Нигоҳ
18.2K subscribers
3.4K photos
1.41K videos
5 files
6.29K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук

Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot

YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA
Download Telegram
Тўқимачилик саноати корхоналари экспорти 7 миллиард доллардан оширилади

Айни дамда Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Президентнинг таъкидлашича, "яқинда қабул қилинган қарорлар билан пахта-тўқимачилик ва ғалла кластерлари фаолияти билан боғлиқ барча масалалар ҳал қилиб берилди.

Бунинг ҳисобидан тўқимачилик саноати корхоналари экспорти жорий йилда 3 миллиард доллардан, келгуси беш йилда эса 7 миллиард доллардан оширилади.

Худди шундай ишлаб, мева-сабзавотчилик экспортини бугунги 1,2 миллиард доллардан камида 5 миллиард долларга кўпайтириш бўйича барча имкониятлар бор".

👉@nigoh_01
Каримов Хусниддин Мўминович Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.

Агентликнинг аввалги директори Нажимов Насриддин Эргашевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилинди.

👉 @nigoh_01
Беларусь-Польша чегарасида мигрантлар билан боғлиқ инқироз давом этмоқда. Шимолий Aфрика ва Яқин Шарқдан келган ноқонуний муҳожирларнинг катта гуруҳлари ЕИга кириш умидида ҳамон Беларусь ҳудудида турибди.

Бунинг фонида Польша бош вазири Матеуш Моравецки Польша Aфғонистон ва Ўзбекистондан Беларусь орқали ЕИга ўтадиган ноқонуний муҳожирларнинг янги оқимига дуч келиши мумкинлигини айтди. Унинг таъкидлашича, Aфғонистондаги вазиятдан миграция инқирозининг навбатдаги босқичини яратиш учун фойдаланишга уриниш бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, бош вазир Моравецкий 17 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Aфғонистон, Сурия, Ироқ, Яман, Ливия ва Ливан фуқароларига Беларусьга транзит учун авиачипталар сотишни вақтинча тўхтатганини ҳисобга олмади. Бу Беларусь-Польша чегарасида юзага келиши мумкин бўлган кескинликни бартараф этиш учун қилинган эди.

— — —

Миграционный кризис на белорусско-польской границе продолжается. Большие группы нелегальных мигрантов из Северной Африки и Ближнего Востока все еще находятся в Беларуси, в надежде попасть в ЕС.

На этом фоне польский премьер-министр Матеуш Моравецкий заявил, что Польша может столкнуться с новым потоком нелегальных мигрантов, следующих в ЕС через Беларусь из Афганистана и Узбекистана. Он отметил, что, вероятно, будет попытка использовать ситуацию в Афганистане для создания очередного витка миграционного кризиса.

При этом премьер Моравецкий не учел тот факт, что Узбекистаном с 17 ноября временно прекращены продажи авиабилетов гражданам Афганистана, Сирии, Ирака, Йемена, Ливии и Ливана на транзит в Беларусь. Это было сделано с целью снятия возможной напряженности на белорусско-польской границе.

👉 @nigoh_01
​​Россиядан Ўзбекистонга биринчи “Aгроэкспресс” поезди етиб келди

Поезд Тошкентга музлатилган парранда гўшти партиясини етказиб берди. Тажриба сифатида контейнерлар партияси чегара ва божхона тартиб-қоидаларидан ўтишни, маршрут бўйлаб товарлар хавфсизлиги сифатини синовдан ўтказиш имконини берди ҳамда кейинги қатновларгача юкларни етказиб бериш жараёнини соддалаштириш ва такомиллаштириш имкониятларини кўрсатди.

Мамлакатлар ўртасида “Aгроэкспресс”нинг барча технологик ва назорат масалалари ишлаб чиқилгандан сўнг улар мунтазам ва тўлақонли бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Aгроэкспресс” махсус поездлари орқали Ўзбекистон гўшт ва ун эвазига Россияга мева-сабзавот жўнатиши ҳақида хабар берган эдик. Лойиҳага Қозоғистон ҳам қўшилган.

