Нигоҳ
18.1K subscribers
3.42K photos
1.41K videos
5 files
6.3K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
Заместитель генпрокурора Ш.Аминов призвал журналистов и наблюдателей сообщать о возможных нарушениях:

«Вы изучаете ситуацию непосредственно на местах на участках и в округах референдума, общаетесь с голосующими и представителями комиссий. Если у вас есть какая-либо информация о нарушениях закона и если вы представите её Генпрокуратуре, мы оперативно её изучим и обеспечим, чтобы была дана соответствующая оценка. Мы готовы к такому сотрудничеству».

Он также напомнил, что считается нарушением законодательства о референдуме. Административная ответственность предусмотрена за:

вмешательство в работу комиссий по проведению референдума и невыполнение их решений;
нарушение правил и порядка проведения агитации по вопросам, вынесенным на референдум;
нарушение порядка финансирования референдума;
нарушение порядка опубликования результатов референдума.

Уголовная ответственность предусмотрена за следующие серьёзные нарушения:

нарушение тайности голосования;
подделку документов референдума;
осознанный неправильный подсчёт голосов;
препятствие реализации права на голосование.

Telegram | YouTube
2023 йил 1 майдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 маркали автобензинининг нархи оширилмайди.

Шуни таъкидлаш керакки, “UNG petro” МЧЖ масъул ходимлари бу борадаги хабарни шошма-шошарлик билан, раҳбарият билан келишмасдан ижтимоий тармоқда эълон қилган ва бу ҳолат бўйича уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

Telegram | YouTube
Референдумнинг дастлабки натижалари:

Янги таҳрирдаги Конституция бўйича референдумда 16,6 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик, яъни жами овоз берувчиларнинг 84,54 фоизи иштирок этди.

Уларнинг 90,21 фоизи "ҳа" деб овоз берган, 9,35 фоизи қарши овоз берган.

Telegram | YouTube
“Давлат қарзи тўғрисида”ги Қонун президент томонидан имзоланди. Унга кўра, давлат қарзининг энг юқори миқдори ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги керак.

Telegram | YouTube
​​Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан 1 май куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари ва йирик кооперация лойиҳаларининг бориши муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев жорий йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум муваффақиятли ўтказилгани билан дилдан қутлади.

Давлатимиз раҳбари, ўз навбатида, Қозоғистон етакчиси ва қардош халқини давлат байрами – Бирдамлик куни билан самимий табриклади.

Шу ҳафта Тошкент шаҳрида ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши давомида қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан чора-тадбирлар кўриш топширилди.

Telegram | YouTube
1 майдан нималар ўзгаради?

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади

Расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ҳам ипотека кредитлари берилади

Республиканинг барча шаҳарларида имтиёзли транспорт карталарини бериш йўлга қўйилади

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган шахсларга айрим товарлар хариди учун тўланган ҚҚС қайтарилади

Шифохоналарда даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилаётганлар бепул овқат билан таъминланади

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари ижтимоий қўллаб-қувватланади

Кўп қаватли уйлар томларида қуёш панеллари ўрнатилади

Telegram | YouTube
2023 йил 30 апрелдаги референдумда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги конституциявий қонун 1 майдан кучга кирди.

Telegram | YouTube
​​СИ фикрни ўқиш имконини яратмоқда

Олимлар мия фаолиятини узлуксиз матн оқимига айлантира оладиган сунъий интеллектга асосланган декодерни ишлаб чиқдилар. Бу биринчи марта инвазив бўлмаган (яъни жарроҳлик имплантларини талаб қилмайдиган) одамнинг фикрини ўқиш имконини берадиган ютуқдир.

Фақат фМРИ сканерлаш маълумотларидан фойдаланган ҳолда, декодер одамлар ҳикояни тинглаётганда ёки ҳатто уни жимгина тасаввур қилганда сўзлаш қобилиятини реконструкция қила олди. Тизим жисмоний мулоқот қилиш қобилиятини йўқотган беморларга ёрдам бериши мумкин.

