111 subscribers
6.14K photos
910 videos
5 files
4.81K links
Download Telegram
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади. Ҳукумат қарорида нималар назарда тутилган?

📍http://uza.uz/posts/240955

@toshkentoqshomigazetasi
Республика махсус комиссиясининг ахбороти

📍http://uza.uz/posts/240976

@toshkentoqshomigazetasi
ШУКР ҚИЛГAН...

Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди. Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мотоциклли бўлди. Мактабни олтин медал билан тугатди.

Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай? – десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек мараз! Номзодлик ишимни чўзиб ётибди.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп-янги машинанинг пачағини чиқариб келди!

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Расво! Қизимнинг турмуши нотинч. Қайнонаси ёмон. Судлашмоқчиман.

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди.
– Соғлиқ қалай?

– Расво! Қанд касали деган палакат адойи-тамом қилди. Ўлиб-ўлмайман, тузалиб-тузалмайман!
Тавба, деб гапирай-ку, фаришталар омин деган эканми, узоққа бормади, бечора…

Яна бир синфдошим бор эди. Отаси урушдан яримжон бўлиб қайтган, тўкилиб кетай деб турган кулбада туришарди. Яхши ўқирди. Лекин медалга “илинмади”.
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Мебел фабрикасида ишлаяпман. Кундузи дурадгорлик қиламан. Кечаси уч кунда бир қоровулман. Яқинда велосипед олдим.

Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Ўғлим ўқишни битириб, чет элга ишга кетди.

Йиллар ўтди. Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Қизим фарзанд кўрди. Неварамга бешик олишга кетяпман!

Йиллар ўтди. Синфдошим бетоб деб эшитдим. Худди ўша, бошқа синфдошим ётган шифохонада экан. Ранги бир ҳолатда.
– Соғлиқ қалай?
– Худога шукр, яхши! Буйрак жиндай шамоллабди. Берган дардига шукр!

Яқинда уни тағин кўрдим.
– Ишлар қалай?
– Худога шукр, яхши! Тўнғич неварамнинг бўйи чўзилиб қолди. Худо хоҳласа, беш-олти йилда невара куёв кўраман. Тўйга келасан-а?!

Ўткир Ҳошимов

@drabllar
@toshkentoqshomigazetasi
Агар биз давом этишда жасоратга эга бўлсак бизнинг барча орзуларимиз амалга ошади.

© Уолд Дисней


@Hayot_Falsafasi
@toshkentoqshomigazetasi
– Сизни табриклайман!
– Нега?
– Сизга уйғониш бахти насиб этибди!

Тонгда уйғониш — бахт! Катта бахт!

@toshkentoqshomigazetazi
Сув мияга қандай таъсир қилади?

🧠Инсон танаси мия назорати остида бошқарилади. Бу орган 85 фоиз сувга тенг. Суюқлик етарли бўлмаса, у ўз вазифаларини тўғри бажара олмайди.

💧Сувсизланиш пайтида чарчоқ ҳис қиламиз, кайфият кескин ўзгаради, ғазабланамиз. Шунингдек, депрессив ва ўз жонига қасд қилиш кайфияти кучаяди, одам ўзини йўқотиб қўйиши мумкин.

☝️Бу ҳолатларга тушмаслик учун, албатта, кунига 2 литр тоза сув ичиш керак. Шунда мия етарли миқдорда озуқа моддаларини қабул қилиб, нормал ҳолатини сақлаб қолади.

Манба

👨‍⚕️«Соғлом ҳаёт»
@toshkentoqshomigazetasi
Пенсия ҳақидаги маълумотларни онлайн усулда – бепул ва осон олинг! (видеоқўлланма)

Пенсия жамғармаси томонидан сизга белгиланган давр учун тўловлар миқдори тўғрисидаги маълумотнома мутлақо бепул тақдим этилади. Бунда ҳатто уйдан чиқишингизга ҳам ҳожат йўқ.

