ОТФИВ матбуот котиби ǀ Назокат Абдуқундузова
1.22K subscribers
9.88K photos
1.09K videos
16 files
3.53K links
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби

edu.uz
Download Telegram
👉SARS-CoV-2 вирусига қарши иммун сути Қорақалпоғистон фермер хўжалигидаги сигирлардан олинган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази ҳамда Австриянинг Вена Тиббиёт университети билан ҳамкорликда SARS-CoV-2 вирусига қарши иммун сутини олиш лойиҳасини амалга оширмоқдалар.

Халқаро молекуляр аллергология маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган «PanaevFarms» ФХ компанияси ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасига кўра, ҳозирда 31 бош симментал (говмиш) наслдор сигирлар ҳамда Австрия ва Германиядан олиб келинган Голштин зотли сигирлар хавфсиз ва самарали бўлган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3 дозаси билан тўлиқ эмланди.

Бўғозлик даврида ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган сигирларнинг оғиз сутида SARS-CoV-2 вирусига қарши таначалар максимал даражада бўлиши олимлар томонидан тасдиқланди.

БАТАФСИЛ
Forwarded from MinInnovation
#online

Инновацион ривожланиш вазирлигида “Армия ва халқ якдил” шиори остида семинар бўлиб ўтмоқда. Тадбир доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Мудофаа вазирлиги ўртасида илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлигини янги босқичига олиб чиқишга ва янада ривожлантириш учун ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

@mininnovation
👉Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассислари «Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш тартиби» мавзусида семинар-тренинг ўтказдилар.

Тренинг онлайн шаклда ташкил этилган бўлиб, унда Ўзбекистон миллий метрология институти ва унинг ҳудудий филиалларидан 30 нафардан ортиқ илмий ходимлар ва мутахассислар қатнашдилар.

Илмий стажировкалар ва лаборатория асбоб-ускуналари харидини ташкил этиш бўлими бошлиғи Сарварбек Тахиров ва етакчи мутахассиси Сулаймон Султонов тингловчиларга ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш тартиби, бунда талаб этиладиган ҳужжатлар ҳамда бошқа шу каби муҳим масалалар бўйича вебинар иштирокчиларга маълумотлар бериб, барча саволларига жавоб бердилар.

БАТАФСИЛ
#rahbar_va_yoshlar_uchrashuvi

👉25 февраль куни Наманган шаҳридаги Президент мактабида Инновацион ривожланиш вазирлиги Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси бошлиғи Бунёджон Охунов ҳамда Наманган инновацион ривожланиш бошқармаси Илҳомжон Сатторов ўқувчилар билан учрашди.

Ушбу учрашув ёшлар ва раҳбарлар ўртасида эркин фикр алмашиш, шунингдек ёшларни ўз фикр ва ғояларини эркин билдиришга имконият яратиш мақсадида ташкил этилди.

Учрашув давомида ёшларни илмий ғояларини шакллантириш, уларни амалга ошириш механизмлари, молиялаштириш тартиби, шунингдек стартап лойиҳалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Учрашувда фаол қатнашган Президент мактаби ўқувчиларига вазирликнинг эсдалик совғалари топширилди.
👉Олимлар қандай тадқиқотлар билан шуғулланяпти? Тадқиқотларнинг натижалари аҳоли фаровонлиги, иқтисодиёт тараққиётига хизмат қиляптими? Ўзбекистон илм-фани қайси йўналишларда ривожланяпти?

📣Шу ва бошқа кўплаб саволларга жавоб олишни истасангиз, 28 февраль – 7 март кунлари Инновацион ривожланиш вазирлигида ташкил этилаётган илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажарилган/якунланган лойиҳаларнинг муҳим илмий натижалари – янги илмий ишланмалар кўргазмаси билан танишинг!

📍Кўргазманинг очилиш маросими 28 февраль куни соат 10.00 да Инновацион ривожланиш вазирлигида бўлиб ўтади.

📌Кўргазмада Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбарлари, олим ва мутахассислар, янги ишланмаларни жорий этишдан манфаатдор бўлган иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа вакиллари иштирок этадилар.

Илм-фан янгиликлари билан Сиз ҳам танишинг!
#online

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажарилган/якунланган лойиҳаларнинг муҳим илмий натижалари – янги илмий ишланмалар кўргазмасининг очилиш маросимини тўғридан-тўғри кузатинг 👇👇

Youtube:
https://youtu.be/monwJecGR54

Facebook:
https://www.facebook.com/events/377682013782261/
#online

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов томонидан http://grant.mininnovation.uz/ – давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформаси интерактив шаклда ишга туширилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉Самарқандда ўтказилган Ёш инноваторлар форумидан лавҳа.