Нигоҳ
21.9K subscribers
3.02K photos
1.28K videos
3 files
5.72K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оролбўйи ҳудудларида яна 1 млн гектар “яшил қоплама” яратилади

Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида 2018-2021 йилларда жами 1,6 млн. гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилди.

Мутахассисларнинг айтишича, экилганига 3 йил бўлган ўсимликларнинг бўйи 2 метрдан ошган ҳамда чанг ва қумнинг ҳавога кўтарилишини тўхтатишни бошлаган. Маълумот учун: битта саксовул 4-10 тонна кўчки қумини тўхтата олади.

Шунингдек, кейинги 5 йилликда Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи ҳудудларида 1 млн гектарда чўл ўсимликларини экиш кўзда тутилган.

Оролқумда ўсимликларни экиш янги ўрмон экотизимларини яратгани ва бу ерда қуёнлар, тулкилар, қирғовуллар, ёввойи чўчқалар пайдо бўлгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Академик З.Новицкийнинг маълум қилишича, яқин йилларда ушбу ҳудудда асаларичилик ва туячиликни ҳам ривожлантириш режалаштирилган.

👉 @nigoh_01
Австрия Ўзбекистонга 150 минг доза коронавирусга қарши вакцина тақдим этди

Австриядан Ўзбекистонга COVID-19га қарши курашни қўллаб-қувватлаш доирасида AstraZeneca 150 минг доза вакцина жўнатилди. Вакциналар Австрия ҳукумати томонидан беғараз ёрдам ва мустаҳкам дўстлик рамзи сифатида тақдим этилган.

— — —

Австрия предоставила Узбекистану 150 тысяч вакцин от коронавируса

В Узбекистан из Австрии отправлены 150 тысяч доз вакцины AstraZeneca для борьбы с COVID-19. Вакцины предоставлены правительством Австрии в качестве безвозмездной помощи и в знак крепкой дружбы.

👉 @nigoh_01
“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда бугун, 26 ноябрь кунидан бошлаб соат 21:30дан буён “АИ-80” маркадаги бензин 6890 сўмдан сотувга чиқариладиган бўлди.

Республика ҳудудидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча АЁҚШларда бензин бўлиши таъминланади.

👉 @nigoh_01
“Музейлар тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар киритилмоқда

Тегишли ҳужжат президент Ш.Мирзиёев томонидан имзоланди. Унга кўра:

музейларга уларни ташкил этиш мақсадларига мос бўлган фаолият турларини ўз таъсис ҳужжатларига мувофиқ амалга оширишига рухсат берилмоқда. Бунда, музейлар музей ашёларининг бут сақланишини таъминлайди;

давлат музейларига пулли хизматлар кўрсатишдан, хайриялардан ва бошқа манбалардан келиб тушадиган маблағлар келгуси йил учун бюджетдан молиялаштириш ҳажмини белгилашда ҳисобга олинмаслиги ва ушбу маблағлар ҳисобига бюджетдан молиялаштириш миқдори камайтирилмаслиги белгиланмоқда.

Шунингдек, бунда кўрсатилган маблағлардан давлат музейларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.

Таъкидлаш жоиз, амалдаги “Музейлар тўғрисида”ги Қонунда (2008 йил) музейлар нотижорат маданият муассасаси эканлиги белгиланган. Бу ўз навбатида, музейларнинг пулли хизматлар кўрсатиши ва бошқа тижорат фаолиятини амалга оширишига таъсир кўрсатаётган эди.

Маълумот учун, ҳозирда 124 та музей фаолият олиб бормоқда, шундан 116 таси давлат ва 8 таси нодавлат музей ҳисобланади.

👉 @nigoh_01
​​ЖССТ COVID-19нинг янги штаммини «Омикрон» деб номлади

ЖССТ коронавируснинг B.1.1.529 янги штаммини юнон алифбосининг 15-ҳарфига мувофиқ «Омикрон» деб атади.

Ташкилот ушбу штаммни "ташвиш уйғотувчи вариант" сифатида таснифлади. Таъкидланишича, ушбу штаммда 32 та мутация мавжуд бўлиб, улардан баъзилари ташвиш уйғотмоқда.

