Зангиота, Чиноз, Оҳангарон, Ангрен, Паркент ва Бўстонлиқ туманларини боғлайдиган “Тошкент вилоятининг олтин ҳалқаси” ташкил этилмоқда. Масалан, Паркент туманида Кумушкон, Заркент ва Сўқоқ қишлоқлари атрофида дам олиш масканлари кўп. Лекин инфратузилма етарли бўлмагани сабабли хизматлар ривожланмаган.
Шу боис бу бўйича алоҳида бош режа ишлаб чиқилди. Унга кўра, Паркентдаги туризм ҳудудига олиб борувчи йўллар яхшиланиб, электр энергияси, ичимлик суви тармоқлари қуввати оширилади. Қаровсиз адирликларга сув чиқарилиб, соя-салқин масканлар кўпайтирилади. Умуман айтганда, инфратузилма давлат томонидан барпо этилиб, туризм учун истиқболли ҳудудлар аукционга қўйилади.
Шавкат Мирзиёев бу ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий лойиҳа эканини таъкидлаб, инфратузилмани қуриш ишларини тизимли олиб бориш учун бошқарув компанияси тузиш таклифини билдирди.
Telegram | YouTube

Президент Шавкат Мирзиёев 20-21 октябрь кунлари расмий ташриф билан Туркманистонда бўлади.
Ташриф дастуридан олий даражадаги музокаралар, ҳужжатлар имзоланиши ва қатор бошқа тадбирлар ўрин олган. Ашхободда "Тошкент" боғининг очилиш маросимида қатнашиш ва Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонасини барпо этиш ишларига старт бериш кўзда тутилган.

🌐 Жаҳонда кун якунлари:
👁🗨 НАТОнинг 14 та давлати ядровий тийиб туриш бўйича режали ўқув машғулотларини бошлади;
👁🗨 Хитой ўз компанияларига суюлтирилган газни Европа ва Осиёга қайта сотишни тақиқлади;
👁🗨 Европа Иттифоқи Арманистон ва Озарбайжон чегарасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун фуқаролик миссияси юборади;
👁🗨 Мавритания, Марокаш, Нигерия ва Сенегал Европага газ экспорти учун муқобил йўналиш бўлиши мумкин бўлган "Марокаш-Нигерия" қувури лойиҳаси бўйича меморандумларни имзолади.
— — —
🌐 К итогам дня в мире:
👁🗨 14 стран НАТО начали плановые учения по ядерному сдерживанию;
👁🗨 Китай запретил своим компаниям перепродавать сжиженный газ в Европу и Азию;
👁🗨 Евросоюз направит гражданскую миссию для решения проблем на границе между Арменией и Азербайджаном;
👁🗨 Мавритания, Марокко, Нигерия и Сенегал подписали меморандумы по проекту трубопровода "Марокко-Нигерия", который может стать альтернативным маршрутом для экспорта газа в Европу.

❗️ Вазирлар Маҳкамаси қарори билан уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш соддалаштирилади.
Жумладан, 2022 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидагилар белгиланди:
➖ субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади;
➖ субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентли бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади;
➖ бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади;
➖ субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:
🔹 ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;
🔹 олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.

❗️ Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси кўриб чиқилди
Кўзда тутилаётган ишлар:
➖ Тошкент шаҳри кадастри рақамлаштирилиб, ҳудудларнинг тоифаси очиқ-ошкора қайд этиб қўйилади;
➖ тирбандлик муаммосини ҳал этиш учун жамоат транспорти қулайлаштирилади. Бунинг учун аҳоли уйидан 15 дақиқа пиёда юрадиган масофада бекат бўлиши талаб этилади;
➖ “Park and ride” тамойили асосида, шаҳар чеккаларида автотураргоҳлар ташкил этилиб, жамоат транспорти бекатлари билан боғланади;
➖ биноларга ижтимоий талаблар белгиланади. Масалан, шаҳар ичида кўп қаватли иншоот қурилгудек бўлса, унинг турига қараб, мактаб, боғча, маиший хизмат, автотураргоҳ ўрни, кўкаламзорлаштириш майдони каби меъёрлар қўйилади;
➖ Тошкент шаҳридаги яшил ҳудудлар майдони 7 минг гектардан 25 минг гектарга етказилади.
Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси “Янги Тошкент” концепцияси билан мутаносиб тайёрланган. Бу янги шаҳар пойтахтимизнинг шарқий қисмида, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида барпо этилади. 500 минг аҳолига мўлжалланган бўлади.
"Шаҳарни ривожлантириш бўйича бу стратагеямизни дунёдаги етук мутахассислар ҳам маъқуллади. Энди ҳар бир жой бўйича халқ фикрини олиб, ақл билан, сифатли қуриш керак. Бу янги шаҳар халқимизга муносиб, иқлимимизга мос, замонавий бўлиши зарур", – деди Шавкат Мирзиёев.

