Нигоҳ
18.7K subscribers
3.34K photos
1.38K videos
3 files
6.17K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
РАСМИЙ БАЁНОТ

Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридаги ҳарбий объектларига ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон-Афғонистон Давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назорат қилиниб, барқарор вазият таъминланмоқда.

Фуқароларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликлари ва расмий манбаларга таянишларини сўраб қоламиз.

Мудофаа вазирлиги

👉@nigoh_01
​​Американинг Eurasianet нашри Фарғонадаги 5 нафар фарзанд тарбиялаётган Валиевлар оиласи мисолида етимларни парвариш қилишнинг янги тизими ҳақида мақола чоп этди. Уларнинг барчаси Ўзбекистон президентининг етим болаларни тарбиялаш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги фармони кучга кирганидан сўнг, тугатилган Марғилондаги Меҳрибонлик уйидан тарбияга олинган.

Давлат муассасаларидан кичик оилавий болалар уйларига ўтиш узоқ кутилган ва истиқболли қадам бўлиб, эскирган совет тузумидан воз кечишни англатади. Оилавий болалар уйларини ташкил этаётган ота-оналарга давлат томонидан моддий ва бошқа ёрдам кўрсатилади. Бунинг натижасида Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида давлат тасарруфидаги барча болалар уйлари тугатилган.

Мақола билан батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://eurasianet.org/uzbekistan-orphanages-disbanded-under-the-states-watchful-eye

— — —

Американское издание Eurasianet опубликовало материал о новой системе опеки сирот на примере семьи Валиевых в Фергане, которая воспитывает 5 детей. Все они были адаптированы из Маргиланского детдома, который был распущен после вступления в силу указа президента Узбекистана о кардинальном пересмотре системы заботы о детях-сиротах.

Переход от государственных учреждений к небольшим семейным приютам — это долгожданный и многообещающий шаг, который символизирует отказ от устаревшей советской системы. Родители, организующие семейные детские дома, получают финансовую и другую господдержку. Уже в четырех регионах Узбекистана расформированы все государственные приюты для детей.

Подробнее со статьей можно ознакомиться по ссылке: https://eurasianet.org/uzbekistan-orphanages-disbanded-under-the-states-watchful-eye

👉@nigoh_01
Алишер Қодиров Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунгача у Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

👉@nigoh_01
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда ҳоким ёрдамчилари уч ой давомида 35,3 миллион аҳоли яшайдиган 6 миллион 900 минг хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни 4 та тоифага ажратгани таъкидланди. Булар:

11 фоизи – кам даромадли;

47 фоизи – доимий даромади бўлгани билан қўшимча даромадга эҳтиёжи бор;

6 фоизи – ижтимоий ҳимояга муҳтож;

36 фоизи – иқтисодий аҳволи яхши, ўзига тўқ оилалар ҳисобланади.

Яъни, янги тизим орқали ҳар бир ҳоким, унинг иқтисод бўйича 1-ўринбосари ва ҳоким ёрдамчилари аҳолининг 64 фоизи билан манзилли ишлаш кераклигини билиб олдилар.

Бу борада, жойлардаги мутасадди раҳбарлар ва ҳоким ёрдамчилари биринчи ва иккинчи тоифадаги хонадонлар билан ишлаб, 3 ойда 736 минг нафар фуқаронинг бандлигини таъминлади ҳамда 54 минг нафар фуқароларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитди.

👉@nigoh_01
Шавкат Мирзиёев: “Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ. Мисол учун, 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори. Бундай маҳаллалар сони Тошкент вилоятида – 59 та, Фарғонада – 52 та, Андижонда – 45 тани ташкил этиб, қолган ҳудудлардан кўп”.

❗️ Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи қатъий огоҳлантирилди. Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари 1-ўринбосарлари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Шунингдек:

Олтинкўл тумани, Зарафшон шаҳри ҳокимлари;

Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Томди, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона туманлари, Навоий, Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг 1-ўринбосарлари;

Кармана, Фориш туманлари прокурорлари;

Янгиер, Шаҳрисабз шаҳарлари, Фориш тумани ИИБ бошлиқлари;

Нурота, Музработ, Шаҳрисабз, Мирзачўл туманлари солиқ бошлиқлари;

республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод этилди.

