ОТФИВ матбуот котиби ǀ Назокат Абдуқундузова
1.25K subscribers
9.87K photos
1.09K videos
16 files
3.53K links
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби

edu.uz
Download Telegram
👉Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2021-2022-йилларда ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш бўйича ўтказилган танловда ғолиб деб топилган 101 нафар ёш олимлар қаторида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон миллий метрология институтининг 3 нафар ёш метролог олимлари ҳам бор.

Институтнинг радиотехник катталиклар ва ионловчи нурланишларни ўлчаш, путур етказмасдан текшириш бўлими мутахассиси Улуғбек Панжиев Украинанинг Днепр метрология стандартлаштириш ва сертификатлаштириш илмий-ишлаб чиқариш марказида малака оширади.

Радиотехник катталиклар ва ионловчи нурланишларни ўлчаш, путур етказмасдан текшириш бўлими 2-тоифали мутахассиси Нозима Раҳмонова Туркия миллий метрология институти (TÜBİTAK Ulusal Metroloji Enstitüsü (ТУБИТАК УМЭ)гаа йўлланмани қўлга киритди.

Воҳобжон Нишонов Босния ва Герцеговинанинг “WERLAB” LTD Тиббиёт ўлчаш воситаларини қиёслаш лабораториясида стажировка ўтайди.

БАТАФСИЛ
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ёш олимлар учун «English for science» лойиҳаси
#11dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
👉Бугун, 11 декабрь куни Хитой Халқ Республикасидан Ўзбекистонга 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси бепул келтирилди.

❗️Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси томонидан юборилган вакцина республика аҳолисини эмлаш кўламини кенгайтириб, пандемия шароитида юртимизда оммавий иммунитет ҳосил қилишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, айни кунгача мамлакатимизда жами 35 845 059 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 18 197 891 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 11 679 390 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 967 778 нафарни ташкил қилди.
👉"Янги Ўзбекистон" газетасининг бугунги сонида Инновацион ривожланиш вазирлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Азимжон Холовнинг "Инновцион ҳудудга айланаётган Сирдарё" мақоласи чоп этилди.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин! | Бугун Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни
#12dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
👉Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Туркия Фанлар академияси қўшма докторантура дастурини йўлга қўяди.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Туркия Фанлар Академияси Президенти проф. Музаффер Шекер билан учрашди. Учрашувда томонлар ўртасида илм-фан ва инновациялар соҳасида, хусусан физика-математика, биология ва кимё соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

⚡️Томонлар қуйидаги масалалар бўйича келишувга эришдилар:

Икки томондан «3+3» (уч киши турк томонидан, уч киши ўзбек томонидан) форматда молиялаштирадиган Туркиядаги илмий ва таълим муассасаларида докторантура дастурини йўлга қўйиш. Келгуси йилдан докторантлар сонини «5+5» форматига ва босқичма-босқич янада кенгайтиришга эришиш;

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида Туркия Фанлар академияси ва Ўзбекистон Фанлар академияси ўртасидаги илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш;

2022 йилдан бошлаб 20 нафар олимларнинг Туркиядаги қисқа муддатли илмий малака ошириш курсларини ташкил этиш.

БАТАФСИЛ
👉Малака ошириш курсида 60 баллдан юқори кўрсаткичга эга бўлган ОТМ раҳбарлари ўринбосарларининг рўйхати тузилди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан олий таълим муассаса (филиал)ларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (директор ўринбосари)лари учун малака курслари ўтказилди.

Пандемия талаблари инобатга олиниб , онлайн ташкил этилган малака ошириш курсида 102 нафар олий таълим муассаса (филиал)ларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (директор ўринбосари)лари иштирок этди.

Ўтилган маърузалардан сўнг олий таълим муассаса (филиал)ларининг раҳбар ўринбосарларига маърузани ўзлаштириш даражасини билиши учун онлайн тест орқали тўплаган баллари тақдим этиб борилди.