Батафсил: https://www.terabayt.uz/?p=65127

@toshkentoqshomigazetasi
ЭНГ ОМАДЛИ КАШФИЁТЧИ

Америкалик ихтирочи ва йирик электротехника компаниялари эгаси Томас Эдисон 1847 йилнинг 11 февралида Американинг Огаё штатидаги Милан номли кичик шаҳарчада дунёга келган. Унинг болалиги ҳақида отаси эслаб: «Томас болалар ўйини деган нарсани билмас, унинг овунчоғи тутунли машиналар ва механик асбоб-ускуналар эди», деганди. Эдисонни 12 ёшида Детройт номидаги кутубхонага аъзо қилишади. У ўз олдига кутубхонадаги барча китобларни ўқиб чиқиш мақсадини қўяди ва йиллар ўтиб бу режа тўлиқ амалга ошади ҳам.
Батафсил ўқинг👉

@postdarasmiy
@toshkentoqshomigazetasi
⚡️2020 йили қайси соҳаларда фирибгарлик авж олди?

Чет элга ишга жўнатиш (13,1%), ер, уй олди-сотдиси (13.9%), ўқишга ёки ишга киритиш (9%) каби ваъдалар билан содир этилаётган фирибгарликлар энг кўп учрайдиган фирибгарлик бўлиб қолмоқда.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3qqUkjq

@toshkentoqshomigazetasi
Саломатликнинг асосий 10 сири

1️⃣ Ишингиз сизга қувонч бағишласин.
2️⃣ Ўз фикр ва нуқтаи-назарингизга эга бўлинг.
3️⃣ Тўйимли овқатланиш қоидаларига амал қилинг: кам ҳам, кўп ҳам еманг. Оқилона овқатланинг.
4️⃣ Кашандалик, шаробхўрлик, гиёҳвандлик каби зарарли одатлардан воз кечинг, шунда юрак-қон томир, нафас олиш ва ошқозон ичак тизими касалликлари чекинади, мия таназзулга учрамайди.
5️⃣ Ширин уйқу. 17-18 С° хонада 7-8 соат ухланг. Ақлий ва жисмоний меҳнатни уйқудан
1 соат олдин, овқатланишни эса 2 соат олдин тўхтатинг.
6️⃣ Атроф-муҳитга ва ўз яқинларингизга муҳаббатли бўлинг. Унутманг! Иммун тизим мустаҳкамлигига бахт гормони (эндорфин) сабабчи бўлади.
7️⃣ Албатта, ақлий меҳнат билан шуғулланиш лозим, шунда ақлий қобилият ёш ўтган сари секинроқ инқирозга учрайди.
8️⃣ Вақти-вақти билан ўзингизни мазали овқатлар билан сийланг. Шунда кайфият кўтарилади.
9️⃣ Жаҳлингизни, яъни зардангизни ҳамиша ҳам босаверманг. Чунки ҳар хил касалликлар юрак-қон томир касалликларни, ўсма касалликлари ўз-ўзини ичини еб юрадиган одамларда учрайди.
🔟 Мунтазам равишда жисмоний меҳнат ва спорт билан шуғулланиш юрак-қон томир тизими, ўпка фаолияти, асаб, эндокрин тизим ва бўғимлар фаолиятини ҳам яхшилайди.

@kongil_mulki
@toshkentoqshomigazetasi
Ғалати шаҳарлар

Дунё шаҳарлари ҳақида нималарни биламиз? Қайси шаҳар саёҳатчилар учун совуқ, қиммат, хавфли?

📍http://uza.uz/posts/241119

@toshkentoqshomigazetasi
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташриф буюрди.
Дастлаб бош бошқарманинг ахборот мультимедиа маркази фаолияти билан танишилди, бошқарма тизимида фойдаланилаётган махсус техника ва воситалар кўздан кечирилди.
Ташриф чоғида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг шон-шараф музейи очилди. Давлатимиз раҳбари уни кириб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил главное управление внутренних дел города Ташкента.
Глава государства ознакомился с деятельностью информационного мультимедийного центра главного управления, осмотрел имеющуюся на его вооружении специальную технику и спецсредства.
В ходе посещения состоялось открытие музея славы главного управления внутренних дел столицы, с экспозицией которого ознакомился Президент.

#Mirziyoyev #tanishuv #ichkiishlar #muzey

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter