Ne Gap
9.95K subscribers
77 photos
32 videos
84 links
Оламда нима гап Ҳаммасини эмас, биз — фақат муҳим ва қизиқарли гапларни ёзамиз! ✍️
Download Telegram
‼️‼️‼️ Айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган йиғилишда Саида Мирзиёева натижалар қоғозда эмас, балки аниқ ижро схемаси бўйича режалаштириладиган моделга ўтиш муҳимлигини таъкидлади. Бу шуни англатадики, Махсус комиссия лойиҳа менежменти тамойиллари бўйича ишлаши керак: муддат, ижрочи, назорат.

⬜️ Кўриб чиқилган чора-тадбирлар учта даражани қамраб олади:
▫️ экологик инфратузилма (кўкаламзорлаштириш, ариқлар),
▫️ техноген манбалар (иссиқхоналар, саноат майдонлари),
▫️ ташкилий қарорлар (жавобгарликни тақсимлаш).
Бу жавоб беришнинг яхлит тизимини шакллантиради.

⬜️ Администрация раҳбарининг топшириқлари келгуси йилда ҳозирги вазиятнинг такрорланишига йўл қўймасликка қаратилган. Мантиқ оддий: агар ифлослантирувчи манбалар турлича бўлса, унда чора-тадбирлар ҳам кўп қатламли бўлиши керак.

⬜️ Яшил ҳудудларни кўпайтириш чанг таркибини камайтиради; ариқ ва анҳорларни тиклаш микромуҳит намлигига таъсир қилади; иссиқхоналар ва ишлаб чиқаришларни назорат қилиш техноген юкни камайтиради. Аниқ дедлайнларни белгилаш чора-тадбирларни оддий хоҳиш-истаклар йиғиндисига эмас, балки бошқариладиган жараёнга айлантиради.

Администрация раҳбари ушбу масала юзасидан Президент ҳар куни ҳисобот сўраётганини айтиб ўтди.

https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍32🔥2🆒2
🚌🌿 Автобусда юриш енгиллашади: «яшил йўлак» ва тоза ҳаво

Бугунги кунда Тошкентда жамоат транспортидан фойдаланувчилар сони кунлик 2,3 миллион кишига етди. Автобуслар сони кўпайди, метро тармоғи кенгайди. Лекин ҳали ҳам тирбандликда қолиш муаммоси бор.

Президент қарорига кўра, янги тизим — Ягона йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ишга туширилиши билан вазият ўзгаради:

🔴 Устуворлик: чорраҳаларда жамоат транспортига автоматик тарзда «яшил чироқ» ёқиб берилади.

🔴 Сиғим ошади: автобусларнинг йўловчи ташиш қобилияти 30% га ортади.

🔴 Тоза ҳаво: тирбандликлар камайиши ҳисобига атмосферага зарарли чиқиндилар 35% га камаяди.


🚲 Шунингдек, пиёдалар ва велосипедчилар учун 250 км йўлаклар қуриш режалаштирилган. Шаҳар энди машиналар учун эмас, аввало одамлар учун янада қулай бўлади.

Янги тизим шаҳарнинг «қон айланиши»ни яхшилайди. Энг муҳими, сунъий интеллект ва яшил технологиялар тандеми ҳаво ифлосланишини камайтириб, пойтахтни чинакам замонавий ва тоза шаҳарга айлантиришга хизмат қилади.


https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧪 Гиёҳвандлик — бу шунчаки соғлиқни йўқотиш эмас, балки инсон иродасининг синиши, оилаларнинг пароканда бўлиши ва жамият келажагига болта уриш демакдир. Статистикага кўра, дунёда ҳар йили ярим миллиондан ортиқ инсон шу иллат қурбони бўлмоқда, наркобизнес нишонида эса асосан 30 ёшгача бўлган ёшлар турибди. Айниқса, арзон ва тез ўргатиб қўювчи синтетик воситаларнинг тарқалиши инсонни нафақат жисмонан мажруҳ қилади, балки ижтимоий деградацияга ва муддатидан олдин ўлимга етаклайди.