Малака ошириш ўқув курсида тўлиқ иштирок этган ва 60 баллдан юқори кўрсаткичга эга бўлган олий таълим муассаса (филиал)ларининг раҳбар ўринбосарларининг рўйхати тузилди.

БАТАФСИЛ
👉Инновацион ривожланиш вазири Туркиядаги ўзбекистонлик талаба ва аспирантлар билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Истанбул шаҳридаги университетларда таълим олаётган ҳамда илмий ишлар билан шуғулланаётган ўзбекистонлик талаба ва докторантлар билан учрашди.

Учрашувда талабалар дуч келаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари, Ўзбекистондаги мавжуд шароит ва яратилаётган шароитлар, илм-фан ва инновация йўналишидаги ислоҳотлар муҳокама қилинди.

БАТАФСИЛ
🚀23 декабрь куни Самарқанд ёшлар маркази биносида «Ёш инноваторлар форуми» ўтказилади. Унда жорий йилда амалга оширилган инновацион ишланмалар, стартап лойиҳалари, рационализаторлик таклифлари ҳамда янги технологиялар билан жонли танишишингиз мумкин. Бундан ташқари вилоятимизнинг энг фаол инноватор ёшлари тақдирланади.

📞Қўшимча маълумот учун:
+998-97-287-99-91 (А.Суяров)
+998-90-504-88-04 (М.Отамуродов)
ОТФИВ матбуот котиби ǀ Назокат Абдуқундузова
🚀23 декабрь куни Самарқанд ёшлар маркази биносида «Ёш инноваторлар форуми» ўтказилади. Унда жорий йилда амалга оширилган инновацион ишланмалар, стартап лойиҳалари, рационализаторлик таклифлари ҳамда янги технологиялар билан жонли танишишингиз мумкин. Бундан…
📣📣📣15 декабрь соат 9:00 да Самарқанд шаҳридаги IT-Park Самарқанд филиали биносида «Ёшларнинг энг яхши инновацион ғоялари» хакатони ўтказилади.

❗️Хакатон «Самарқанд вилоятида ёшларнинг инновацион ғоялари ва стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш дастури» доирасида ўтказилмоқда.

Танлов ташкилотчилари:

Самарқанд вилояти ҳокимлиги;
Самарқанд вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси;
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси;
Ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш бошқармаси.

Танлов 2 босқичда ўтказилади:

1️⃣-босқич — аризаларни саралаш 11-14 декабрь кунлари;
2️⃣-босқич — ғояларни 5 дақиқа ичида экспертлар олдида тақдимотини ўтказиш 15 декабрь куни.

Тақдимот натижасида қуйидаги йўналишлардан энг яхши ғоялар муаллифлари 5 миллион сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади:

☑️Энг яхши рационализаторлик таклифи;
☑️ Ижтимоий соҳадаги энг яхши инновацион ғоя;
☑️Хотин-қизларнинг энг яхши инновацион ғояси;
☑️ Энг яхши стартап таклифи;
☑️АКТ йўналишидаги энг яхши ғоя.

📌Танловда 16-30 ёшдаги Самарқанд вилояти ёшлари иштирок этиши мумкин.

👉Танловнинг йўриқномаси билан қуйидаги ҳаволада танишасиз:
https://docs.google.com/document/d/1-Tkis_azdFFsOwGoiCUjAH9RQtYMewku/edit?usp=sharing&ouid=106579924101973876947&rtpof=true&sd=true

‼️Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ариза шаклини жорий йилнинг 14 декабрь санаси соат 18:00 га қадар тўлдиришингиз лозим.

⛔️Кечиккан лойиҳалар қабул қилинмайди.

👉Танловда фақатгина ушбу шаклни тўлдириб рўйхатдан ўтиш орқали иштирок эта оласиз:
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSf7_DYr-5Kwgk_O1r0o_0PVK9RQOV3e5CIW2pyowRLYxFxmxw/viewform?usp=sf_link
📣Венгрия Қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университетига қисқа муддатли стажировкаларга танлов эълон қилинади.

