IADC Bit Grade.pdf
424 KB
Қадрли обуначилар, ушбу тақдим этилаётган маълумотлар анчагина қимматли ҳисобланади. Бу ерда бурғилаш ҳақида барча маълумотларни топишингиз мумкин. Аниқ ҳисоб-китоблар, бурғилаш ва цементлаш процедуралари ва бошқа маълумотлар барчаси бор.
Бу ерда ёзилишича, ушбу маълумотлар махфий ва AGIP мулки ҳисобланади.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz

👍55👏3🆒2⚡1💯1🤝1
Сероводород (H₂S) гази ҳақида маълумот
Сероводород (H₂S) – рангсиз, палағда тухум ҳидли газ. Ҳавога нисбатан зичлиги 1,19. Сувда яхши эрийди. Кўкиш рангда ёниб сув ва SO₂ ҳосил қилади. Ўз-ўзидан ёниш температураси +240 °С, портлаш чегараси 4,3 – 45,5%. 2-хавфлилик синфига киради.
Сероводороднинг заҳарлилиги ва таъсири
H₂S кучли асаб фалажловчи
заҳардир, нафасни тўхтатиб ўлимга олиб келади, нафас йўлларига ва кўзга ачиштирувчи таъсир қилади. Рухсат этилган миқдор (РЭМ) - 10 мг/м3 , углеводород билан бирикканда заҳарлаш хусусияти ўткирлашади ва 3 мг/м3 бўлади. Рухсат этилган миқдор (РЭМ) аҳоли яшаш жойларида 0,008 мг/м3.
Сероводороднинг табиатда ва ишлаб чиқаришда учраши
H₂S гази табиатда ва ишлаб чиқаришда углеводородлар билан аралашган ҳолда учрайди, шунинг учун унинг рухсат этилган миқдор (РЭМ) ҳар доим 3 мг/м3 эканлигига эътибор бериш керак. H₂S нинг организмга асосий ўтиш йўли нафас йўлидир ва у тери орқали ҳам ютилиши мумкин. Сероводороддан заҳарланиш H₂S нинг ҳаводаги миқдорига ва H₂S ли жойда бўлиш вақтига боғлиқ.
H₂Sдан заҳарланиш миқдорлари ва белгилари
•1,4 мг/м3 да ҳиди сезила бошлайди
•4-7 мг/м3 да кучли ҳид
•7-11 мг/м3 оғир ҳид ва ҳаводаги миқдори
кўтарилиши билан ҳидни сезиш камайиб боради
•100 мг/м3 да 3-4 соатдан кейин енгил даражали заҳарланиш бошланади. Заҳарланиш белгилари: оғизда ширинрок металл таъми, кўз ачишиши, нурдан қўрқиш, кўз ёши оқиши.
• H₂S нинг асосий хавфли томони шундаки, унинг миқдори 200 мг/м3 ва ундан юқори бўлганда асаб толаларининг сезувчанлиги йўқолади ва киши ҳидни сезмай қолади, бунда киши турган жой ҳаво таркибида H₂S йўқ деб ўйлаши мумкин.
•700 мг/м3 да 15-20 дақиқада ўртача даражали заҳарланиш: бурун битиши, йўтал, кўзда қичиш ва оғриқ, кўз ёши оқиши, нурдан қўрқиш, бошда оғриқ ва айланиш, температура кўтарилиши, терлаш, юрак уриши ва нафас олишда қийинлашув, кўз олди қоронғилашуви ёки ҳушдан кетиш содир бўлади.
• 1000 мг/м3 ва юқори миқдорда заҳарланиш лаҳзада: томир тортиши ва ҳушдан кетиб, ўпка ва юрак тўхтаб қолишидан ўлимга олиб келади.
Сероводород газидан заҳарланганда тезликдаги ёрдам
Заҳарланган беморни тезда тоза ҳавога чиқариб, сиқувчи кийимларини бўшатиш, узоқ вақт ҳаволи кислород бериш, иложи бўлса 100 % ли кислород бермаслик керак. Кўзини сувда ювиш керак. Нафас олмаётган бўлса “оғиздан-оғизга” усулда нафас бериш ва пулси йўқ бўлса юрагини ташқи массаж қилиш керак. Ҳар қандай ҳолатда заҳарланган беморни тиббий муассасага жўнатиш керак.