🚨 Юртимизда ушбу «аср вабоси»га ва унинг манбаларига қарши кескин кураш давом этмоқда. Видеони кўринг: Самарқандда 14 млрд 256 млн сўм бўлган 90 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари, 954 дона психотроп моддалар ва 1 кг 993 грамм синтетик гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди. Бу амалиёт орқали нафақат қора бозор занжири узилди, балки юзлаб, минглаб одамларнинг заҳарланиши олди олингани шубҳасиз.


🔗 Унутманг, гиёҳвандликка қарши кураш фақат ҳуқуқ тартибот идораларининг иши эмас, бу ҳар биримизга дахлдор масаладир. Ўзбекистонда наркотик савдоси учун қатъий жавобгарлик ва узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган бўлса-да, энг муҳим ҳимоя — бу огоҳликдир. Атрофга бефарқ бўлманг, зеро соғлом ва хавфсиз жамиятни фақат биргаликда қура оламиз.

https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📈 Марказий Осиёда наркожиноятлар 51,8%, мусодара қилинган наркотик моддалар 139,2%, синтетик наркотиклар мусодараси эса 63,2% га ошган

Бу ҳудудда халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви, янги таҳдидларга қарши ягона ҳаракатларни кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.


Самарқандда МОМАММга аъзо давлатлар Кенгашининг йиғилиши шу каби долзарб масалалар муҳокамасига бағишланди.

🤠 Шу вақтгача 85 дан ортиқ халқаро наркотик операциялари ўтказилиб, 7,5 тоннадан зиёд наркотиклар, 62 тонна прекурсорлар мусодара қилинди, 17 йирик халқаро жиноятчилик гуруҳ етакчилари қўлга олинди.


Йиғилиш якунида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича Қўшма декларация қабул қилинди.

https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🏗 Покистон пойтахтида «Янги Ўзбекистон» турар-жой мажмуаси ва боғи барпо этилиши режалаштирилмоқда

Иншоотлар Исломобод яқинидаги 2800 гектар майдонни эгаллаган «Capital Smart City» ҳудудида жойлашади.


https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎯 Тошкент вилоятида 13 ёшли қиз орқали кучли таъсир қилувчи дори сотган аёл ва унинг шериклари ушланди

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбири доирасида Тошкент вилоятида 13 ёшли қиздан дори савдосида воситачи сифатида фойдаланиб келган аёл ва уни дорилар билан таъминлаб турган шериклари қўлга олинди. Жами 1 343 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари (қиймати 150 млн сўм) мусодара қилинди.


https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1 январдан айрим ҳудудлардаги давлат органларида кадрлар ротация қилинади

Янги фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» мақомидаги 33 та туман (шаҳар)да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда:

⚫️ республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбари ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда, қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади;

⚫️ ротация қилинадиган раҳбарлар Агентликнинг “hrm.gov.uz” электрон платформаси орқали аниқланади;

⚫️ раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолати бўйича интенсив курсда ўқитилади;

⚫️ ротация қилинган раҳбар фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда мониторинг қилинади.


https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚨 242 кг «оқ ажал» тўхтатиб қолинди: 15 кунлик «тозалаш» ишлари натижаси рақамларда

Биз тинч ухлаётган пайтда, кўчаларимизни жиноятчиликдан тозалаш бўйича кўринмас фронтда қизғин иш кетмоқда.

«Хавфсиз ва соғлом юрт» ойлигининг дастлабки 15 куни ҳақиқий зарба бўлди: 🔴 1048 та жиноят фош этилди — бу шунчаки рақам эмас, бу олди олинган минглаб кўнгилсизликлар демакдир. 🔴 242 кг наркотик мусодара қилинди — тасаввур қилинг, салкам чорак тонна заҳар кўчаларга, ёшлар орасига кириб бориши мумкин эди!


