Нигоҳ
17.6K subscribers
3.46K photos
1.43K videos
5 files
6.35K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
Биринчи чоракда IT Park резидентларининг экспорти 3,5 баробар ошди

2022 йилнинг биринчи чорагида IT Park резидентлари экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан 3,5 бараварга ошиб, $17,3 миллионни ташкил этди. Экспортнинг 85,2 фоизи АҚШга тўғри келади.

2022 йил охирига келиб экспорт ҳажми $100 миллионга етиши кутилмоқда.

Январь-март ойларида 80 та компания IT Park резиденти мақомини олди, бу ўтган йилнинг биринчи чорагидагига нисбатан уч баробар кўп.

— — —

Экспорт резидентов IT Park в первом квартале увеличился в 3,5 раза

В первом квартале 2022 г. объем экспорта резидентов IT Park по сравнению с прошлым годом увеличился в 3,5 раза и составил $17,3 млн. При этом 85,2% экспорта резидентов приходится на США.

Ожидается, что к концу 2022 года объем экспорта достигнет отметки $100 млн.

В январе-марте резидентство в IT Park получили 80 компаний — в три раза больше, чем за первый квартал прошлого года.

Telegram | YouTube
⚡️ “Бухоро декларацияси” халқаро конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинди

Бу қарама-қаршилик ва келишмовчиликларнинг олдини олиш, жаҳон миқёсида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда Ўзбекистоннинг етакчи ролини таъминловчи тарихий ҳужжатдир.

Ҳужжат маърифат ва бағрикенглик маданияти ғояларини илгари суриш, турли дин вакилларининг миллий анъаналарини ҳурмат қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, конструктив мулоқотни мустаҳкамлашга қаратилган.

— — —

⚡️ «Бухарская декларация» единогласно принята участниками международной конференции

Это исторический документ, который закрепляет за Узбекистаном ведущую роль в предотвращении противоречий и разногласий, укреплении взаимопонимания на глобальном уровне.

Документ призван продвигать идеи просвещения и культуры толерантности, уважения к национальным традициям приверженцев различных религий и обеспечение их прав, укрепления созидательного диалога.

Telegram | YouTube
​​⚡️ Фиона Брюс, Буюк Британия Бош вазирининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус вакили:

— Тарихий Бухоро декларацияси қабул қилинган кун билан табриклаймиз. Мен ушбу тарихий тадбида шахсан иштирок этишни хоҳлаган эдим.

Ўтказилаётган форумнинг аҳамияти ҳақида гапирар эканман, диний бағрикенглик ва кўп миллатли ҳамкорликни таъминлашда Ўзбекистоннинг маданий меросини эътироф этишдан бошламоқчиман. Мамлакатингиз сўнгги 4-5 йил ичида диний эркинлик ва эътиқодни тарғиб қилишда улкан ютуқларга эришгани ҳамда одамлар ўз динини ифода этиши ёки эътиқод қилиши мумкин бўлган кўпроқ жойлар яратгани билан фахрланишингиз керак. Бу ижобий ўзгаришлар давом этишига ва келажак авлодлар учун бу эркинликлар ҳимояланишига чин дилдан умид қиламан.

— — —

⚡️ Фиона Брюс, специальный посланник премьер-министра Великобритании по вопросам свободы религии и убеждений:

— Поздравляю с принятием исторической Бухарской декларации. Я хотела бы присутствовать на этом историческом событии.

Говоря о важности проходящего форума, я бы хотела начать с признания культурного наследия Узбекистана в обеспечении религиозной толерантности и многонационального сосуществования. Вам следует быть гордыми тем фактом, что в течение последних 4-5 лет ваша страна достигла чрезвычайного прогресса в продвижении религиозной свободы и веры, и создала больше мест, где индивидуумы могут выражать или практиковать свою религию. Моя искренняя надежда в том, что эти позитивные изменения продолжатся и эти свободы будут защищены для будущих поколений.

Telegram | YouTube
AҚШ Халқаро диний эркинлик комиссияси раиси Надин Маенза:

— Тарихий Бухоро декларацияси учун яна Ўзбекистонда бўлиш ажойиб! Сўнгги тўрт йил ичида ҳеч бир давлат диний эркинликни яхшилашда бу қадар муваффақиятга эришмаган. Бухородаги минг йиллик диний бағрикенгликка ҳамоҳанг бўлган бу гўзал тарихни қандай давом эттираётганликларини кўриш кишини руҳлантиради.