Тизим фақат маълум бир фойдаланувчининг мия тўлқинларида ўқитилган тақдирдагина ишлайди. Бу фМРИ маълумотларини тақдим этиш учун соатлаб вақт сарфламаган одамларни сканерлаш учун уни фойдасиз қилади. Шундай қилиб, ҳозирча СИ инсоннинг фикрларига унинг иродасига қарши кириб бориши ҳақида ташвишланишнинг ҳожати йўқ.

— — —

ИИ делает возможным чтение мыслей

Ученые разработали декодер на основе искусственного интеллекта, который может преобразовывать мозговую активность в непрерывный поток текста. Это является прорывом, который впервые позволяет неинвазивно (т.е. не требует хирургических имплантатов) читать мысли человека.

Используя только данные сканирования фМРТ, декодер мог реконструировать речь, пока люди слушали историю или даже молча представляли ее. Система может помочь пациентам, утратившим способность к физическому общению.

Система работает только в том случае, если она обучена мозговым волнам конкретного пользователя. Это делает его бесполезным для сканирования людей, которые не потратили часы на предоставление данных фМРТ. Таким образом, беспокоится о том, что ИИ проникнет в мысли человека против его воли пока не стоит.

Telegram | YouTube
Ўзбекистоннинг янги элчиси АҚШ президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси этиб тайинланган Фурқат Сидиқов Оқ уйда АҚШ президенти Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширди.

«Президент Жо Байден билан учрашиш катта шараф ва имтиёз. Мен халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, стратегик шериклигимизни янада мустаҳкамлашга интиламан», — деб ёзди Фурқат Сидиқов.

Telegram | YouTube
Акрамжон Абдухамидов Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Абдухамидов тайинловга қадар Президент Администрацияси Назорат инспекцияси бош консультанти лавозимида ишлаб келаётганди.

Telegram | YouTube
Фавқулодда вазиятлар вазирлигида тайинловлар:

Санжар Зупаров
фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари - штаб бошлиғи лавозимига;

Мухтар Мухитдинов фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимига;

Хуршид Алибаев фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

🔹 Камил Абдижалилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#китоблар_ҳақида

Жан-Доминик Боби: Скафандр ва капалак

P.S. Аввалги постимизда cўз борган сунъий интеллект бу каби китоблар кўпайишига катта ҳисса қўшиши мумкин.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда микрочиплар ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон Германиянинг “Infineon technologies” компанияси билан ҳамкорликда сим-карталар, ID-карталар, пластик карточкалар, маиший техникалар ва автомобиллар учун микрочиплар ишлаб чиқаришни бошлайди.

Бу ҳақда Берлиндаги бизнес форумда «Узэлтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов маълум қилган. Ишлаб чиқариш 2024 йилнинг 1-чорагида бошланиши режа қилинган.

Telegram | YouTube
❗️ Ўзбекистонда 9 май - Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи бошланди

“Берлин-Бранденбург” аэропортида Ўзбекистон етакчисининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Олий мартабали меҳмонни Германиянинг расмий шахслари кутиб олди.

Бугун Ш.Мирзиёев канцлер Олаф Шольц билан учрашув ўтказади.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёевнинг Германия канцлери Олаф Шольц билан музокаралардан бўлиб ўтди.

Германия компанияларининг Ўзбекистондаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш “KfW”, “Deutsche Bank” банклари Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан кенг кўламли шерикликни ривожлантиришга келишиб олинди.

Германия ҳукумати Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини ҳамда Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имкон қадар тез имзолашини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирилди.

Сиёсий мулоқотни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Олаф Шольц Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда дўстлик ва ўзаро ишонч муҳитини яратиш, интеграцияни чуқурлаштириш бўйича янги минтақавий сиёсатини қўллаб-қувватлади.

"Германия - Марказий Осиё" форматида мулоқот майдонини ишга туширишга аҳдлашиб олинди.

Умуман, ташриф доирасида иқтисодиёт, савдо, молия, таълим, фан ва инновация соҳаларида 16 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланди.

Telegram | YouTube