👉@nigoh_01
🌳 Бугунги кунда Ўзбекистонда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида миллионлаб дарахт ва буталар экилмоқда. Шу билан бирга, экилган ўсимликларни кейинчалик парваришлаш масаласи долзарблигини сақлаб турибди.

❗️ Шу ўринда дарахт ва буталарни суғориш ва озиқлантиришга масъул ташкилотлар ҳақида эслатиб ўтмоқчимиз:

шаҳар ва туманлар марказларидаги кўчаларда – ҳокимликлар шунингдек, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқда ташкилотлар;

ички кўчалар, маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар оралиғи ва атрофида – маҳалла, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқда ташкилотлар;

ташкилотларнинг ҳудудларида – ер эгалари;

автомобиль йўллари бўйларида – Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкилотлари;

темир йўллар бўйларида – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилотлари;

дарё, сой, ирмоқ, канал, зовур ва ариқлар бўйларида – ҳокимликлар ва сув хўжалиги органлари;

фермерлар ерлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда – ер эгалари;

захира ерлардаҳокимликлар.

👉@nigoh_01
❗️ Президентнинг "Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра:

тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан 300 миллион доллар эквивалентида кредит линияси ажратилади;

кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратилади;

тижорат банклари томонидан кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш (бундан қурилиш, савдо, воситачилик соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар ҳамда айланма маблағларни тўлдириш ҳолатлари мустасно) учун йиллик 14 фоиз ставкада, 5 йилгача муддатга, шу жумладан 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 5 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади;

тадбиркорлик субъектларининг фаолият даври 6 ойгача бўлганда 1 миллиард сўмгача, 6 ойдан 1 йилгача бўлганда 2 миллиард сўмгача, 1 йилдан 2 йилгача бўлганда 3 миллиард сўмгача, 2 йилдан 3 йилгача бўлганда 4 миллиард сўмгача ва 3 йилдан ошганда 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади;

кредит линияси маблағларининг камида 70 фоизи Нукус шаҳридан, вилоятларнинг маъмурий марказларидан ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлардан ташқари ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ажратилади.

Бунда, кредит линияси маблағларидан Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга кредит ажратилмайди.

👉@nigoh_01
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️
Кобулдаги мактабларда учта кучли портлаш содир бўлди. Камида 25 киши қурбон бўлди;

▫️ ОАВ маълумотларига кўра, АҚШ президенти Жо Байден Б.Обамага 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этишни режалаштираётганини айтган;

▫️ Канада 14 нафар россияликка нисбатан санкциялар киритди. Марказий банк раҳбари Э.Набиуллина, Альфа-Банк асосчиси М.Фридман ва бошқалар чекловларга дуч келди;

▫️ 2022 йилнинг февраль ойида Антарктидадаги денгиз музлари майдони рекорд даражада паст бўлди. Бу охирги беш йил ичида иккинчи марта содир бўлмоқда.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
в школах Кабула произошли три мощных взрыва. Жертвами стали по меньшей 25 человек;

▫️ по данным СМИ, президент США Джо Байден сообщил Б.Обаме, что планирует выставить свою кандидатуру на президентских выборах 2024 г.;

▫️ Канада ввела санкции в отношении 14 россиян. Под ограничения попали глава ЦБ Э.Набиуллина, основатель Альфа-банка М.Фридман и др.;

▫️ в феврале 2022 года площадь морского льда в Антарктиде достигла рекордно низкого уровня. Это происходит второй раз за последние пять лет.

👉@nigoh_01
Ўткир Қодиров Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунгача Ў.Қодиров Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 @nigoh_01
Шавкат Мирзиёев 21-22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади.

👉 @nigoh_01
​​Толибон Афғонистон ҳудудидан Термиз ўққа тутилгани ҳақидаги хабарни рад этди

Бу ҳақда "Толибон" ТИВ расмий вакили Абдул-Қаҳар Балхий маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, афғон-ўзбек чегарасида вазият барқарор, хавотирга ўрин йўқ.