— — —

Председатель Комиссии США по международной свободе вероисповедания Надин Маенза:

— Замечательно вновь быть в Узбекистане ради исторической Бухарской декларации! За последние четыре года ни одна страна не добилась большего прогресса в улучшении свободы вероисповедания. Отрадно видеть, как они продолжают эту прекрасную историю, которая соответствует тысячелетней религиозной терпимости в Бухаре.

Telegram | YouTube
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️ Буюк Британия Россиянинг учта авиакомпаниясининг активларини музлатиб қўйди;

▫️ Германия канцлери О.Шольц: Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолик аризасини тезлаштириб бўлмайди;

▫️ ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли Ҳиндистон охирги 6 йилдан ортиқ вақтдаги энг ёмон энергия инқирозига дуч келмоқда;

▫️ Европа ва Шимолий Американинг бир қатор мамлакатларида одамларнинг маймунчечак билан касалланиш ҳолатлари аниқланган.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
Великобритания заморозила активы трех российских авиакомпаний;

▫️ канцлер Германии О.Шольц: заявка Украины на вступление в ЕС не может быть ускорена;

▫️ из-за сильной жары Индия столкнулась с худшим энергетическим кризисом за более чем 6 лет;

▫️ в ряде стран Европы и Северной Америки выявлены случаи заражения человека оспой обезьян.

Telegram | YouTube
Акбар Ниёзов Навоий вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди.

Омонқул Минглиев ушбу лавозимдан ўз аризасига асосан озод қилинди.

Telegram | YouTube
⚡️ Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди

Олий Мажлис Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлисида комиссиянинг таркиби ва вазифалари белгиланди.

Акмал Саидов ушбу комиссияга раис этиб тасдиқланди.

Telegram | YouTube
⚡️ Для внесения изменений в Конституцию Узбекистана и реализации организационных мероприятий создана Конституционная комиссия

Состав и задачи комиссии были определены на совместном заседании Кенгашей Сената и Законодательной палаты Олий Мажлиса.

Председателем комиссии утвержден Акмал Саидов.

Telegram | YouTube
❗️ Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, Чирчиқ шаҳрида 80 гектар ер майдонида давлат-хусусий шерикчилик асосида ўрмон типидаги истироҳат боғи ва дам олиш маскани барпо этилади.

Ҳужжатга кўра, истироҳат боғи ва дам олиш маскани аҳолининг дам олиши учун қулай бўлган, дарахтзорлар билан қопланади.

Шунингдек, болалар шаҳарчаси, эко-ферма (ҳайвонот боғи), скейт-парк, сунъий тирманиш қояси, турли хилдаги спорт майдончалари ва аттракционлар, югуриш ва вело-йўлаклар, табиий амфитеатр майдони барпо этилади.

Telegram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия таркиби ва вазифалари белгиланди.

Комиссияга ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, аҳолининг барча қатламларидан Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни олиш борасида вазифалар қўйилди.

Аввал хабар берганимиздек, комиссияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раислик қилади.

Комиссия раиси ўринбосарлари:

Мурат Камалов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари;

Кутбидин Бурханов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитаси раиси;

Актам Хаитов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, фракция раҳбари, ЎзЛиДеП раиси;

Алишер Қодиров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, фракция раҳбари, “Миллий тикланиш” партияси раиси.

Комиссия матбуот котиби — Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” партияси фракцияси аъзоси.

Комиссия таркибига жамиятнинг турли қатламларидан 46 нафар мутахассис киритилди. Тўлиқ таркиб билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин https://parliament.gov.uz/uz/events/other/38156/

Telegram | YouTube
Ўзбекистон заҳиралари рекорд даражадаги 35,9 миллиард долларга етди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари апрель ойида 745,3 миллион долларга ортиб, 35,9 миллиард долларга етди. Бу Марказий банк томонидан 2013 йилдан бери олтин-валюта захиралари бўйича статистик маълумотларни эълон қилиниши бошланган даврдаги рекорд кўрсаткичдир.

Ўсиш, асосан, олтин заҳиралари қийматининг 444,2 миллион долларга ошиб, 21,3 миллиард долларга етгани ҳисобига содир бўлди. Шу билан бирга, уларнинг жисмоний ҳажми ҳам 0,2 миллион унция (6,2 тонна), яни 11,1 миллион унцияга (тахминан 345,2 тонна) ошди.

