Нигоҳ
17.9K subscribers
3.43K photos
1.43K videos
5 files
6.32K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
“Омикрон” камида 89 мамлакатда аниқланган

ЖССТ маълумотларига кўра, COVID-19нинг “омикрон” варианти 89 мамлакатда топилган ва эмлаш даражаси юқори бўлган давлатларда тез тарқалмоқда.

Бироқ, бу “омикрон”нинг иммун тизимини четлаб ўтиш қобилиятига эга ёки унинг юқимлилик даражаси юқори бўлгани билан боғлиқми ҳали аниқ эмас.

Шу билан бирга, ЖССТ вакциналарнинг “омикрон”га нисбатан самарадорлиги ҳамда янги штамм келтириб чиқарадиган касалликнинг қандай кечиши тўғрисида аниқ маълумотларга эга эмас.

❗️ Қайд этилишича, “омикрон” “дельта” вариантига қараганда анча тез тарқалади. Ҳар 1,5-3 кунда “омикрон” ҳолатлари икки баробар ортади, эмланганлар орасида эса касаллик енгил кечади.

Коронавирус билан касалланишнинг кескин ўсиши туфайли Нидерландияда яна қатъий локдаун жорий этилди, Лондонда эса фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди.

— — —

«Омикрон» выявлен как минимум в 89 странах

ВОЗ сообщает, что вариант COVID-19 «омикрон» обнаружен в 89 государствах и быстро распространяется в странах с высоким уровнем иммунизации населения.

Однако пока неясно, вызвано ли это способностью «омикрона» обходить иммунитет или его повышенной заразностью.

При этом ВОЗ по-прежнему не располагает окончательными данными об эффективности вакцин и тяжести течения заболевания, вызываемого «омикроном».

❗️ Отмечается, что «омикрон» распространяется значительно быстрее варианта «дельта». Число случаев «омикрона» удваивается каждые 1,5-3 дня, при этом среди привитых болезнь протекает легко.

Из-за резкого роста заболеваемости коронавирусом Нидерланды снова ввели жесткий локдаун, а в Лондоне объявлен режим чрезвычайной ситуации.

👉 @nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇹🇷 Истанбулда илк бор Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди

— — —

🇺🇿🇹🇷 В Стамбуле впервые прошли дни культуры Узбекистана

👉 @nigoh_01
Шахсга доир маълумотлар — муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот.

— — —

Персональные данные — зафиксированная на электронном, бумажном и ином материальном носителе информация, относящаяся к определенному физическому лицу или дающая возможность его идентификации.

👉 @nigoh_01
⚡️ Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь - душанба, 22 март - сешанба, 23 март - чоршанба, 11 июль - душанба, 2 сентябрь - жума;

олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь - сешанба, 4 май - чоршанба, 5 май - пайшанба, 12 июль - сешанба, 3 сентябрь - шанба ва 31 декабрь - шанба.

Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидаги тартибда кўчирилди:

8 январь - шанба кунидан 4 январь - сешанба кунига;
7 май - шанба кунидан 4 май - чоршанба кунига;
14 май - шанба кунидан 5 май - пайшанба кунига;
16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига.

👉 @nigoh_01
Ўтган 5 йилда Ўзбекистонда балиқчилик тармоғида умумий қиймати 2,2 триллион сўмлик 1016 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида балиқ етиштириш ҳажми 6 бараварга ошиб, жорий йилда 400 минг тоннага етказилади. Балиқ истеъмол қилиш ҳажми 2016 йилга нисбатан 5,7 баробарга ошди.

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда мамлакатда балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалар белгилаб берилди. Батафсил инфографикада👆

👉 @nigoh_01
Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Фаррух Омонов Президент Администрацияси масъул ходими этиб тайинланди.

👉 @nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Тайёр пул турибди — бу ҳам ишчи жой, ҳам даромад, ҳам озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича энг катта чоралар-ку" — Ш.Мирзиёев балиқчиликни ривожлантириш ҳақида

👉 @nigoh_01
​​Ўзбекистон пойтахтидаги ажойиб кўча таомлари ва ер ости санъати – CNN Travel Тошкент ҳақида

CNN Travelнинг таъкидлашича, иқтисодиёти тобора диверсификацияланган Ўзбекистон сўнгги бир неча йил ичида туб ўзгаришларни бошидан кечирмоқда. Бунинг замирида Ғарб сайёҳларининг яна бир машҳур манзилига айланиши мумкин бўлган Тошкент ётади.

