хилликни бартараф этиш учун иқтисодий асос яратишга ёрдам беради.

Таъкидланишича, минтақага янгича ёндашув контурини белгилашда Ш.Мирзиёев ташаббуси билан ташкиллаштирилаётган, минтақавий ўзаро боғлиқликлар масалалари муҳокама қилинадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар» халқаро конференциясига эътибор қаратиш лозим.

👉@nigoh_01
Для предотвращения катастрофы в Афганистане обратите внимание на Центральную Азию

The Wall Street Journal обращает внимание на имеющиеся выгоды углубления взаимосвязанности Афганистана со странами Центральной Азией.

В частности, авторы призывают другие страны поддержать активизацию грузопотока и торговли с Пакистаном, Индией и всей Юго-Восточной Азией. Это повлечет за собой строительство железных дорог из Узбекистана, газопровода из Туркменистана, линий гидроэлектроэнергии и телекоммуникаций.

Также предлагается расширить региональные форматы сотрудничества в ЦА с включением в них Афганистана.

По мнению авторов, это поможет сформировать экономическую базу для преодоления культурных различий в Афганистане, одновременно принося пользу государствам Центральной Азии, Афганистану и Пакистану.

Отмечается, что при определении контуров нового подхода к региону следует обратить внимание на организовываемую по инициативе Ш.Мирзиёева международную конференцию «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности», в которой будут обсуждаться вопросы региональной взаимосвязанности.

👉@nigoh_01
Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ушбу тадбирда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар
ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.

Жорий йил 20 июлдан 31 июлгача фаолиятингизга боғлиқ масала, бизнесингизни кенгайтириш ва ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлар билан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаатларни туманингиздаги тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ёки Штаб “Call-маркази”нинг 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06 телефон рақамлари ҳамда қуйидаги интернет тармоқлари орқали етказиш мумкин:

Telegram: t.me/uzchamber ёки @taklif_bot телеграм боти;

Veb-sayt: www.chamber.uz;

Facebook: www.facebook.com/uzchamber;

Instagram: www.instagram.com/uzchamber;

E-mail: info@chamber.uz;
Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 4-уй. Индекс: 100047.

👉@nigoh_01
«Нигоҳ» қанали жамоаси обуначиларни Қурбон ҳайити байрами билан табриклайди. Ушбу муқаддас байрамда сизларга тинчлик, эзгу ва ёрқин умидлар, ҳаётингизга фаровонлик тилаймиз!

— — —

Команда канала «Нигоҳ» поздравляет подписчиков с праздником Курбан хайит. В этот священный праздник желаем вам мира, добрых и светлых надежд, благополучия в жизни!

👉@nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурбон ҳайити байрами арафасида AҚШнинг етакчи янгиликлар канали CNN Ўзбекистонда мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида репортаж намойиш этди.

ХМТ мутахассиси Йонас Аструпнинг фикрига кўра, Ўзбекистон тажрибаси мажбурий меҳнатнинг барча турларини йўқ қилиш борасида муваффақиятли мисолдир. Ўтган даврда 2 миллиондан ортиқ болалар ва ярим миллион иқтисодий фаол аҳоли вакиллари мажбурий меҳнатга жалб қилинганлар рўйхатидан чиқарилди. Пахта териш учун иш ҳақи 600%га ошди.

— — —

В преддверии праздника Курбан Байрам ведущий новостной телеканал США CNN показал сюжет о работе Узбекистана в области искоренения принудительного и детского труда.

По словам эксперта МОТ Йонаса Аструпа, опыт Узбекистана – успешный кейс по искоренению всех форм принудительного труда. За прошедший период более 2 млн детей и полумиллиона экономически активного населения были выведены из числа тех, кто подвергался принудительному труду. Оплата труда за сбор хлопка возросла на 600%.

👉@nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурбон ҳайити намози пайтида Кобулдаги президент саройи ёнига бир нечта ракеталар тушди.

Аввалроқ Толибон ва Афғонистон ҳукумати байрам шарафига сулҳ тўғрисида келиша олмагани ҳақида хабар берилган эди.

Бундай лаҳзаларда “мусаффо осмон” воқелик эмас, балки қадрият эканлигини тушунасиз. “Мусаффо осмон” устидан кулишмайди, уни қадрлашади.

— — —

Несколько ракет упали рядом с президентским дворцом в Кабуле во время молитвы по случаю праздника Курбан-байрам.

Ранее сообщалось, что талибы и правительство Афганистана не смогли договориться о перемирии в честь праздника.

В такие моменты понимаешь, что "мирное небо" это – не данность, это ценность. Над "мирным небом" небом не смеются, им дорожат.

👉@nigoh_01
Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси ташаббуси билан Германиянинг энг йирик савдо тармоғи “Edeka”га илк бор Ўзбекистонда етишрилган қовунлар синов партияси етказиб берилди.

Ушбу компания бутун Германия бўйлаб 11 мингдан ортиқ савдо дўконларига эга, унинг йиллик айланмаси 61 млрд. еврони ташкил қилади.

Таъкидлаш жоиз, 2018-2020 йилларда ўзбек қовунининг Германияга экспорти ҳажми 470 тоннадан 860 тоннагача ўсди. Айтилишича, шу йили бу кўрсаткични 1 минг тоннадан ошириш кутилмоқда.

2020 йилда Ўзбекистондан қовун экспортининг ҳажми 56,6 минг тоннага етди, бу 2019 йилга нисбатан 2 баробар, 2018 йилги кўрсаткичдан эса деярли 4 бараварга кўпроқ. Оҳирги йилларда ўзбек қовунини импорт қилувчилар қаторига Голландия, Чехия, Швеция, Англия ва Молдова қўшилган.

👉@nigoh_01
АҚШдаги коронавирус билан сўнгги ўлим ҳолатларининг 99%и, касалхонага ётқизилишларнинг 97%и вакцина олмаганлар орасида юз бермоқда.

Вакцина олинг, ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Манба

👉@nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус билан касалланганларни Зангиота 2 шифохонасига ётқизиш қандай амалга оширилади? Ковидни даволаш учун қандай дорилар ишлатилади? Қайси ҳолатларда бемор уйда даволанишга юборилади?

Ушбу саволларга Зангиота 2 шифохонаси директори Дониёр Миразимов Нигоҳ учун махсус жавоб берди.

👉@nigoh_01