Шу билан бирга, Афғонистон томони барча қўшнилари олдидаги масъулиятли ҳукумат сифатида Афғонистон чегаралари устидан назоратни таъминлаш ва кимдир томонидан хавфсизлик бузилишига йўл қўймаслик мажбуриятини яна бир бор тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ҳудудидан ракета отилгани ҳақидаги маълумот Ўзбекистон томонидан ҳам рад этилган эди.

— — —

Талибы опровергли сообщение об обстреле Термеза с территории Афганистана

Об этом заявил официальный представитель МИД "Талибана" Абдул-Кахар Балхи. По его словам, ситуация на афгано-узбекской границе нормальная, волноваться не о чем.

При этом афганская сторона подтвердила свое обязательство как ответственного правительства перед всеми своими соседями обеспечить контроль за границами Афганистана и не позволить никому нарушать безопасность.

Напомним, ранее информация о ракетном обстреле с территории Афганистана также была опровергнута узбекской стороной.

👉 @nigoh_01
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёликлар вилоятда рўй бераётган янгиланишлар ҳақида

— — —

Кашкадарьинцы - о происходящих в области преобразованиях

👉 @nigoh_01
🖊 Президентнинг давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштиришга оид фармони имзоланди. Унга кўра:

давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялашнинг мавжуд тизим ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни идентификациялашнинг Мобил-ID тизими жорий этилади;

Мобил-ID тизими “Электрон хукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади;

шахсни Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациялаш фуқронинг хоҳишига кўра давлат хизматлари маркази ёки нотариал идора томонидан ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловаси орқали амалга оширилади;

Мобил-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан молиявий хизматлар мустасно) фойдаланиши мумкин;

2022 йил 1 июндан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади ва бошқалар.

👉 @nigoh_01
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️ Россия Украинага “аниқ ифодаланган" ҳужжат лойиҳасини топширди. Киев тақдим этилган таклифларни ўрганиб чиқишга ваъда берди;

▫️ НАТО Грузия учун иттифоқ эшиклари очиқлигини эълон қилди;

▫️ БМТ: Африка шохидаги давлатларда гуманитар вазият кундан-кунга ёмонлашмоқда. Мамлакатларда сўнгги 40 йилдаги энг кучли қурғоқчилик давом этмоқда.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
Россия передала Украине проект документа "с четкими формулировками". Киев пообещал изучить переданные предложения;

▫️ в НАТО заявили об открытых дверях альянса для Грузии;

▫️
ООН: гуманитарная ситуация в странах Африканского Рога ухудшается с каждым днем. В странах продолжается сильнейшая за последние 40 лет засуха.

👉 @nigoh_01
❗️ Кеча Самарқанд ва Жиззах вилоятларида бир ярим соат ичида бир ойлик ёғингарчилик миқдоридаги ёмғир ёғиб ўтган. Бунинг натижасида сел оқимлари ва тошқин сувлари юзага келди.

Қутқарувчилар томонидан 6 нафар фуқаро сел оқимлари ичидан қутқарилган, 100 дан ортиқ фуқаролар вақтинчалик яшаш жойларига кўчириб ўтказилиб, улар учун ҳаётий зарур маҳсулотлар захираси ташкил этилди.

Содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларига жами 520 нафар ходим ва 54 та махсус техника жалб этилди.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

👉 @nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Маънавий жасорат"

Шавкат Мирзиёев Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини оилавий болалар уйларига олган оилалар билан учрашди.

Ўрнак кўрсатаётган Хонимова ва Холлиевлар оиласи 10 нафар, Суюнов ва Хамидовалар оиласи 8 нафар, Алланазарова ва Тўраевлар оиласи 5 нафар ота-онаси меҳридан айрилган болаларни ўз қарамоғига олганини Президент маънавий жасорат деб атаб, уларга ўз номидан ва бутун халқимиз номидан чуқур миннатдорчилик билдирди.