👁🗨 ОАВ: Эрон Ғарб давлатларининг огоҳлантиришларига қарамай, Россияга «ер-ер» синфидаги ракеталар ва кўпроқ дронлар етказиб беришга рози бўлди. Украина Эрон билан дипломатик алоқаларни узишга тайёрлигини эълон қилди;
👁🗨 Австралия аввалги ҳукуматнинг Ғарбий Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олиш ҳақидаги қарорини бекор қилди ва бу масала Исроил ва Фаластин ўртасидаги тинчлик музокаралари доирасида ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади;
👁🗨 Қирғизистоннинг икки банки Россиянинг «Мир» тўлов тизими карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди;
👁🗨 жорий йилда АҚШда парранда гриппи авж олиши сабабли 47 миллиондан ортиқ қуш нобуд бўлди. Қайд этилишича, вируснинг шакли аввалгисидан фарқ қилади ва кўпроқ ёввойи қушларга юқмоқда.
— — —
🌐 К итогам дня в мире:
👁🗨 СМИ: Иран согласился поставить России ракеты "земля-земля" и больше беспилотников, несмотря на предупреждения стран Запада. Украина заявила, что готова разорвать дипотношения с Ираном;
👁🗨 Австралия отменила решение предыдущего правительства о признании Западного Иерусалима столицей Израиля и заявила, что этот вопрос должен быть решен в рамках мирных переговоров между Израилем и Палестиной;
👁🗨 2 банка Кыргызстана приостановили обслуживание карт российской платежной системы "Мир";
👁🗨 в США более 47 млн птиц погибли из-за вспышки птичьего гриппа в этом году. Отмечается, что форма вируса отличается от предыдущей и заражает больше диких птиц, которые распространяют болезнь.

Ўзбекистон ва БМТнинг терроризмга қарши кураш бошқармаси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.
Ҳужжат Тошкент конференцияси давомида илгари сурилган ташаббус ва таклифларни ўз ичига олган ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб беради.
Хусусан, юқори даражадаги қўшма тадбирларни ташкил этиш, Марказий Осиёда кибертерроризмга қарши курашиш бўйича виртуал тармоқ яратиш, Ватанга қайтарилган фуқароларни реабилитация ва реинтеграция қилишда маҳаллалардан самарали фойдаланиш бўйича тажриба алмашиш ва бошқа тадбирлар кўзда тутилган.
— — —
Узбекистан и Контртеррористическое управление ООН подписали «Дорожную карту» по развитию сотрудничества.
Документ включает инициативы и предложения, выдвинутые в ходе Ташкентской конференции, и определяет приоритетные направления двустороннего взаимодействия.
В частности, предполагается организация совместных мероприятий высокого уровня, создание виртуальной сети по противодействию кибертерроризму в Центральной Азии, обмен опытом по эффективному использованию местных сообществ (махаллей) в реабилитации и реинтеграции репатриантов и др.

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбарлари тайинланди
➖ Бахром Шарипов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига;
➖ Эркин Хайитов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига;
➖ Миряшин Сагатов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

⚡️ Тошкент шаҳрида 22 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари ва 24 октябрдан кўп қаватли турар жой биноларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади.
— — —
⚡️ В Ташкенте с 22 октября начинается поэтапное обеспечение теплоэнергией объектов социальной сферы, а с 24 октября — многоквартирных жилых домов.