— — —

Первый поезд "Агроэкспресс" прибыл из России в Узбекистан

Поезд доставил в Ташкент партию замороженного мяса птицы. Пилотная контейнерная партия дала возможность протестировать прохождение границ и таможенных процедур, качество сохранности грузов в пути следования и показала возможности упрощения и улучшения процесса доставки грузов к следующим запускам.

После того как будут отработаны все технологические и контрольные вопросы "Агроэкспрессы" между странами станут регулярными и полносоставными.

Напомним, ранее мы сообщали, что посредством специальных поездов "Агроэкспресс" Узбекистан будет отправлять в Россию фрукты и овощи, взамен получать мясо и муку. К проекту также присоединился Казахстан.

👉@nigoh_01
Талабаларнинг контрактини тўлаб берган ҳокимликларнинг рейтинги эълон қилинди

Иқтисодий-ижтимоий муаммоларга дуч келаётган, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги ҳокимликлар билан ҳамкорликда йўлга қўйган “Талабага мадад” лойиҳаси доирасида энг фаол ҳокимликлар рейтинги шакллантирилди.

Унга кўра, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги энг кўп талабага моддий кўмак кўрсатган (242 нафар талаба — 662,7 миллион сўм). Энг кўп контракт миқдорини эса Навоий шаҳри ҳокимлиги тўлаган (176 нафар талабага — 807,2 миллион сўм).

👉@nigoh_01
Жорий йилнинг 25 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 32,8 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Жами эмланувчиларнинг 79,7 фоизи (17,1 миллионга яқин киши) COVID-19га қарши вакцинанинг камида битта дозасини олган. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Сурхондарё вилоятида бўлса (88,1 фоиз), энг паст натижа Тошкент шаҳрида (69,1 фоиз) кузатилмоқда.

Вакцинанинг тўлиқ курсини 10,3 миллиондан ортиқ киши (48,3 фоиз) олган. Энг юқори қўрсаткич Наманган вилоятида (63 фоиз), энг паст рақам Қашқадарё вилоятига тегишли (33,2 фоиз).

👉@nigoh_01
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оролбўйи ҳудудларида яна 1 млн гектар “яшил қоплама” яратилади

Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида 2018-2021 йилларда жами 1,6 млн. гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилди.

Мутахассисларнинг айтишича, экилганига 3 йил бўлган ўсимликларнинг бўйи 2 метрдан ошган ҳамда чанг ва қумнинг ҳавога кўтарилишини тўхтатишни бошлаган. Маълумот учун: битта саксовул 4-10 тонна кўчки қумини тўхтата олади.

Шунингдек, кейинги 5 йилликда Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи ҳудудларида 1 млн гектарда чўл ўсимликларини экиш кўзда тутилган.

Оролқумда ўсимликларни экиш янги ўрмон экотизимларини яратгани ва бу ерда қуёнлар, тулкилар, қирғовуллар, ёввойи чўчқалар пайдо бўлгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Академик З.Новицкийнинг маълум қилишича, яқин йилларда ушбу ҳудудда асаларичилик ва туячиликни ҳам ривожлантириш режалаштирилган.

👉 @nigoh_01
Австрия Ўзбекистонга 150 минг доза коронавирусга қарши вакцина тақдим этди

Австриядан Ўзбекистонга COVID-19га қарши курашни қўллаб-қувватлаш доирасида AstraZeneca 150 минг доза вакцина жўнатилди. Вакциналар Австрия ҳукумати томонидан беғараз ёрдам ва мустаҳкам дўстлик рамзи сифатида тақдим этилган.

— — —

Австрия предоставила Узбекистану 150 тысяч вакцин от коронавируса

В Узбекистан из Австрии отправлены 150 тысяч доз вакцины AstraZeneca для борьбы с COVID-19. Вакцины предоставлены правительством Австрии в качестве безвозмездной помощи и в знак крепкой дружбы.

👉 @nigoh_01
“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда бугун, 26 ноябрь кунидан бошлаб соат 21:30дан буён “АИ-80” маркадаги бензин 6890 сўмдан сотувга чиқариладиган бўлди.