Илк бор B.1.1.529 штамми ЖАРда қайд этилган. У Ботсвана, Исроил, Гонконг ва Бельгияда ҳам аниқланган.

ЖССТ ҳозирги ПЗР тестлари ушбу штаммни аниқлай олишини таъкидлади.

Дастлабки маълумотлар бошқа штаммларга қараганда ушбу вариант билан қайта инфекцияланиш хавфи юқорилигини кўрсатмоқда. Мутахассислар ҳозирда янги штамм ҳақида маълумот йиғишмоқда. Хусусан, уларнинг вазифаси ҳозирда қўлланилаётган COVID-19га қарши вакциналар ундан қанчалик ҳимоялашини аниқлашдан иборат.

👉 @nigoh_01
​​ВОЗ присвоила новому штамму COVID-19 название "Омикрон"

Новый штамм коронавируса B.1.1.529 ВОЗ назвала в соответствии с 15-й буквой греческого алфавита – "Омикроном".

Организация определила этот штамм как "вариант, вызывающий беспокойство". Отмечается, что у данного штамма есть 32 мутаций, некоторые из которых вызывают обеспокоенность.

Впервые штамм B.1.1.529 выявили в ЮАР. Он также обнаружен в Ботсване, Израиле, Гонконге и Бельгии.

В ВОЗ указали, что нынешние ПЦР тесты позволяют обнаруживать данный штамм.

Предварительные данные свидетельствуют о повышенном риске повторного заражения этим вариантом по сравнению с другими штаммами. В настоящее время эксперты собирают информацию о новом штамме. В частности, их задача – определить, насколько от него защищают применяемые ныне вакцины от COVID-19.

👉 @nigoh_01
Келгуси 5 йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилади

Ҳукуматнинг тегишли топшириғига кўра, ҳудудлардаги ҳолатни манзилли ўрганиш мақсадида Ишчи гуруҳлар ташкил этилган.

Ишчи гуруҳлар томонидан ўрганишлар якуни бўйича шакллантирилган дастлабки 2022-2026 йилларга мўлжалланган умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, бунда ўқув биноси қуришда зарур бўлган 1,2 млн. ўқувчи ўрнини ҳам инобатга олиш ҳамда мавжуд мактабларни мукаммал таъмирлаш бўйича манзилли дастурлар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

👉 @nigoh_01
Омикрон штаммининг белгилари олдинги вариантлардан қандай фарқ қилади?

Жанубий африкалик шифокорларнинг таъкидлашича, омикрон жуда осон юқади, аммо ҳозиргача касалликнинг кузатилган ҳолатлари енгил кечмоқда.

Беморлар (кўпинча ёшлар) қаттиқ чарчоқдан шикоят қилмоқдалар. Бироқ, уларнинг ҳеч бири таъм ёки ҳиднинг йўқолиши ёки ўзгаришини қайд этмади. Болаларда юрак тез уриши билан биргаликда иситма кузатилмоқда.

❗️ Шифокорлар, эмланмаган кекса одамларда омикрон штамми касалликнинг оғир шаклига олиб келишидан ҳавотирда, айниқса сурункали касалликлар (қандли диабет ва юрак етишмовчилиги) мавжуд бўлганда.

Омикрон ҳозирда ЖССТ мутахассислари томонидан ўрганилаётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик, улар вируснинг ушбу вариантини “ҳавотир уйғотувчи” деб атади. Тахминларга кўра, штамм жуда юқумли, аммо унинг антитаначаларни қанчалик "айланиб ўтиши" номаълум.

— — —

Чем отличаются симптомы штамма омикрон от предыдущих вариантов?

Южноафриканские врачи сообщают, что омикрон очень легко передается, однако пока наблюдаемые случаи заболевания протекают в легкой форме.

Пациенты (часто молодые) жалуются на сильную усталость. При этом ни один из них не отмечал потерю или изменение ощущения вкуса или обоняния. У детей наблюдается повышенная температура в сочетании с учащенным пульсом.

