ОТФИВ матбуот котиби ǀ Назокат Абдуқундузова
1.31K subscribers
9.84K photos
1.09K videos
16 files
3.53K links
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби

edu.uz
Download Telegram
17 ноябрь куни Иннновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари "Бор меҳримиз сенга, болажон" шиори остида республика бўйлаб ўтказилаётган беғараз донорлик акциясицда иштирок этдилар.

Акция Республика ихтисослаштирилган гемотология илмий амалий марказида даволанаётган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
Forwarded from Ibrohim Abdurahmonov
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян, компания вакиллари Хоссам Аҳмед Хассанеин, Браян Гарри Жинжелл, Мажид Мубашар Ахмед ҳамда Алимардон Абдукаримов билан учрашув ўтказди.

_ _ _
16 ноября текущего года министр инновационного развития Республики Узбекистан Иброхим Абдурахмонов встретился с председателем правления компании "ACWA Power" Саудовской Аравии Мухаммедом Абдулла Абунайян, представителями компании Хоссам Ахмед Хассанеин, Браян Гарри Жинжелл, Мажид Мубашар Ахмед, а также Алимардоном Абдукаримовым.

_ _ _
On November 16 of this year, the Minister of Innovative Development of the Republic of Uzbekistan Ibrohim Abdurakhmonov met with the Chairman of the Board of the company "ACWA Power" of Saudi Arabia Mohammed Abdullah Abunayyan, representatives of the company Hossam Ahmed Hassanein, Brian Harry Ginzhell, Majid Mubashar Ahmed and A.Abdukarimov.
Олий таълимдан кейин таълим институтларига қабул қилиш жараёнида хорижий тилларни билиш бўйича сертификат талаб қилинишига доир баёнот.


Хорижий тилни билиш даражасидан қатъий назар, миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга талабгорларни докторантурага кириш танловида иштирок этиши учун рўйхатдан ўтказилади.

Докторантурага талабгорлар Давлат тест марказида 26-27 ноябрь кунлари 15 та хорижий тилдан (инглиз, немис, француз, испан, турк, араб, форс, дари, ҳинди, пушту, урду, хитой, корейс, итальян, япон тилларидан) имтиҳонлар ташкил этилади. Шунингдек, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигида ҳам сертификат олиш учун хорижий тил имтиҳони топширилиши мумкинлигини билдирамиз.

26-27 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган хорижий тиллар бўйича имтиҳон топшириш учун 17-18-19 ноябрь кунлари my.gov.uz портали орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Стартап асосчилари учун онлайн тренинг

Стартап асосчилари учун тадбиркорлик тренинглари:
- Канвас бизнес модели
- Асосий техник-иқтисодий ҳисобот
- Асосий молиявий таълим
- Асосий бозор тадқиқотлари
- Стратегик режалаштириш ва рақобатбардошликни таҳлил қилиш
- Асосий хавф таҳлиллари
- IP ва патент қидируви
- Мижозларни таҳлил қилиш
- Бошланғич ҳуқуқий масалалар
- Тақдимот кўникмалари

Тренинг Туркиянинг Teknopol Istanbul ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланади.

Рўйхатдан ўтишнинг охирги муддати:
2022 йил 26 ноябрь, соат 23:59 (GMT +5, Тошкент вақти билан)

Сана: 2022 йил, 28 ноябрь - 2 декабрь.
Тренинг онлайн платформада ўтказилади.
Боғланиш учун:
(+998-71) 203-32-23 (ички 218), Asuyarov95@gmail.com -
Абдулазиз Суяров - IRV bosh mutaxassisi

Рўйхатдан ўтиш учун:
https://forms.gle/QJPoh6t7s39bGKYW6

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
Forwarded from MinInnovation
Кореянинг Jeonbuk Technology Holdings компанияси тажрибаси ўрганилди

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Инновацион ривожланиш ва Молия вазирлиги вакилларидан иборат делегация Jeonbuk Technology Holdings ташкилоти вакиллари билан учрашди.

_ _ _ _
Изучается опыт Корейской компании Jeonbuk Technology Holdings

16 ноября текущего года делегация в составе представителей Министерства инновационного развития и Министерства финансов РУз посетили организацию Jeonbuk Technology Holdings в городе Jeonbuk Южной Кореи.
Кореянинг KITECH институти Ўзбекистонда R&D марказни тузишда кўмаклашади

13 млн АҚШ долларига тенг экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникаси платформасини яратиш лойиҳаси бўйича малака ошириш мақсадида Кореяга ташриф буюрган Инновацион ривожланиш, Молия вазирликлари, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ва "Uztest" ташкилоти вакилларидан иборат делегация 17 ноябрь куни Корея саноат технологиялари институтига (KITECH) ташриф буюрди.

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
#Vazirdan_maktub

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги истеъдодли ўқувчига вазир мактуби етказилди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 8-сонли ИДУМ ўқувчиси Сардорбек Насриддинов инновацион ривожланиш вазирига ўз қизиқишлари, яратган ихтиролари ва ўқиш шароитлари ҳақида мактуб йўллаган эди.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов иқтидорли ва қобилиятли Сардорбекнинг мактубига жавоб йўллади ва юртимизда ана шундай янгиликларга интилувчан, изланишлардан завқ оладиган ёшлар борлигидан ғурурланиши, илм олишда тўхтамайдиган ёшлар, албатта, катта ютуқларга эришишлари мумкинлигини билдирган.

Ғиждувон туман ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалалари бўйича ўринбосари Жасур Шарипов томонидан вазирнинг мактуби ўз эгасига топширилди.

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси Бош директори Олимжон Тўйчиев бошчилигида Жанубий Кореяга етиб келган делегация Kyonsan-Pukto провинцияси ҳокимлигига ташриф буюрди.

Kyonsan-Pukto провинцияси губернатори Li Chol U икки мамлакат ўртасида яшил энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини билдирди.

Инновациялар миллий офиси Бош директори Олимжон Тўйчиев таклифига асосан юртимизда ҳар йили ўтказиб келинаётган халқаро инновацион ғоялар ҳафталигини келгуси йилда (InnoWeek-2023) Корея Республикаси билан ҳамкорликда ўтказиш борасида келишувга эришилди.

Бундан ташқари, Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Yeungnam университетига ҳам ташриф буюрди. Ташриф доирасида Инновациялар миллий офиси, Gyongbuk технопарки ва Daegu-Gyongbuk LINC3.0 лойиҳаси университетлари учун консорциуми ўртасида уч томонлама англашув меморандуми имзоланди.

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova
🇺🇿Қизилтепа Инновацион туманида “Фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги илмий семинар ўтказилди.

Қизилтепа туман ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, вилоят ҳудудий Инновацион ривожланиш бошқармаси ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида “Фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги илмий семинар ўтказилди.

Семинар аввалида вилоят ҳудудий Инновацион ривожланиш бошқармаси мутахассиси Ф. Тўхтаев сўзга чиқиб, семинар моҳияти ҳақида маьлумотлар берди.

Семинар давомида Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори сўзга чиқиб, университет ҳақида маълумот берди ва унинг бугунги фаолияти, инновацион ривожланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлади.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб топишди.

Каналга аъзо бўлинг👇

@nazokat_abdukunduzova