Республика ҳудудидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча АЁҚШларда бензин бўлиши таъминланади.

👉 @nigoh_01
“Музейлар тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар киритилмоқда

Тегишли ҳужжат президент Ш.Мирзиёев томонидан имзоланди. Унга кўра:

музейларга уларни ташкил этиш мақсадларига мос бўлган фаолият турларини ўз таъсис ҳужжатларига мувофиқ амалга оширишига рухсат берилмоқда. Бунда, музейлар музей ашёларининг бут сақланишини таъминлайди;

давлат музейларига пулли хизматлар кўрсатишдан, хайриялардан ва бошқа манбалардан келиб тушадиган маблағлар келгуси йил учун бюджетдан молиялаштириш ҳажмини белгилашда ҳисобга олинмаслиги ва ушбу маблағлар ҳисобига бюджетдан молиялаштириш миқдори камайтирилмаслиги белгиланмоқда.

Шунингдек, бунда кўрсатилган маблағлардан давлат музейларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.

Таъкидлаш жоиз, амалдаги “Музейлар тўғрисида”ги Қонунда (2008 йил) музейлар нотижорат маданият муассасаси эканлиги белгиланган. Бу ўз навбатида, музейларнинг пулли хизматлар кўрсатиши ва бошқа тижорат фаолиятини амалга оширишига таъсир кўрсатаётган эди.

Маълумот учун, ҳозирда 124 та музей фаолият олиб бормоқда, шундан 116 таси давлат ва 8 таси нодавлат музей ҳисобланади.

👉 @nigoh_01
​​ЖССТ COVID-19нинг янги штаммини «Омикрон» деб номлади

ЖССТ коронавируснинг B.1.1.529 янги штаммини юнон алифбосининг 15-ҳарфига мувофиқ «Омикрон» деб атади.

Ташкилот ушбу штаммни "ташвиш уйғотувчи вариант" сифатида таснифлади. Таъкидланишича, ушбу штаммда 32 та мутация мавжуд бўлиб, улардан баъзилари ташвиш уйғотмоқда.

Илк бор B.1.1.529 штамми ЖАРда қайд этилган. У Ботсвана, Исроил, Гонконг ва Бельгияда ҳам аниқланган.

ЖССТ ҳозирги ПЗР тестлари ушбу штаммни аниқлай олишини таъкидлади.

Дастлабки маълумотлар бошқа штаммларга қараганда ушбу вариант билан қайта инфекцияланиш хавфи юқорилигини кўрсатмоқда. Мутахассислар ҳозирда янги штамм ҳақида маълумот йиғишмоқда. Хусусан, уларнинг вазифаси ҳозирда қўлланилаётган COVID-19га қарши вакциналар ундан қанчалик ҳимоялашини аниқлашдан иборат.

👉 @nigoh_01
​​ВОЗ присвоила новому штамму COVID-19 название "Омикрон"

Новый штамм коронавируса B.1.1.529 ВОЗ назвала в соответствии с 15-й буквой греческого алфавита – "Омикроном".

Организация определила этот штамм как "вариант, вызывающий беспокойство". Отмечается, что у данного штамма есть 32 мутаций, некоторые из которых вызывают обеспокоенность.

Впервые штамм B.1.1.529 выявили в ЮАР. Он также обнаружен в Ботсване, Израиле, Гонконге и Бельгии.

В ВОЗ указали, что нынешние ПЦР тесты позволяют обнаруживать данный штамм.

Предварительные данные свидетельствуют о повышенном риске повторного заражения этим вариантом по сравнению с другими штаммами. В настоящее время эксперты собирают информацию о новом штамме. В частности, их задача – определить, насколько от него защищают применяемые ныне вакцины от COVID-19.

👉 @nigoh_01
Келгуси 5 йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилади

Ҳукуматнинг тегишли топшириғига кўра, ҳудудлардаги ҳолатни манзилли ўрганиш мақсадида Ишчи гуруҳлар ташкил этилган.