❗️ Врачи опасаются, что у непривитых пожилых омикрон-штамм вызовет тяжелую форму болезни, особенно если есть сопутствующие хронические заболевания (сахарный диабет и сердечная недостаточность).

Ранее мы сообщали, что омикрон сейчас изучается специалистами ВОЗ, которые назвали эту вариацию вируса "вызывающей обеспокоенность". Предполагается, что штамм высокозаразен, однако неизвестно, насколько он способен "обходить" антитела.

👉 @nigoh_01
"Афғон халқи якка ҳолда бу қийин синовлардан ўта олмайди" — Ш.Мирзиёев

Ашхобод шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида нутқ сўзламоқда. Унда Ўзбекистон президенти Афғонистондаги бугунги вазият ҳақида гапирди.

"Ушбу мамлакат кун сайин оғир гуманитар инқирозга кириб бормоқда.

Халқаро ҳамжамият, жумладан, яқин қўшнилар ёрдамисиз афғон халқи якка ҳолда бу қийин синовлардан ўта олмайди.

Шу боис афғон халқига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва умумий ёндашувларни ишлаб чиқишимиз керак.

Шунингдек, Афғонистон билан минтақавий аҳамиятга эга бўлган йирик савдо, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш ишларини изчил давом эттириш тарафдоримиз", — деди Шавкат Мирзиёев.

👉 @nigoh_01
Президент Шавкат Мирзиёев “Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти ҳамда болаларга ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра:

🔘 2021 йил 1 декабрдан бошлаб:

шахс соғлиғининг ҳолатига кўра Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бориш имконига эга бўлмаган ҳолатда ногиронликни белгилаш бириктирилган ҳудудларга чиқиб кўчма мажлисларда, шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ҳамда сиртдан кўрикдан ўтказиш орқали ташкил этилади;

ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, тасдиқланган касалликлар рўйхати асосида фуқаронинг иштирокисиз улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронлик муддатсиз даврга белгиланади;

тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишлаши мумкин бўлган касблар бўйича тавсиялар берилади.

🔘 2022 йил 1 августдан бошлаб, дастлаб Тошкент шаҳрида 2023 йил 1 январдан бошлаб республиканинг бошқа барча ҳудудларида ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказишнинг янги “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизими жорий этилади. Бунда:

ногиронликни белгилашда даволаш-профилактика муассасаларининг йўлланмалари, касаллик тарихидан кўчирмалар, амбулатор карта, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳамда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолдаги бахтсиз ҳодиса ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар тўлиқ ахборот тизими орқали қабул қилинади;

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳамда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолдаги бахтсиз ҳодиса ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги тўғрисидаги маълумотлар “Ягона меҳнат миллий тизими” идоралараро дастурий-аппарати ҳамда ахборот тизими орасида маълумот алмашинуви асосида олинади;

ахборот тизимидаги фуқарога тегишли маълумотлардан келиб чиқиб, организмнинг функцияси бузилиши ва ҳаёт фаолияти чегараланишини ҳисобга олган ҳолда ногиронликни фуқароларнинг иштирокисиз белгилаш тартиби жорий этилади;

ногиронлик белгиланган шахсларга пенсия ва ижтимоий нафақаларни тайинлаш учун электрон маълумотларПенсия” ҳамда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимларига автоматик тарзда юборилади.

👉 @nigoh_01
Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммитида иштирок этди

Ашхободда Ўзбекистон президентини Г.Бердимуҳамедов кутиб олди ҳамда улар музокара ўтказди. Шунингдек, саммит доирасида Ш.Мирзиёев Покистон президенти О.Алвий ва Тожикистон президенти Э.Раҳмон билан учрашув ўтказиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда минтақадаги вазият ҳақида фикр алмашди.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) саммитида Шавкат Мирзиёев бир қатор ташаббусларни илгари сурди:

янгиланган ва кенг қамровли Савдо битимини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

ўзаро сармоялар оқимини кўпайтириш ва уларни ишончли ҳимоя қилиш, саноат кооперациясини чуқурлаштиришга қаратилган Қўшма ҳаракатлар дастурини қабул қилиш;