CNN ўз ўқувчиларига “Чорсу” озиқ-овқат бозори ва Ош марказига ташриф буюришни маслаҳат беради – бу ерда сайёҳлар нафақат мамлакатдаги энг машҳур, катта қозонда пиширилган таомни татиб кўришлари, балки аутентик фотосуратларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

Санъат галереяси сифатида қараладиган пойтахт метросига алоҳида эътибор қаратилмоқда: "Санъат асарлари, фрескалар ва мозаикалар мамлакат маданияти ва унинг таниқли намояндаларини улуғлайди".

Тошкент сайр қилиш учун ҳам жуда мос жой – “янги савдо марказлари ва кўп қаватли уйлар орасида бир пайтлар шаҳар қандай бўлганини эслатиб турувчи масжид ва мадрасаларни ҳамма жойда кўриш мумкин”.

Таъкидланишича, анъанавий ва замонавийлик элементларини ўзида мужассам этган Тошкент бутунлай янги сайёҳлар гуруҳи учун очилмоқда. Пойтахт янги нарсаларни ҳис этиш истагида бўлган сайёҳларга ташриф учун зарур бўлган янги маскан бўлиши мумкин.

👉 @nigoh_01
​​Удивительный стрит-фуд и подземка столицы Узбекистана – CNN Travel о Ташкенте

CNN Travel отмечает, что за последние несколько лет Узбекистан, активно диверсифицирующий экономику, переживает возрождение. Сердцем развития является Ташкент, который может стать еще одним популярным направлением для западных туристов.

CNN советует своим читателям посетить продуктовый рынок «Чорсу» и Центр плова, где туристы могут не только попробовать самое популярное блюдо в стране, приготовленное в гигантском казане, но также получить оригинальные фотографии.

Отдельно выделен метрополитен столицы, который сравнивается с арт-галереей. Отмечается, что «художественные произведения, фрески и мозаики в метро прославляют культуру страны и ее видных деятелей».

Ташкент также отличное место для прогулок – «среди новых торговых центров и высотных зданий есть напоминания о том, каким город был когда-то. Мечети и медресе можно увидеть повсюду».

Отмечается, что Ташкент, сочетающий в себе элементы традиционного и современного, открывается для новых посетителей. Столица может стать новым must have для туристов, которые хотят увидеть что-то новое.

👉 @nigoh_01
2022 йил COVID пандемиясининг охирги йили бўлиши мумкин

ЖССТ раҳбари Т.Гебрейесуснинг айтишича, коронавируснинг “омикрон” штаммининг юқумлилиги кучайиши ҳақидаги тахминлар тасдиқланди. Бунда "омикрон" эмланган ёки касалликдан тузалганларга юқишга қодир.

❗️ Бироқ, ЖССТ 2022 йил пандемия тугайдиган йил бўлишини кутмоқда. Бу иккинчи ва учинчи авлод вакциналарининг ишлаб чиқилиши, микробларга қарши дори воситаларининг янада ривожлантирилиши ва бошқа инновациялар билан боғлиқ.

— — —

2022-й может стать годом окончания пандемии COVID

Глава ВОЗ Т.Гебрейесус заявил, что предположения о повышенной заразности «омикрон»-штамма коронавируса подтвердились. При этом «омикрон» способен заразить вакцинированных или переболевших.

❗️ Однако в ВОЗ ожидают, что 2022 год станет годом прекращения пандемии. Это связывают с разработкой вакцин второго и третьего поколений, дальнейшими разработками противомикробных препаратов и других инноваций.

👉 @nigoh_01
⚡️ Аҳолига моддий ёрдам кўрсатилади

Шавкат Мирзиёев "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади
.

2021 йилнинг декабрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга;

18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;

18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.

👉 @nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Фақат мажлис ўтказавериш эмас, катта-катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортсангиз мен сизни ҳурмат қилишни бошлайман" — президент ер ажратишдаги коррупция борасида бош прокурорга юзланди.

👉 @nigoh_01
Ўзбекистон тарихида илк бор қишлоқ хўжалиги ерлари ялпи хатловдан ўтказилмоқда. Бугунги кунгача 23 миллион гектар қишлоқ ерларининг электрон хариталари яратилди. Шундан, 22 миллион гектари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда ерларни ялпи хатловдан ўтказиш, ер ажратиш ва ҳисобини юритиш масалалари юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. Батафсил инфографикада👆

👉 @nigoh_01
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Отабек Умаровни тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади

Ҳужжатга кўра, Отабек Умаров Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида маданият ва спорт соҳасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун Қирғизистон Республикаси Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

— — —

Президент Кыргызстана Садыр Жапаров подписал указ о награждении Отабека Умарова

Согласно документу, Отабек Умаров награжден Почетной грамотой Кыргызской Республики за значительный вклад в укрепление дружбы и сотрудничества между Кыргызстаном и Узбекистаном в области культуры и спорта.

