Ne Gap
9.95K subscribers
70 photos
30 videos
75 links
Оламда нима гап Ҳаммасини эмас, биз — фақат муҳим ва қизиқарли гапларни ёзамиз! ✍️
Download Telegram
🏗 Покистон пойтахтида «Янги Ўзбекистон» турар-жой мажмуаси ва боғи барпо этилиши режалаштирилмоқда

Иншоотлар Исломобод яқинидаги 2800 гектар майдонни эгаллаган «Capital Smart City» ҳудудида жойлашади.


https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎯 Тошкент вилоятида 13 ёшли қиз орқали кучли таъсир қилувчи дори сотган аёл ва унинг шериклари ушланди

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбири доирасида Тошкент вилоятида 13 ёшли қиздан дори савдосида воситачи сифатида фойдаланиб келган аёл ва уни дорилар билан таъминлаб турган шериклари қўлга олинди. Жами 1 343 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари (қиймати 150 млн сўм) мусодара қилинди.


https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1 январдан айрим ҳудудлардаги давлат органларида кадрлар ротация қилинади

Янги фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда:

⚫️ республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади;

⚫️ ротация қилинадиган раҳбарлар Агентликнинг “hrm.gov.uz” электрон платформаси орқали аниқланади;

⚫️ раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади;

⚫️ ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади.


https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚨 242 кг «оқ ажал» тўхтатиб қолинди: 15 кунлик «тозалаш» ишлари натижаси рақамларда

Биз тинч ухлаётган пайтда, кўчаларимизни жиноятчиликдан тозалаш бўйича кўринмас фронтда қизғин иш кетмоқда.

«Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлигининг дастлабки 15 куни ҳақиқий зарба бўлди: 🔴 1048 та жиноят фош этилди — бу шунчаки рақам эмас, бу олди олинган минглаб кўнгилсизликлар демакдир. 🔴 242 кг наркотик мусодара қилинди — тасаввур қилинг, салкам чорак тонна заҳар кўчаларга, ёшлар орасига кириб бориши мумкин эди!


Наркобизнесга берилган ҳар бир зарба жамиятимизни ичдан кемирувчи иллат томирини қирқиб, кўчаларимиз ва хонадонларимиздаги тинчликни мустаҳкамлайди. Зеро, гиёҳвандликдан холи ҳудуд — бу жиноятчиликдан холи, фаровон ва хавфсиз Ватан пойдеворидир.

Гиёҳвандликка қарши кураш — фақат ҳуқуқ-тартибот идораларининг иши эмас, балки келажагимиз ва фарзандларимиз тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир ватандошимизнинг бурчидир. Бу ёвуз иллатни жамиятимиздан йўқ қилиш учун барчамиз бирлашишимиз ва жиноятчиликка қарши муросасиз муҳит яратишимиз шарт.

https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🎉9🔥8💯65😍5
🤩 Шунчаки китоб эмас, келажак формуласи: «Учинчи Ренессанс» — дунёни ўзгартирувчи глобал лойиҳа сифатида

Дунё ҳамжамияти Ўзбекистондаги ўзгаришларни нафақат кузатмоқда, балки чуқур таҳлил қилмоқда. Покистонлик таниқли журналист ва ёзувчи Муҳаммад Аббос Хоннинг «Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс — тараққиёт концепти» номли китоби бунинг ёрқин исботидир.

🤩 Муаллиф Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган ғояни шунчаки сиёсий шиор эмас, балки «вақт измига бўйсунмас, инсониятни ҳамкорликка чорловчи абадий ғоя» сифатида таърифлайди.

🤩 Китобнинг салмоғи шундаки, унга сўзбошини шахсан Покистон Бош вазири Муҳаммад Шаҳбоз Шариф ёзган бўлиб, у ушбу асарни «башарият тамаддунининг келажакдаги ривожини англаш учун муҳим манба» деб баҳолаган.


Эндиликда ушбу китоб ўзбек тилида ҳам нашр этилди ва кенг китобхонлар оммасига тақдим этилмоқда.

https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔖 «Time» журнали бўйича 2025 йилдаги «Йил одами»Сунъий Идрок (ва унинг меъморлари).

https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Рим папаси билан учрашди

Президент Администрацияси раҳбари Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» мукофоти ҳайъати йиғилиши доирасида Рим Папаси Лев XIV билан мулоқот қилди.

«Мукофотнинг маданиятлараро ва динлараро англашувни кенгайтиришга қаратилган фаолиятининг асосий йўналишларини муҳокама қилдик.

Ўзбекистонда турли конфессиялар вакиллари, жумладан католиклар, тотувлик ва бағрикенглик муҳитида яшаётгани таъкидланди. Мукофот бу қадриятларни халқаро миқёсда мустаҳкамлашга интилмоқда», —
деди Саида Мирзиёева.


https://t.me/negapuz
👍19
📸 Қиз ижтимоий тармоққа суратини жойлаб, орқасида ўтирган одамни олиб ташлашни илтимос қилиб ёрдам сўраган («уберите мужчину»).