Савдо, инвестициялар ва инновациялар марказини ташкил этиш ҳамда унинг қароргоҳини Тошкент шаҳрида жойлаштириш;

ИҲТ мамлакатларининг транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш ва транзит салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган минтақавий стратегияни ишлаб чиқиш;

халқаро эколог олимлар ва экспертлар иштирокида юқори даражадаги (экология вазирлари) доимий Мулоқот кенгашини тузиш;

Афғонистон билан минтақавий аҳамиятга эга бўлган йирик савдо, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш ишларини изчил давом эттириш;

ИҲТ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар тайёрлаш учун юқори даражадаги Экспертлар гуруҳини тузиш;

ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишлари ва долзарб вазифалардан келиб чиқиб, ҳар йилга ном бериш анъанасини жорий этиш. Ўзбекистон Ташкилотга раислик қиладиган даврда мамлакатларимизда Ўзаро узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилиш.

👉 @nigoh_01
Кўчат экиш жараёнига сохталик билан ёндашганлар эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Наманган вилояти Поп тумани Санг қишлоғида маҳалла раисининг кўрсатмаси билан кўчат экиш жараёнига сохталик билан ёндашилган.

Ушбу ҳолат юзасидан “Боғ кўча” маҳалла раиси Қ.Очилдиев, маҳалла раисининг ўринбосари М.Акбаровга тегишли чора кўрилди ва эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди.

Шунингдек, маҳаллада олиб борилган кўчат экиш ишларини назоратга олмаганлиги учун туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Э.Асқаровга ҳайфсан эълон қилинди.

👉 @nigoh_01
Эмланиш коронавируснинг янги штаммига қарши курашишда ҳам катта самара беради

Нурмат Атабеков
нинг фикрига кўра, SARS-CoV-2нинг омикрон штамми учун алоҳида протокол ишлаб чиқиш масаласини вақт кўрсатади. Шунга қарамай, мавжуд диагностика, даволаш ва профилактика имкониятларидан самарали фойдаланиш бу вирус турига қарши ҳам натижа беради.

❗️ Вакциналар SARS-CoV-2нинг ҳар қандай мутацияга учраган штаммига қарши самара беради. Ҳатто янги штаммни юқтириб олган ҳолатда ҳам барча дозада эмланганларда касаллик енгил ва жиддий асоратларсиз ўтади.

Қолаверса, мамлакатимизда айни пайтда аҳолига ихтиёрий равишда бустер-доза билан эмланишлари учун имкониятлар яратиб берилган.

Мутахассиснинг айтишича, янги штаммнинг юртимизга кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалишининг олдини олишда карантин қоидаларига амал қилиш жуда муҳим ҳисобланади.

👉 @nigoh_01
​​Президент Шавкат Мирзиёев онкология ва эндокринология тиббиёт марказлари қурилишига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Май ойида биз саратон касаллигига чалинганлар учун берилган умид ҳақида ёзган эдик: ўша пайт президент янги онкомарказларни қуриш, ҳаётни сақлаб қоладиган позитрон-эмиссион томография (ПЭТ) ускуналари ва маммографлар харид қилиш бўйича қарор қабул қилган эди.

Бугун бу қарорлар амалиётга тадбиқ этилмоқда — Республика онкология ва радиология тиббиёт маркази учун янги 10 қаватли бино қурилади. Бу ерда радиология ва нур терапия, ПЭТ, радиоизотоп текшириш каби бўлимлар жойлаштириш, шунингдек, даволашнинг мутлақо янги ва прогрессив усулларини жорий этиш режалаштирилган.

Республика эндокринология тиббиёт маркази учун янги имкониятлар ва хизматларга эга янги мажмуа қуриш режалаштирилган. Хусусан, бугунги кунда бу ерда 14 та бўлим мавжуд бўлса, қурилиш ишлари якунлангач, уларга яна 14 та бўлим қўшилади.