Ишчи гуруҳлар томонидан ўрганишлар якуни бўйича шакллантирилган дастлабки 2022-2026 йилларга мўлжалланган умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, бунда ўқув биноси қуришда зарур бўлган 1,2 млн. ўқувчи ўрнини ҳам инобатга олиш ҳамда мавжуд мактабларни мукаммал таъмирлаш бўйича манзилли дастурлар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

👉 @nigoh_01
Омикрон штаммининг белгилари олдинги вариантлардан қандай фарқ қилади?

Жанубий африкалик шифокорларнинг таъкидлашича, омикрон жуда осон юқади, аммо ҳозиргача касалликнинг кузатилган ҳолатлари енгил кечмоқда.

Беморлар (кўпинча ёшлар) қаттиқ чарчоқдан шикоят қилмоқдалар. Бироқ, уларнинг ҳеч бири таъм ёки ҳиднинг йўқолиши ёки ўзгаришини қайд этмади. Болаларда юрак тез уриши билан биргаликда иситма кузатилмоқда.

❗️ Шифокорлар, эмланмаган кекса одамларда омикрон штамми касалликнинг оғир шаклига олиб келишидан ҳавотирда, айниқса сурункали касалликлар (қандли диабет ва юрак етишмовчилиги) мавжуд бўлганда.

Омикрон ҳозирда ЖССТ мутахассислари томонидан ўрганилаётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик, улар вируснинг ушбу вариантини “ҳавотир уйғотувчи” деб атади. Тахминларга кўра, штамм жуда юқумли, аммо унинг антитаначаларни қанчалик "айланиб ўтиши" номаълум.

— — —

Чем отличаются симптомы штамма омикрон от предыдущих вариантов?

Южноафриканские врачи сообщают, что омикрон очень легко передается, однако пока наблюдаемые случаи заболевания протекают в легкой форме.

Пациенты (часто молодые) жалуются на сильную усталость. При этом ни один из них не отмечал потерю или изменение ощущения вкуса или обоняния. У детей наблюдается повышенная температура в сочетании с учащенным пульсом.

❗️ Врачи опасаются, что у непривитых пожилых омикрон-штамм вызовет тяжелую форму болезни, особенно если есть сопутствующие хронические заболевания (сахарный диабет и сердечная недостаточность).

Ранее мы сообщали, что омикрон сейчас изучается специалистами ВОЗ, которые назвали эту вариацию вируса "вызывающей обеспокоенность". Предполагается, что штамм высокозаразен, однако неизвестно, насколько он способен "обходить" антитела.

👉 @nigoh_01
"Афғон халқи якка ҳолда бу қийин синовлардан ўта олмайди" — Ш.Мирзиёев

Ашхобод шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида нутқ сўзламоқда. Унда Ўзбекистон президенти Афғонистондаги бугунги вазият ҳақида гапирди.

"Ушбу мамлакат кун сайин оғир гуманитар инқирозга кириб бормоқда.

Халқаро ҳамжамият, жумладан, яқин қўшнилар ёрдамисиз афғон халқи якка ҳолда бу қийин синовлардан ўта олмайди.

Шу боис афғон халқига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва умумий ёндашувларни ишлаб чиқишимиз керак.

Шунингдек, Афғонистон билан минтақавий аҳамиятга эга бўлган йирик савдо, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш ишларини изчил давом эттириш тарафдоримиз", — деди Шавкат Мирзиёев.

👉 @nigoh_01
Президент Шавкат Мирзиёев “Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти ҳамда болаларга ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра:

🔘 2021 йил 1 декабрдан бошлаб:

шахс соғлиғининг ҳолатига кўра Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бориш имконига эга бўлмаган ҳолатда ногиронликни белгилаш бириктирилган ҳудудларга чиқиб кўчма мажлисларда, шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ҳамда сиртдан кўрикдан ўтказиш орқали ташкил этилади;

ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, тасдиқланган касалликлар рўйхати асосида фуқаронинг иштирокисиз улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронлик муддатсиз даврга белгиланади;

тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишлаши мумкин бўлган касблар бўйича тавсиялар берилади.

