ОТФИВ матбуот котиби ǀ Назокат Абдуқундузова
1.23K subscribers
9.88K photos
1.09K videos
16 files
3.53K links
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби

edu.uz
Download Telegram
👉28 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани инновацион ривожлантириш, илм-фан ва илмий фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва натижадорлигини ошириш мақсадида “Innovation in motion” номли давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг инновацияларни жорий этиш бўйича раҳбар ўринбосарлари (Chief Innovation Officer) ҳамда Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ва тадқиқотчилар иштирок этдилар.

Инновацион ривожланиш вазирининг юқори мартабали хорижий маслаҳатчиси Карстен Хайнц йиғилганлар билан инновацион экотизимни ривожлантиришга доир фикрлари билан ўртоқлашди, иқтисодиётнинг турли соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ривожланган мамлакатлар тажрибаси ҳақида сўзлаб берди.

БАТАФСИЛ
👉Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йигирма иккинчи йиғилиши муносабати билан Москва шаҳрида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Россия Федерацияси Илм-фан ва таълим вазири Валерий Фалков билан учрашди.

Томонлар академик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Инновацион ривожланиш вазири Ўзбекистон ёш олимларининг Россия илмий муассасаларига, жумладан «Курчатов институти» илмий-тадқиқот марказига қисқа, ўрта ва узоқ муддатли стажировкаларини ташкил қилиш таклифини берди.

И. Абдураҳмонов, шунингдек, Россия томонини Ўзбекистондаги университетларда сунъий интеллект, водород энергетикаси, робототехника, машинасозлик каби йўналишларда миллий лабораторияларни ташкил этиш лойиҳасида қатнашишга таклиф қилди.

– Биз Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигидаги лойиҳаларга грант ажратишга тайёрмиз, деди И. Абдураҳмонов. – Аммо бизга Россиянинг эксперт қўллаб-қувватлови зарур.

БАТАФСИЛ
Forwarded from MinInnovation
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва технологиялар трансфери мавзусида Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Жамолиддин Бобохонов билан суҳбат "Ўзбекистон24" телеканалининг "Студия24" дастурида 👆👆

▶️@mininnovation
👉ШҲТ Стартаплар форумида очиқ инновациялар танлови эълон қилинди.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27-28 октябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) стартап форуми бўлиб ўтди. Онлайн форматда ташкил этилган форумда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан экспертлар, тадбиркорлар ва стартап ташаббускорлари иштирок этдилар.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Владимир Норов, ШҲТ Ҳиндистон саноат конфедерацияси миллий стартап кенгаши раиси Сунил Кант Мунжал, Ҳиндистон давлат Инвестицияларни рағбатлантириш ва кўмаклашиш миллий агентлиги директори Дипак Багла, Ҳиндистон Саноат ва ички савдони ривожлантириш департаменти котиби Шри Анураг Джайн, Ҳиндистон ҳукумати, давлат, савдо ва саноат вазири Шри Сом Паркаш сўзга чиқиб, форумни тантанали очиб бердилар.

Шунингдек форум доирасида ШҲТ Стартап очиқ инновациялар танлови эълон қилинди. Танловда ШҲТ мамлакатларидан стартап лойиҳалар иштирок этиши мумкин.

БАТАФСИЛ
Савол: Ўзбекистонда ревакцинацияга расман рухсат берилганми? Пенсионерлар, шу жумладан менинг онам (67 ёшда) дастурга кўра, 2021 йил май ойида Россиянинг "Спутник" вакцинаси билан эмланган. Унда икки марта жарроҳлик амалиёти ўтказилгани сабаб иммунитети заифлашди.
Ва яна бир савол - агар ревакцинацияга рухсат берилса, "Спутник" етишмаган тақдирда бошқа вакциналарни олиш мумкинми? Поликлиника ва туман соғлиқни сақлаш бўлими ревакцинация ҳақида маълумотга эга эмас экан.

👉Ушбу савол билан Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабековга юзланди.