Наркобизнесга берилган ҳар бир зарба жамиятимизни ичдан кемирувчи иллат томирини қирқиб, кўчаларимиз ва хонадонларимиздаги тинчликни мустаҳкамлайди. Зеро, гиёҳвандликдан холи ҳудуд — бу жиноятчиликдан холи, фаровон ва хавфсиз Ватан пойдеворидир.

Гиёҳвандликка қарши кураш — фақат ҳуқуқ-тартибот идораларининг иши эмас, балки келажагимиз ва фарзандларимиз тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир ватандошимизнинг бурчидир. Бу ёвуз иллатни жамиятимиздан йўқ қилиш учун барчамиз бирлашишимиз ва жиноятчиликка қарши муросасиз муҳит яратишимиз шарт.

https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🎉9🔥8💯65😍5
🤩 Шунчаки китоб эмас, келажак формуласи: «Учинчи Ренессанс» — дунёни ўзгартирувчи глобал лойиҳа сифатида

Дунё ҳамжамияти Ўзбекистондаги ўзгаришларни нафақат кузатмоқда, балки чуқур таҳлил қилмоқда. Покистонлик таниқли журналист ва ёзувчи Муҳаммад Аббос Хоннинг «Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс — тараққиёт концепти» номли китоби бунинг ёрқин исботидир.

🤩 Муаллиф Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган ғояни шунчаки сиёсий шиор эмас, балки «вақт измига бўйсунмас, инсониятни ҳамкорликка чорловчи абадий ғоя» сифатида таърифлайди.

🤩 Китобнинг салмоғи шундаки, унга сўзбошини шахсан Покистон Бош вазири Муҳаммад Шаҳбоз Шариф ёзган бўлиб, у ушбу асарни «башарият тамаддунининг келажакдаги ривожини англаш учун муҳим манба» деб баҳолаган.


Эндиликда ушбу китоб ўзбек тилида ҳам нашр этилди ва кенг китобхонлар оммасига тақдим этилмоқда.

https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔖 «Time» журнали бўйича 2025 йилдаги «Йил одами»Сунъий Идрок (ва унинг меъморлари).

https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Рим папаси билан учрашди

Президент Администрацияси раҳбари Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» мукофоти ҳайъати йиғилиши доирасида Рим Папаси Лев XIV билан мулоқот қилди.

«Мукофотнинг маданиятлараро ва динлараро англашувни кенгайтиришга қаратилган фаолиятининг асосий йўналишларини муҳокама қилдик.

Ўзбекистонда турли конфессиялар вакиллари, жумладан католиклар, тотувлик ва бағрикенглик муҳитида яшаётгани таъкидланди. Мукофот бу қадриятларни халқаро миқёсда мустаҳкамлашга интилмоқда», —
деди Саида Мирзиёева.


https://t.me/negapuz
👍19
📸 Қиз ижтимоий тармоққа суратини жойлаб, орқасида ўтирган одамни олиб ташлашни илтимос қилиб ёрдам сўраган («уберите мужчину»).

😱 Изоҳлар бўлимида «ваҳимали» ишлар бошланиб кетди.


https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💊 Бир уюм дори ичиш — даволаниш дегани эмас!

Замонавий тиббиётда «полипрагмазия» деган тушунча бор — бу беморга бир вақтнинг ўзида керагидан ортиқ дори тайинлаш ҳолати. Афсуски, бизда кўпинча «кўпроқ дори ёзса — яхши дўхтир» деган янглиш тушунча шаклланган.

Амалиёт шуни кўрсатадики, пала-партиш ва мувофиқлаштирилмаган дорилар жигар, буйрак ва ошқозонни ишдан чиқаради.

Электрон рецепт нимани ўзгартиради?