🔘 2022 йил 1 августдан бошлаб, дастлаб Тошкент шаҳрида 2023 йил 1 январдан бошлаб республиканинг бошқа барча ҳудудларида ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказишнинг янги “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизими жорий этилади. Бунда:

ногиронликни белгилашда даволаш-профилактика муассасаларининг йўлланмалари, касаллик тарихидан кўчирмалар, амбулатор карта, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳамда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолдаги бахтсиз ҳодиса ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар тўлиқ ахборот тизими орқали қабул қилинади;

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳамда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолдаги бахтсиз ҳодиса ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги тўғрисидаги маълумотлар “Ягона меҳнат миллий тизими” идоралараро дастурий-аппарати ҳамда ахборот тизими орасида маълумот алмашинуви асосида олинади;

ахборот тизимидаги фуқарога тегишли маълумотлардан келиб чиқиб, организмнинг функцияси бузилиши ва ҳаёт фаолияти чегараланишини ҳисобга олган ҳолда ногиронликни фуқароларнинг иштирокисиз белгилаш тартиби жорий этилади;

ногиронлик белгиланган шахсларга пенсия ва ижтимоий нафақаларни тайинлаш учун электрон маълумотларПенсия” ҳамда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимларига автоматик тарзда юборилади.

👉 @nigoh_01
Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммитида иштирок этди

Ашхободда Ўзбекистон президентини Г.Бердимуҳамедов кутиб олди ҳамда улар музокара ўтказди. Шунингдек, саммит доирасида Ш.Мирзиёев Покистон президенти О.Алвий ва Тожикистон президенти Э.Раҳмон билан учрашув ўтказиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда минтақадаги вазият ҳақида фикр алмашди.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) саммитида Шавкат Мирзиёев бир қатор ташаббусларни илгари сурди:

янгиланган ва кенг қамровли Савдо битимини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

ўзаро сармоялар оқимини кўпайтириш ва уларни ишончли ҳимоя қилиш, саноат кооперациясини чуқурлаштиришга қаратилган Қўшма ҳаракатлар дастурини қабул қилиш;

Савдо, инвестициялар ва инновациялар марказини ташкил этиш ҳамда унинг қароргоҳини Тошкент шаҳрида жойлаштириш;

ИҲТ мамлакатларининг транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш ва транзит салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган минтақавий стратегияни ишлаб чиқиш;

халқаро эколог олимлар ва экспертлар иштирокида юқори даражадаги (экология вазирлари) доимий Мулоқот кенгашини тузиш;

Афғонистон билан минтақавий аҳамиятга эга бўлган йирик савдо, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш ишларини изчил давом эттириш;

ИҲТ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар тайёрлаш учун юқори даражадаги Экспертлар гуруҳини тузиш;

ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишлари ва долзарб вазифалардан келиб чиқиб, ҳар йилга ном бериш анъанасини жорий этиш. Ўзбекистон Ташкилотга раислик қиладиган даврда мамлакатларимизда Ўзаро узвий боғлиқликни мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилиш.

👉 @nigoh_01
Кўчат экиш жараёнига сохталик билан ёндашганлар эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Наманган вилояти Поп тумани Санг қишлоғида маҳалла раисининг кўрсатмаси билан кўчат экиш жараёнига сохталик билан ёндашилган.

Ушбу ҳолат юзасидан “Боғ кўча” маҳалла раиси Қ.Очилдиев, маҳалла раисининг ўринбосари М.Акбаровга тегишли чора кўрилди ва эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди.

Шунингдек, маҳаллада олиб борилган кўчат экиш ишларини назоратга олмаганлиги учун туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Э.Асқаровга ҳайфсан эълон қилинди.

👉 @nigoh_01
Эмланиш коронавируснинг янги штаммига қарши курашишда ҳам катта самара беради

Нурмат Атабеков
нинг фикрига кўра, SARS-CoV-2нинг омикрон штамми учун алоҳида протокол ишлаб чиқиш масаласини вақт кўрсатади. Шунга қарамай, мавжуд диагностика, даволаш ва профилактика имкониятларидан самарали фойдаланиш бу вирус турига қарши ҳам натижа беради.