👍72🫡5🔥2💯2✍1⚡1🕊1
⚡ Аномал юқори босим
•Қудуқларни бурғилаш, нефт ва газ қазиб олиш жараёнларида кон геологик шароитидан келиб чиқиб турли мураккабликлар юзага келади, улардан бири қатламда аномал юқори босим ҳосил бўлиши. Аномал юқори босим ҳосил бўлиши шуниси билан хавфлики, бу ҳолатда бошқариб бўлмайдиган нефть ёки газ оқими юзага келади, уни бартараф этиш учун кўп вақт ва маблағ талаб этилади.
•Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш амалиётида шу нарса аниқланганки, қатламни бурғи билан очиш технологиясига қуйидагилар катта таъсир кўрсатади:
1. Қатлам босимининг катталиги
2. Маҳсулдор қатламнинг ётиш чуқурлиги
3. Коллекторнинг характери
4. Қатлам тўйинган флюиднинг табиати
5. Қатлам жинсларнинг ҳарорати ва бошқалар.
•Маҳсулдор қатламнинг очиш технологиясини танлашда қатлам босими муҳим рол ўйнайди. Қатлам босимининг катталигига қараб коллекторлар уч гуруҳга бўлинади:
1. Aномал юқори қатлам босимига ега бўлган: Pқ >> Pгидр.
2. Гидростатик босимга яқин босимли: Pқ ≥ Pгидр.
3. Гидростатик босимдан паст босимли: Pқ < Pгидр.
Pқ - қатлам босими
Pгидр - гидростатик босим
Aномал юқори қатлам босимли қатламлар юқори зичликка эга бўлган бурғилаш эритмаси билан очилади. Бу шу билан боғлиқки, қудуқдаги эритма устуни очилаётган қатламга ундагидан юқорироқ босим ҳосил қилиши лозим.
Аномал юқори босим кузатилиши сабаблари
•Нефт ва газ конлари жойлашган қатламларда аномал юқори
босимни пайдо бўлиши сабаблари:
1. Қатламнинг ер юзасига чиқиши қудуқ оғзидан анча юқори
2. Уюм ҳосил бўлгач, босим ўзгармаган ҳолда унинг чуқурлиги камайган
3. Уюм хосил бўлгач вертикал кўчиш
4. Мазкур қатламни пастдаги қатламлар билан боғловчи тектоник ёриқларнинг мавжудлиги
5. Газ уюми катта қалинликка эга
6. Тектоник узилмалар мавжудлиги туфайли нефт, газ ва сув қатламлари ўзаро боғланган
7. Aйланувчи сувларнинг юқори ҳарорати ва бошқа меъзонларнинг таъсири
8. Юқори босимли қатламлардан нефт ва газ оқими ҳисобига
9. Тектоник ҳаракатлар туфайли жинсларнинг сиқилиши
10. Юқоридаги жинслар босими остида зичланиш
11. Нефт ва газларнинг физик-кимёвий ўзгариши, қатламлардаги углеводородларнинг сиқилиши ҳисобига ҳажмининг ортиши.
12. Кам ўтказувчанлик ёки юқори қовушқоқлик, суюқлиқ босимининг ортиши уюмдан чиқаётган оқим кўрсатгичидан ортиқ
13. Aжратилган, ёпиқ коллекторларга мансублик
14. Қатлам зич бўлмаган қумтошдан иборат бўлганлиги учун юқорида ётган жинслар босимига дош бера олмайди
15. Қумтошлар билан аралаш гилларнинг орасидаги суюқликнинг сиқиб чиқарилиши сабабли
16. Қатламнинг нефть, газ ва сувга тўйинганликдаги ўзгариши
17. Катламларнинг сувсизланиши: Газ қудуқлари қуриб бораётганда катламларнинг сувсизланиши босимнинг ошишига сабаб бўлиши мумкин.
18. Сероводороднинг юқори миқдори газнинг қатламларда ҳаракат қилишини ва ундаги физик ва кимёвий мувозанатни бузиши мумкин.
Қатламда аномал юқори босимнинг ҳосил бўлишига сабабчи бўлган бошқа ҳолатлар - тангенционал кучланиш, ернинг магнит майдонлари, реакция ва шу кабиларнинг эҳтимоли бор, лекин улар кам ўрганилгандир.
Ўзбекистонда кузатилган аномал юқори босим ҳалокати
•1963-йил Бухородаги Ўртабулоқ конида аномал юқори босим натижасида бошқариб бўлмайдиган газ оқими юзага келади. Ҳодисани бартараф этишга қаратилган ҳаракатлар самара бермагач, атроф муҳитга газ тарқалиб инсонларни зарарламаслиги учун ёқиб қўйилади. Чунки атрофга тарқалган газ ва унинг таркибидаги сероводород ва бошқа заҳарли газлар инсонлар ва табиатга катта зарар етказиши мумкин эди. Авария тўлиқ бартараф этилгунга қадар чиқаётган газ ёқиб қўйилади, манбааларда оловнинг баландлиги 70 метр бўлиб, 300 метргача яқинига йўлаб бўлмаслиги ҳақида ёзилади. 1963-йил содир бўлган аварияни 1966-йилга келибгина термоядро заряди (атом бомбаси) портлатиш йўли билан бартараф этишади. Унгача эса ҳар куни 12 млн м³ газ беҳудага ёниб турган (видео бу ерда).
Аномал юқори босимни олдиндан билиш, авария юзага келишини олдини олиш, қудуқни хавфсиз ишга тушириш ва ишлатиш учун юқори билим ва салоҳиятга эга мутахассисларнинг аниқ ҳисоб-китоблари керак бўлади. Келажакда сиз ҳам шундай салоҳиятли ва илмли кадр бўлиб етишинг, барчаси ўз қўлингизда.