➡️ Шаффофлик: Шифокор сизга айнан қайси дорини ва нима учун ёзаётгани электрон базада кўриниб туради.
➡️ Масъулият: Шифокор асоссиз ёки «фирма»нинг дорисини ёзишдан тийилади, чунки ҳар бир рецепт назоратда бўлади.
➡️ База: Сизнинг қабул қилган дориларингиз «тарихи» шаклланади, бу эса кейинги даволаниш жараёнларида жуда муҳим.


Ўз соғлиғимизга масъулият билан ёндашайлик. Тўғри ташхис ва аниқ рецепт — шифонинг ярмидир!

🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
🖥 Рецептли ёки рецептсиз сотиладиган дорилар РЎЙХАТИ.
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥
📞 Колл-марказ: 71-202-50-00 (аҳолига қулайлик яратиш ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида Ишонч телефони ва махсус Ишчи гуруҳ ташкил этилган).

https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▶️ Даҳшатли кадрлар: қўйлар тириклайин қор тагида қолди, уларни белкурак билан кавлаб олишмоқда

Сўнгги кунларда минтақамизнинг турли ҳудудларида кучли қор ёғиши кузатилди. Ёғингарчилик Қозоғистонда ҳайвонларнинг кўмилиб қолишига олиб келган.


https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤠 Бегона рақамни кўтарсангиз, ҳисобингиздан пул ечилиши ростми?

Аҳоли орасида бегона рақамлардан қўнғироқ бўлиши билан телефонингизга уланган пластик карталардан пул ечиб олиниши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу масалага ИИВ Киберхавфсизлик маркази аниқлик киритди:

🛡 «Бундай хабарлар асоссиз. Оддий телефон қўнғироғи орқали ҳеч қандай маблағ ечиб олинмайди. Бироқ фирибгарлар сизга турли кодлар юбориб, уларни сўраши ёки шахсий маълумотларингизни тақдим этишингиз орқали картангиздаги маблағни қўлга киритиши мумкин.

🥷 Ижтимоий тармоқлар, хусусан Телеграм орқали келаётган номаълум файл ва ҳаволаларни очманг. Шунингдек, телефон қилган шахсларга ҳеч қачон шахсий маълумотларингизни, банк картангиз реквизитларини ёки тасдиқлаш кодларини айтманг».


https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💧 Саида Мирзиёева Ургутдаги ўзгаришлар анонсини берди: насослар янгиланади, сув омборлари қурилади

Сув билан барқарор таъминланмаган минглаб гектар ерлар ҳамда эскирган насос станциялари сабаб юқори сув йўқотишлари — ҳудуддаги асосий муаммолардан. Айрим жойларда сув танқислиги ҳосилдорликни пасайтириб, экспорт салоҳиятини чеклаб келмоқда.

🎤 «Янги лойиҳалар доирасида ушбу муаммолар тизимли ҳал этилади. 10 минг гектардан ортиқ ер майдони барқарор суғоришга ўтказилади, насос станциялари реконструкция қилинади, кичик сув омборлари қурилади, энергия тежамкор технологиялар жорий этилади», — деди Президент Администрацияси раҳбари.


https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🔥17👏14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▶️ Япониядаги энг йирик экранда Ўзбекистон ҳақидаги видеоролик намойиш этилмоқда

Президентимизнинг кунчиқар юртга ташрифи арафасида кунига 2,5 миллиондан ортиқ киши ҳаракатланадиган Токионинг энг машҳур чорраҳасида мамлакатимиз ҳақида махсус видеоролик намойиш этилмоқда.

Ушбу монитор Япониядаги энг йирик экран, унинг ҳажми 424 квадрат метр.


https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1
💰 Ўзбекистонда тўлов ташкилотлари 9 ойда қанча соф фойда олди?

Январ-сентябр ойлари давомида энг кўп соф фойдани «Uzum Nasiya» компанияси қўлга киритган. Кейинги ўринда «Paynet», «Payme», Товар-хом ашё биржаси ҳамда «Click» компанияси жойлашган.


Батафсил: инфографика⬆️

https://t.me/negapuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🔥1