- Бунда аввало бир нарсани тушунишимиз керак, вакцинация нима, ревакцинация нима? Биз бирон бир касалликка қарши эмлаш жараёнини бошлаган ва якунлаган бўлсак, биз вакцинация қилинганмиз, эмланганмиз деган тушунчага эга бўламиз.
Қачонки касаллик бир неча маротаба эмлашни талаб қиладиган бўлса, ревакцинация деган ибора қўлланилади. Лекин тиббиётда биринчи маротаба олган вакцинани вакцинация, кейинги эмлашни эса ревакцинация деб ҳам юритилади. Шундай экан қачонки одам у ёки бу вакцина билан ҳозирги даврдаги талабга асосан 1-2 ёки 3 маротаба эмланса, шу вакцинани олиб бўлган бўлса, демак у тўлиқ эмланган ҳисобланади.
Бир вакцина билан эмланиб орадан бироз муддат ўтгандан кейин бошқа вакцина билан эмланиш ҳақида ҳали ҳеч қанақа кўрсатма мавжуд эмас. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бирон бир кўрсатма бергани йўқ.
Яна битта жиҳат, бир вакцина билан эмланиб, кейинги босқичларни бошқа вакциналар билан давом эттириш ҳақида ҳам ҳали тартиб ишлаб чиқилмаган. Бу ҳолат дунё тиббиётида гибрид вакцинация дейилади.
Ҳозир ЖССТ бу ҳақида ўйлаяпти. Негаки, вакциналарнинг таъминотидаги узилишлар муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўляпти. Шу нуқтаи назардан ҳадемай бу каби гибрид вакцинацияга ҳам рухсат берилса ажабмас. Кутилаётган рухсатга асосан қайси вакцинани қандай кетма-кетлик ва оралиқда, қай йўсинда эмлаш мумкинлиги ҳақида ҳужжат пайдо бўладиган бўлса, биз буни кенг жамоатчиликка маълум қиламиз ва барча тиббиёт ходимларига етказамиз.

🌐🌐😂

Вопрос: Разрешена ли официально в Узбекистане ревакцинация? Согласно программе, пенсионеры, в том числе моя мать (67 лет), были вакцинированы российской вакциной Sputnik в мае 2021 года. Она перенесла две операции, соответственно ослаб иммунитет.
И еще вопрос - если будет разрешена ревакцинация, можно ли будет получить другие вакцины, учитывая, что в поставках Спутника наблюдаются перебои? В поликлинике и Райздраве информации о ревакцинации нет.

👉С этим вопросом пресс-секретарь Министерства инновационного развития обратилась к члену Штаба по борьбе с коронавирусом Нурмату Отабекову.

- Прежде всего, необходимо уяснить: как только мы начали и завершили процесс вакцинации против любого заболевания, мы вакцинированы. Когда болезнь требует кратных вакцинаций, используется термин «ревакцинация».
До сих пор нет показаний по вакцинации другой вакциной через некоторое время после вакцинации одной вакциной. Всемирная организация здравоохранения также не давала никаких указаний.
Другой вопрос в том, что еще не разработан порядок когда завершаем один курс вакцинации одним препаратом, а второй курс - с другим. В мировой медицине это называется гибридной вакцинацией.
В настоящее время ВОЗ работает над этим вопросом. Перебои с поставками вакцин вызывают проблемы. В связи с этим неудивительно, что вскоре разрешат такую ​​гибридную вакцинацию. Как только появится документ, согласно которому разрешена ревакцинация с указанием последовательности и интервалов введения вакцины, мы проинформируем общественность и весь медицинский персонал.

▶️@vaksinauzb
👉Apocynum venetum ўсимлигининг етиштирилиши тўқимачилик саноатини ривожлантиришга ҳисса қўшади.

Қорақалпоғистон Республикасига Zaksen-lyaynen Иттифоқи (Лейпциг), Халле-Виттенберг Университетидаги Мартин-Лютер геофанлар ва география институтининг геоэкология кафедраси, Лейбниц қишлоқ хўжалиги ва биоиқтисодиёт институти (Потсдам), Саксон текстиль илмий-тадқиқот институти (Кемниц), CASIB ташкилоти ва Xessnatur жамғармаси мутахассисларидан иборат Германия делегацияси ташриф буюрди.

Германия делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказида олимлар ва мутахассислар билан учрашди.

Тадбирда Кутра (Пуховник) (лот. Аpocynum venetum) ўсимлигини Қорақалпоғистон шароитида етиштириш истиқболлари, тўқимачилик саноатини ривожлантиришга қўшадиган ҳиссаси ва соҳага тегишли бошқа масалалар муҳокама қилинди.

“Apocynum venetum ўсимлигини етиштириш бўйича амалий лойиҳаси ЎзР Инновацион вазирлиги томонидан молиялаштирилиши режалалаштирилган.

БАТАФСИЛ
#online

⚡️Бугун, 29 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг йиғилишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилмоқда:

Лойиҳалар танловлари натижаларига кўра молиялаштиришга тавсия этилган амалий, инновацион ва фундаментал лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш
Ўзбекистон-Беларусь ҳамкорлиги доирасида бажарилиши 2021-2023 йилларга мўлжалланган илмий-техник лойиҳалар танлови натижаларига кўра молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш
“Стартап лойиҳаларни ўрганиш бўйича” ИТК томонидан молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш
Тижоратлаштиришгача тайёрлаш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш учун тавсия этилган лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш
Турли масалалар.