👉Инновацион ривожланиш вазирлиги 2021 йил 29 ноябрь – 2 декабрь кунлари Венгрия Республикасига амалга оширилган делегация ташрифи давомида эришилган келишув натижаларига мувофиқ 25 нафар ёш олимларни Венгрия Қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университетига 1 ойлик қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш юзасидан мақсадли танлов эълон қилади.

❗️Шу муносабат билан, буюртмачилар — олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари мутасаддиларидан 2022 йилнинг 1 февраль санасига қадар илмий стажировка ўташга тавсия қилинувчи номзодлар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат)ларни 1- ва 2-иловаларга мувофиқ тақдим этиш сўралади.

БАТАФСИЛ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👉ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси коронавируснинг омикрон штаммидан ҳимоя қилади.

Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси коронавирусга қарши вакцина (ZF-UZ-VAC2001) бўйича тадқиқот натижаларини эълон қилди. Ушбу препарат Омикрон штаммига қарши антитаналарни ишлаб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

💉Компаниянинг таъкидлашича, бир ой олдин 3 дозадан вакцина қабул қилган 32 кишининг 78 фоизидан олинган намуналарда Омикронга қарши нейтраллаштирувчи антитаначалар аниқланган.

📌32 та кишидан 16 таси иккинчи ва учинчи дозаларни тўрт ойдан кўпроқ вақт оралиғида қабул қилган. Уларнинг барчасида омикронга қарши нейтраллаштирувчи антитана аниқланди, аммо антитаналар даражаси асл коронавирусда кузатилганидан тахминан уч баравар кам.
⚡️Янги илмий ишланма ва технологияларга буюртма бериш бўйича интерфаол хизмат ишга туширилди.

Эндиликда иқтисодиёт тармоқлари корхоналари ўзларининг янги илмий ишланма ва технологияларга бўлган эҳтиёжларини Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишга туширилган электрон портал орқали тақдим этишлари мумкин.

📌Ушбу маълумотлар вазирликнинг маълумотлар базасига келиб тушади ва экспертлар томонидан кўриб чиқилади.

❗️Кўриб чиқиш натижаларига кўра илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси шакллантирилади ва ҳар бир буюртма негизида тайёрланган тематик мавзу бўйича илмий лойиҳалар танлови эълон қилинади.

👉Танловла натижалари бўйича энг яхши илмий лойиҳаларга грант маблағлари ажратилади ва шу асосда технология ишлаб чиқилиб, манфаатдор тармоққа келгусида тижоратлаштириш учун тақдим этилади.

БАТАФСИЛ
👉ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси коронавируснинг омикрон штаммидан ҳимоя қилади

Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси коронавирусга қарши вакцина (ZF-UZ-VAC2001) бўйича тадқиқот натижаларини эълон қилди. Ушбу препарат Омикрон штаммига қарши антитаналарни ишлаб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Компаниянинг таъкидлашича, бир ой олдин 3 дозадан вакцина қабул қилган 32 кишининг 78 фоизидан олинган намуналарда Омикронга қарши нейтраллаштирувчи антитаначалар аниқланган.

32 та кишидан 16 таси иккинчи ва учинчи дозаларни тўрт ойдан кўпроқ вақт оралиғида қабул қилган. Уларнинг барчасида омикронга қарши нейтраллаштирувчи антитана аниқланди, аммо антитаналар даражаси асл коронавирусда кузатилганидан тахминан уч баравар кам.
👉“Талаба ва ўқувчилар орасида кимёвий технология бўйича фан фестивали” бўлиб ўтди.

Унда мусобақалар, республика ва халқаро фан олимпиадаларида муносиб иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган талаба ва ўқувчилар иштирок этди.

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова мамлакатимизда кимё ва биология фанларини ривожлантиришда яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида фикр билдирди.

Шунингдек, фестивал доирасида ўтказилган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган ёшларга “Ёшлар академияси”нинг аъзолик сертификатлари ҳамда барча иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

БАТАФСИЛ