❗️ Муҳим урғу: Ш.Мирзиёев марказларга хорижлик мутахассисларни жалб этган ҳолда тиббий хизмат сифатига эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, ҳудудий тиббиёт муассасаларида шароитлар яхшиланади, улар замонавий ускуналар билан таъминланади, шифокорларнинг малакаси оширилади.

Тан олиш керак, касалликларни (айниқса, онкологик) даволашда муаммолар узоқ вақт давомида йиғилиб келган, беморларни сифатли даволаш учун имкониятлар етарли эмас эди. Минглаб одамларнинг ҳаёти бугунги қарорларга боғлиқ, буларнинг барчаси ҳеч ким ўз касаллиги билан ёлғиз қолмаслиги учун қилинмоқда.

👉 @nigoh_01
​​Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов строительства медцентров онкологии и эндокринологии.

В мае мы писали о подаренной надежде для онкобольных: тогда президент принял кардинальные решения по строительству новых онкоцентров, закупе реально спасающих жизни людей оборудования позитронно-эмиссионной томографии (ПЭТ) и маммографов.

Сегодня эти решения обретают практические очертания — будет построено новое 10-ти этажное здание для Республиканского медцентра онкологии и радиологии. Здесь планируется разместить отделения радиологии и лучевой терапии, ПЭТ, радиоизотопного исследования, а также внедрить совершенно новые и прогрессивные методы лечения.

Для Республиканского медцентра эндокринологии планируется построить новый комплекс, с новыми возможностями и услугами. В частности, если сегодня в здесь действуют 14 отделений, то после завершения строительства к ним добавятся еще 14.

❗️ Немаловажный акцент: Ш.Мирзиёев поручил сделать упор на качество медуслуг с привлечением в центры зарубежных специалистов. Кроме того, будут улучшены условия и в региональных медучреждениях, их обеспечат современным оборудованием, а квалификация врачей будет повышена.

Надо признать, что проблемы в лечении заболеваний (особенно онкологических) назрели давно, возможностей для качественного лечения больных не хватало. От каждого сегодняшнего решения зависят жизни тысяч людей, все это делается, чтобы никто не остался один на один со своей болезнью.

👉 @nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда коронавируснинг омикрон штамми аниқланмади

Бу ҳақда Нурмат Атабеков маълум қилди. Унинг таъкидлашича, касаллик белгилари мавжуд бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъий назар омикрон штамми тарқалган ҳудудларга бориб келган барча ҳамюртларимиздан олинган намуналарни чуқурроқ ўрганиш орқали ушбу вирус ҳудудимизга кириб келган ёки кириб келмаганлигига баҳо бериш мумкин.

❗️ Республика ҳудудида янги штамм аниқланган заҳоти бу ҳақда кенг жамоатчилик хабардор қилинади ва шунга мос равишда профилактик тадбирлар амалга оширилади.

👉 @nigoh_01
🇺🇿🇵🇦 2021 йил 29 ноябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Панама Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилиши тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди.

— — —

🇺🇿🇵🇦 29 ноября 2021 года в г.Нью-Йорке подписано Совместное коммюнике об установлении дипломатических отношений между Республикой Узбекистан и Республикой Панама.

👉 @nigoh_01
Ш.Мирзиёев “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни имзолади, унга кўра:

Сув истеъмолчилари уюшмаларининг сувни истеъмол қилиш қоидалари бузилганда ёки аъзолик бадали ва бошқа тегишли тўловлар тўланмаганда сув беришни вақтинча тўхтатиб қўйиш ёки сувни истеъмол қилиш ҳуқуқини бекор қилиш бўйича ҳуқуқлари белгилаб қўйилмоқда.

Сув объектлари (стратегик объектлардан ташқари) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида хусусий секторга берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Сувни тежайдиган технологияларни жорий қилганлиги учун Давлат бюджетидан субсидия олганлар ушбу лойиҳалардан камида беш йил самарали фойдаланишлари, шунингдек, шўри ювиладиган ерлар лазер ускуналар ёрдамида ҳар уч йилда камида бир марта текисланиши шартлиги белгиланмоқда.