😱 Изоҳлар бўлимида «ваҳимали» ишлар бошланиб кетди.


https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💊 Бир уюм дори ичиш — даволаниш дегани эмас!

Замонавий тиббиётда «полипрагмазия» деган тушунча бор — бу беморга бир вақтнинг ўзида керагидан ортиқ дори тайинлаш ҳолати. Афсуски, бизда кўпинча «кўпроқ дори ёзса — яхши дўхтир» деган янглиш тушунча шаклланган.

Амалиёт шуни кўрсатадики, пала-партиш ва мувофиқлаштирилмаган дорилар жигар, буйрак ва ошқозонни ишдан чиқаради.

Электрон рецепт нимани ўзгартиради?

➡️ Шаффофлик: Шифокор сизга айнан қайси дорини ва нима учун ёзаётгани электрон базада кўриниб туради.
➡️ Масъулият: Шифокор асоссиз ёки «фирма»нинг дорисини ёзишдан тийилади, чунки ҳар бир рецепт назоратда бўлади.
➡️ База: Сизнинг қабул қилган дориларингиз «тарихи» шаклланади, бу эса кейинги даволаниш жараёнларида жуда муҳим.


Ўз соғлиғимизга масъулият билан ёндашайлик. Тўғри ташхис ва аниқ рецепт — шифонинг ярмидир!

🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
🖥 Рецептли ёки рецептсиз сотиладиган дорилар РЎЙХАТИ.
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
📞 Колл-марказ: 71-202-50-00 (аҳолига қулайлик яратиш ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида Ишонч телефони ва махсус Ишчи гуруҳ ташкил этилган).

https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▶️ Даҳшатли кадрлар: қўйлар тириклайин қор тагида қолди, уларни белкурак билан кавлаб олишмоқда

Сўнгги кунларда минтақамизнинг турли ҳудудларида кучли қор ёғиши кузатилди. Ёғингарчилик Қозоғистонда ҳайвонларнинг кўмилиб қолишига олиб келган.


https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤠 Бегона рақамни кўтарсангиз, ҳисобингиздан пул ечилиши ростми?

Аҳоли орасида бегона рақамлардан қўнғироқ бўлиши билан телефонингизга уланган пластик карталардан пул ечиб олиниши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу масалага ИИВ Киберхавфсизлик маркази аниқлик киритди:

🛡 «Бундай хабарлар асоссиз. Оддий телефон қўнғироғи орқали ҳеч қандай маблағ ечиб олинмайди. Бироқ фирибгарлар сизга турли кодлар юбориб, уларни сўраши ёки шахсий маълумотларингизни тақдим этишингиз орқали картангиздаги маблағни қўлга киритиши мумкин.

🥷 Ижтимоий тармоқлар, хусусан Телеграм орқали келаётган номаълум файл ва ҳаволаларни очманг. Шунингдек, телефон қилган шахсларга ҳеч қачон шахсий маълумотларингизни, банк картангиз реквизитларини ёки тасдиқлаш кодларини айтманг».


https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💧 Саида Мирзиёева Ургутдаги ўзгаришлар анонсини берди: насослар янгиланади, сув омборлари қурилади

Сув билан барқарор таъминланмаган минглаб гектар ерлар ҳамда эскирган насос станциялари сабаб юқори сув йўқотишлари — ҳудуддаги асосий муаммолардан. Айрим жойларда сув танқислиги ҳосилдорликни пасайтириб, экспорт салоҳиятини чеклаб келмоқда.

🎤 «Янги лойиҳалар доирасида ушбу муаммолар тизимли ҳал этилади. 10 минг гектардан ортиқ ер майдони барқарор суғоришга ўтказилади, насос станциялари реконструкция қилинади, кичик сув омборлари қурилади, энергия тежамкор технологиялар жорий этилади», — деди Президент Администрацияси раҳбари.


https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🔥17👏14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▶️ Япониядаги энг йирик экранда Ўзбекистон ҳақидаги видеоролик намойиш этилмоқда

Президентимизнинг кунчиқар юртга ташрифи арафасида кунига 2,5 миллиондан ортиқ киши ҳаракатланадиган Токионинг энг машҳур чорраҳасида мамлакатимиз ҳақида махсус видеоролик намойиш этилмоқда.

Ушбу монитор Япониядаги энг йирик экран, унинг ҳажми 424 квадрат метр.


https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1
💰 Ўзбекистонда тўлов ташкилотлари 9 ойда қанча соф фойда олди?

