ОТФИВ матбуот котиби ǀ Назокат Абдуқундузова
1.27K subscribers
9.87K photos
1.09K videos
16 files
3.53K links
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби

edu.uz
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Чуст туманидаги «Порлоқ Чуст Бренди» МЧЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳа билан танишди.

Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад «Порлоқ пахта нави» толасидан ҳамда йигириш жараёнидаги чиқиндилардан йигирувбоп тола ажратиб олиш асосида «Чуст бренди» остида янги трикотаж маҳсулотлари яратишдир.

Корхона томонидан мато тўқиш ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришда «Порлоқ-4» пахта нави толасидан фойдаланилаётганлиги кўздан кечирилиб, янги тавсиялар берилди.

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
#пахтачилик

Ғиждувон туманидаги «Ғиждувон супер элита уруғчилик хўжалиги»да уруғлик пахта майдонларида дала апробация кўригини ўтказиш бўйича республика кўргазмали ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур дала ўқув семинарида Бухоро вилояти Инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи, Вобкент туманига бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари, қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиқлари ва ходимлари, шунингдек бошқа тегишли ташкилотлар мутахассислари қатнашмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
rost24.uz сайтида чоп этилган «Бюджетдан 2,6 млрд олмоқчи бўлган Акмал Саидовга Инновация вазири қарши чиқди» сарлавҳали мақоладаги «Шунга қарамай, Инновация вазири Акмал Саидовнинг ғояси учун қарийб 2 млрд. Сўм маблағ ажратишини маълум қилган» гап ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.

2 август куни Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг 31-сонли йиғилишида юридик фанлар доктори, профессор Акмал Саидов раҳбарлигидаги “«Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси» китобининг мобил иловаси» лойиҳаси кўриб чиқилди.

Мазкур йиғилишда Акмал Саидов илмий раҳбарлигидаги лойиҳа молиялаштирилиши тасдиқланмади. Лойиҳага пул ажратилмади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги
Ахборот хизмати

@nazokat_abdukunduzova
📂 2022-2026 йилларда Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиш стратегиясининг мазмун-моҳияти ва амалга ошириш чора-тадбирлари

АОКАда Инновацион ривожланиш вазири ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
#online

Инновацион ривожланиш вазири 2022-2026 йилларда Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиш стратегияси ҳақида маълумот бермоқда.

Мазкур стратегияда мамлакатимиз 2026 йилда ТОП-50 инновацион давлатлар қаторидан жой эгаллаши асосий мақсад этиб белгиланди. Қарорга кўра, ҳудудларда 224 та, тармоқларда 441 та, олийгоҳлар ва илмий ташкилотларда 1 минг 86 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.

Ҳозирда тармоқ ва олийгоҳ/илмий ташкилотлар кесимида жами 1 751 та инновацион лойиҳалар шакллантирилган. Хусусан, ҳудудлар кесимида 2 507 та иш ўрни яратиладиган 206 млрд сўмлик 224 та лойиҳалар амалга оширилмоқда. Тармоқлар кесимида эса, илмий-инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши белгиланган 26 та тармоқ ташкилотларининг 6,6 трлн сўмлик 265 та лойиҳа; иқтисодиёт тармоқларида амалга ошириладиган 33 трлн сўмлик 176 турдаги инновацион маҳсулотларни сериялаб ишлаб чиқариш ва технологиялар ўзлаштирилиши назарда тутилган “драйвер” лойиҳалар шакллантирилган.

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
#online

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов:

Инновацион ривожланиш стратегияси инсон капиталини шакллантиришга қаратилган. Масалан ўтган йилда қарийб 10 млрд сўм маблағни лабораторияларни шакллантиришга йўналтирдик. Бу йил эса 84 млрд сўмлик моддий техникалар келтиролмоқда. Ҳар бир лойиҳага ўтган йилдан 4 баробар кўп маблағ йўналтирилмоқда.

Масалан ҳайвон вакциналарини ишлаб чиқаряпмиз. Бу хориждан келтириладиган вакциналардан 2 баробар арзон.

Қолаверса, биомарин деган маҳсулотни кўпчилик билади ёки рутан деган препаратни ишлаб чиқаряпмиз. Шунингдек, ПСР тестлари ва коронавирус вакцинаси устида ҳам иш олиб бордик. Умуман 372 та янги маҳсулотларни ишлаб чиқардик.

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
#online

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов:

Биз ногиронлиги бўлган болаларни рақс орқали даволаш бўйича грантга маблағ ажратдик. Лойиҳа ўз натижасини кўрсатмоқда. Унинг натижасида болалар ҳам рақс ўрганмоқда, ҳам даволанмоқда.
Шунингдек, кўзи ожизлар учун лойиҳа молиялаштирилмоқда.

Шу билан бирга суд ҳуқуқ тизимига ҳам сунъий интеллектни жорий этишга қаратилган лойиҳалар молиялаштирилган бўлиб, буларнинг барчаси айни дамда долзарб ҳисобланади.

Юз тасвирини сунъий интеллеcт орқали аниқлаш, бундан ташқари қатор соҳа бўйича луғатлар бўйича лойиҳалар мавжуд.

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясининг мазмун-моҳияти ва амалга ошириш чора-тадбирлари» мавзусида пресс-конференция бўлиб ўтди.

Унда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов мавзу юзасидан маълумотлар бериб, ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди.

Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларда инновацион ривожланиш стратегияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги махсус Фармони (ПФ-165, 06.07.2022 й.) ва Қарори ПҚ-307, 06.07.2022 й.)билан тасдиқланган бўлиб, унда стратегиянинг асосий йўналишлари белгиланган.


БАТАФСИЛ
«Миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқлар бўйича стартап лойиҳалар» мавзусидаги стартап лойиҳалар танлови бўйича баёнот

Ижтимоий тармоқларда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган «Миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқлар бўйича стартап лойиҳалар» мавзусидаги стартап лойиҳалар танлови бўйича танқидий фикрлар билдирилган. Унда бундай мессенжерларга Ўзбекистонда талаб йўқ деб айтилган.

Шу ўринда, Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистоннинг ўз мессенжери бўлиши ўта муҳим, деб ҳисоблайди. Миллий мессенжер яратиш Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларда инновацион ривожланиш стратегиясида ҳам бор ва бу вазифа иқтисодиёт тармоқларининг реал талабидан келиб чиқиб шакллантирилган. Миллий мессенжерни яратиш бу миллий хавфсизлик талабларига бориб тақалиши ҳам масаланинг яна бир томонидир.

БАТАФСИЛ
Наманган вилояти Чуст инновацион ҳудудида ижтимоий соҳага оид лойиҳалар бўйича амалга оширилаётган ишлар давом этмоқда.

Хусусан, Чуст инновацион ҳудудида “Ibra Krol” МЧЖ томонидан Хикол ва Хиплюс қуён зотларини инновацион технологиялар асосида ҳудудий иқлим шароитига генетик мослаштириш ва аҳолининг кам таъминланган қатламида “хонадонбай” усулда кўпайтириш, унинг замонавий селекциясини яратиш” тижоратлаштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида Чуст тумани Хисорак ва Наврўз МФЙда истиқомад қилувчи ижтимоий химояга муҳтож оилаларга Хикол ва Хиплюс қуёнлари, қуён катаклари ва озиқа-емлари лойиҳа ижрочилари томонидан тарқатилди.

Шу билан бирга, ушбу лойиҳада уй шароитида боқиб кўпайтириш ва даромадларини ошириш мақсадида қуёнлар лойиҳа ижрочилари томонидан сотиб олиниши бўйича тавсиялар берилди.

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova