ОТФИВ матбуот котиби ǀ Назокат Абдуқундузова
1.19K subscribers
9.89K photos
1.09K videos
16 files
3.53K links
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби

edu.uz
Download Telegram
👉Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси жорий йилнинг 13 октябрь куни Москва шаҳридаги Россия фундаментал тадқиқотлар жамғармаси кенгаши раиси, «Курчатов институти» Миллий тадқиқотлар маркази вице-президенти, академик Владислав Панченко ва жамғарма раҳбарияти билан учрашди.

Учрашувда «Ўзбекистон-Россия» халқаро қўшма илмий лойиҳалар танлови доирасида ҳамкорликда фундаментал тадқиқотлар кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Бунда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан жорий этилган янги механизм – Scopus халқаро маълумотлар базасидаги Хирш индекси 5 ва ундан юқори бўлган россиялик олимларнинг ҳамраҳбарлигида қўшма фундаментал тадқиқотлар кўламини кенгайтириш лозимлиги қайд этилди.

БАТАФСИЛ
👉Google, Yandex, Google ахборот-қидирув тизимлари учун ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситаси яратилади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилишида вазирлик Илмий-техник кенгашлари томонидан тақдим этилган илмий лойиҳалар кўриб чиқилди.

Мазкур лойиҳаларнинг салоҳияти, илмий аҳамияти ва натижадорлиги инобатга олинган ҳолда Қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фанлари йўналишида иккита ҳамда Биотехнология ва биология фанлари йўналиши бўйича 1та фундаментал лойиҳага маблағ ажратилиши тасдиқланди. Шунингдек, Ўрмон хўжалиги. Тупроқшунослик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш фанлари бўйича 1 та амалий, Тиббиёт фанлари бўйича 2 та амалий ва Филология, психология ва педагогик фанлар йўналишида 1та амалий ва 1 та инновацион лойиҳага, Фармакология ва фармацевтика йўналиши ҳамда Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникациялар технологияларни ривожлантириш йўналишларига биттадан инновацион лойиҳаларга грант ажратилади.


БАТАФСИЛ
👉Инновацион ривожланиш вазирлигининг делегацияси Москва шаҳрида Россия Федерация Илм-фан ва олий таълим вазирлигига ташриф буюрди. Унда икки давлат ўртасидаги илм-фан ва инновацион фаолият соҳасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг амалий механизмлари муҳокама этилди. Томонлар ҳамкорликда халқаро илмий лойиҳаларда икки давлат олимларининг иштирокини таъминлаш, олимлар, мутахассислар ва докторантларнинг илмий стажировкаларини ташкил этишга келишиб олинди.

Учрашувда икки давлатнинг илм-фан ва инновациялар бўйича масъул вазирликлари – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Россия Федерациясининг Илм-фан ва олий таълим вазирлиги ўртасида юқори даражада имзоланадиган Битим лойиҳасининг айрим жиҳатлари муҳокама этилди ва лойиҳанинг якуний матни ишлаб чиқилди.
#online

👉Айни дамда бутун дунёда олтинчи, МДҲ давлатлари ичида иккинчи ўринда турувчи ва ҳозирги кунда Ўзбекистонда ягона бўлган Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги "Яшнобод" инновацин технопарк резиденти "NOVAPRINT" корхонасида пресс-тур бўлиб ўтмоқда.

🌐🌐🌐

👉В настоящее время проходит пресс-тур на предприятии "NOVAPRINT", которое является резидентом инновационного технопарка “Яшнабад” при Министерстве инновационного развития являющаяся резидентом технопарка с 2019 года, занимает шестое место в мире, второе по величине в СНГ и единственное в Узбекистане по производству строительных 3D-принтеров.

▶️@mininnovation
🇺🇿Инновацион иссиқхона.

🔹Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳудудларни инновацион ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Қ.Юсупов Кармана туманида жойлашган “Zarafshan Golden Group” МЧЖга қарашли инновацион иссиқхонага ташриф буюрди. Бу ерда Голландия технологиялари асосида гидропоника усулида етиштирилаётган помидор, бодринг, булғор қалампири каби экспортбоп маҳсулотлар билан танишди. Шунингдек Туркия Республикасидан ташриф буюрган иссиқхона хўжалиги агрономи Кансиз Талҳа билан иссиқхонадаги кўчатларни касалликларини эрта аниқлайдиган ва аниқланган касалликка қарши чоралар кўриш учун янги лаборатория ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борди.
🔹 Ушбу лабораторияда республикамиздаги иссиқхоналарда экиб парваришланаётган кўчатларни мунтазам равишда назорат қилиш орқали касалликларга чалинишини эрта аниқлаб, мазкур соҳага тегишли бўлган мутахассисларни билимини ва малакасини оширишга эришилади.