Ўзбeкистoнда нoрaсмий сeктoрдa бaнд бўлгaнлaрнинг камайиш тенденцияси
Сўнгги йилларда Ўзбeкистoндa нoрaсмий секторда банд бўлганлар сони мaълум даражада пaсaйган. 2022 йилда нoрaсмий секторда банд бўлганлар улуши 2020 йилдагига нисбатан 15,4% пунктига камайган (56,7%дан 41,3%га).
Ҳудудлар бўйича эса энг юқори камайиш Хоразм (22,7%), Андижон (22,4%), Самарқанд (20,5%), Фарғона (16,8%) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (19,9%) кузатилган.
Мамлакатимизда таҳлил даврида меҳнат ресурслари (0,4 млн. киши) ва иқтисодий фаол аҳоли сонининг ошиши (420 минг киши)га қарамасдан иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлганлар сони деярли 1,5 млн. кишига қисқарганини ижобий ҳол, дейиш мумкин. Бунинг асосий сабабларидан бири ўзини ўзи банд қилишнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишидир.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакалани қабул қилди.
Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни кенгайтириш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Конструктив сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник соҳаларда, экология, таълим ва туризм йўналишларида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг дастур ва лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Термиз халқаро аэропорти вақтинча фаолиятини тўхтатади
2022 йил 1 ноябрдан 25 декабргача Термиз халқаро аэропорти янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўриш муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатади.
Айни пайтда узунлиги 3000 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги қурилиши тўлиқ якунланди. Деярли икки ой муддатда юриш йўлакларини янги учиш-қўниш йўлаги ва перрон билан улаш, шунингдек, янги CAT-I ICAO ёритиш-сигнал тизими, метеорологик ва радионавигация қўниш тизимларини ўрнатиш бўйича ишларни якунига етказиш режалаштирилмоқда.

👁🗨 Шимолий Корея 250 га яқин артиллерия снарядларини отди, улар Жанубий Корея чегаралари яқинидаги буфер зоналарга тушди. Сеул Пхеняньни 2018 йилги Кореялараро келишувни бузганликда айблади;
👁🗨 Россия Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятларида ҳарбий ҳолат жорий қилди;
👁🗨 Буюк Британияда инфляция 10,1 физни ташкил қилиб, 40 йилдаги энг юқори даражага етди;
👁🗨 James Webb телескопи Ердан тахминан 7 минг ёруғлик йили масофасида жойлашган "Яратилиш устунлари" тўпламининг ажойиб суратини олди.
— — —
🌐 К итогам дня в мире:
👁🗨 Северная Корея выпустила около 250 артиллерийских снарядов, которые попали в буферные зоны у границ Южной Кореи. Сеул обвинил Пхеньян в нарушении межкорейского соглашения 2018 года;
👁🗨 Россия ввела военное положение в Донецкой, Луганской, Запорожской и Херсонской областях;
👁🗨 инфляция в Великобритании достигла 40-летнего максимума в 10,1%;
👁🗨 телескоп James Webb получил потрясающий снимок скопления "Столпы Творения", расположенного на расстоянии примерно 7 тыс. световых лет от Земли.

NASA
NASA’s Webb Takes Star-Filled Portrait of Pillars of Creation
NASA’s James Webb Space Telescope has captured a lush, highly detailed landscape – the iconic Pillars of Creation – where new stars are forming within dense clouds of gas and dust.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
23 ноябрь куни Ўзбекистоннинг бой меросига бағишланган кўргазма Франция пойтахти Парижда очилади
Кўргазмада ҳозирги Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудидан ўтган Буюк Ипак йўли ҳақида ҳикоя қилиниб, унда қарийб икки минг йиллик даврни қамраб олувчи 169 та экспонат, жумладан, Ўзбекистоннинг 16 та музейидан 138 дона осори-атиқа, шунингдек, дунёнинг етакчи музейларидан 31 та музей ашёси намойиш этилади.

Шавкат Мирзиёев президент Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди.
Бўлажак музокаралар чоғида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади. Саммит якунида ўндан зиёд ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.
Қайд этиш керакки, 2017-2021 йиллар давомида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги савдо ҳажми 177,9 млн. доллардан 902,0 млн. долларга, яъни 5 баробар ошди.
2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,7%га ўсиб, 533,5 млн.долларни ташкил этди, шундан экспорт – 146,5 млн. доллар, импорт – 387 млн. доллар.
Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда Туркманистон капитали иштирокида ташкил этилган 168 та корхона фаолият кўрсатмоқда, жорий йил бошидан буён 17 та корхона ташкил этилган.