Telegram
Neft va Gaz Ishi
Биласизми, 1963-йил Бухородаги Ўртабулоқ газ конида юзага келган бошқариб бўлмайдиган юқори босимли газ оқимини тўхтатиш учун атом бомбасидан фойдаланилган. Лекин негадир бу ҳақида дарсликлардан ёки расмий сайтлардан бирор аниқ маълумот топиб бўлмайди. Балки…
👍39🤩3✍2⚡2🆒2❤1👏1💯1👨💻1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
• Ўзбекистон 1000 метр куб газни 160 доллардан импорт қилмоқда.
• Ўтган 2023 йил биринчи ярим йилликда 2.3 млрд метр куб газ импорт қилинган бўлса, жорий 2024-йилнинг биринчи ярим йиллигида 5,2 млрд метр кубга газ импорт қилиниб, газ импорти 2.26 марта ошган.
• 2024 йилнинг дастлабки олти ойида 13,7 млрд метр куб газ ишлаб чиқарилган.

👍29✍5👨💻5👏3💯2🆒2😎2⚡1🔥1🕊1🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қандай қилиб "Ўзбекнефтгаз" АЖга онлайн резюме юбориш мумкин?
Ушбу видео орқали сиз қандай қилиб "Ўзбекнефтгаз" АЖ ҳамда унинг таркибидаги тизим ташкилотларида мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиш ва қай тартибда резюме топшириш тўғрисида батафсил маълумот олишингиз мумкин.

👍41👏5⚡3🕊2👨💻2❤1
Neft va gaz ishi asoslari.pdf
10.8 MB
Нефть ва газ иши асослари
Проф, Т. Р. Юлдашев
Нефть ва газ соҳасига ўқишга кирганлар ва кенг омма учун содда тилда ёзилган зўр китоб.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Проф, Т. Р. Юлдашев
Нефть ва газ соҳасига ўқишга кирганлар ва кенг омма учун содда тилда ёзилган зўр китоб.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
👍34👏5⚡3
Forwarded from Uzbekneftgaz | Расмий канал
Sho‘rtan gaz kimyo majmuasida qanday turdagi mahsulotlar ishlab chiqariladi?
Anonymous Quiz
16%
Benzin, dizel, suyultirilgan gaz, polietilin, aviakerosin.
67%
Suyultirilgan gaz, polietilin, oltingugurt, gaz kondensati, tovar gazi.
5%
Parafin, smola, asfalt. gaz kondensati, tovar gazi.
12%
Suyultirilgan gaz, tabiiy gaz, benzin, kerosin.
👏25👍13🍾6⚡2❤2
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов, Энергетика вазири Ж. Мирзамаҳмудов ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Б. Сидиқов “Ғарбий Қуйи Сурғил” конига ташриф буюришибди.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
👍33✍3⚡2👏2💯2🕊1👨💻1🆒1
Хабар беришларича, Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конидаги ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 нафарга етган. Вафот этган ходимларнинг икки нафари Қашқадарёнинг Ғузор туманидан, яна икки нафари Бойсундан бўлган.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун, ўтганларни Аллоҳ раҳматига олсин, яқинларига сабр тилаймиз.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун, ўтганларни Аллоҳ раҳматига олсин, яқинларига сабр тилаймиз.
Каналга уланиш: @Ngi_Uz
😢91👍10❤1🕊1
2005-йил 23-март куни Американинг Техас штатидаги BP (Бритиш Петреолиум) га тегишли Техас нефтни қайта ишлаш заводида даҳшатли портлаш содир бўлган. Ҳодиса оқибатида 15 нафар ходим ҳалок бўлган 180 нафар ходим жароҳат олган.
British Petroleum ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига 1 млн доллардан, 15 млн долларгача, жароҳат олганларга 100 минг доллардан жароҳат оғирлигига қараб 1 млн долларгача компенсация тўлаб берган. Келишувлар махфий бўлган, шу сабабли аниқ сўммалар оммага ошкор қилинмаган. Бироқ ҳалокат билан боғлиқ даъволарни ҳал этиш учун 1.6 млрд доллар ажратганлигини жамоатчиликка очиқлаган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганларнинг ҳаётини ҳеч бир тўлов билан қайтариб бўлмайди, бироқ оила аъзоларига компенсация тўлаб берилиши керак.