Батафсил:https://telegra.ph/Innovation-Navoi-10-14

▶️@innovationnavoi
Forwarded from UzMetronom
Ты лети, моя голубка

Межпарламентский диалог с Россией благотворно повлияет на уже достигнутые Узбекистаном успехи в области защиты прав женщин. Об этом заявила замминистра инновационного развития республики, комментируя участие узбекистанской делегации в III Евразийском женском форуме.

⚡️ Далее » https://www.uzmetronom.com/2021/10/15/ty-leti-moya-golubka.html

⚖️ UzMetronom.com

📰 https://t.me/joinchat/S5Tf1AModOQ2MDgy
«NOVAPRINT» – қурилишга 3D принтерларини жорий этаётган илк корхона

3D формати бугун кўп соҳаларга кириб келган. Аммо қурилиш соҳасига унинг тадбиқ этилиши сизу биз каби қурилишдан узоқ соҳа вакилларигагина янгилик. Аслида эса у дунё қурилиш саноатида аллақачон фойдаланилиб, Голландия, Америка, Хитой, Россия ва Европа давлатларида қўлланилмоқда. Бугун эса ушбу тармоқ Инновацион ривожланиш вазирлиги ёрдами билан мамлакатимизда ҳам жорий этилмоқда.

Батафсил: https://ishonch.uz/archives/5382

Расмий саҳифаларимиз 👇

Web-site| Facebook|Telegram| YouTube
👉«Янги Ўзбекистон» газетасининг 2021 йил 16 октябрь кунги 206-сонида халқаро рейтингларга бағишланган "Тарихда кутилмаган даражада..." мақоласи чоп этилди.

Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг 2021 йилда Глобал инновацион индексда 7 поғонага юқорилагани ҳақида фикрлар берилган.
📢ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

🔹“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ мис саноати кластерини ривожлантириш доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда “Мисни чуқур қайта ишлаган ҳолда юқори қийматга эга тайёр маҳсулот олиш” мавзусида танлов эълон қилади.

📝Танлов очиқ тарзда ўтказилади ва унда барча жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин.

Танлов 3 босқичда ўтказилади:

1-босқичда:
иштирокчилар, танлов эълон қилинган кундан бошлаб 1 ой давомида таклиф лойиҳаларини cluster@agmk.uz электрон манзилига “Танловда иштирок этиш учун” мавзу билан ўзларининг алоқа телефонлари ва почта манзилини ёзган ҳолда жўнатишлари сўралади.
Лойиҳалар қуйидаги маълумотларни ўзида акс эттирган бўлиши лозим:
1) Ишлаб чиқариши таклиф этилаётган маҳсулот тўғрисида маълумот;
2) Иқтисодий самарадорлик;
3) Мисдан тайёрланадиган маҳсулот бозорини ўрганиш бўйича таҳлилий хулоса;
4) Маркетинг режаси;
5) Логистика таҳлили;
6) Лойиҳани амалга ошириш муддатлари.

2-босқичда: танлов шартларига мос келган лойиҳа ва таклифлар экспертлар томонидан ўрганиб чиқилади.

3-босқичда: экспертлар томонидан энг юқори баҳо олган 10 та лойиҳа муаллифлари тақдимот (презентация) тайёрлаган ҳолда комиссия аъзоларига тақдимот ўтказишлари талаб қилинади. Мазкур босқичнинг ўтказилиш жойи ва вақти иштирокчиларга тақдимот кунидан 10 кун аввал маълум қилинади.

Танлов ғолиблари қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланадилар:
1 ўрин - 100 000 000 сўм;
2 ўрин - 70 000 000 сўм;
3 ўрин - 50 000 000 сўм.

☎️ Қўшимча маълумотлар учун телефон: +99893-182-09-24
📢 18 октябрь, душанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
Мавзу: Қонунчиликка суд тизими бўйича киритилаётган янгилик ва ўзгаришлар
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
Мавзу: Инновацион ривожланиш вазирлиг ички аудит хизмати текшируви натижалари юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, вазирлик ахборот хизмати раҳбари

https://t.me/aoka_uz