Сув объектларидан саноат ва иссиқлик энергетикаси билан бир қаторда атом энергетикаси эҳтиёжлари учун фойдаланувчилар мажбуриятлари белгиланиб, уларга сувнинг ифлосланишини меъёрдан оширмаслик талаби қўйилмоқда.

Сув объектлари балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш учун хусусий секторга берилиши мумкинлиги белгиланмоқда, бунда объектлардан фойдаланиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

👉 @nigoh_01
⚡️ Шавкат Мирзиёев “Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунни имзолади.

Ҳужжатга кўра:

ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқариш вақтида уяли алоқанинг хавфсиз ва қўлни банд қилмайдиган техник воситаларидан (қулоқчин, bluetooth) фойдаланишга рухсат берилмоқда;

транспорт воситасини бошқариш пайтида салоннинг олд қисмига ўрнатилган монитордан теле-, видеодастурларни томоша қилишга қўйилган тақиқни сақлаб қолган ҳолда, мониторни ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинмоқда;

МЖтКнинг 4 та моддаси бўйича жазо миқдори ҳуқуқбузарликнинг хавфлилик даражаси ва хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда мақбуллаштирилмоқда. Жумладан, аҳолининг айрим қатламлари учун моддий-ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, автомобилда йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланганлик учун (фуқаролар учун – 27 млн сўмдан 1,9 млн сўмгача, мансабдор шахслар учун – 40 млн сўмдан 8,1 млн сўмгача камайтирилмоқда) ва бошқалар;

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар ҳайдовчининг ёнида бўлмаганлиги учун жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинмоқда. Бунда, ҳайдовчининг ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт, ID-карта) мавжуд бўлишининг ўзи етарли эканлиги белгиланмоқда.

👉 @nigoh_01
​​2021 йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили И.Иргашев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистон Муваққат ҳукумати вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Музокаралар натижасига кўра, Афғонистон вакиллари Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа давлатларига, умуман, бутун дунёга ушбу давлат ҳудудидан заррача таҳдид келмаслигини таъкидлади.

Афғонистоннинг янги ҳукумати Ўзбекистон билан биргаликда икки мамлакат халқларининг буюк аждодлари – Алишер Навоий (Ҳирот), Заҳириддин Бобур (Кобул), Абу Райҳон Беруний (Ғазна) ва Бобораҳим Машраб (Таҳор) қўним топган масканларда ободонлаштириш ишларини олиб боришга тайёрлигини билдирди.

❗️ Мамлакат мактаблари ва олий ўқув юртларида ўзбек тилини ўрганишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

— — —

30 ноября 2021г. делегация Узбекистана во главе со спецпредставителем президента Узбекистана по Афганистану И.Иргашевым посетила г.Кабул и провела встречи с членами временного правительства Афганистана.

По итогам переговоров афганская сторона заверила узбекскую сторону в том, что с территории страны никогда не будет исходить даже малейшая угроза Узбекистану и другим государствам региона и мира целом.

Новое афганское правительство выразило готовность совместно с Узбекистаном осуществить работы по благоустройству мест захоронений великих предков народов обеих стран – А.Навои (Герат), З.Бабура (Кабул), Абу Райхана Беруни (Газни) и Бобо Машраба (Тахар).

❗️ Особое внимание также будет уделяться изучению узбекского языка в школах и в высших учебных заведениях страны.

👉 @nigoh_01
Эпидемиологик вазият мураккаб бўлган бир қатор давлатлар билан халқаро авиақатновлар тўхтатилади

2021 йил 3 декабрдан 2022 йил 10 январга қадар:

Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконг билан халқаро авиақатновлар
(кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республика ҳудудига кириш) тўхтатилди.

Мазкур давлатларнинг фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, сўнгги 14 кун давомида юқоридаги давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритилмайди.

Шунингдек, Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Миср давлатлари ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келувчи йўловчилар юқоридаги талаблар бажарилгандан сўнг мамлакатимиз ҳудудига кириб келган кундан эътиборан ўн кун давомида мажбурий уй карантини ёки ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Янги йил байрамини оила даврасида нишонлашни тавсия этмоқда.

👉 @nigoh_01