❗️ Вакциналар SARS-CoV-2нинг ҳар қандай мутацияга учраган штаммига қарши самара беради. Ҳатто янги штаммни юқтириб олган ҳолатда ҳам барча дозада эмланганларда касаллик енгил ва жиддий асоратларсиз ўтади.

Қолаверса, мамлакатимизда айни пайтда аҳолига ихтиёрий равишда бустер-доза билан эмланишлари учун имкониятлар яратиб берилган.

Мутахассиснинг айтишича, янги штаммнинг юртимизга кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалишининг олдини олишда карантин қоидаларига амал қилиш жуда муҳим ҳисобланади.

👉 @nigoh_01
​​Президент Шавкат Мирзиёев онкология ва эндокринология тиббиёт марказлари қурилишига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Май ойида биз саратон касаллигига чалинганлар учун берилган умид ҳақида ёзган эдик: ўша пайт президент янги онкомарказларни қуриш, ҳаётни сақлаб қоладиган позитрон-эмиссион томография (ПЭТ) ускуналари ва маммографлар харид қилиш бўйича қарор қабул қилган эди.

Бугун бу қарорлар амалиётга тадбиқ этилмоқда — Республика онкология ва радиология тиббиёт маркази учун янги 10 қаватли бино қурилади. Бу ерда радиология ва нур терапия, ПЭТ, радиоизотоп текшириш каби бўлимлар жойлаштириш, шунингдек, даволашнинг мутлақо янги ва прогрессив усулларини жорий этиш режалаштирилган.

Республика эндокринология тиббиёт маркази учун янги имкониятлар ва хизматларга эга янги мажмуа қуриш режалаштирилган. Хусусан, бугунги кунда бу ерда 14 та бўлим мавжуд бўлса, қурилиш ишлари якунлангач, уларга яна 14 та бўлим қўшилади.

❗️ Муҳим урғу: Ш.Мирзиёев марказларга хорижлик мутахассисларни жалб этган ҳолда тиббий хизмат сифатига эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, ҳудудий тиббиёт муассасаларида шароитлар яхшиланади, улар замонавий ускуналар билан таъминланади, шифокорларнинг малакаси оширилади.

Тан олиш керак, касалликларни (айниқса, онкологик) даволашда муаммолар узоқ вақт давомида йиғилиб келган, беморларни сифатли даволаш учун имкониятлар етарли эмас эди. Минглаб одамларнинг ҳаёти бугунги қарорларга боғлиқ, буларнинг барчаси ҳеч ким ўз касаллиги билан ёлғиз қолмаслиги учун қилинмоқда.

👉 @nigoh_01
​​Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов строительства медцентров онкологии и эндокринологии.

В мае мы писали о подаренной надежде для онкобольных: тогда президент принял кардинальные решения по строительству новых онкоцентров, закупе реально спасающих жизни людей оборудования позитронно-эмиссионной томографии (ПЭТ) и маммографов.

Сегодня эти решения обретают практические очертания — будет построено новое 10-ти этажное здание для Республиканского медцентра онкологии и радиологии. Здесь планируется разместить отделения радиологии и лучевой терапии, ПЭТ, радиоизотопного исследования, а также внедрить совершенно новые и прогрессивные методы лечения.

Для Республиканского медцентра эндокринологии планируется построить новый комплекс, с новыми возможностями и услугами. В частности, если сегодня в здесь действуют 14 отделений, то после завершения строительства к ним добавятся еще 14.

❗️ Немаловажный акцент: Ш.Мирзиёев поручил сделать упор на качество медуслуг с привлечением в центры зарубежных специалистов. Кроме того, будут улучшены условия и в региональных медучреждениях, их обеспечат современным оборудованием, а квалификация врачей будет повышена.

Надо признать, что проблемы в лечении заболеваний (особенно онкологических) назрели давно, возможностей для качественного лечения больных не хватало. От каждого сегодняшнего решения зависят жизни тысяч людей, все это делается, чтобы никто не остался один на один со своей болезнью.

👉 @nigoh_01