👉 @nigoh_01
В.Путин МДҲ давлатлари раҳбарларини норасмий саммитга таклиф қилди

28 декабрь куни Санкт-Петербургда МДҲнинг норасмий саммити бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Россиядаги элчиси Ермек Кошербаев хабар берди.

— — —

В.Путин пригласил глав стран СНГ на неформальный саммит

28 декабря в Санкт-Петербурге планируется провести неформальный саммит СНГ, сообщил посол Казахстана в России Ермек Кошербаев.

👉 @nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Олмалиққа ташриф буюриб, “Ёшлик 1 конини ўзлаштириш лойиҳаси” бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

👉 @nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#the_generation_next

Американинг CNN телекомпанияси бутун дунё истедодли ва иқтидорли ёшлари ҳақидаги янги “The Generation Next” лойиҳасини бошлади.

Циклнинг биринчи дастури Ўзбекистон ёшларига бағишланган!

Лойиҳанинг илк меҳмонларидан бири Американинг Super Dispatch технологик компаниясида ишлайдиган муваффақиятли дастурчи Дурдона Баҳронова бўлди. Унинг сўзларига кўра, у кодлаш ва дастурлашнинг кучини англаб етганида, ортга йўл йўқ эди.

— — —

Американская телекомпания CNN запустила новый проект о талантливых и одаренных молодых людях со всего мира "The Generation Next".

Первая передача цикла посвящена молодежи Узбекистана!

Одним из первых гостей проекта стала Дурдона Бахронова — успешный программист, работает в американской технологической компании Super Dispatch. Она говорит, что, когда она осознала силу кодирования и программирования, пути назад уже не было.

👉 @nigoh_01
1136 та қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олди олинди

2021 йилнинг ўтган даврида республика бўйича 1136 та ҳолатда қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олди олинди👏🏻.

Республиканинг 200 та туманида қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш ҳолатлари ва унинг сабабларини ўрганиш мақсадида социологик сўров ўтказилган. Унга кўра респондентларнинг 25,2 фоизида низолар учраб турганлигини, 24,9 фоиз оилаларда ногирон фарзандлар борлиги, 8,9 фоизида доимий қуда-андачиликдаги келишмовчиликлар бўлаётганлиги билдирилган.

Қариндошлар ўртасида тузиладиган никоҳнинг 58,1 фоизи бобо-бувилар, 56,4 фоизи ота-оналар, 14,3 фоизи тоға-хола ва амаки-аммалар, 13,2 фоизи опа-сингиллар, 1,2 фоизи ака-укалар ва 8,3 фоизи бошқа шахслар ташаббуси билан тузилган.

P.S. Қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш ҳолатларини олдини олиш бўйича ишлар амалга оширилиши қувонарли, албатта. Оила хотиржамлиги ва фарзандларимизнинг соғлом келажаги учун ушбу иллатдан батамом воз кечишимиз кераклигини ўрганишлар ҳам кўрсатиб турибди.

👉
@nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзим сизларга иншоларингиз орқали ниятларимни ёзиб юбораман. Шунда биз бир-биримиз билан дўст бўлиб, сизларни вояга, камолга етганларингча мен сизларга алоҳида эътибор қилишга ваъда бераман" — Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳридаги мактаб ўқувчиларидан келажакда ким бўлиши ҳақида иншо ёзиб, Президентга йўллашини сўради

👉 @nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Эшитяпман" — 2 мингдан ортиқ болаларга 4 мингта рақамли эшитиш аппаратлари тарқатилди

Бунинг учун Республика Педиатрия маркази мутахассислари мамлакатимиздаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг 2338 ўқувчиларини ташхисдан ўтказдилар.

❗️ Замонавий аппаратлар ёрдамчи ускуналар билан биргаликда болаларга сифатли таълим олишда ва жамиятга қўшилишда ёрдам беради.

"Замин" фонди "Эшитишни хоҳлайман" лойиҳасини Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, болалар учун замонавий эшитиш воситалари харид қилиниши ҳақида июль ойида Ш.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилган эди.

👉 @nigoh_01