Хорижий валюта захиралари апрель ойида 331,3 миллион долларга ошиб, 13,5 миллиард долларга етди.

— — —

Резервы Узбекистана выросли до рекордных $35,9 млрд

Золотовалютные резервы Узбекистана в апреле выросли на 745,3 млн долларов и достигли 35,9 млрд долларов. Это рекордный показатель за всё время публикации Центробанком статистики по золотовалютным резервам с 2013 года.

Рост произошёл в основном за счёт роста стоимости золотых запасов на 444,2 млн долларов — до 21,3 млрд долларов. При этом их физический объём также вырос на 0,2 млн тройских унций (6,2 тонны) — до 11,1 млн тройских унций (около 345,2 тонны).

Резервы в иностранной валюте в апреле увеличились на 331,3 млн долларов — до 13,5 млрд долларов.

Telegram | YouTube
Ўзбек олимлари Усмонлилар империясининг тарихий архивини ўрганиш имконига эга бўлдилар

Туркиянинг TURKTAV жамғармаси ўзбекистонлик тадқиқотчиларга Усмонли империясининг тарихий архивларига кириш имкониятини тақдим этди. Эндиликда ўзбек олимлари Ўзбекистон тарихига оид бир қатор ҳужжатларни тиклашлари мумкин бўлади.

Шунингдек, фонд томонидан Ўзбекистон тарихига оид қўлёзмаларнинг асл нусҳалари "Ипак йўли" университетининг кутубхонасига топширилди.

Telegram | YouTube
❗️ Президент фармони билан 1 июндан бошлаб:

бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи миқдори 12% миқдорида оширилди;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 920 минг сўм, базавий ҳисоблаш миқдори ойига 300 минг сўм этиб белгиланди.

Telegram | YouTube
❗️ Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши кузда бошланади

Қирғизистон бош вазири A.Жапаровнинг сўзларига кўра, 2022-йил кузида мамлакат “тарихидаги энг йирик лойиҳа” – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича темир йўл қурилишини бошлаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров ушбу темир йўл қурилиши мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналиши эканлигини, йўл мамлакат жанубидан ўтишини айтган эди.

Таъкидлаш жоизки, темир йўл қурилиши бутун Марказий Осиё минтақасининг транспорт ва транзит салоҳиятини оширади. Магистрал Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни Каспий денгизи портлари ва ундан кейин Европа билан, келажакда эса Трансафғон темир йўли орқали Покистон портлари билан боғлаши мумкин.

— — —

❗️ Строительство железной дороги Китай — Кыргызстан — Узбекистан начнется осенью

Согласно премьеру Кыргызстана А.Жапарову, осенью 2022 г. планируется дать старт "самому масштабному проекту за всю историю" страны — строительству железной дороги по маршруту Китай — Кыргызстан — Узбекистан.

Напомним, что ранее президент Кыргызстана Садыр Жапаров заявил, что строительство данной ж/д является приоритетом внешней политики страны, дорога пройдет по югу страны.

Отметим, что строительство ж/д позволит повысить транспортно-транзитный потенциал всего региона Центральной Азии. Магистраль может связать Китай, Кыргызстан и Узбекистан с портами Каспийского моря и далее с Европой, а в перспективе с портами Пакистана через трансафганскую железную дорогу.

Telegram | YouTube
Айни кунларда пойтахтда Tashkent Opera Fest давом этмоқда. Фестиваль доирасида томошабинлар нафақат жонли ижродан баҳраманд бўлмоқда, балки кутилмаган жойларда мусиқий флешмоблар гувоҳи бўлмоқда.

Фестиваль 29 майгача давом этади, дастур билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин https://t.me/poytaxt_uz/20357

Telegram | YouTube
❗️ Ўзбекистонда маймун чечаги қайд этилмаган. Айни пайтда ЖССТ тавсияларидан келиб чиқиб бу инфекциянинг Ўзбекистонга кириб келмаслиги учун зарур чоралар кўрилмоқда.

Telegram | YouTube
Насрулла Бабаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | YouTube
Ўзбекистоннинг Австриядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абат Файзуллаев ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Венгриядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди.

Telegram | YouTube