Январ-сентябр ойлари давомида энг кўп соф фойдани «Uzum Nasiya» компанияси қўлга киритган. Кейинги ўринда «Paynet», «Payme», Товар-хом ашё биржаси ҳамда «Click» компанияси жойлашган.


Батафсил: инфографика⬆️

https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗺️ Tuproq degradatsiyasi — ekologik muammodan milliy xavfgacha

Yerlarning tanazzulga uchrashi insoniyat oldida turgan eng jiddiy ekologik muammolardan biri bo‘lib, bugun dunyo quruqlik hududlarining qariyb 40 foiziga va 3,2 milliard inson hayotiga ta’sir ko‘rsatmoqda.

Markaziy Osiyoda yer maydonlarining taxminan 37 foizi degradatsiyaga uchragan. O‘zbekistonda esa bu ko‘rsatkich 26 foizni tashkil etib, tuproqning sho‘rlanishi, gumus miqdorining kamayishi va qishloq xo‘jaligi hosildorligining pasayishi bilan namoyon bo‘lmoqda.


Ana shu sukutda kechayotgan fojiani jamoatchilikka yetkazish maqsadida Qishloq xo‘jaligi vazirligi, FAOning O‘zbekistondagi vakolatxonasi va "Zamin" fondi ko‘magida "Ona Yer nidosi" hujjatli filmi suratga olindi.

Joriy yilning 4-dekabr kuni ilk bor FAOning Italiyadagi Bosh qarorgohida ilk bor jamoatchilikka namoyish etilgan filmning taqdimoti O‘zbekistonda "Toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti" Milliy tadqiqot universiteti hamda Davlat agrar universitetida bo‘lib o‘tdi.


"Zamin" fondi Vasiylik kengashi raisi talabalar bilan samimiy suhbatda tuproq degradatsiyasi muammolarini muhokama qildi, bo‘lajak mutaxassislarning g‘oya va takliflarini diqqat bilan tinglab, ekologik jarayonlar mintaqaning oziq-ovqat xavfsizligi uchun qanchalik xavfli ekanini ta’kidladi.

https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22🔥19👏17🆒2
🔼 Кун рақами: дунёдаги энг бой инсоннинг маблағи 700 миллиард доллардан ошди — Илон Маск бу кўрсаткичга «Tesla» акциядорлари устидан судда ғалаба қозонганидан сўнг эришди.

У тарихда шунча катта бойликка эга биринчи инсон бўлди. Унинг маблағи «Forbes» рўйхатида 2-ўринда турган Ларри Пейжникидан 500 миллиард доллар кўп.


Маск Ер юзидаги ҳар бир инсонга 1 доллардан тарқатганда ҳам, унинг қўлида 700 миллиард доллардан ортиқ маблағ қолган бўларди.

https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 Ижтимоий хавфли аҳволда бўлган болалар энди кўчада қолмайди: улар учун махсус имтиёз ва квоталар жорий этилмоқда

Кўпинча оғир вазиятдаги болалар жамиятдан ажралиб қолади. Янги стратегия айнан шундай болаларни ҳаётга қайтаришга ёрдам беради.

Нималар ўзгаради?

Таълимда имтиёз: ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар учун коллеж ва техникумларга киришда 5 фоизгача қўшимча квота ажратилади. Улар имтиҳонсиз, йўлланма асосида қабул қилинади.

«Меҳрли оила» хизмати: фарзанди билан тил топиша олмаётган ота-оналар учун «оилавий терапия» ва психологик хизматлар бепул кўрсатилади.

Платформа: 2026 йил 1 апрелга қадар хавф остидаги болалар ва зўравонликка мойил шахслар ҳақида ягона электрон база ишга тушади.


Бу ўзгаришлар жамиятга аниқ сигнал бермоқда: болалик — дахлсиз ҳудуд. Эндиликда «оилавий иш» ёки «тарбия услуби» деган важлар билан зўравонликни оқлаб бўлмайди. Ҳар бир бола давлатнинг қатъий ҳимоясида бўлади. Шаффоф статистика ва рақамли назорат тизими ҳеч бир зўравонликни яширишга имкон бермайди.

https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯14🎉1110😍8🔥5👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣 Яқин кунларда Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатнома йўллаши кутилмоқда

Тадбир МТРК, хусусий телеканаллар ва Президентнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали намойиш этилади.


♾️ Тадбирда тугаётган йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар эълон қилинади.

https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
14💯9🔥8🎉8😍7👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😍 Бу сунъий интеллект эмас: «National Geographic» пингвин боласи тинчланиш учун нафас олиш машқини бажараётгани видеосини жойлаштирди.

15 соат ичида видео 6 миллиондан ортиқ кўрилди ва юзлаб ҳайратга тўла изоҳлар йиғди.


🐧 Янги йил олдидан ҳаммамиз бироз шу пингвинчага ўхшаймиз))

https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😍12🔥9💯7🎉5