2005-йил 23-март куни Американинг Техас штатидаги BP (Бритиш Петреолиум) га тегишли Техас нефтни қайта ишлаш заводида нафақат Америка тарихида балки бутун жаҳондаги нефтни қайта ишлаш заводларидаги энг йирик ва даҳшатли портлаш содир бўлди. 180 дан ортиқ…
👍58💯14👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Uz_Kor_Gas_Chemical
#Ремонт
"Uz-Kor Gas Chemical" қўшма корхонаси заводида навбатдаги капитал таъмирлаш, тозалаш ва қайта ўрнатиш ишлари қизғин кетмоқда экан. Айтишларича, заводда деярли 10 йилдан буён биринчи марта бундай кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда экан (Манбаа: @UGXK_Ustirt). Ҳамкасб дўстларимизга куч-қувват тилаймиз.
Яқин орада бошқа заводларда ҳам йиллик капитал таъмирлаш ишлари бошланади. Нефть ва газни қайта ишлаш заводларини капитал таъмирлаш – бу технологик жараёнларни оптималлаштириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида қурилмаларнинг қувурлар, реакторлар, насослар, турбиналар ва шу каби бошқа асосий элементларнинг тубдан янгиланиши, алмаштирилиши ёки модернизация қилиниши билан боғлиқ комплекс таъмирлаш жараёнидир.

👍38⚡4👏3❤1
Сардор (шунчаки танланган исм) Бир ойда 22 кун ишлайди, 2 кун вақти уйга бориб келишга йўлда ўтади, ойда 6 кун оила даврасида бўлади. 5 ойдирки ойликдан дарак йўқ. Ишдан кетай деса бошқа иш тайёр тургани йўқ. Ойлик келиб қолар дея кутмоқда, кетмай ишлай деса буёқда мактаб очилган, кунлар совиб, оила аъзолари, фарзандларига иссиқ кийим олиш керак. Озиқ-овқатни қарзга олиб туради деса аксига олиб маҳалладаги маркетлардан ҳам, қассоблардан ҳам қарзга ботиб кетган. Нима қилишини билмай ишлаяпти.
Бекзод (шунчаки танланган исм). 15 кун ишда бўлади, 15 кун дамда. Уни вазияти ҳам худди Сардорники каби, у ҳам 5 ойдан буён ойликсиз ишламоқда. Лекин у яқинда ишдан бўшади, аренда автомобил олиб кира қиляпти.
Иккиси ҳам ўз юртида, ўзини Ватанида ишлаб ойлик олишолмаяпти. Тўғри, балки айтишингиз мумкин, керакли кадр бўлса ишини топарди деб, лекин бугун улар каби ўн минглаб юртдошларимиз бор. Кимдир шу ишларни қилиши керак-ку барибир, бу дегани уларни ўзини айблаш керак дегани эмас. Қайси компаниялар эканлиги ёзмадим, ҳамма билади ҳам қайсилар эканлигини. Раҳбарларидан инсоф, керакли ташкилотлардан эса қонунларни барчага баробар ишлатишни сўрайман. Ахир улар қул эмас-ку.

👍348😢45💯28👏15❤5⚡3🫡3🏆2