👉 @nigoh_01
Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифининг биринчи манзили янги ташкил этилган Кўкдала тумани бўлди

Президентнинг айтишича, Кўкдала туманини ташкил этишдан асосий мақсад бу ерда яшайдиган 182 минг нафар аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш, ҳудудни иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишларимизни янги босқичга кўтаришдир.

Шу мақсадда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3 йиллик дастур ишлаб чиқилиши таъкидланди. Бу ерда муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш учун қарийб 2 триллион сўм маблағлар йўналтирилади. Жорий йилда 260 миллиард сўмлик 18 та лойиҳа ишга туширилади.

👉 @nigoh_01
Шавкат Мирзиёев оилавий болалар уйи ташкил этган ота-оналар билан учрашувда:

— Давлатимиз сиёсатини амалга ошириб, болаларнинг бошини силаб, оилангиз бағрига олганингиз учун сизларга таъзим қилиб, раҳмат айтаман. Сиз ўзлигимизни, халқимиз маънавиятини намоён этиб, намуна бўлаяпсиз. Бу қийин, буни ҳамма ҳам тушунмаслиги мумкин. Лекин бу савоб ишнинг ажру мукофоти жуда улкан. Сиз тарих яратаяпсиз, ўзингизга маънавий ҳайкал қўяяпсиз. Халқимиз бундай олижаноб фазилатларни юксак қадрлайди.

👉 @nigoh_01
Шавкат Мирзиёев оилавий болалар уйида тарбияланаётган болажонларга далда берди:

Ҳаёт ўнқир-чўнқир, синовлардан иборат. Ҳозир сизлар учун синов. Лекин, мен ишонаман, келажакда тенгдошларингга ўрнак бўласизлар. Меҳнат, машаққатсиз муваффақиятга эришиб бўлмайди. Мен ҳам болалигимда қийинчилик кўриб, катта бўлганман. Сизлар ҳар доим давлатимизнинг эътиборида бўласиз: таълим-тарбиянгиз, ўқишларга киришингизни назоратга оламиз. Худо хоҳласа, камолингизни кўриш ҳаммамизга насиб этсин.

Маълумот учун, Қашқадарё вилоятида жами 16 та оилавий болалар уйлари ташкил этилган бўлиб, уларда 98 нафар ўғил-қиз меҳр оғушига олинган.

👉 @nigoh_01
🌐 Жаҳонда кун якунлари:

▫️ Австрия Россиядан нефтни импорт қилиш ва қайта ишлашни тўхтатди. Германия ҳам йил охиригача Россия нефтидан воз кечишини эълон қилди;

▫️ март ойида еврозонанинг 19 та давлатида йиллик инфляция 5,9 фоиздан 7,4 фоизгача тезлашди;

▫️ Жо Байден Украинага 800 миллион долларлик қўшимча ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилди ва разведка маълумотларининг узатилишини очиқ тан олди;

▫️ Хитой карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш режаси доирасида 6 та ядро реакторини қуришни маъқуллади.

— — —

🌐 К итогам дня в мире:

▫️
Австрия прекратила импортировать и перерабатывать нефть из России. Германия также заявила об отказе от российской нефти к концу года;

▫️ в марте годовая инфляция в 19 странах еврозоны ускорилась с 5,9% до 7,4%;

▫️
Джо Байден объявил о дополнительной военной помощи Украине общим объемом в 800 млн долларов и открыто признал передачу разведданных;

▫️ Китай одобрил строительство 6 атомных реакторов в рамках плана по сокращению выбросов углекислого газа.

👉 @nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Сизлар ҳам менинг фарзандларимсизлар. Сизлар ҳам жонажон Ўзбекистонимизда муносиб, ҳамма билан тенг, баравар бўлиб яшашларингизни хоҳлайман"

— — —

Президент Шавкат Мирзиёев: "Вы тоже мои дети. Хочу, чтобы вы жили в нашем родном Узбекистане достойно, наравне со всеми, чувствуя себя полноценными"

👉 @nigoh_01